Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дахшат Астағфируллох

🔞ЮРАГИ БЎШЛАР КЎРМАСИН

⚠️Тошкентда 1975-йилда туғилган эркак 10-қаватдан ўзини ташлаб вафот этди

- ОИЛАВИЙ МУАММОСИ БОР ЭКАН, ИЖАРАДА ЯШАШГАН. ОИЛАСИ БОР ЭДИ - гувоҳ


Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тезкор вакилга 10 000 АҚШ доллар миқдорда пора бермоқчи бўлган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Баҳорда экилган кўчатларнинг 27,5 миллионтаси қуриб қолди

«Яшил макон» дастури доирасида шу йил баҳорда экилган 137 миллионта кўчатнинг 27,5 миллионтаси ёки 20 фоизи қуриб қолган. Расмий изоҳга кўра, бунга сабаб – «баҳор ва ёз ўртасида иссиқ кунлар тез келиб қолган». Шу боис энди дарахтларни кузда экиш кўпайтирилади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Тезкор

Фабио Каннаваро — Ўзбекистон миллий жамоасининг янги бош мураббийи бўлади

Фабрицио Романо бу масала амалда ҳал бўлганини англатувчи Here we go! иборасини қўллаган ҳолда хабар берди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Ўзбекистон оилалари қанчалик бахтли?

“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқот натижаларини маълум қилди

Тадқиқот республиканинг 14 та ҳудудида амалга оширилиб, расмий статистика маълумотлари асосида ҳисобланган. Индекс -1 дан +1 оралиғида баҳоланди. Ўзбекистон бўйича умумий кўрсаткич 2023-йилда +0,56баллни ташкил этган бўлса, 2025-йилда +0,611баллга етган. Шу тариқа, икки йил ичида индекс +0,051 баллга кўтарилгани қайд этилди.

Институт хулосасида қайд этилишича, бу ўсиш оилаларнинг кўпчилиги ҳаётга кўтаринки руҳ ва келажакка ишонч билан қараётгани, қийинчиликларни эса шукроналик ҳисси билан енгиб ўтаётганини тасдиқлайди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
FIFA президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон ва Озарбайжонни FIFA U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги билан табриклади

Батафсил 👉 @XORAZM
Ҳасанбой Дўстматовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Икки карра ёзги Олимпия ўйинлари ғолиблигига эришган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
❗️Қурувчининг истеъмолчидан пул ушлаб қолиши қонунга зид

Айрим қурилиш компаниялари шартномага “истеъмолчи шартномани бекор қилса, тўланган маблағнинг 10% ушлаб қолинади” деган бандларни киритмоқда.

Рақобат қўмитасини билдиришича, бу қонунга зид.


Фуқаролик кодекси ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда бундай талаблар ҳақиқий эмаслиги белгилаб қўйилган.

Агар шартномада ҳуқуқингизни чекловчи шарт бўлса, судга ёки давлат идораларига мурожаат қилинг.

Ўтган давр давомида Рақобат қўмитаси орқали 8 нафар фуқарога 1,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтариб берилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72 млрд доллардан ошди.

Бу рекорд миқдор бўлиб, чет элдан олинган кредитлардан 36,8 млрд доллари давлат ташқи қарзи ҳисобланади. Қолган 35,4 млрд доллари корпоратив ташқи қарзлар экани маълум қилинган.

30-сентябр куни Марказий банк республика ташқи қарзи бўйича маълумот берди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️”ДРУЖБА ТРАВЕЛ” 100 ДАН ОШИҚ ОДАМЛАРНИ АЛДАБ КЕТТИ

Тошкентда Чет элга саёҳат қилиш мақсадида “Lastochka Planeta” МЧЖга (“Drujba Travel”) тўлов қилган ўнлаб фуқаролар алданди: фирма мансабдорлари на пулни қайтарган, на саёҳатни ташкиллаштириб берган. Алданганлар орасида саёҳат учун 15 минг доллардан ортиқ пул тўлаганлар ҳам бор. Пулини қайтариб беришни сўраганлар ҳатто таҳдидга учраганини, фирма вакиллари “кўча болаларини олиб келиб босим қилганини” айтмоқда.

ИШОНЧЛИ ТУР ФИРМАЛАРДАН ОЛИНГЛАР, АРЗОН ҚИЛИБ БЕРАРКАН ДЕБ АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 111 кг гиёҳванд модда билан наркосавдогарлар қўлга олинди

Трансчегаравий уюшган наркогуруҳ бир неча йилдан буён фаолият юритиб, республиканинг Андижон, Фарғона, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳарларида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тезкор тадбирлар давомида 81 кг гашиш ва 30 кг опий мусодара қилинган.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 ноябрдан бошлаб автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани («техпаспорт») алмаштириш талаб этилмайди.

Батафсил 👉
@XORAZM
🇹🇷🇺🇿 Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини осиб қўйди

Аёл Чанкри вилояти Черкаш шаҳрида кекса чол-кампирни парвариш қилган. Жорий йил 30-сентябр куни у боғда ўз жонига қасд қилган. Ҳодиса тафсилотлари яқин атрофдагилар воқеани пайқагач, маълум бўлган.

Истанбулдаги Бош консулхонанинг маълум қилишича, Жиззахлик аёл ростдан ҳам ўз жонига қасд қилган. Унинг жасади 2-октябр куни Ўзбекистонга қайтарилган. Ҳозирда ҳолат тергов қилиниб, фожиага нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
Пенсионерлар учун поезд чипталарига 20 фоиз чегирма эълон қилинди

Чегирма 2-8 октябр (кексалар ҳафталиги) ва 1-30 ноябр кунлари (кексалар туризм ойлиги) амал қилади. «Афросиёб» чипталари акцияга кирмайди. Чегирма Ўзбекистон фуқароларига – 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан катта эркакларга амал қилади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида қанча маош олиши маълум бўлди

Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийига айланиши кутилмоқда. Спорт-Экспресс нашри хабарига кўра, 52 ёшли мутахассиснинг маоши мураббийлар штаби харажатларини ҳам ўз ичига олган ҳолда йилига тахминан 4 миллион еврони ташкил этади.

Италиялик мутахассис дастлаб Италия ёки бошқа Европа давлатларидан таклиф кутган. Шу сабабли у Марказий Осиёда ишлаш таклифига дарҳол розилик бермаган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Кредитларни ёпиш учун кам таъминланган оилаларга 250 млрд сўм ажратилади

Гаровсиз кредитларни бизнес очиш учун ускуналар, фуд-трейклар ва бошқа зарур жиҳозларни сотиб олишга сарфлаш мумкин.

Батафсил 👉 @XORAZM
“Антиквар” автомобиллар учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилади

Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Батафсил 👉 @XORAZM
⚽️ЎФА Фабио Каннаваро билан музокаралар бошланганини тасдиқлади

Ассоциация маълумотига кўра, миллий терма жамоага Жаҳон чемпионати тажрибасига эга мутахассисларни жалб этиш доирасида 2006 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган, жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро билан музокаралар олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, расмий тафсилотлар кейинроқ эълон қилинади.

Батафсил 👉 @XORAZM
✈️ Uzbekistan Airways ҳам ноябрь ойида пенсионерлар учун ички рейсларда 15% чегирма эълон қилди. Акция 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан катта эркакларга тааллуқли.

Батафсил 👉 @XORAZM
Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида газ таъминоти корхонаси раҳбари вафот этди

2025 йил 3 октябрь куни тонгда Қашқадарё вилояти Нишон туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса оқибатида “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти Нишон филиали раҳбари ҳаётдан кўз юмди. У тунда пахта штабидан қайтаётганда, машина йўл ёқасидаги зовурга тушиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

"Ачинарлиси марҳумнинг жасади тонггача ўша ерда қолган", — дейди воқеадан хабардор манба.
“Дарё” журналистининг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали ахборот хизмати Нишон филиали бошлиғининг ўлимини тасдиқлади ва таъзия изҳор қилди. Бироқ, мулозимнинг ўлиги зовурдан топилганини, шунингдек, унинг пахта штабидан қайтаётганини рад этди.

Таъкидланишича, марҳум ҳодиса содир бўлган пайтда транспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланган. 

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/10/22 18:19:04
Back to Top
HTML Embed Code: