Telegram Web Link
‼️🚈 #ДАҲШАТ
Тошкент вилоятида поезд релсдан чиқиб кетибди...

Чинозда сут ёғи ортилган поезд реслдан чиқиб кетди. Жорий йилнинг 27-сентябрь куни соат 21:30да Тошкент вилояти Чиноз тумани “Расулобод” МФЙ Олмазор станцияси ҳудудида “Жиззах–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган товар поездининг сут ёғлари ортилган 2 та вагони релсдан чиқиб кетган. Ҳодиса оқибатида жабрланувчилар йўқ.

Воқеа жойига туман ФВБ раҳбарияти, ТБХ навбатчи сменаси ва тегишли хизматлар жалб этилган. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" хабарида. Поезд ҳаракати тўлиқ тикланган


Батафсил 👉 @XORAZM
🇹🇷🇺🇿Туркияда қидирувдаги яна 3 ўзбекистонлик қўлга олинди

Фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган Шоҳиста Ражабовна Муллаева Ўзбекистонга депортация қилинган.

Шунингдек, солиқ ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаган ва божхона қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган 2 нафар шахс ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистон тергов органларига топширилган.

Ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан ИИВга, шунингдек Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага мурожаат қилиш сўралади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥊 Боксчиларимиз устоз Тўлқин Қиличевни 150 минг долларлик Mercedes билан табриклашди!

Батафсил 👉 @XORAZM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадриднинг “Реал” клуби Олмаотага етиб борди

Аэропортда футболчиларни қозоқ анъаналарига хос миллий либослар, егуликлар ва Чемпионлар лигаси (ЧЛ) мадҳиясини халқ чолғу асбобларида ижро этиб, кутиб олишди.

Маълумот учун, эртага “Реал” ЧЛнинг умумий гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Олмаотанинг “Кайрат” клубига қарши майдонга тушади.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат

❗️Самарқанд йўл инфратузилмасида тарихий ўзгаришлар бошланмоқда жумладан...

Батафсил 👉
@XORAZM
😪Тошкент вилоятида айиқ ўлдирилдими?

Вилоят Экология бошқармаси шу мазмундаги хабарга изоҳ берди.

Унга кўра, Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигида Тян Шан қўнғир айиғи, дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 70-80 метр баландликдаги қоядан йиқилиб тушган.

Аммо айиқнинг ўлими сабаби ЎзФА Зоология институти экспертиза марказининг хулосасига асосан аниқланади. Унгача айиқ жасади вақтинча сақлаб турилади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Сентябр ойининг охирги кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +26… +29 даража, баъзи жойларда +31 даражагача бўлади.

1–2 октябрда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистондан салқин ва нам ҳаво кириб келади. 1 октябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Навоий, Тошкент вилояти шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

2 октябрда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши кутилмоқда. 3 октябрда фақат Фарғона водийсида айрим жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Батафсил 👉 @XORAZM
«Реал» футболчилари тунда Қозоғистонга учиб келди

Маҳаллий мухлислар уларнинг ҳар қадамини кузатиб бормоқда.

Маълумот учун, эртага “Реал” ЧЛнинг умумий гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Олмаотанинг “Кайрат” клубига қарши майдонга тушади.

Батафсил 👉 @XORAZM
❗️Оила мезонларга мос келмай қолган тақдирда Болалар нафақаси ва моддий ёрдам бериш тўхтатилади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оиланинг иқтисодий аҳволи ҳар ойда ўрганиб борилади. Агар оиланинг иқтисодий ҳолатида яхшиланиш кузатилса, масалан, у мол-мулк, янги автомобиль харид қилгани аниқланса, дастур моддий ёрдам бериш мезонларини қайтадан автоматик ўрганади. Оила ўша мезонларга мос келмай қолган тақдирда пул бериш тўхтатилади.

Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга чиққан ҳолда, уларнинг иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ўрганилади. Яъни оиладаги мол-мулклар ҳақидаги маълумотлар йиғилади ва дастурга киритилади.

Батафсил 👉 @XORAZM
❗️Олтин нархи рекорд даражада ошди, доллар эса қулашда давом этмоқда

Жаҳон бозорида олтин нархи рекорд даражага етиб, бир унцияси (тахминан 28 грам) 3 850 долларга баҳоланмоқда. Бу кўрсаткич олтиннинг тарихий максимуми бўлиб, сўнгги 6 ҳафта ичида узлуксиз ўсишни намоён этмоқда. Шунингдек:

- кумуш 2,4 фоизга ошиб, 46,75 долларни ташкил этмоқда — бу 2011-йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич;
- платина 1 600 доллардан ошиб, 2013-йилдан буён биринчи бор бундай даражага етган.
- палладий эса июль ойидан бери энг юқори кўрсаткични кўрсатмоқда — бир унция учун 1 280 долларни ташкил этмоқда.

Умумий ҳисобда, олтин нархи 2025-йил бошидан буён 45 фоизга кўтарилган. Аналитиклар бу ўсишни глобал иқтисодий беқарорлик, инфляция хавфи ва АҚШ Марказий банки мустақиллигига таҳдидлар билан боғламоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
#диққат

⚡️Доллар қулаши давом этмоқда: курс 11 774 сўмга тушди. 2023-йилдаги кўрсаткичдан ҳам пастлади

Кўплаб тижорат банкларида доллар сотиш курси аллақачон 12 000 сўмга ва ҳатто ундан пастга тушган.

Ҳатто доллар 11 500 сўмгача қулаши мумкин деган кутишлар ҳам бор!

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўкондан мактаб ўқувчиси пряник олган экан, ичидан таблетка чиқибди😳

❗️Ўқитувчи барча ота-оналарга мурожаат қилиб, болаларга пул бермасликни ва дўконлардан нарса олмаслигини айтмоқда.

Имкон қадар болаларни дўконларга ўргатманг

ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ, БАРЧА ОТА-ОНАЛАРНИ ОГОҲЛАНТИРИБ ҚЎЙИНГЛАР.

Батафсил 👉
@XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ДХХ ва Ички ишлар органлари томонидан 735 млн сўмлик крипто-активларни ноқонуний равишда айирбошлаб келган шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда машина эгасининг қуйидаги яқин қариндошлари ишончномасиз ҳайдашлари мумкин:

• ота-онаси;
• эри ёки хотини;
• фарзандлари;
• ака-укалари;
• опа-сингиллари.

Бунда мазкур шахсларнинг фамилияси, исми, шарифи ҳамда қариндошлик даражаси транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши шарт.

Батафсил 👉 @XORAZM
⚡️Тошкентда ток уриши оқибатида ҳалок бўлган 11 ёшли қизалоқнинг онаси турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

Аёл қўлга олинган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 30 май куни Тошкентнинг Миробод туманида 11 ёшли қизалоқ укасининг ўйинчоғини олиш учун савдо дўконининг том қисмига чиққан, пастга тушаётганда томнинг ёнидан ўтган электр симига тегиб кетган ва ток уруши натижасида воқеа жойида вафот этганди.

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/10/24 07:35:46
Back to Top
HTML Embed Code: