Telegram Web Link
Тошкентда эркак жамоат жойида опа-сингилга жинсий аъзосини кўрсатгани учун қамалди

Пойтахтнинг Сергели туманида суд 46 ёшли Т.С.га нисбатан жамоат жойида номаъқул ҳаракат содир этгани учун ишни кўриб чиқди. Бу ҳақда UzNews uz мухбири суд қарорига таяниб, хабар бермоқда.

Иш материалларига кўра, 29 сентябрь куни соат 16:20 да Т.С. Сергели-2 массивидаги уй подъезди ёнида бир аёл ва унинг синглиси олдида ўз жинсий аъзосини кўрсатган.

Судда Т.С. айбини тан олди ва бу хатони маст ҳолда содир этганини билдирди.

Дастлаб унинг ҳаракатлари «майда безорилик» сифатида баҳоланган, аммо суд уларни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми (Шаҳвоний шилқимлик қилиш)га мувофиқ қайта малакалади. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, махсус қабулхонада сақлаш харажатлари – ҳар бир қамоқ куни учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида ундан ундирилади.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди 001, 777 ва 1 тоифадаги рақамларни атиги 7 миллион сўмга оласиз!

Авторақам аукциони расман тўхтатилди!

Эндиликда 1-2-3 тоифадаги авторақамлар нархи БҲМ нинг 17 баравари миқдорида этиб белгиланди. Қолган 4-5-6 тоифадаги авторақамлар оддий рақамлар қаторига киритилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Права"си бўлмаган скутер ҳайдовчиларига рейд бошланди

ЙҲХХ ходимлари эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз скутер ва мопед ҳайдаганларга маъмурий жарима қўллаяпти.

Қонунга кўра, 1 октябрдан бошлаб мопед ва скутерлар фақат давлат рақам белгиси ҳамда "А" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқарилиши шарт.

Бу талабларга амал қилмаган ҳайдовчиларнинг уловлари жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
❗️Grand Mir ўрнида 30 қаватли бино қурилишига рухсат берилмади

Тошкент шаҳар прокуратураси Grand Mir Hotel жойида 30 қаватли бино қурилишига рухсат берилмаганини маълум қилди.

📑 Маълумотларга кўра, шаҳарнинг бош режасига биноан мазкур ҳудудда фақат 5 қаватгача иморат қуриш мумкин.

Аввалроқ жамоат фаоллари Grand Mir Hotel ўрнида 30 қаватли бинo қурилиш режасига қарши петицияга имзо тўплашган эди

Батафсил 👉
@XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дахшат Астағфируллох

🔞ЮРАГИ БЎШЛАР КЎРМАСИН

⚠️Тошкентда 1975-йилда туғилган эркак 10-қаватдан ўзини ташлаб вафот этди

- ОИЛАВИЙ МУАММОСИ БОР ЭКАН, ИЖАРАДА ЯШАШГАН. ОИЛАСИ БОР ЭДИ - гувоҳ


Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор вакилга 10 000 АҚШ доллар миқдорда пора бермоқчи бўлган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Баҳорда экилган кўчатларнинг 27,5 миллионтаси қуриб қолди

«Яшил макон» дастури доирасида шу йил баҳорда экилган 137 миллионта кўчатнинг 27,5 миллионтаси ёки 20 фоизи қуриб қолган. Расмий изоҳга кўра, бунга сабаб – «баҳор ва ёз ўртасида иссиқ кунлар тез келиб қолган». Шу боис энди дарахтларни кузда экиш кўпайтирилади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Тезкор

Фабио Каннаваро — Ўзбекистон миллий жамоасининг янги бош мураббийи бўлади

Фабрицио Романо бу масала амалда ҳал бўлганини англатувчи Here we go! иборасини қўллаган ҳолда хабар берди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Ўзбекистон оилалари қанчалик бахтли?

“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқот натижаларини маълум қилди

Тадқиқот республиканинг 14 та ҳудудида амалга оширилиб, расмий статистика маълумотлари асосида ҳисобланган. Индекс -1 дан +1 оралиғида баҳоланди. Ўзбекистон бўйича умумий кўрсаткич 2023-йилда +0,56баллни ташкил этган бўлса, 2025-йилда +0,611баллга етган. Шу тариқа, икки йил ичида индекс +0,051 баллга кўтарилгани қайд этилди.

Институт хулосасида қайд этилишича, бу ўсиш оилаларнинг кўпчилиги ҳаётга кўтаринки руҳ ва келажакка ишонч билан қараётгани, қийинчиликларни эса шукроналик ҳисси билан енгиб ўтаётганини тасдиқлайди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
FIFA президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон ва Озарбайжонни FIFA U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги билан табриклади

Батафсил 👉 @XORAZM
Ҳасанбой Дўстматовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Икки карра ёзги Олимпия ўйинлари ғолиблигига эришган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
❗️Қурувчининг истеъмолчидан пул ушлаб қолиши қонунга зид

Айрим қурилиш компаниялари шартномага “истеъмолчи шартномани бекор қилса, тўланган маблағнинг 10% ушлаб қолинади” деган бандларни киритмоқда.

Рақобат қўмитасини билдиришича, бу қонунга зид.


Фуқаролик кодекси ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда бундай талаблар ҳақиқий эмаслиги белгилаб қўйилган.

Агар шартномада ҳуқуқингизни чекловчи шарт бўлса, судга ёки давлат идораларига мурожаат қилинг.

Ўтган давр давомида Рақобат қўмитаси орқали 8 нафар фуқарога 1,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтариб берилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72 млрд доллардан ошди.

Бу рекорд миқдор бўлиб, чет элдан олинган кредитлардан 36,8 млрд доллари давлат ташқи қарзи ҳисобланади. Қолган 35,4 млрд доллари корпоратив ташқи қарзлар экани маълум қилинган.

30-сентябр куни Марказий банк республика ташқи қарзи бўйича маълумот берди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️”ДРУЖБА ТРАВЕЛ” 100 ДАН ОШИҚ ОДАМЛАРНИ АЛДАБ КЕТТИ

Тошкентда Чет элга саёҳат қилиш мақсадида “Lastochka Planeta” МЧЖга (“Drujba Travel”) тўлов қилган ўнлаб фуқаролар алданди: фирма мансабдорлари на пулни қайтарган, на саёҳатни ташкиллаштириб берган. Алданганлар орасида саёҳат учун 15 минг доллардан ортиқ пул тўлаганлар ҳам бор. Пулини қайтариб беришни сўраганлар ҳатто таҳдидга учраганини, фирма вакиллари “кўча болаларини олиб келиб босим қилганини” айтмоқда.

ИШОНЧЛИ ТУР ФИРМАЛАРДАН ОЛИНГЛАР, АРЗОН ҚИЛИБ БЕРАРКАН ДЕБ АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 111 кг гиёҳванд модда билан наркосавдогарлар қўлга олинди

Трансчегаравий уюшган наркогуруҳ бир неча йилдан буён фаолият юритиб, республиканинг Андижон, Фарғона, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳарларида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тезкор тадбирлар давомида 81 кг гашиш ва 30 кг опий мусодара қилинган.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 ноябрдан бошлаб автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани («техпаспорт») алмаштириш талаб этилмайди.

Батафсил 👉
@XORAZM
🇹🇷🇺🇿 Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини осиб қўйди

Аёл Чанкри вилояти Черкаш шаҳрида кекса чол-кампирни парвариш қилган. Жорий йил 30-сентябр куни у боғда ўз жонига қасд қилган. Ҳодиса тафсилотлари яқин атрофдагилар воқеани пайқагач, маълум бўлган.

Истанбулдаги Бош консулхонанинг маълум қилишича, Жиззахлик аёл ростдан ҳам ўз жонига қасд қилган. Унинг жасади 2-октябр куни Ўзбекистонга қайтарилган. Ҳозирда ҳолат тергов қилиниб, фожиага нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
Пенсионерлар учун поезд чипталарига 20 фоиз чегирма эълон қилинди

Чегирма 2-8 октябр (кексалар ҳафталиги) ва 1-30 ноябр кунлари (кексалар туризм ойлиги) амал қилади. «Афросиёб» чипталари акцияга кирмайди. Чегирма Ўзбекистон фуқароларига – 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан катта эркакларга амал қилади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида қанча маош олиши маълум бўлди

Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийига айланиши кутилмоқда. Спорт-Экспресс нашри хабарига кўра, 52 ёшли мутахассиснинг маоши мураббийлар штаби харажатларини ҳам ўз ичига олган ҳолда йилига тахминан 4 миллион еврони ташкил этади.

Италиялик мутахассис дастлаб Италия ёки бошқа Европа давлатларидан таклиф кутган. Шу сабабли у Марказий Осиёда ишлаш таклифига дарҳол розилик бермаган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Кредитларни ёпиш учун кам таъминланган оилаларга 250 млрд сўм ажратилади

Гаровсиз кредитларни бизнес очиш учун ускуналар, фуд-трейклар ва бошқа зарур жиҳозларни сотиб олишга сарфлаш мумкин.

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/10/21 12:17:41
Back to Top
HTML Embed Code: