Telegram Web Link
Ковун сайлидан суръатлар☝️☺️

Ойбек ога юборган суръатларда
👍4
Гурвак қовунининг шифобахш хосиятлари


Биз ковунни, ажойиб ширин мазаси ва тенги йук пархезкор хусусиятлари учуни хуш курамиз. Унинг атрофга таралиб турган хушбуй хидли магзида хазми енгил канд, крахмал, оксил, хар хил витаминлар, бириктирувчи моддалар, пектин, органик кислоталар, турли минерал тузлар мавжуд. Айникса, унинг мевасида темир ва калий тузлари бор, шунинг учун хам ковун мевасини камконликда, юрак кон томир касалликларини даволашда, жигар ва буйраклар касаллаикларини, шунингдек,подагра ва ревматизмни даволашда фойдаланилади.
Ковун кремннийга бой. Олимлар инсон хаёти ва саломатлиги, организмдаги физиологик жараёнлар меъёрида кечиши бевосита кремний моддаси билан боглик деб хисоблашади. У инсон организми каттик тукималари, териси ва сочининг холатига таъсир курсатади. Кремний мия пустлогига, асаб тизимига, ичак деворларига, ошкозон-хазм йулларига ва барча ички аъзолар тизимига таъсир курсатади.
Ковунда бошка полиз махсулотларидан фаркли уларок С витамини купрок мавжуд. Ундаги бириктирувчи тукима моддаси ичаклар микрофлорасига ижобий таъсир курсатиб, организмдан холестерин моддасини чикариб юборишга сабаб булади, овкат хазм килишни яхшилайди.
Ковун ёшартирувчи эффектга эга. Шаркда: “Ковун сочни бакувват килиб, ялтиратади, кузни уткир килади, лабларни таранг килиб, инсонга куч кувват беради”, дейишади. Тиббиётда бод, беланги, сил, камконлик, зикнафас, жигар ва буйрак касалликларини даволашда тавсия этилади. Теридаги сепкил, дог ва бошдаги казгокни йукотишда фойда килади. Халк табобатида подагра (никриз) га даво, пешоб хайдовчи, кабзиятдан холи килувчи, асабни тинчлантирувчи омил сифатида кулланилади. Узбекистонда ковуннинг 36 дан ортик нави районлаштирилиб, давлат реестрига киритилган (2004). Энг куп экиладиган навлари: Окуруг, Асати, Бурикалла, Куктинна, Кукча, Чугари, Кизилуруг, махаллий сарик хандалак, Оби новвот, Шакарпалак ва бошкалар

Ковун канд моддаси (13%), С, РР витаминларига, каротинга, фолий кислотасига, шунингдек, темир ва бириктирувчи моддаларга бой. Шу сабабли унинг шифобахш хусусиятилари кабзиятда, атеросклерозда, бавосилда, юрак кон томир, буйраклар ва кон касалликларида фойда беради.
Ковуннинг шифобахш хусусиятларидан инсон организми асаб системасини мустахкамлаш учун кенг фойдаланилади.Ковуннинг магзида серотин моддасини ишлаб чикаришга хос булган “кувонч гормони” бор. Агар бирон нарсадан хафа булган булсангиз, икки карж ковун еб олинг – кайфиятингиз яхшиланади. Унда шунингдек, кон хосил килиш учун ферментлар мавжуд, бу эса операциядан кейинги ёки ошкозон яраси хуружидан кейинги заифлашган организм тикланишига ёрдам беради. У пешоб хайдаш хусусиятига хам эга. Ковунда канд моддаси куп булганидан, кандли диабети ва жигар огриги бор кишилар унга ружу куйишлари тугри булмайди.

Ковуннинг туйимлилиги

Ковуннинг туйимлилик куввати (калорияси) бор-йуги 100 грамига 35 кКал, шу сабабдан уни истеъмол килишни барчага, жумладан тулаликка мойил кишиларга хам тавсия этилади. Лекин у иштахани кузгатади. Шунингдек, ковун коки истеъмолига хам ружуъ куйиб булмайди, унинг 100 грамида 341 кКал бор. Уни меъёридан ортик истеъмол килиш бадан ёг босиб, семириб кетишига сабаб булади.
Ковуннинг кимёвий таркиби асосан унинг навига боглик. Унинг магзида 16-20 % канд, каротин, В9, С, Р витаминлари, А провитамини, катта микдорда фолий кислоталари ва темир моддаси, пектин моддалари, турли ёглар ва минерал тузлар мавжудлиги унинг шифобахшлигига сабаб булган омиллардандир.
Магзида хам, уругида хам истеъмол килиш учун тулик ярокли булган 30 % гача ёг моддалари мавжуд. Бундан ташкари ковун овкат хазм килиш жараёнига ижобий таъсир курсатади, ундаги фолий кислотаси кон хосил килишда иштирок этади. Ковун атеросклерозда, камконликда, юрак, кон томир касалликларида жуда фойдалидир.
Ковунни истеъмол килиш кадимдан касалликларни даволашда кенг тавсия этиб келинган. Уни сил, ошкозон касалликлари, турли рухий хасталикларда, ревматизм, подагра, шамоллаш ва йуталга карши касалликларни даволашда, шунингдек гижжани хайдаб туширишда тавсия этилган.
👍1
Ковун уруги сутдаги дамланмасини халк табобати билимдонлари пешоб тутилиб колишида, ковукда тош пайдо булишида, ковун шарбатини эса, кабзият ва бавосилда тавсия этишган. Ковун уругининг сувда ивитилгани фаол пешоб хайдовчи, енгил ич сурувчи восита булиб, буйрак, жигар ва ковук учун жуда фойдалидир.
Ковун чанкокни босиб, асаб тизимини тинчлантиради. Унинг шифобахш хусусиятлари таркибида В9 ва С витаминлари, темир моддаси ва калий тузига бойлиги билан боглик. Шу сабабдан хам мутахассис-диетологлар беморларда камконлик, юрак, кон томир касалликларида, атеросклерозда, буйрак ва жигар касалликларини даволашда ковун истеъмол килишни буюришади.
Ковуннинг шифобахш хусусиятлари унинг етилиб, яхши пишганлиги билан боглик. Масалан, етилиб пишмаган ковун – сапчани ейиш ошкозон яраси ёки гастрит касали бор кишиларга тавсия этилмайди. Оч коринга хам ковун тановул килиш тавсия этилмайди. Уни хатарсиз тановул килишнинг тартиби овкат тановул килиш орасида булиши яхшидир, бунда у бошка тановул килинган озик-овкат махсулотлари билан аралашиши яхширокдир.
Бугунги кунда диетологлар ковун истеъмол килишни овкат хазм килишни яхшилаш максадида тавсия этишади. Бундан ташкари у ажойиб гижжа хайдовчи воситадир. Бу албатта болалар учун фойдали.
Шамоллаш ва турли иллатларни даволашда ковуннинг фойдаси Шаркда табиблар кадимдан ковундан шифобахш восита – дори сифатида фойдаланишган. Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино узига мурожаат килган юрак, кон томир касалликлари билан огриган беморларни ковун уруги ва пусти билан даволаган. Шунингдек, у буйракларда пайдо булган тошларни чикариб юбора оладиган хусусиятларга эга эканлигини таъкидлаган.
Европада кейинги йилларда организмни ковуннинг шарбати ёрдамида тозалаш кенг тус олди. Хар хил ортикча ёкимсиз моддалар ва хилтлардан организмни тозалаш учун 20 кун давомида нахорга, киши таъбига караб, ковун шарбатига хохлаган мевасини кушиб истеъмол килинади. Огохлантириш: бу даволаш услубини албатта мутахассис шифокор маслахати билан кулланилади.
Ковуннинг аёллар соглиги учун фойдаси катта Ковунда мавжуд булганфолий кислотаси аёллар учунгина мухим ва зарур булган модда булиб, унингсиз фарзандга соглом она булиш меъёрида булолмайди. Аёллар, айникса хомиладор аёллар овкатланиш рационларига ковунни кушишлари зарур ва фойдалидир. Айтганча, ковунда мавжуд булган кремний суяк, соч ва терининг соглом булиш мувозанатини таъминлайди. С витаминиусти-устига давом этган шамоллашдан заифлашган кишилар организмида иммунитетни мустахкамлайди.
Ортикча семиришнинг олдини олади Унинг паст калориялилигиортикча вазндан кутилишда ёрдам беради. Лекин канд касаллиги бор кишилар ковун таркибида канд моддаси куп булганлигидан, уни эхтиёт булиб истеъмол килишлари зарур.
Асабларни мустахкамлайди Ковун магзида серотонин деб аталувчи – “кувонч гормони” булган модда ишлаб чикаришга сабаб буладиган моддалар бор. Маъюс булиб колган киши икки карж ковун еб олса, кайфияти яхшиланади.
Организмни мустахкамлаб, иммунитетни кутаради Халк табобати рецептларида майдалаб, ковун уруги янчиб истеъмол килинса, организм мустахкамланиб, иммунитет кучаяди.
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2019-йил 13-август куни Хива шахри "Ичон-Калъа " давлат музей курикхонаси худудида "Ковун сайли" оммавий байрам тадбирида "Хоразм" фольклор этнографик халк ансамбли мусикий дастурини намойиш килишди.
Байрам сайлининг асосий концерт дастурида ёш миллий эстрада хонандалар каторида жамоа "Ковун-ковун" хазил кушигини ижро килишди!

Каналимизга аъзо булиш учун ссилка 👉 https://www.tg-me.com/xorazm_va_xorazmliklar
👍4
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
ХИВА хонлиги шаҳарлари: ташқи савдо тарихдан

Хива хонлиги шаҳарлари ҳам бошқа Ўрта Осиё шаҳарлари каби нафақат ички ва транзит, балки турли карвон йўллари туташиб кетган, қўшни дашт, узоқ ва яқин мамлакатлар аҳли тез-тез қатнаб турадиган ташқи савдо марказлари ҳам эди. Уларга Бухоро ва Қўқон хонликлари, кўчманчи дашт, хорижий Шарқ мамлакатлари савдогарлари тез-тез ташриф буюриб турган.
Хонлик шаҳарларининг ташқи савдо алоқалари ҳақида сўнгги ўрта асрларга оид манбаларда мавжуд айрим маълумотлар асосида муайян фикр билдириш мумкин. Хусусан, XVII а. хон ва муаррих Абулғози Хуросонга жўнаган карвон, ҳамда «ўрусға савдоға» кетган «ўн етти киши» ҳақида хабар беради. 1804 й. «хоразмлик икки юз савдо кишиси кўпгина қимматбаҳо моллар билан катта карвонни тайёрладилар», - деб ёзган тарихчи бу карвон Марвдан Машҳадга йўл олганини қайд этади. Хиванинг фаол ташқи савдо олиб борганлигини бошқа маълумотлар, хусусан, Россия билан савдо алоқаларига оид кўпдан-кўп ҳужжатли материаллар ҳам тасдиқлайди. Хоразм шаҳарлари йирик савдо марказлари сифатида кўплаб мамлакатлар билан кенг савдо алоқаларини олиб борганлар. Хусусан, Қўҳна Урганч харобаларидан Хитой чинни идишлари қолдиқларининг топилиши бунинг ёрқин далилидир Шунингдек, бу ердан XVI-XVII а. оид Балх ва Бухоро тангаларининг топилиши ҳам бу шаҳар аҳлининг қизғин савдо алоқаларидан далолат беради.
Хива шаҳарларига Гурган ва Астрабоддан ҳам савдогарлар келганлар. Хива хонлари архивидаги ҳужжатдан аён бўлишича, бу ерга Астрабоддан мешлар, фаранги дока, шакар, митқол, текин кигизлари, қора мум, норбут дарахтидан тайёрланган тароқлар, темир, чўян қозонлар, мис ва бошқалар келтирилган.
Қўшни мамлакатларга эса Хива шаҳарларидан турли-туман маҳсулотлар, хусусан, «пахта тўнлар, қисман ипак ва қуритилган мевалар» олиб борилган. Хива хонлари архиви ҳужжатларидан аён бўладики, Хоразм шаҳарларидан қўшни давлатларга «пахта ва матодан ташқари қўй терилари, узум майизи, гуруч, мешлар, тозаланган пахта, ипак ва бошқа нарсалар олиб борилган
Савдо Хива шаҳарларининг ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Улар йирик савдо марказларига айланиб бордилар. Хусусан, бундай шаҳарлардан - Шовот ва Кат «қирғизлар (қозоқлар – Г.А.) билан савдо» амалга оширилган асосий марказлари сифатида тараққий этдилар.
Хиванинг асосий ички ва ташқи савдоси марказлашган шаҳарлардан бири Янги Урганч эди. Бу шаҳарнинг мавқеи XIX а. биринчи ярмида янада ошди. Урганчлик савдогарларни нафақат Бухоро ва бошқа Ўрта Осиё шаҳарлари, балки айрим хорижий давлатлар шаҳарларида, жумладан Оренбург, Нижний Новгород ва Москвада ҳам учратиш мумкин эди. Хивалик савдогар хонлик ташқарисидаги шаҳарларда «урганчли» номи остида машҳур эди. Бу ўринда XIX а. 30-й. Бухорода «учта урганжи» карвон-саройи бўлганлиги ҳақидаги маълумот характерлидир.
Хива шаҳарлари фаол ташқи савдо олиб борган мамлакат Бухоро эди. Қайд этиб ўтиш лозимки, бухоролик савдогарлар Хивага кам қатнаганлар. Бу савдода асосий фаолликни хивалик савдогарлар кўрсатганлар. Улар Бухорога «тайёр пўстинлар, зиғир ёғи, қўй думба ёғи, буғдой, гуруч, олма, қўй, кўкнор, тўтиё ва рус моллари; шакар, чўян қозонлар ... ва бошқаларни» келтирар эдилар. Шу билан бирга Бухоро шаҳарлари бозорларига кўплаб миқдорда от, ҳўкиз ва туя терилари, Бухоронинг юпқа газламаларидан кескин фарқ қилувчи, қозоқлар ва хитойликлар сотиб олувчи анча қалин ва чидамли ярим ипак йўл-йўл матолар, олмалар олиб келинар эди.
XIX а. муаллифи Н. Муравьевнинг кўрсатишича, хивалик савдогарлар мол олиш учун Бухорога бориб, у ердан «турли хилдаги читлар, кўк бўз, пахта калаваси, ипак ва ярим ипак газламаларнинг турли хиллари, кашмир шол рўмоллари, хитой чинниси, чой, ипак белбоғлар, жун маҳсулотлар, (бутун Шарқда энг яхши ҳисобланадиган) Бухоро қоракўли, тамаки ва бошқа турли моллар келтириш»ларини қайд этади. Бу маълумотни Г.И. Данилевский (1842) ҳам тасдиқлайди. У Бухоро шаҳарларидан Хивага кўк чой, тамаки, Хитой чинниси, ипак ва ип газламаларнинг айрим турлари келтирилганлиги ҳақида гувоҳлик беради.
👍1
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Хива шаҳарларига Бухородан келтириладиган моллар «бухорочи» деб аталар эди. XIX а. оид ҳужжатлардан бирида «бухорочи» моллар - чой, тамаки, кишмиш темир, пўлат, ишлов берилган тери, ип ва ипак газламаларнинг турли хиллари, калава, кўрпалар, чинни идишлар, индиго, қоғоз, ойна, зира, бузғунч рўян уруғи кабилар қайд этилади.
Хива шаҳарларининг Бухоро билан савдоси доимо бир маромда кечмаган. 1845 й. савдогар Пичугин «Хива савдоси Бухоро билан уруш туфайли жуда пасайиб кетган», - деб кўрсатган эди.
Хива шаҳарлари Қўқон хонлиги шаҳарлари билан ҳам савдо алоқаларига эга эди. Хивалик савдогарлар Қўқон шаҳарларига ҳам қатнар эдилар. Албатта бу савдони Хива-Бухоро савдо алоқаларига тенглаштириб бўлмайди. XIX а. муаллифи В.В. Вельяминов-Зерновнинг кўрсатишича, савдо карвонлари ҳар йили бўлмасада, кичик партияларда Қўқондан Хивага қатнар эдилар. Қўқон моллари билан Бухоро моллари каби Хива бозорларида қизғин савдо амалга оширилган. Бу ўринда Хива давлат ҳужжатларида «Беш кийимлик қўқон шойиси», «Бир қўқон шойи тўни» сотиб олингани ҳақидаги хабар диққатга сазовордир.
Савдо турларининг ривожланиши натижасида айрим Хива шаҳарлари бошқа Ўрта Осиё шаҳарлари каби Шарқ тижорат дунёсининг йирик марказларига айландилар ва уларнинг иқтисодий имкониятлари кенгайиб борди. Савдонинг ва савдо алоқаларининг ривожланиши оқибатида иқтисодий жиҳатдан ривожланиб борган шаҳарлар бошқа марказларнинг тараққиётига самарали таъсир кўрсатдилар. Савдонинг, айниқса, транзит ва ташқи савдонинг ривожланиши айрим ҳунармандчилик турларининг равнақига самарали таъсир кўрсатди. Оқибатда, айрим шаҳарларнинг маълум бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашув жараёни тезлашди. Бу эса Ўрта Осиё шаҳарлари иқтисодий алоқаларининг ривожланиб, мавжуд ягона иқтисодий макон доирасида шаҳарлараро ўзаро меҳнат тақсимоти равнақ топиб борганлигидан далолат беради.

Аржанцева И.А. Институт этнологии и антропологии РАН, Москва
Иневаткина О.Н.
Государственный музей искусств народов Востока, Москва
👍4
Хивада ўлим жазоси, 1890 йил.

ПС: Фейзбукдан олинди

⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

⭕️ Реклама ва ҳамкорлик учун : @Xorazmiyreklama_bot
😢3🔥1
""Хоразм деб келдим мен Хоразм деб кетаман"
Маркс Жуманиёзов.
Бугун Хоразмнинг биринчи хокими Маркс Жуманиёзовнинг туғилган куни.Агар ҳаёт бўлганларида 85 ёшга кирар эдилар
9👍3
Хонкани гуручи Америкадам бор охир,
Ойдам аклип бошлади шоли ишонаваринглар☝️😁😂
👍22
УРГЕНЧ. 1938 год. Госбанк. 21-ая годовщина.

ПС: Мира Олимовна
👍52
2025/07/14 02:29:04
Back to Top
HTML Embed Code: