Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍154🔥35👎1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍115🔥28
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍117🔥28🤔2
Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма раҳбари Самарқанд шаҳри ва Ургут туманида яшовчи 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, уларни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига ҳар биридан 32 минг АҚШ долларидан, жами 96 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сайёҳлик фирма раҳбари олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.⚖️ Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍94🔥17👎1🤔1
Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг ишончига киради.
Хусусан, уни турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у ўзининг хизмат хонасида сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда судья ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
🔎Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍135🔥23🤔12👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍87🔥60🤔8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
DXX "Temurbeklar maktabi" harbiy-akademik litseyi
O'zbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati "Temurbeklar maktabi" harbiy-akademik litseyida o'qish istagini bildirgan, hozirgi kunda umumta'lim maktablarining 9-sinfida tahsil olayotgan o'quvchilar 2025-yil 5-sentyabrdan 15-oktyabrgacha www.dxxtmhal.uz sayti yoki DXX hududiy boshqarmalari orqali ariza topshirishlari mumkin.
✈️ Kanalga a'zo bo'ling ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
O'zbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati "Temurbeklar maktabi" harbiy-akademik litseyida o'qish istagini bildirgan, hozirgi kunda umumta'lim maktablarining 9-sinfida tahsil olayotgan o'quvchilar 2025-yil 5-sentyabrdan 15-oktyabrgacha www.dxxtmhal.uz sayti yoki DXX hududiy boshqarmalari orqali ariza topshirishlari mumkin.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍123🔥19🤔12👎1
Солиқ идораси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркорликни қўллаб қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими катта инспектори ўз укасига 2023 йилда Фарғона тумани ҳудудидан электрон аукцион орқали 30 йил муддатга ижара асосида берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 48 сотих ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ идораси ходими ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
✈️ Каналга аъзо бўлинг ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркорликни қўллаб қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими катта инспектори ўз укасига 2023 йилда Фарғона тумани ҳудудидан электрон аукцион орқали 30 йил муддатга ижара асосида берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 48 сотих ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ идораси ходими ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89🔥19🤔11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҳамда Тошкент шаҳрида коррупцион ҳолатлар аниқланди
1️⃣ Ўзбекистон халқаро арбитраж ва ҳакамлик судларини ривожлантириш жамоат фонди ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Наманган вилоят ҳакамлик суди судьяси Чуст туманида яшовчи шахсга мазкур туманнинг “Мустақиллик” МФЙдаги 6 сотих ер майдонида жойлашган, қурилиши тугалланмаган баҳсли нотурар бинога эгалик ҳуқуқини берувчи ҳал қилув қарорини чиқариб бериш эвазига 3200 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳакамлик суди судьяси ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
2️⃣ ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган бошқа тезкор тадбирда эса Фарғона вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Ўзбекистон туманидаги чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликнинг наслчилик тоифасига ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома расмийлаштириб берганлиги эвазига мазкур хўжаликнинг иш бошқарувчисидан 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Дастлабки суриштирув тадбирлари давомида бош мутахассис ушбу пул маблағини вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
3️⃣ Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда, Пастдарғом туманида бухгалтерия хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари 2 нафар фуқарони ишончига кириб, уларни ўзи бухгалтерия ишини олиб бораётган корхоналарнинг гўёки ишчи ходими бўлганликлари ҳақида сохта маълумотлар киритиш орқали иш стажларини кўпайтириб, ҳар бирига 2,5 млн сўмдан пенсия тайинланишини “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Пастдарғом туман бўлими ходими билан ҳал қилиб, нафақага чиқариб бериш эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда МЧЖ раҳбари келишилган пулдан 1900 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
4️⃣ Бу каби қонунбузилиши пойтахтимизда ҳам қайд этилиб, хусусан, Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасининг 2 нафар бўлим бошлиғи ўз хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда, қурилиш фирмаси томонидан Бўзсув канали ҳудудига тўкилган чиқинди тупроқлар учун 60 млн сўм миқдорида жарима қўлланилиши юзасидан далолатнома расмийлаштирмаслик ва келгусида раҳнамолик қилиш эвазига тамагирлик йўли билан 30 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102🔥18🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси ушланди
1️⃣ Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг туман бўлими мутахассиси ўзаро тил бириктириб, ноқонуний бойлик орттиришни мақсад қилишади.
Улар, тасарруфида 452 гектар ер майдони бўлган чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликни келгуси йил шоли етиштириш тақсимотига киритиш, экспорт режаси бажарилганлигини тасдиқлаш, тақсимотсиз шоли етиштирган ҳолатига нисбатан чора кўрмаслик, шунингдек, гўёки Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тумандаги фермер хўжаликлари фаолияти бўйича ўтказилаётган текширувда уни ҳимоя қилиш эвазига хўжалик раҳбаридан жорий йилнинг июнь ойида 10 минг АҚШ доллари олишади.
Кейинроқ эса ҳокими ўринбосари ер майдонини давлат захирасига олиб қўйиш ва фермер хўжалик раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғаттириш билан таҳдид қилиб, қўшимча 20 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини ўзининг ҳамтавоғи бўлган мутахассис орқали олган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг туман бўлими мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ Навоий вилоятида кузатилган ҳолатда эса Кармана туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига масъул бўлган ҳоким ёрдамчиси ноқонуний равишда 40 млн сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, ҳоким ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, 2024 йилда бошқа бир фуқарога ижарага берилган М-37 автомобиль йўли ёқасидаги 12 кв.м ер майдонини уни номига расмийлаштириб бериш эвазига 100 млн сўм талаб қилган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍123🔥25🤔7👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ҳамда Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, улар Зангиота туманида фаолият юритувчи 4 та МЧЖнинг норасмий раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида кўрилаётган жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилишни ҳамда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан 2 та МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текширувларини ноқонуний деб топиб беришни ваъда қилишган.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ИЖҚКД ходимлари жиноят иши доирасида солиқ текшируви ўтказиш орқали аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига МЧЖларнинг норасмий раҳбаридан муқаддам 108 минг АҚШ доллари ҳам олишган.⚖️ Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍203🔥52👎16🤔11
1️⃣ Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Тошкент вилояти Пискент туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқарога нисбатан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан қўзғатилган жиноят ишида унга нисбатан танланган эҳтиёт чорасини ўзгартириб берганлигини айтиб ва ишни суд органларида ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал этиб, унга енгиллик қилиб бериш эвазига 3700 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.
2️⃣ Адвокатлар билан боғлиқ ноқонуний ҳолат Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилди.
Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати ноқонуний равишда фуқародан 60 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, адвокат ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали ЖИБ Денов туман судида кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан енгил турдаги жазо тайинланишида ёрдам беришни ваъда қилган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍96🔥27🤔10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍128👎46🔥38🤔3
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти “Эйвалек” МФЙда жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, бош юрисконсульт муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍115🔥25🤔4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи 5 нафар ака-укаларнинг яшаш хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, улар томонидан яшириб қўйилган жами 9 кг 14 гр марихуана, 1 туп каннабис, 1 дона пневматик қурол, ов қуролига тегишли 21 дона патрон, 19 дона гилза, 1 дона резина таёқчаси (дубинка), 2 дона совуқ қурол ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу фуқаролар муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Энг ачинарлиси, улар 2003 й.т. 2 нафар фарзандларини ҳам ўзларининг қабиҳ ишларига жалб қилишган.
Шунингдек, уларнинг шериги ҳисобланган, 1970 й.т. шахснинг яшаш манзили ҳам кўздан кечирилганда хонадон омборхонаси ва ошхонасида жами 7 дона қоғоз бўлагига солинган қуруқ ҳолатдаги каннабис ва чекиш учун мўлжалланган мослама борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.⚖️ Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган гиёҳвандлик воситасининг айланмасига чек қўйилди.
Жумладан, Юнусобод туманида яшовчи, 1983 й.т. шахс бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашинанинг салон қисмида соф оғирлиги 967 гр бўлган “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги ҳисобланган, 1985 й.т. фуқародан ҳам 1 кг 992 гр “гашиш” моддаси олинди.⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳамда Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан ички ишлар ҳамда божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманидаги хонадонлардан бири холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, унда 1956 й.т. шахсга тегишли 6880 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Келгусида Тошкент шаҳрида сотилиши режалаштирилган ушбу дори воситалари Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган бўлиб, умумий қиймати 412 млн сўмни ташкил этади.⚖️ Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Агарда ўз келажагингизни барбод қилишни, ҳаётингизни маълум бир қисмини панжара ортида ўтказишни ҳоҳламасангиз ушбу хавфдан огоҳ бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105🔥16🤔1
Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари мансаб мавқеидан фойдаланиб, туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказган ҳолда, бунинг ҳисобига юзага келадиган 60 сотих ер майдонида ҳар бири 30 кв/м бўлган жами 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 200 АҚШ доллари олади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари қолган 14800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият тараққиётига тўғаноқ бўлувчи, ижтимоий ҳаёт барқарорлигига таҳдид солувчи коррупция иллатига қарши муросасиз курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Огоҳ бўлинг, айрим шахсларнинг кирдикорларига шерик бўлиб қолманг. Зеро, халқимизда “сўнгги пушаймон ўзингга душман” деб бежиз айтилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍131🔥25🤔8
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармасининг етакчи мутахассиси Самарқанд туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликда ўтказилган ўрганиш жараёнида хўжаликнинг 50 сотих ер майдонини ижарага олиб фойдаланаётган фуқаро томонидан ернинг унумдорлигига зарар етказилганлиги аниқланиб, унга нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 500 АҚШ доллари олади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда етакчи мутахассис қолган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111🔥21👎3
#Официально
🇺🇿 О проведении 57-го заседания Совета руководителей органов безопасности и специальных служб государств – участников СНГ и 21-го заседания Совещания руководителей органов безопасности и разведывательных служб государств – участников СНГ в Самарканде
🇺🇿 16-17 октября 2025 года в городе Самарканде планируется проведение 57-го заседания Совета руководителей органов безопасности и специальных служб государств – участников Содружества Независимых Государств и 21-го заседания Совещания руководителей органов безопасности и разведывательных служб государств – участников Содружества Независимых Государств.
🖥 По итогам совещаний главы делегаций определят конкретные задачи и направления взаимовыгодного сотрудничества по обеспечению региональной и глобальной безопасности.
✈️ Подпишитесь на канал ✅ www.tg-me.com/xavfsizlik_uz
В заседаниях примут участие руководители спецслужб Азербайджанской Республики, Республики Армения, Республики Беларусь, Республики Казахстан, Кыргызской Республики, Российской Федерации, Республики Таджикистан, Республики Узбекистан и Туркменистана.
На мероприятиях также будут присутствовать представители Исполнительного комитета СНГ, Антитеррористического центра государств – участников СНГ.
Основная цель предстоящих форумов – укрепление сотрудничества и взаимодействия в сфере обеспечения безопасности на пространстве Содружества, в том числе в области противодействия международному терроризму и экстремизму, транснациональной организованной преступности, угрозам информационной безопасности, а также в сфере борьбы с незаконным международным оборотом наркотических средств и психотропных веществ.
Ожидается рассмотрение широкого спектра вопросов, связанных с текущими угрозами и координацией действий.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🔥8👎3🤔3