Telegram Web Link
⚡️Тураржой мажмуалари номи ўзбек тилида бўлади

2026 йил 1 январдан
турар жой мажмуаларини қуришда объект номи давлат тилида бўлади ҳамда давлат тили қоида ва талабларига риоя этилиши лозим — ҳукумат қарори

Қурилиш объектлари лойиҳалари акс этган бино паспорти, пешлавҳаси, қурилиш майдонлари атрофидаги вақтинча девор ва тўсиклардаги барча ёзувлар, шу жумладан, реклама ва эълонлар матнлари давлат тилида ёзилади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Тошкентда бўлажак куёв қизни алдаб, унинг 240 минг долларлик уйини сотиб юборгани маълум бўлди

Шаҳар ИИББ маълумотига кўра, 1997 йилда туғилган Ш. Р. 1999 йилда туғилган Ш. А. билан турмуш қуриш ниятида бўлганини айтган ва унинг ишончига кирган.

Тўй олдидан «муаммоларимни ҳал қилиш учун уйингни вақтинча гаровга қўйиб туриш керак» деб, ҳовлини бошқа фуқарога $240 мингга сотган.

Ҳозирда Ш. Р. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Шунингдек, терговда у бошқа фуқароларни ҳам шундай йўл билан алдагaни аниқланган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️10 дан ортиқ машиналарга зарар етказиб шов шувларга сабаб бўлган жентра ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилди

5 ой олдин пойтахт кўчаларида ҳаракатлари билан GTA ўйинини эслатиб юборган қаҳрамонлар суд курсисида...

🤲 Қаҳрамон аёлга 5 йилу 6 ой қамоқ жазоси тайинланди.

Батафсил 👉 @XORAZM
⚡️Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

🇺🇿 Биз халқ орасидан хабар етказамиз,
сиз эса — ҳаққоний янгиликлар ва ҳақиқий ҳаёт манзараларини бизнинг каналда кузатинг❗️

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ТОШКЕНТДА БИР НЕЧТА МАШИНАЛАРНИ УРИБ, ХОДИМЛАРДАН ҚОЧГАН "ГЕНТРА" БОШҚАРГАН АЁЛ ҲАМДА ЙИГИТГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

Маълум бўлишича аёл машинани давлат рақамисиз, ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқарган ва жами 5 та автомобилга урилган.

Йигитга
ЖИБ Чилонзор туман судининг 2025 йил 1 майдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Қиз эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига тортилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 24,1 млрд сўм мукофот тўланди

Йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 82 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган. Яъни 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 82 857 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

🔹74 970 таси харид чеки бермаслик;
🔹3 001 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
🔹184 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
🔹4 702 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 41 702 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган. Ушбу мурожаатлар асосида 34 196 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,8 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент «AI Maktab» платформаси тақдимоти билан танишди

Давлат раҳбари IT-мутахассис Алишер Жуманиёзов томонидан яратилган «AI Maktab» таълим платформасининг имкониятлари билан танишди. Ушбу сунъий интеллект асосидаги лойиҳа ёшларни рақамли кўникмалар ва замонавий касбларга ўргатишга қаратилган.

«AI Maktab» орқали ўқувчилар виртуал ёрдамчи, рақамли маркетолог, AI-контент яратувчи, бизнес-аналитик каби ўнлаб соҳаларда масофавий таълим олиш имконига эга бўлади. Президент ушбу ташаббусни ёшлар орасида сунъий интеллект саводхонлигини ошириш йўлидаги муҳим қадам сифатида эътироф этди.

Лойиҳа мамлакатда рақамли таълимни ривожлантириш ва ёшларни келажак касбларига тайёрлашда катта ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
Тарихий ҳужжат: Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида “Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги” битим имзоланди

Янги битим 1996-йилги келишув ўрнини босади ва кўп томонлама ҳамкорлик учун замонавий ҳуқуқий асос яратади. Ҳужжат тадбиркорларга божхона ишини соддалаштиради, мамлакатга Европа инвестициялари оқимини эркинлаштиради, талабалари, мутахассислар ва тадбиркорлар учун виза талабларини соддалаштиради.

Батафсил 👉 @XORAZM
❗️Ўзбекистонда яна 6 давлат фуқаролари учун расман визасиз тартиб жорий этилди

Энди Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, Саудия Арабистони ва Иордания фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, Хитой фуқаролари учун ҳам шундай тартиб жорий этилади. Бироқ, Гонконг аҳолиси учун бундан мустасно — улар олдингидек фақат 7 кунгача визасиз кириши мумкин бўлади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Янгийўлда аёллар номидан профиль очиб, фирибгарлик қилган йигит ушланди

Янгийўл туманида яшовчи 20 ёшли йигит савдо платформасида сохта эълонлар жойлаштириб, Телеграмда аёллар исм-шарифлари остида 10 га яқин аккаунт яратган.

У ўзини бошқа шахс сифатида таништириб, Iphone телефонларини арзон сотиш баҳонасида фуқаролардан олдиндан пул олган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Ўзбекистонда “сирли мижоз” усули билан тиббиёт ва дорихона хизматлари сифати баҳоланади

Ўзбекистонда энди нодавлат нотижорат ташкилотлари чакана савдода назорат хариди ва “сирли мижоз” тадбирларини ўтказиши мумкин бўлди.

Назорат хариди жараёнида олинган намуна ва маълумотлар тегишли лабораторияларда синовдан ўтказилади. Агар товар ёки хизмат қонун талабларига мос келмаса, тегишли ваколатли органларга юборилади ва жамоатчиликка ахборот берилади. Биринчи марта қонунбузарлик аниқланса, тушунтириш ва ёрдам чоралари кўрилади, такрорий ҳолларда эса текширув белгиланади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Тунги клубда фуқарони уриб комага тушириб қўйган эркак 8 йил-у 1 ойга қамалди

Бугун, 24-октябр куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 1995-йилда Тошкент шаҳрида туғилган шахсга оид жиноят ишини биринчи инстансияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланган.

Суднинг ҳукмига кўра эркакка 8 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Forwarded from .
🚗HAVAL Jolion xarid qiling — ikkita TXKni sovg‘a sifatida oling!

24-oktabrdan HAVAL Uzbekistan yangi aksiyani boshlaydi.

Endi zamonaviy HAVAL Jolion shahar krossoverini xarid qilgan mijozlar ikki marotaba rejali texnik xizmat ko‘rsatishga bepul ega bo‘ladilar.

TXK tarkibiga quyidagilar kiradi:
• avtomobilni diagnostika qilish
• moy va filtrlarni almashtirish
• havo va salon filtrini almashtirish

📍Mazkur xizmat faqat HAVAL Uzbekistan’ning rasmiy dilerlik markazida koʻrsatiladi.

Avtomobillar soni cheklangan.

Haval Xorazm rasmiy dilerlik markazi:
📞 +998951079933

Instagram || Telegram
диққат тарқатинг

⚡️Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Дубайга таксичиликка жалб этилиши кутилмоқда

Дастлабки босқичда 200 га яқин фуқарони таксичи сифатида ишга жалб қилиш, уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, яна қўшимча 500 га яқин ҳайдовчини ишга олиш режалаштирилган.

Таксист танишларга юбориб қўямиз


🇺🇿 Биз халқ орасидан хабар етказамиз,
сиз эса — ҳаққоний янгиликлар ва ҳақиқий ҳаёт манзараларини бизнинг каналда кузатинг❗️

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Болаларни вирусли касалликлардан қандай ҳимоялаш мумкин?

Аввало, уларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш жуда аҳамиятли — бунинг учун соғлом ва тўғри овқатланиш, етарлича ухлаш ҳамда жисмоний фаоллик зарур.

Қўлни тозаликда тутиш, айниқса овқатланишдан олдин ва ташқи муҳитдан келгандан кейин совун билан ювиш — вируслардан сақланишнинг энг оддий, бироқ самарали усулидир.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️350 миллион йил аввал Марказий Ўзбекистон орол бўлган! 🏝

Ҳа, геологик тарихга назар ташласак, ҳозирги Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари жойлашган ҳудудлар бир пайтлар денгизлар билан ўралган ороллар тизими бўлган. 🌍

Бу даврда ер юзида карбон даврининг бошларига тўғри келади. Ўша пайтда денгиз ҳаёти гуллаб-яшнаган, маржон рифлари, трилобитлар ва қадимий балиқлар яшаган. 🐚🐠

Бугунги кунда эса ўша қадимий денгизларнинг изларини тошқотган денгиз ҳайвонлари қолдиқлари орқали кўришимиз мумкин — улар Ўзбекистон тоғ жинсларида сақланиб қолган. 🪨

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қатнов йулига югуриб чиккан 7 ёшли бола оғир оқибатли йўл транспорт ходисаси натижасида вафот этди.😨

Воқеа Тошкент вилояти, Паркент туманида содир бўлган. Бола СOBALT машинаси тегида қолиб кетган ва вафот этган.

Ота оналар! Фарзандларга эътиборли бўлишни унутмаймиз.

Батафсил 👉 @XORAZM
Тошкент метросида эркакларга шилқимлик қилган қозоғистонлик блогер аёлга маъмурий иш очилди

Унга нисбатан майда безорилик ҳолати бўйича маъмурий иш қўзғатилган ва материаллар судга юборилгани таъкидланмоқда. Қайд қилинишича, аёл аввал ҳам шундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйган.

Батафсил 👉 @XORAZM
“Гул деб ўйлабман” – Ургутда томорқасида 229 туп каннабис етиштирган аёл озодликдан маҳрум қилинди

43 ёшли аёл гиёҳванд ўсимликни ўз хонадонидаги маккажўхори орасига эккан. У судда ўсимлик уруғини деҳқон бозорида нотаниш аёлдан гул уруғи деб сотиб олганини айтган. “Униб чиққанидан сўнг гулламади, аммо каттароқ бўлгач гуллаши мумкин деб парваришлаб келдим”, деган аёл. Суд уни 3 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/10/25 14:35:21
Back to Top
HTML Embed Code: