Telegram Web Link
❗️Иссиқ ҳафта кутилмоқда

Ўзбекистоннинг асосий ҳудудларида бу ҳафта ҳаво ҳарорати меъёрдан 3–6 даража юқори бўлади. Бу — октябрь ўрталари учун одатдагидан иссиқ об-ҳаво ҳисобланади.

❄️ Шу билан бирга, Қозоғистоннинг шимоли-шарқи ва Мўғилистон ғарбида аксинча, аномал совуқ ҳафта кузатилиб, ҳарорат меъёрдан 12 даража паст бўлиши кутилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
☁️ Сурхондарёлик пахтакорлар мамлакатда биринчи бўлиб пахта режасини бажарди

Қабул пунктларига 275 минг тоннадан ортиқ пахта етказиб берилди, деб хабар берди ЎзА.

Пахта йиғим-теримида 1200 дан ортиқ терим бригадаси қатнашди, 2100 та трактор хомашёни қабул пунктларига етказиб берди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Самарқандда қиморга муккасидан кетган шахс ака ва укасининг қийноғидан сўнг вафот этди

Ака-ука онлайн қиморга муккасидан кетган ўртанча ўғилни бу йўлдан қайтариш мақсадида дарахтга боғлаб қўйиб, калтаклашган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган 29 ёшли йигит вафот этган. Суд акага 8,5 йил, укага 6,5 йил қамоқ жазоси берган.

«Шу куни соат 15:00 лар атрофида Ж.А.ни урдик. Сўнгра арқон билан ҳовли ўртасидаги дарахтга боғладик. Шундан кейин тахминан 30 дақиқа танасининг дуч келган жойларига сим кабел билан урдим. Кичик укам эса ёнимда қараб турди. Ж.А.нинг юзи, боши ва танаси шилиниб, қон оқа бошлади. Кейин уни арқондан бўшатиб, ювинтирдик ҳамда ташқаридаги кроватга ётқиздик. Ж.А. иссиқ эканини айтгач, уйга олиб кирдик. Сўнгра у дам олишини айтиб, ухлади. Анча вақт ўтгач тоби қочди, юраги секин ура бошлади. Тез тиббий ёрам чақирдик. Етиб келган шифокорлар укам вафот этганини айтишди», деган У.А. суддаги кўрсатмасида.


Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида 4-синф қиз 5 та бола томонидан калтаклангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, ҳолат Сергели тумани 300-мактабда содир бўлган.

Видеода айтилишича, болалар қизни юрагига ва бел қисмига сакраб тепишган. Бу ҳолат бўйича мактаб раҳбарияти болаларга ҳеч қандай чора кўрмаган. 2 та болани ҳайдалишини айтган раҳбарият, кейин гапидан қайтиб яна болаларни мактабга қайтарган.

Батафсил 👉 @XORAZM
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt’нинг ҳозирда мавжуд комлектацияларига қўшимча равишда иккита янги — Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версиялари тақдим этар экан.

Батафсил 👉 @XORAZM
😷Тошкентда ҳаво зарарли бўлиб турибди

IQAir порталига кўра, пойтахт ҳавосида чанг миқдори ЖССТ тавсия қилганидан 14,2 баравар ортиб кетган.

Ўзгидромет ҳам шаҳар ҳавосида PM 2,5 заррачалари миқдори миллий рухсат этилган меъёрдан (35 mkg/m3) ошиб, 88,37 мкг/м3 ни ташкил этганини маълум қилди.

Бошқа ҳудудлардаги вазият билан инфографикада танишинг.

Батафсил 👉 @XORAZM
Quvonchli xabar bilan o‘rtoqlashmoqchiman: Osaka shahrida tashkil etilgan EXPO butunjahon ko‘rgazmasida O‘zbekiston paviloni o‘z yo‘nalishi bo‘yicha oliy mukofotga — “Mavzuning eng yaxshi ochib berilishi” nominatsiyasida oltin medalga sazovor bo‘ldi.

Biz taqdim etgan “Bilimlar bog‘i: kelajakdagi jamiyat uchun laboratoriya” konsepsiyasida an’analar va innovatsiyalar uyg‘unligi o‘z aksini topgan. G‘oyamiz jahon hamjamiyatida keng ko‘lamli aks-sado berdi.

Barchani ruhlantirgan professionallik va ushbu loyihaga bo‘lgan ishonch uchun butun jamoaga, shuningdek, xalqaro hamkorlarimizga samimiy minnatdorlik bildiraman.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда дўстини ғишт билан уриб ўлдирган фуқаро 11 йилга қамалди

Қайд этилишича, ҳодиса Нукус шаҳрида 2024 йилнинг 17 декабрь куни содир бўлган. Икки дўст ўзаро тортишиб қолиши натижасида улардан бири танишининг бошига ғишт билан тан жароҳати етказган.

Дўсти ҳушидан кетганида фуқаро унинг кийимлари ва телефонини олиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Ушбу шахсга нисбатан суд ҳукми билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда бу ҳафта қуруқ ва иссиқ бўлади

Ўзгидромет ҳафталик об-ҳавони маълум қилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг таниқли намояндаси, мамлакатимизнинг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Ўрмонович Аҳмедов сўнгги манзилга кузатилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда 12 минг доллар, Ўзбекистонда 5 минг доллар: чаёндан янгича усулда заҳар олиш ихтиро қилинди

Innoweek ҳафталигида талаба чаёндан янгича усулда заҳар олиш мумкинлигини кўрсатди. Янги ихтиро қилинган технологияда чаёнга зарар етмаган ҳолда заҳари олиниб, мавжудот яна яшашга қўйиб юборилади. Чаёндан олинган заҳар хорижда 12 минг АҚШ доллари, Ўзбекистонда эса 5 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда экан. Маълумот учун: чаён заҳри тиббиётда саратон касаллигини даволашда ишлатилади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 4 нафар балиқчи қарийб 25 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди

Китоб туманида ўтказилган рейд давомида тўрт нафар фуқаро “Қашқадарё” дарёсининг Китоб давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ноқонуний балиқ овлаётган пайтда қўлга олинган.

Шундан сўнг, ҳодиса бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, фуқароларга жами 24,8 млн сўм жарима қўлланилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Табибимнинг ўзи хаста ёхуд ИИБ ходими хизмат уйи нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди

Тезкор тадбирда Олмазор тумани ИИО ФМБ профилактика инспекторининг хизмат хонадонидан 10 кг.дан ортиқ синтетик наркотик моддалар, махсус суюқлик ва бошқа буюмлар топилди.

Ходимнинг Тошкент туманидаги доимий уйи текширилганда у ердан 430 гр “Альфа-ПВП” наркотик моддаси топилди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Батафсил 👉
@XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тунги пойга – жиддий жавобгарликка олиб келди!

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда икки аёл ўлдирилди. Маълум бўлишича қотилликда гумонланаётган эркак ўқитувчи бўлганлиги айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи эркак қўлга олинган.


Батафсил 👉 @XORAZM
2025/10/18 23:31:35
Back to Top
HTML Embed Code: