Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔽 Таъкидлаш лозимки, гуруҳ аъзолари орасида муқаддам экстремистик ғоялар билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун 2021 йилда енгиллик қўлланилиб, шартли озодлик билан очиқликда қолдирилган шахслар ҳам бор.
2024 йилда ташкил этилган гуруҳ аъзолари вилоятнинг тоғолди ҳудудларида ҳордиқ чиқариш ниқоби остида ўтказилган диний йиғинларда террорчилик ташкилотлари ғоявий раҳнамоларининг маърузаларини тинглаб, Сурия давлатига бориб, жангарилар сафида “жиҳод” қилиш ва ўзларини портлатиш йўли билан “шаҳид” бўлиш масалаларини муҳокама қилишган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти ёлловчилари билан мулоқот ўрнатиб, улар юборган қўлбола портловчи қурилмалар ва заҳарловчи моддалар тайёрлашнинг электрон йўриқномалари ёрдамида кейинчалик қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни режа қилишган.
Шу мақсадда “Телеграм” мессенжеридаги ёпиқ гуруҳда хориждаги террорчилар кўмагида портловчи моддалар тайёрлаш бўйича назарий билимларни ўрганишган.
Таъкидлаш жоизки, жиноий гуруҳнинг 4 нафар аъзоси Интернетдаги тарғиботлар таъсирида Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишга улгурган. Натижада уларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, расмий қидирув эълон қилинган.
Гуруҳнинг 20 нафар фаол аъзосига нисбатан суд ҳукми ўқилди ва улар Жиноят Кодексининг 155, 155-2, 155-3, 159, 244-1 ва 244-2 моддалари билан айбли деб топилиб, қилмишларига мос равишда 6 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилди.
Гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан эса инсонпарварлик принциплари билан енгиллик қилиниб, кечиримлилик сиёсати қўлланилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍145🔥26🤔7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокурор, судья катта ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
1️⃣ Сурхондарё вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Денов тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими юритувидаги 1999 й.т. фуқарога нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материалларида жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, лекин, жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида мазкур туман ИИБга кўрсатма беришини айтиб, эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилади.🔴 Жорий йилнинг 5 сентябрь куни у сўралган пул маблағидан 5 млн. сўмни ўзининг номидаги пластик картага ўтказдириб олади.🚨 Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у талаб қилинган пулдан 1300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳолат юзасидан прокурорга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ Бошқа ҳолатда эса Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси Андижон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. аёлнинг номидан Андижон туманлараро ФИБ судига даъво аризаси киритиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали аёлнинг собиқ турмуш ўртоғига тегишли мол-мулкларнинг бир қисмини унинг фойдасига ҳал қилиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.🔴 Судья катта ёрдамчиси ҳозирга қадар сўралган пул маблағидан 200 АҚШ доллари олади.🚨 Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Андижон шаҳрида ўтказилан тезкор тадбирда, у қолган 300 АҚШ долларига тенг ҳисоблаб, 3 млн 800 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда судья катта ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
3️⃣ Бу каби қонунбузилиши Жиззах шаҳрида ҳам қайд этилиб, унда маҳаллий адвокатлик ҳайъати адвокати ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Мирзачўл туманида яшовчи, 1981 й.т. фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги манзил колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумни Жиззах вилоят суд тизимидаги танишлари орқали оқлов ҳукми асосида муддатидан олдин озодликка чиқариб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилишади.🚨 Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112🔥69👎6🤔1
💊Наманган вилоятида яширин дори омборлари фош этилди
⚖️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексиниинг 186-3 ва 251-1-моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
🖥 Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган вилоят божхона бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Уйчи туманида яшовчи, 1985, 1992 ва 1993 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, контрафакт ва сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганликлари фош этилди.🚨 Уларга тегишли бўлган Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги 5 та манзилдаги мавжуд яширин омборлар холислар иштирокида кўздан кечирилди.💊 Натижада, Хитой, Россия, Хиндистон, Франция, Италия, Туркия, Вьетнам, Исроил, Польша, Украина, Германия ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган ҳамда тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган, тахминий қиймати 7,2 млрд сўмлик 1267 турдаги жами 102640 қути контрафакт дори воситалари (“Гепарин”, “Актовегин”, “Хилак форте”, “Урсофальк” ва бошқалар) мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди. Шунингдек, улар орасида таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган “Тестостерон” ва “Ретоболил” номли препаратлар мавжудлиги ҳам маълум бўлди.🔽 Аниқланишича, мазкур контрафакт дори воситалари мамлакатимизга Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111🔥27🤔9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍177🔥47🤔5👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍180🔥44👎2🤔1
Унга кўра, ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер майдонини “К-савдо” автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштириб, онлайн аукцион савдолари орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси тамагирлик йўли билан 6000 АҚШ доллари миқдоридаги “пора”ни учинчи шахс орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍118🔥30👎10
🖥 Сурхондарё вилояти Медиация ва юридик маслаҳатлар ҳузуридаги ҳакамлик судининг кадрлар бўлими бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали вилоят Божхона бошқармасига назоратчи вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади.🚨 Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍97🔥21🤔14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ В рамках по борьбе с контрабандой и незаконным оборотом наркотических средств, их аналогов и психотропных веществ, сотрудники Службы государственной безопасности провели оперативное мероприятие в Ферганской области.
В частности, частный предприниматель, 1983 г.р., проживающий в городе Маргилане, и его сообщник, 1989 г.р., были задержаны с поличным при получении 9 кг 896 гр “гашиша”, ранее контрабандно ввезенного наркокурьерами из Афганистана на территорию Сурхандарьинской области, в последующем переправленного и спрятанного в тайнике, оборудованном на участке поля в Язъяванском районе.
Кроме того, у предпринимателя, который пытался скрыться с места преступления, в процессуальном порядке были изъяты 14500 долларов США и 6 млн 250 тысяч сумов.
В ходе доследственной проверки по месту жительства третьего лица, причастного к данному преступлению, были обнаружены и изъяты в процессуальном порядке 110 гр “опия”, электронные весы, 1200 долларов США и 28 млн сумов.
Следует отметить, что данные наркотические средства предназначались для последующей реализации потребителям в Ферганской долине.
2️⃣ Сотрудниками органов Службы государственной безопасности проведено очередное оперативное мероприятие в рамках борьбы с контрабандой наркотиков из Афганистана.
В частности, житель Турткульского района Республики Каракалпакстан, 1963 г.р., ранее судимый за преступление, связанное с незаконным оборотом наркотиков, при сговоре с гражданином 1978 г.р., жителем Хазараспского района Хорезмской области, с целью дальнейшей реализации заказали афганским наркоторговцам крупную партию наркотических средств.
В свою очередь, наркотики были переправлены курьерами из Афганистана в Сурхандарьинскую область, а затем припрятаны в тайнике в Турткульском районе.
В ходе оперативного мероприятия оба наркоторговцы были задержаны в момент изъятия из тайника 6 кг 149 гр “опия” и 9 кг 814 гр маковой соломы.
🔎В рамках следствия принимаются необходимые меры по выявлению их сообщников.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ҳамда психотроп моддалар контрабандаси ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, муқаддам наркокуръерлар томонидан Афғонистон Республикасидан контрабанда йўли билан Сурхондарё вилояти ҳудудига олиб ўтилган ва Ёзёвон туманига келтирилиб, дала майдонидаги хуфия жойга яшириб кўйилган 9 кг 896 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтларида Марғилон шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. хусусий тадбиркор ва унинг 1989 й.т. жиноий шериги ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, воқеа жойидан қочишга уринган хусусий тадбиркорнинг ёнида бўлган 14 минг 500 АҚШ доллари ва 6 млн. 250 минг сўм ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу ажал оғуси Фарғона водийсидаги истеъмолчиларга сотилиши керак бўлган.
2️⃣ Афғонистон йўналишида наркотик моддалар контрабандасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари томонидан яна бир тезкор тадбир ўтказилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи, 1963 й.т., муқаддам наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Хоразм вилояти Хазорасп туманида истиқомат қилувчи, 1978 й.т. фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, келгусида сотиб, мўмай даромад топиш мақсадида афғонистонлик наркосавдогарларга катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасини буюртма беришади.
Ўз навбатида наркокуръерлар томонидан ажал оғуси Афғонистондан Сурхондарё вилояти ҳудудига олиб ўтилиб, кейинроқ Тўрткўл туманидаги хуфия жойга қолдириб кетилади.
Ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл ва Хазорасплик мазкур шахслар хуфия жойдан 6 кг 149 гр “опий” моддасини ва 9 кг 814 гр кўкнори сомонини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
⚖️Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
🔎Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍141🔥30🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ Давлат кадастрлар палатасининг Жиззах вилоятидаги туманлардан биридаги филиали бошлиғи туман ҳокимлиги томонидан ўзининг турмуш ўртоғи номига сотиш ҳуқуқисиз, ижара шартномаси асосида ажратилган 42 сотих ер майдонини харидорга сотиб, кейинроқ ҳокимият идораларидаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 28 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
2️⃣ Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Қумқўрғон туманида яшовчи, 1974 й.т. фуқаро Давлат кадастрлар палатасининг Жарқўрғон тумани филиали кадастр муҳандиси билан тил бириктириб, ўзи томонидан ноқонуний эгаллаб олинган, аслида Жарқўрғон тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини харидорга 200 млн сўмга сотишга ва 4 млн сўм эвазига унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришга келишади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, 1974 й.т. фуқаро 200 млн сўмни, кадастр муҳандиси эса 4 млн сўмни олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
3️⃣ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси ўзганинг номида бўлган 15 сотих майдондаги якка тартибдаги турар-жойни ва унга туташ жойлашган давлат захирасидаги 1 гектар 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 150 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95🔥22🤔6
➡️ Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мазкур туман судида кўрилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан енгиллик яратиб бериши эвазига дастлаб 500 минг сўм пул маблағини олиб, қўшимча равишда 800 АҚШ доллари талаб қилади.🚨 Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда судья ёрдамчиси ўзининг қариндоши воситачилигида 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102🔥17🤔6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣ Унда Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости инспектори хизмат мавқеидан фойдаланиб, Тошкент туманида яшовчи, 1979 й.т. фуқаронинг 7 кг олтин қимматбаҳо металларини Қозоғистон Республикасидан чегара божхона пости орқали декларацияда кўрсатмасдан ва божхона назоратидан яширган ҳолда ўтказиб бериш эвазига Чирчиқ шаҳрида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда божхона ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясининг шўъба бош инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ фаолиятини ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тугатиб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини туман солиқ инспекцияси биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда бош инспекторга нисбатан Жиноят Кодексининг
168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
3️⃣ Бошқа ҳолатда эса Миробод тумани солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шўъбаси инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ўзига бириктирилган ҳудудда фаолият юритувчи савдо дўконида солиқ текширувлари амалга оширмаслик ва келгусида ҳар қандай солиқ текширувлари тўғрисида олдиндан хабар бериб туриш эвазига 10 млн сўм пул маблағини ўзининг банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Эндиликда ушбу инспектор ҳам қонун олдида жавоб беради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93🔥22👎1🤔1
Тошкент шаҳри ва Тошкент, Фарғона, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларида яшовчи 12 нафар фуқародан иборат жиноий гуруҳ ижтимоий тармоқлар орқали буйрак ва жигар касалликларидан азият чекаётган беморларни топиб ва соғлом фуқароларни мўмай пул звазига ўз органини сотишга қизиқтириб, чет элдаги танишлари ёрдамида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали уларни гўёки қариндош сифатида кўрсатиб, қўшни давлатлардан биридаги хусусий клиникада жарроҳлик амалиётларини амалга оширишган.
Уюшган жиноий гуруҳнинг 2023-2025 йиллардаги фаолияти давомида 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган.
Ўз навбатида, беморлардан олинган катта миқдордаги пул маблағларининг маълум бир қисми операция учун хусусий клиникага ҳамда донорларга берилган, қолгани эса ўзаро тақсимланган.
Шунингдек, жарроҳлик амалиётидан кейин соғлиқларида ижобий ўзгариш бўлмаган беморларга оғриқни қолдириш мақсадида жиноий гуруҳ томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари қиммат нархларда сотилган.
Уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят Кодексининг 133-1 (инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ҳамда трансплантация қилиш шартларини ва (ёки) тартибини бузиш), 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 246 (контрабанда) ва 273 (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) -моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.
Ҳурматли фуқаролар агарда сиз бундай масалаларда ушбу жиноий гуруҳдан ёки бошқа шахслардан жабр кўрган бўлсангиз энг яқин ички ишлар органларига ёки ☎️102 рақами орқали хабар беришингиз сўралади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍149🔥30🤔17
Ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги масъулига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1996 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 2,5 гектар суғориладиган ер майдонини 30 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 29 млн сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, у ушбу пул маблағини “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтининг “Сурвилерлойиҳа” бўлинмаси муҳандиси ҳамда Сариосиё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими шўъба бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, муҳандис ва шўъба бошлиғи ушбу пул маблағини олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍87🔥18🤔6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандлик воситаларининг хориждан мамлакатимизга контрабанда қилиниши ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.
1️⃣ Хусусан, Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси Тожикистон Республикасидан Бешариқ туманида жойлашган “Ровот” чегара божхона постига кириб келган вақтида тўхтатилди.
Автомашина синчковлик билан кўздан кечирилганда, унинг юкхонасига ўрнатилган газ баллони ичига 53 дона ўрамда гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги маълум бўлди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу ўрамларда 50 кг 852 гр “опий” ва 6 кг 927 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланди.
Терговга қадар текширув давомида автотранспорт эгаси ушбу ажал оғусини Душанбе шаҳридан олиб келаётганлиги маълум бўлди.
2️⃣ Бу турдаги жиноят Самарқанд вилоятида ҳам қайд этилиб, жумладан Ургут туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Gentra” русумли автомашина “Самарқанд-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида Нарпай тумани ҳудудида Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўхтатилди.
Автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида Тожикистон Республикасидан олиб келинган 981 гр “героин” моддаси борлиги маълум бўлди.
3️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Андижон – Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “ВАЗ 2106” русумли транспорт воситаси Норин тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди.
Натижада, Андижон шаҳрида яшовчи, 1979 ва 1986 йилларда туғилган ака-ука кетаётган автомашина салонидан 1 кг 833 гр “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, улардан бирининг яшаш манзилидан ҳам 1 кг 469 гр “гашиш” моддаси олинди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ажал оғуси келгусида сотиб, мўмай даромад топиш мақсадида Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинганлиги маълум бўлди.
Таъкидлаш лозимки, ака-укаларнинг каттаси – муқаддам айнан наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ҳисобланади.
4️⃣ Навбатдаги ҳолатда эса Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро 3 кг 949 гр “гашиш” моддасини Андижон шаҳрида “шартли” харидорга 28 минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.
Аниқланишича, қирғизистонлик фуқаро ушбу ажал оғусини муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан қолдириб кетилган Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидаги хуфия жойдан олган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍119🔥30🤔2👎1