Telegram Web Link
#Биласизми

Бугун 22 сентябрь "Equinox" кун! Equinox бу машина эмас 😉
Бугун кун ва туннинг давомийлиги тенг бўладиган кун! Қуёш Ер экваторини кесиб ўтадиган вақт лаҳзаси, яъни экваторнинг шимолида ёки жанубида эмас, балки тўғридан-тўғри экватор устида пайдо бўлади!


Бу табиат ҳодисаси йилда 2 марта бўлади, 20-21 март ва 22-23 сентябрь кунлари!
Ундан ташқари, туннинг энг узун бўлиш куни (21-22 декабрь) ва куннинг энг узун бўлиш куни (20-21 июнь) бор.

Яқинларга улашиб қўямиз.

Батафсил 👉 @XORAZM
#ТЕЗКОР

Олтин нархи рекорд даражада кўтарилди, 1 грамм олтин 133 долларга чиқди

Доллар босганлар еб қўйди, олтин босганлар ютди

Қимматбаҳо металлар биржаси маълумотларига кўра, олтин нархи бир троя унцияси учун 3750 доллардан ошган.


Яқинларга ташаб қўямиз, тилла кўтарилишда давом этмоқда

Батафсил 👉
@XORAZM
Ўшда 18 яшар қиз аттракциондан йиқилиб, ҳалок бўлди

Ҳодиса 21 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги паркда юз берган. Уч дугона “Қайиқча” номли аттракционда учаётганида улардан бири йиқилиб тушган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари бошланган.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой автомобили тезлик бўйича янги рекорд ўрнатди.

Германиядада ўтказилган тест давомида Хитойнинг BYD компанияси ишлаб чиқарган YangWang U9 Extreme электр гиперкари 496,22 км/соат максимал тезликка эришган ва рекорд ўрнатган.

Ушбу тезлик серияли ишлаб чиқариладиган автомобильлар учун мутлақ рекорд бўлиб, аввалги 2019-йилдан буён Bugatti Chiron Super Sport 300+ га тегишли 490,48 км/соат кўрсаткичидан юқори.

Батафсил 👉 @XORAZM
7735340.pdf
784.3 KB
#диққат

⚡️Машиналарни экологик сертификатлаштириш бекор қилинди!

Бу ҳақида Республикада ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорида гап боради.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Интернет орқали кредит олиб алданиб қолманг

Бугунги кунда интернетда “ариза қолдиринг зудлик билан кредит чиқарамиз” деган эълонлар кўпайиб кетди
лекин шуларнинг ортида кўпинча фирибгарлар туради

ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ОГОҲЛАНТИРИБ ҚЎЙИНГ


Батафсил 👉 @XORAZM
⚡️Долларнинг расмий курси янгиланди

Марказий банк 23 сентябрдаги хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

Кураш бўйича мураббийни неожиданкадан уриб ухлатиб қўйишгани айтилмоқда😱😡

Айтишларича ҳолат Наманган, Уйчи туманида бўлган, мурожаат ўзгаришсиз жойланди: 👇

Номи спортчи кўча безорилари...

Ушбу ҳолат Уйчи тумани спорт мактаби залида бир неча шахслар томонидан белбоғли кураш бўйича мураббийга аввалдан таййоргарлик кўрган ҳолда қасддан содир этилиб, қочиб юрганлиги айтилмоқда.

Батафсил 👉
@XORAZM
Усмон Дембеле "Олтин тўп" соҳибига айланди

Ўтган мавсумда футболчи ўйнайдиган “ПСЖ” Лига 1, Франция кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Дембеле мавсумда сермаҳсул ўйин намойиш этди. 

Батафсил 👉 @XORAZM
📱Тошкент аэропортида iPhone 17 Pro Max’ни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Текширув давомида Доҳадан учиб келган йўловчи “яшил” йўлак орқали ўтаётганда, унинг ёнидан декларация қилинмаган 9 дона iPhone 17 Pro Max топилган.

Уларнинг умумий қиймати 230 млн сўмга баҳоланган.

Телефонлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, йўловчига нисбатан суриштирув ишлари бошланди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😷Тошкент. 2025-йил 23-сентябр тонги

Мутахассисларга кўра бу чанг ҳаво 24-сентябр тунга қадар сақланиб туради.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“АҚШга хуш келибсиз президент Шавкат Мирзиёев”, Гудзон бўйлаб махсус самолёт парвози уюштирилди

Нью-Йорк шаҳрига Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи сабабли Қўшма Штатларда истиқомат қилувчи ўзбекистонликлар махсус самолёт парвозини ташкиллаштирди.

Батафсил 👉 @XORAZM
АҚШ Президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни ёзиб қолдирди:

"Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни "Boeing" билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! "Uzbekistan Airways" 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев - бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур".


Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏸🔥 Ўзбекистон ғалаба сахнасида!

🇺🇿💪Тошкентда ўтган Марказий Осиё бадминтон чемпионатида юртимиз спортчилари шон-шараф билан олдинги қатордан жой олди!

🥇🥈🥉U15, U17 ва U23 тоифаларида ўзбекистонлик йигит-қизлар финалгача етиб борди ва кўплаб медалларни қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида Бадминтон Осиё тараққиёт қўмитаси раиси, Экология вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда бошқа ташкилотчилар ғолиб ва совриндорларга олтин, кумуш ва бронза медаллар ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширишди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇸Президентимиз айни дамда Америка Қўшма Штатларида!

Батафсил 👉 @XORAZM
Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг 60 фоизи гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят учун қамалган

Россия ҳудудида жазони ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг 60 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси ва уларни олиб ўтиш билан боғлиқ жиноятлар учун қамоққа олинган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Фуқаролик масалалари, легализация ва бошқа консуллик ҳаракатлари бошқармаси бошлиғи Мунира Низамова маълум қилди.

ТИВ вакилининг сўзларига кўра, фуқаролар томонидан Россияда содир этилаётган жиноятларнинг катта қисми гиёҳванд моддалар билан боғлиқ, иккинчи ўринда эса жинсий зўравонлик жиноятлари (12 фоиз) туради. Бундан ташқари:

🔹қотиллик — 7 фоиз;
🔹соғлиққа оғир зарар етказиш — тахминан 5 фоиз;
🔹ўғрилик — 4 фоиз;
🔹фирибгарлик — 3 фоиз;
🔹ва бошқалар 8 фоиз.

Батафсил 👉 @XORAZM
Хусусий ОТМларга контрактга кирганлар грант учун имтиҳонларда қатнашиши мумкин

29 сентябрдан 1320 та грант учун қабул бошланади. Унда давлат ОТМларига қабул қилинмаган абитуриентлар ҳам иштирок этиши мумкин.

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/10/27 08:40:59
Back to Top
HTML Embed Code: