Telegram Web Link
⚡️ Тошкент шаҳрида 50 сотих ерни 4 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

💵 Тошкент шаҳрида қурилиш объектларини лойиҳалаш билан шуғулланувчи МЧЖнинг офис менежери ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи 1990 й.т. фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришади.

Хусусан, улар ўзларига тегишли бўлмаган М.Улуғбек туманидаги 50 сотих ер майдонини тадбиркорга 4 млн АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан аванс сифатида 100 минг АҚШ доллари, шунингдек, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ушбу объектни нотурар тоифадан турар тоифага ўтказиб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй қуриши учун рухсатнома олиш, архитектура ва лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқа тегишли ишларни бажариб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари сўраб, олдиндан 100 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда икки “уддабурон” 200 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️ Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий шерикларини шахсига аниқлик киритиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75🔥18🤔3
🏆 ДХХ кубоги-2025 сари сўнгги қадам: мини-футбол бўйича ярим финалда зафар қозонган жамоалар финалга йўл олди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🔥19👎3🤔1
🏆 Футбол бўйича ДХХ кубогининг ҳал қилувчи баҳсида майдонга тушадиган жамоалар номи маълум бўлди.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🔥16🤔5👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☄️ Фарғона вилоятида ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88🔥16👎10🤔3
☄️ Пул эвазига Корея давлатига ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимларига жиноят иши қўзғатилди

🔽 Ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва фуқароларимизнинг хорижда қийин шароитларга тушиб қолишларининг олдини олиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

💵 Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, алдов йўли билан бир гуруҳ фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига 41 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

💵 Терговга қадар текширув давомида, у мазкур ноқонуний фаолиятни Миграция агентлиги марказий аппаратининг бош мутахассиси билан биргаликда амалга ошириши аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва Агентликнинг ушбу масъул ходими ҳам юқоридаги пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

❗️Шунингдек, Миграция агентлигининг мазкур ходимлари 2024 йилда 80 нафардан ортиқ фуқароларни Корея давлатига юбориш учун 700 минг АҚШ долларидан ортиқ пул маблағларини олиб, ҳозирга қадар уларни сарсон қилиб юрганликлари маълум бўлди.

⚖️ Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ва уларни терговга жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

📞 Фуқаролар хорижга ишга юбориш билан боғлиқ ҳар қандай шубҳали таклифлар юзасидан ДХХ “Call-маркази”нинг 1520 қисқа телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79🔥44🤔4
⚡️Тошкент шаҳрида ноқонуний цехда ишлаб чиқарилган қалбаки дори воситалари дорихоналар орқали сотувга чиқарилган

🚨Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖга тегишли манзилда ташкил этилган яширин цехда қонунга хилоф тарзда қалбаки дори воситалари тайёрланиши ва шаҳар дорихоналари орқали сотилиши маълум бўлди.

📣Текширув давомида ушбу манзилдан жами 11 дона дори ишлаб чиқариш станоклари, 21 дона дори тайёрлашда керак бўладиган қолиплар ҳамда умумий оғирлиги 389 кг бўлган кукун ва таблеткалар, “Raikal” номли пневматик қурол ва бошқа нарсалар ашёвий далил сифатида олинди.

🔴Шунингдек, МЧЖга тегишли иккинчи манзилда ҳам яширин цех мавжуд бўлиб, ундан дори воситалари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қолип ва ускуналар, бўш дори капсулалари, қутилари, йўриқномалар, кукун кўринишидаги хом-ашёлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

💊“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик маркази” ДМ экспертиза хулосасига кўра, яширин цехда “Урсосан 250 мг”, “Нейромидин 20 мг”, “Фаниган” дори воситалари қалбакилаштирилган.

💊Тадбир мантиқий давом эттирилиб, мазкур цехда ишлаб чиқарилаётган дориларни сотиш билан шуғулланувчи ва “Фаниган” дори воситасини қалбакилаштириш бўйича буюртма бериб, 130 кг ушбу дорининг субстанцияларини келтириб берган шахснинг дорихонаси ҳам кўздан кечирилди.

💊Натижада, ушбу дорихонадан “Фаниган”, “Азимак”, “Ципролет” каби 15 турдаги 1.067 қути қалбаки ҳамда 14 турдаги 274 қути яроқлилик муддати ўтган дорилар аниқланди.


⚖️Ҳозирда ноқонуний цех ташкилотчиларининг 3 нафарига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍119🔥23🤔7👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 19 кг тилла буюмлар тўхтатиб қолинди

Давлат чегараларини қўриқлаш ва товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Фарғона туманида яшовчи, 1991 й.т. ва 1993 й.т. икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улардан қўшни Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда давлат чегараси орқали мамлакатимизга олиб ўтилган тахминий қиймати 20 млрд сўмлик, умумий оғирлиги 19 кг 119 гр бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

⚖️ Ҳозирда олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🔥24👎13🤔8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☄️Андижон ва Наманган вилоятларида коррупцион ҳолатлар фош этилди
1️⃣Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг раҳбарларидан бири ҳамда Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари ўзаро тил бириктириб, мазкур тумандаги балиқ етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликда аниқланган 4,1 млрд сўмлик зарар бўйича судга даъво аризаси киритмаслик, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан зарар миқдорини 10 баробарга оширилган ҳолда ундириш чораларини кўрмаслик, текширув тадбирларини тўхтатиш бўйича фермер хўжалик раҳбари томонидан Андижон туманлараро маъмурий судига киритилган даъво аризасини қўллаб-қувватлаш эвазига фермерга тегишли бўлган Хонобод шаҳридаги 10 сотихли дала ҳовлини ҳоким ўринбосарининг қариндоши номига ўтказиб беришни талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туман ҳокими ўринбосарининг укаси фермер хўжалик раҳбаридан дала ҳовлининг кадастр ҳужжаларини олиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусда ушбу кўчмас мулкни ўзининг турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб олаётган вақтида фош этилди.

⚖️Ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мансабдорига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

2️⃣Бошқа ҳолатда эса Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг Андижон вилоятидаги туманлардан бирининг филиали бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг ишончига киради.

Мазкур мансабдор шахс туман захирасида бўлган 17 сотих тошлоқ ер майдонини нотурар жой сифатида унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

3️⃣Бу каби қонун бузилиши Наманган вилоятида ҳам қайд этилди.

Жумладан, вилоятдаги туманлардан бирининг мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудири ҳамда иккита хусусий боғча раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг ишончига киришган.

Хусусан, улар ўзларининг мансабдор танишлари орқали фуқарони бошқа тумандаги давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирига мудира лавозимига тайинлаш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларидан бирининг раҳбари 2500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан ушбу пул маблағини олган вақтида иккинчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари қўлга олинди.

Ўз навбатида у 1000 АҚШ долларини туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудирига бериши кераклиги аниқланиб, мазкур мансабдор шахс ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89🔥13🤔3
☄️Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

1️⃣Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати одимлари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, интернет тармоғи орқали синтетик наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси қўлга олинди.

Хусусан, олдиндан кузатувга олинган, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 2002 й.т. шахс ўзининг “Спарк” русумли автомашинасида наркогуруҳ ташкилотчилари томонидан берилган топшириққа кўра, Тошкент туманига бориб, муқаддам наркокуръерлар томонидан дала майдонидаги хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг 300 гр “альфа-ПВП” моддасини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс Тошкент шаҳридаги хусусий олий таълим муассасасининг 3-курс талабаси ҳисобланади.

⚖️Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш ва терговга жалб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2️⃣Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбирлари доирасида Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. фуқаро ўз акасининг номида бўлган, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 20 сотих ер майдонида жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари етиштириш билан шуғулланаётганлиги тўғрисида маълумот олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.

⚖️Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3️⃣Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Бўка-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида яшовчи, 1970 й.т., собиқ ички ишлар ходими бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилди.

Автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда – 1975 й.т. Қозоғистон Республикаси фуқароси ва Бўка туманида яшовчи, 1989 й.т. шахс кетаётганлиги маълум бўлиб, машинанинг орқа ўриндиғи ортида 979 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериклари бўлган Бекобод туманида яшовчи, 1989 й.т. ва 2001 й.т. 2 нафар фуқаро ушланиб, улардан ҳам 437 гр “гашиш” моддаси олинди.

⚖️Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4️⃣Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Янгиобод МФЙда истиқомат қилувчи, 1988 й.т., муқаддам судланган шахс ва “Бирлик” маҳалласида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро қўлга олиниб, улардан 976 гр марихуана олинди.

⚖️Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


✈️Каналга аъзо бўлинг www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66🔥12🤔1
2025/10/25 10:08:21
Back to Top
HTML Embed Code: