Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Тошкент ва Бухоро вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда, маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи 2 нафар шахс Оҳангарон туманидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган МЧЖга 30 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида берилган 96,6 гектар яйлов ер майдонини мансабдор танишлари орқали, чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 70 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, маклерлар ушбу ноқонуний ишни Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари, шўъба бошлиғи ҳамда бош мутахассис лавозимларида ишловчи 3 нафар шахс орқали ҳал қилмоқчи бўлганликлари аниқланиб, улар ҳам қўлга олинди.

Тошкент туманидаги МЧЖ раҳбари ҳамда ишчиси ўзаро тил бириктириб, муқаддам автотураргоҳ ва интенсив ёнғоқзор ташкил этиш учун, ушбу МЧЖга 9 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида берилган 50 сотих ер майдонининг 25 сотихини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Оҳангарон туманида яшовчи, 1983 й.т. шахс ўз онасига тегишли чорвачилик фермасига муқаддам 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида берилган 20 гектар ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш ва унинг 40 сотих қисмида қурилиш ишлари олиб бориш учун мансабдор танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Бу йўналишда Бухоро вилоятида ҳам қонунбузилиши ҳолати аниқланди.
Хусусан, Бухоро туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари муқаддам туман ҳокимининг тегишли қарори билан ушбу хўжаликка 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилган 5,3 гектар ер майдонини харидорга 95 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарши тумани прокуратураси терговчисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи, 1983 й.т. фуқаро наслли чорвани ривожлантириш мақсадида, Қарши туманида истиқомат қилувчи қариндоши раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига 2021 йилнинг март ойида акциядорлик тижорат банкидан 450 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олади.

Лекин, имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмаганлиги сабабли, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қарши тумани бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Қарши тумани прокуратурасига юборилади.

Туман прокуратураси терговчиси иш юритувига берилган ушбу жиноят иши доирасида, жорий йилнинг 26 март куни кредит олган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади.

Бундан ташқари, шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган терговчи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, кредит ажратилган МЧЖ раҳбари бўлган аёлга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига, таъмагирлик йўли билан ундан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, терговчи сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда Қарши тумани прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Сирдарёда 34,3 млрд. сўмлик электр энергияни талон-торож қилган майнинг ферма аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, вилоят ички ишлар бошқармаси, “Ўзэнергоинспекция” ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Сирдарё туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият биносида хориждан келтирилган жами 107 дона “INNOSILICON T3”, “Whatsminer M21S” ва “ANTMINER S9 BITMAIN” қурилмаларидан фойдаланиб, криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланилган.

Аниқланишича, ушбу мақсадда 2022 йилнинг апрель ойидан 2024 йилнинг март ойига қадар МЧЖга қарашли электр ҳисоблагичнинг иккиламчи занжирини вақти-вақти билан узиб, ҳақиқатда оқиб ўтаётган қувватни яшириш орқали ҳисоблагич кўрсаткичини сунъий камайтириш йўли билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига 34 млрд. 367 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Агарда МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-торож қилинган 39,3 млн. кВт электр энергиясидан оқилона фойдаланилганида, вилоятнинг Боёвут, Сардоба, Оқолтин ва Гулистон туманлари аҳолисининг бир ойлик эҳтиёжини қоплаш мумкин эди.

Ҳозирда МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Фарғонада ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Қува туманида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шахс 2020 йилда туман ҳокимининг қарори асосида, ўзининг қариндошига “Ёшлар меҳнат гузари” бино-иншоотлари қуриш учун ижара ҳуқуқи асосида берилган 15 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Учкўприк туманида яшовчи, 1959 й.т. шахс 2016 йилда ўзининг ўғли номига ташкил этилган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликка туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарори билан сабзавотчилик-боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида қўшимча равишда ажратиб берилган 10 гектар ер майдонини харидорга 30 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Тошлоқ туманида яшовчи, 1981 й.т., муқаддам судланган шахс туман ҳокимининг 2017 йилдаги қарори билан ўз акасига иссиқхона ва боғдорчилик учун фойдаланишга берилган 30 сотих ер майдонидан 12 сотихини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 19,2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Риштон туманида яшовчи, 1986 й.т. шахс давлат захирасидаги 12 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга олиб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Россия ва Қозоғистондан олиб келинган 19,7 кг. синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида бир нечта тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш учун тайёрлаб қўйилган 4 кг. 824 гр. “Мефедрон”, 3 кг. 274 гр. “Спайс” ва 2 кг. 130 гр. “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги маълум бўлиб, улар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар мамлакатимизга божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда Қозоғистон Республикасидан олиб келинган ва келгусида уларни кичик бўлакларга бўлган ҳолда, интернет тармоғи орқали сотиш режалаштирилган.

Бошқа ҳолатда эса 3 дона автомобиль эҳтиёт қисми (кардан вали) ичига яширилиб, Россия Федерациясидан юк автомашинасида юборилган 3 кг. 780 гр. “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қабул қилиб олган вақтларида, Тошкент шаҳрида яшовчи 2 нафар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи бир нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар ҳам кичик бўлакларга бўлинган ҳолда, интернет тармоғи орқали мижозларга сотилиши режалаштирилган.

Сирдарё вилоятида туғилган фуқаронинг Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда 5 кг. 687 гр. “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлди.
Мазкур шахс Россия Федерациясидан келтирилган ушбу кучли таъсир қилувчи моддаларни кичик бўлакларда Янгиҳаёт ва Сергели туманлари ҳудудидаги хуфия жойларга яшириб, сўнгра уларни “Телеграм” мессенжери орқали мижозларга сотишни режа қилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Давлат чегараси орқали Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш доирасида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бир нечта ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.

Жумладан, “ўзбек-тожик” давлат чегарасининг Самарқанд вилояти Ургут тумани Чеп қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида, номаълум шахслар томонидан Тожикистон Республикасидан олиб келиниб, қолдириб кетилган 980 гр. “героин” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳозирда ушбу гиёҳвандлик воситаси эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда, Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳрида яшовчи, 1996 й.т., муқаддам судланган шахс таркибида “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 30.000 дона “Nervegesic” номли дори воситасини Қирғиз Республикасидан давлат чегараси орқали ноқонуний равишда ўтказган вақтида ушланди.

Бундай қонунбузилиши Наманган вилоятида ҳам қайд этилиб, унда 3121 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан Косонсой тумани ҳудудига ўтказган вақтларида 1992 ва 1993 йилларда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинди.Шунингдек, уларнинг 1988 ва 1993 йилларда туғилган 2 нафар жиноий шериклари ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71.200 АҚШ долларининг муомалага киритилишига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1994 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки АҚШ долларини 7500 сўмдан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 18.800 АҚШ долларини 141 млн. сўмга сотган вақтларида ушланди.
Шунингдек, улардан қўшимча қалбаки 9.500 АҚШ доллари ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1997 й.т., муқаддам одам савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланиб, ҳозирда пробация назоратида бўлган шахс қалбаки 20 минг АҚШ долларини ҳақиқий 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, харидорга қалбаки 12.000 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам қалбаки 400 АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давомида, воқеа жойига бирга келган унинг шериги – Олтиариқ туманида яшовчи, 2000 й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида ҳам қалбаки 10.500 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди. Тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 22.900 АҚШ доллари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон вилоятида яшовчи, 1980 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 40 АҚШ долларидан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 20.000 АҚШ долларини ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Солиқ ва мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамда адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи 3 та масъулияти чекланган жамиятнинг солиқ қарзларини, ушбу МЧЖларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 2023 ва 2024 йиллар учун ер солиғидан аниқланган 11 млн. 200 минг сўм миқдоридаги қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига 7 млн. сўм, шунингдек, ушбу фермер хўжалик раҳбарининг танишига тегишли нотурар жойнинг мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган 55 млн. 100 минг сўм қарздорлигини ҳам тўлиқ бартараф қилиб бериш эвазига 28 млн. сўм талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у талаб қилинган жами 35 млн. сўм пул маблағини олган вақтида ушланди.

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги мева-сабзавот сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга совутиш омбори қуриш ва унга зарур бўладиган агрегатлар сотиб олиш учун 2023 йилнинг январь ойида акциядорлик тижорат банкидан 170 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади.
Аммо, олинган кредитни тўлаш даврида 3 ойлик қарздорлик юзага келиб, уни ундириш мақсадида банк томонидан Мажбурий ижро бюросининг Учқўрғон туман бўлимига мурожаат қилинади.
Шундан сўнг, масъулияти чекланган жамият томонидан кредит қарздорлиги тўлансада, бюронинг 2 нафар давлат ижрочиси МЧЖ раҳбарини алдаб, гўёки туман прокуратураси томонидан кредит маблағи мақсадсиз сарфланганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини айтиб, уни жавобгарликка тортилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Аммо, МИБ Учқўрғон туман бўлимининг давлат ижрочилари сўралган пул маблағини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Жиззах шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати Жиноят Кодексининг 165- ва бошқа моддалари билан айбланиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ўз ҳимоясидаги судланувчига нисбатан, суд органларидаги мансабдор танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари ушбу МЧЖга чорва моллари учун озуқа экини етиштириш мақсадида, узоқ муддатга ижара асосида берилган 2,5 гектар ер майдонини ҳамда унинг укаси ўзи раҳбарлик қилаётган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликнинг 17,5 гектар ер майдонини, жами 20 гектар ер майдонини ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда харидорга 225 минг АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Андижон шаҳрида кузатилган ҳолатда 1990 ва 1993 йилларда туғилган ака-ука “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасининг Андижон шаҳар филиали собиқ ходими ҳамда риэлторлик хизмати кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзганинг ишончига киришади ва шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 33 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 52 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Аммо, улар сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбарининг хонасида олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳамда ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қамаши туманида яшовчи, 1978 й.т. шахс ўзини гўёки туман кадастр бўлими ходими дея таништириб, Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига киради ва бошқа бир фуқарога тегишли бўлган 40 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари ва 98 млн. 800 минг сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Жойларда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қўштепа тумани прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, у туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов хулосаси туман судига юборилган мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланмаслигига ҳамда ЖКнинг 45-моддаси (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўлланилмаслигига ёрдам бериши эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган ва муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.

Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги агрофирма раҳбари туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, жорий йилнинг апрель ойида ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг давлат захирасига олинган 10 гектар ер майдонини ф/х ихтиёрига қайтариб бериш ҳамда хўжаликнинг бажарилмаган ғалла экиш режасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда агрофирма раҳбари сўралган пул маблағидан 1000 АҚШ доллари ва 5 млн. сўм олган вақтида ушланди.Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, талаб қилинган пул маблағидан 100 АҚШ долларини олиб, қолган қисмини ўзида сақлаб туриши ҳақида агрофирма раҳбарига топшириқ берган вақтида Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, агрофирма раҳбари фермернинг ушбу масаласини ҳал қилиб бериш бўйича аввалроқ 3 млн. сўм олган.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари ўз раҳбарининг оғзаки топшириғига асосан, савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг трансформаторини электр тармоғига улаб, тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига хизмат хонасида 40 млн. сўм миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ҳам процессуал тартибда ушланди.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тумандаги 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Итоги встречи руководителей спецслужб
Кыргызстана, Таджикистана и Узбекистана
 
6 мая 2024 года в г. Фергана Республики Узбекистан состоялась встреча Заместителя Председателя Кабинета Министров – Председателя Государственного комитета национальной безопасности Кыргызской Республики К. Ташиева, Председателя Государственного комитета национальный безопасности Республики Таджикистан С. Ятимова и Председателя Службы государственной безопасности Республики Узбекистан А. Азизова.

В ходе переговоров стороны в открытой и доверительной форме подробно обсудили весь комплекс проблем обеспечения региональной безопасности. Состоялся обмен мнениями по состоянию и перспективам взаимодействия по таким актуальным направлениям, как борьба с терроризмом, экстремизмом, наркотрафиком, незаконной миграцией, контрабандой и другими угрозами и вызовами трансграничного характера. Затронуты вопросы приграничного сотрудничества и в целом создания благоприятных условий для развития добрососедских отношений между государствами сторон.

В ходе диалога в конструктивном ключе рассмотрены пункты повестки, касающиесяделимитации государственных границ между Кыргызской Республикой и Республикой Таджикистан, а также вопросы демаркации границ между Республикой Узбекистан и Кыргызской Республики.
Участники встречи достигли договоренностей об ускорении процессовделимитации кыргызско-таджикской и демаркации узбекско-кыргызскойгосударственных границ и определили практические меры для решения данныхвопросов на основе учета взаимных интересов сторон.

По итогам переговоров даны конкретные поручения членам кыргызско-таджикской Межправительственной комиссии по согласованию оставшихся участков границы, а также подготовке и подписанию соответствующего двустороннего договора.
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: 1,4 кг олтинни мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармасини жалб қилган ҳолда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Андижон шаҳри ва Андижон туманида яшовчи, 1985, 1997 ва 2000 йилларда туғилган 4 нафар шахс “Дўстлик” чегара-божхона пости орқали мамлакатимиздан Қирғиз Республикасига занжир, тиш қолипи ҳамда лом шаклидаги тилла буюмларни – кийимлари ичига яширган ҳолда олиб чиқиб кетишга уринган вақтларида ушланди.
Экспертиза хулосасига кўра, улардан ашёвий далил сифатида олинган, асиллик даражаси 997 бўлган олтин буюмлар ва қотишмаларнинг жами вазни 556 гр.ни, умумий баҳоси 474 млн. 256 минг. сўмни ташкил этади.

Бошқа ҳолатда эса Избоскан туманида яшовчи, 1983 й.т. аёл “Маданият” чегара-божхона пости орқали Қирғиз Республикасига чиқиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, тегишли тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган занжир ва лом кўринишидаги, умумий вазни 568 гр.ни ташкил этувчи, асиллик даражаси 992 бўлган олтин борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу тилла буюмлар ва қуймаларнинг умумий баҳоси 431 млн. 894 минг сўмни ташкил этади.

Шунингдек, унинг шериги бўлган – Наманган туманида яшовчи, 1983 й.т. аёл ҳам асиллик даражаси 992 бўлган, соф оғирлиги 271 гр.ни ташкил қилувчи, 249 млн. 240 минг сўмлик занжир ва ностандарт қуйма тиллаларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Аниқланишича, қонунбузарлар олтиндан ясалган буюмларни Қирғиз Республикаси орқали Туркия давлатига олиб кетишни режалаштиришган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2024/05/16 00:56:19
Back to Top
HTML Embed Code: