Telegram Web Link
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt’нинг ҳозирда мавжуд комлектацияларига қўшимча равишда иккита янги — Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версиялари тақдим этар экан.

Батафсил 👉 @XORAZM
😷Тошкентда ҳаво зарарли бўлиб турибди

IQAir порталига кўра, пойтахт ҳавосида чанг миқдори ЖССТ тавсия қилганидан 14,2 баравар ортиб кетган.

Ўзгидромет ҳам шаҳар ҳавосида PM 2,5 заррачалари миқдори миллий рухсат этилган меъёрдан (35 mkg/m3) ошиб, 88,37 мкг/м3 ни ташкил этганини маълум қилди.

Бошқа ҳудудлардаги вазият билан инфографикада танишинг.

Батафсил 👉 @XORAZM
Quvonchli xabar bilan o‘rtoqlashmoqchiman: Osaka shahrida tashkil etilgan EXPO butunjahon ko‘rgazmasida O‘zbekiston paviloni o‘z yo‘nalishi bo‘yicha oliy mukofotga — “Mavzuning eng yaxshi ochib berilishi” nominatsiyasida oltin medalga sazovor bo‘ldi.

Biz taqdim etgan “Bilimlar bog‘i: kelajakdagi jamiyat uchun laboratoriya” konsepsiyasida an’analar va innovatsiyalar uyg‘unligi o‘z aksini topgan. G‘oyamiz jahon hamjamiyatida keng ko‘lamli aks-sado berdi.

Barchani ruhlantirgan professionallik va ushbu loyihaga bo‘lgan ishonch uchun butun jamoaga, shuningdek, xalqaro hamkorlarimizga samimiy minnatdorlik bildiraman.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда дўстини ғишт билан уриб ўлдирган фуқаро 11 йилга қамалди

Қайд этилишича, ҳодиса Нукус шаҳрида 2024 йилнинг 17 декабрь куни содир бўлган. Икки дўст ўзаро тортишиб қолиши натижасида улардан бири танишининг бошига ғишт билан тан жароҳати етказган.

Дўсти ҳушидан кетганида фуқаро унинг кийимлари ва телефонини олиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Ушбу шахсга нисбатан суд ҳукми билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда бу ҳафта қуруқ ва иссиқ бўлади

Ўзгидромет ҳафталик об-ҳавони маълум қилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг таниқли намояндаси, мамлакатимизнинг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Ўрмонович Аҳмедов сўнгги манзилга кузатилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда 12 минг доллар, Ўзбекистонда 5 минг доллар: чаёндан янгича усулда заҳар олиш ихтиро қилинди

Innoweek ҳафталигида талаба чаёндан янгича усулда заҳар олиш мумкинлигини кўрсатди. Янги ихтиро қилинган технологияда чаёнга зарар етмаган ҳолда заҳари олиниб, мавжудот яна яшашга қўйиб юборилади. Чаёндан олинган заҳар хорижда 12 минг АҚШ доллари, Ўзбекистонда эса 5 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда экан. Маълумот учун: чаён заҳри тиббиётда саратон касаллигини даволашда ишлатилади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 4 нафар балиқчи қарийб 25 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди

Китоб туманида ўтказилган рейд давомида тўрт нафар фуқаро “Қашқадарё” дарёсининг Китоб давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ноқонуний балиқ овлаётган пайтда қўлга олинган.

Шундан сўнг, ҳодиса бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, фуқароларга жами 24,8 млн сўм жарима қўлланилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Табибимнинг ўзи хаста ёхуд ИИБ ходими хизмат уйи нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди

Тезкор тадбирда Олмазор тумани ИИО ФМБ профилактика инспекторининг хизмат хонадонидан 10 кг.дан ортиқ синтетик наркотик моддалар, махсус суюқлик ва бошқа буюмлар топилди.

Ходимнинг Тошкент туманидаги доимий уйи текширилганда у ердан 430 гр “Альфа-ПВП” наркотик моддаси топилди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Батафсил 👉
@XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тунги пойга – жиддий жавобгарликка олиб келди!

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда икки аёл ўлдирилди. Маълум бўлишича қотилликда гумонланаётган эркак ўқитувчи бўлганлиги айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи эркак қўлга олинган.


Батафсил 👉 @XORAZM
❗️Сурхондарёда аёллар мажбурий пахта теримига жалб қилинди

Бандлик вазирлиги маълумотича, Қумқўрғон тумани ҳокими ўринбосари аёлларни пахта теримига мажбурий жалб қилгани учун жаримага тортилди.

Туман ҳокимлиги аввал аёллар “кўнгилли” қатнашганини билдирган эди, аммо текширув натижасида мажбурий меҳнат ҳолати тасдиқланди.

⚖️ Бундай ҳолат учун 20,6 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача жарима белгиланган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Ўзбекистон фуқароларининг Туркияда ишга жойлашиши соддалашади

Эрдўғон туркий давлатлар фуқароларини ишга жойлаштириш тартибини соддалаштирувчи фармонни имзолади. Уларга давлат ва хусусий тузилмаларда касбий фаолият билан шуғулланишга рухсат берилади.

Чет элликлар Туркия фуқаролари билан бир қаторда профессионал бирлашмаларда рўйхатдан ўтиши керак бўлади. Яшаш ва ишга жойлашиш учун Туркия фуқаролиги талаби бекор қилинади.

Батафсил 👉 @XORAZM
#Диққат

‼️Энди бино қуриб, пастки қаватини “маҳалла еттилиги”га берган тадбиркорлар солиқдан озод қилинади

Бинони шаҳар ва вилоят марказида қурган тадбиркорлар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади. Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.

Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.


Батафсил 👉 @XORAZM
2025 йилнинг 8 ойида 969 киши шаҳвоний шилқимлик учун қамалди

Шу даврда жами 1 450 киши шу модда бўйича судланди. Уларнинг 481 нафари жаримага тортилди.

Таққослаш учун 2024 йилда шаҳвоний шилқимлик учун судланганлар 1 854 нафарни ташкил қилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/10/19 18:12:06
Back to Top
HTML Embed Code: