Telegram Web Link
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Урганчми-Ҳурганж? (Кўҳна Урганчга саёҳат)

Қўшни Туркманистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон этганидан сўнг қалъага шаҳар мақоми берилди. Минг йиллик обидалар тикланмоқда, темир йўл келтирилди, кўп қаватли бинолар, маданият ва спорт саройлари қурилди, кўча ва хиёбонлар обод этилди.
2005 йилнинг июнь ойида ЮНЕСКО Туркманистондаги Кўҳна Урганчни “Дунё халқлари маданий мероси” рўйхатига киритиш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу қарор Марказий Осиёдаги барча халқларни бирдек қувонтирди. Негаки, XI асрда Кўҳна Урганчда фаолият кўрсатган Дорул Ҳикма -Маъмун Академияси туркийзабон халқларнинг бебаҳо маданий мероси ҳисобланади.

Воҳада Урга (Урва) Кўҳна ва Янги Урганч номи билан аталадиган қадимий ва навқирон шаҳарлар мавжудлигини кўпчилик яхши билишади.

Хўш, бир муборак ном билан аталадиган уч қалъа-шаҳар нега бир-биридан 150-200 чақирим узоқликдаги масофада жойлашган? Бунинг сабаби нимада? Оддийгина қилиб айтадиган бўлсак, уларнинг тарихий тақдири халқ эртакларида тилга олинадиган “Уч оғайни богирларга” ўхшайди. Уларнинг учови ҳам бир она замин - Хорам воҳасида пайдо бўлган ва замоннинг зайли, табиатнинг майли билан бир-бирларидан ажралишиб турли минтақаларда Ватан тутганлар.

Хўш, тарих фани бу ҳақда нималарни эслаб қолган?

Холисона фикр юритадиган бўлсак аввало сўзни Кўхна Урганчдан бошласак.

Аниқ ҳисоб-китобга кўра, шаҳарнияг XIII аср бошигача бўлган майдони 1600 гектарни ташкил этган. У дунёнинг манаман деган қадимий шаҳарларидан улуғворроқ бўлган. Араб сайёхлари Истахрий, Мақсудий ва Ибн Батуталар “Мусулмон оламида Журжониядан (Гурганж) кўра -каттароқ шаҳарни кўрмадим” деб ёзганлар. Бу кўҳна дунёда неча бор “ўлик-тирилган” (сувга чўктирилган) ёхуд сувсизликдан харобазорга айлантирилган ва яна қайтадан гуллаб- яшнаган, қолаверса, жаҳон ҳалқлари тарихида ўз “Мажлиси уламо” (Фанлар академия)сига эга бўлган шаҳарлар уч- тўртта, холос. Булар Афина, Бағдод, Гурганж, Самарқанд шаҳарларидир. Кўҳна Жайҳун ва Орол бўйининг энг қадимий шаҳар-қўрғонларидан бири Гурганж (Кўҳна Урганч) қалъаси табиий офатлар, сув тошқини ва қурғоқчилик, босқинчилик урушлари ва сиёсий талашувлар туфайли ўз манзил-маконини бир неча марта ўзгартирган. “Авесто”да тилга олинган Урга кейинчалик Урин, Уркенд, Хурганж, Журжокия, Гургаиж, Кўхна ва Янги Урганч номлари билан тарих саҳифаларидан ўрин олган. Чунончи, Қорақалпоғистоннинг Жанубий Орол бўйидаги геолог-газчилар яшайдиган шаҳарчаси Урга деб аталади. Қадимий Урга харобалари археолог олимлар томонидан етарлича ўрганишган. Орол денгизи сувлари ошиб-тошиши натижасида қалъа жамоаси эрамизнинг VII- IX асрларида жанубга томон кўчган ва Ургин-Уркенд (Қадимий хоразмийлар тилида пойтахт- шаҳар, Уркенд) деб аталган.

Туркий халқлар уни Хурганж, Гурганж, 712-йилда араблар хукмроклигига ўтгач Журжония деб юритганлар. 995 йил Маъмурийлар сулоласи даврида Шимолий ва Жанубий Хоразм бирлаштирилиб, пойтахт Гурганжга кўчирилди. 996-1017 йилларда шаҳар гуллаб- яшнади, каналлар бунёд этилди, сарой ва иморатлар, мадраса ва масжидлар курилди. “Мажлиси уламо”- Маъмуншоҳ Академияси таъсис этилди.

Ушбу илм даргоҳида қирққа яқин аллома ва 360 талаба фаолият кўрсатган. Афсуски, уларни Хуросон ҳукмдори Маҳмуд Ғазнавий зўравонлик билан кўчириб кетган. Шу сабабдан Беруний бобомиз умрининг 30 йилини Ғазна шаҳрида ўтказган.

Халқ оғзаки ижоди афсона ва ривоятларида Кўҳна Урганч Хур исмли қиз Ганж исмли йигит севги-муҳаббат тимсоли сифатида бино этилган дейилади.
Шунингдек шаҳардаги ҳар бир сарой, минора ва мадраса ҳақида ўзига яраша афсоналар тўқилган. Айтишларича, Хоразмшоҳ бу шаҳарда дунёда энг баланд минора қуришни амр этибди. Бундан хабар топган Бухоро амири наққош устани хуфёна ўз юртига таклиф этиб Гурганчдагидан ҳам баландроқ минора куришни сўрабди. Шоҳ қизи минора қураетган устага мактуб жўнатиб отаси уни минора битгач, қатл этишга жазм этганидан огоҳлантирибди. Натижада уста қанот ясаб учиб кетибди ва бир неча чақиримга етганидан сўнг ерга қулаб вафот этибди. Ўша жойни халқ “бўлдим соз” деб атар экан. “Бўлдим соз” қишлоғи ҳозир хам бор. Энди тарихий ҳақиқатга келсак воқеалар занжири куйидагича:
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
ХIII-ХIV асрларда юз берган мўғул босқини ва табиий офатлар сабабли гурганчликлар боши оққан томонларга кўча бошладилар. 1342 йилда Амир Темур шаҳарнинг Ғарб ва Шарқни боғловчи Буюк Ипак йўлида жойлашганлигини инобатга олиб уни тиклашга буйруқ берди. Бахтга қарши 1572-1573 йилларда Амударё ўз йўналишини ўзгартиргандан сўнг у бутунлай харобага айланди.

Муҳофазасиз қолган ватандошларимиз Волга бўйи Шимолий- Кавказ ва Жанубий ўлкаларга кўча бошладилар. Бундай парокандаликни кўрган Хива хони Абулғозий 1646 йилда бир қисм аҳолини янги маконларга кўчирди. Янги Урганч шаҳри 1646 йилдан қурила бошлади. Абулғозий Баҳодирхон ва унинг ўғли Ануша хон даврида (1643-1689) йилларда Шовот (Шоҳобод) Ёрмиш каналлари қайта таъмирланиб Гурганчга сув келтирилди. 1700-1806 йиллар оралиғида ҳукмронлик этган хонлар ҳамда мустабид шўролар тузуми йилларида Кўҳна Урганч каровсиз-туман маркази даражасида қолаверди.

1937-1970 йилларда шарқшунос олим С.П.Толстов бошлиқ археологлар Кўҳна Урганч харобаларини кавлаб қисман ўргандилар. Ярим харобага айланган қалъанинг Ғарбий-Жанубий томонидаги тепалик халқ тилида “Қирқ мулла” деб аталади. Унинг қибла томонида шаҳар қабристони “Тош қалъа” ёдгорлиги жойлашган. Бу ерга келган хорижлик бир археолог “Ушбу тепалик Хоразм тарихининг сирли саҳифаларини ўз бағрида яшириб келмоқда. Афсуски, уни кавалаб бу сирни очишга бир- икки авлоднинг умри камлик қилади” деб айтган экан. Дарҳақиқат, ушбу тепалик воҳа тарихининг III-IV минг йиллик даврини аникдашга ёрдам берган бўлар эди. Бу ерда 1011 йилда қурилган ва XIX аср сўнггида қулаб тушган минора ва уламолар уйи (академия) харобалари сақланиб қолган. Қалъа ва миноралар тарихини ўрганиш юзасидан қазишмалар ўтказилган. 84.9x49 см. ҳажмдаги қўрғошин плита топилган, унга “Ҳақ йўлида яшаётган адолатли ҳукмдор Абул Аббос Маъмун ибн Муҳаммад Хоразмшоҳ ушбу минорани қуришга амр этди. Шоҳ минора асосини қўйишга бош- қош бўлди, уни озода ва маромида сақлашни ўз зиммасига олди. Қурилиш 401 йили (милодий 1011) тугалланди. Ҳазрат бу савоб ишни ислом динига ихлос-ва Аллоҳ таоло йўлига, бажарди” деб ёзилган.

Кўхна Урганчда ҳозиргача сақланиб келаётган муҳташам сарой ва мақбара Хоразм ҳукмдори Қутлуғ Темур ва унинг умр йўлдоши Тўрабекхоним номи билан боғлиқ. Шарқшунос олим Б. В. Веймаранинг ёзишича, “Тўрабекхоним мақбараси такрорланмас ноёб санъат асари. Геометрик аниқлиги, меъморчилик усуллари, нақшинкорлиги билан бетакрор мўъжизадир.” Мақбара табиий ва сиёсий бўҳронлик таъсирида шикастланган бўлса-да, ўзининг улуғворлигини йўқотмаган. Унинг ички томони силлиқланган ғиштин безаклар билан қопланган. Макбаранинг нақшлари, турфа шаклларининг ишланиши кишини ҳайратга солади.

Қўшни Туркманистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон этганидан сўнг қалъага шаҳар мақоми берилди. Минг йиллик обидалар тикланмоқда, темир йўл келтирилди, кўп қаватли бинолар, маданият ва спорт саройлари қурилди, кўча ва хиёбонлар обод этилди.

Буюк алломалар шайх Нажмиддин Кубро, Пирёр Валий, Али Султон, Ҳожиб каби табаррук зотлар ҳоки қўйилган мақбаралар Тўрабекхоним, Ар-Розий, Текеш, “Қирқ мулла”, “Уч юз олтмиш авлиё”, Қутлуғ Темур каби зиёратгоҳлар қайта тикланди. Ўтмишда “Илму ҳикмат Каъбаси” деб номланган Кўҳна Урганч бугун жаҳон жамоатчилиги диққатида. Унинг ЮНЕСКО ташкилоти томонидан рўйхатга олинганлиги бу табаррук масканга зиёратга келувчилар сонини янада оширди. Шуниси қувончлики, 1905-1907 йилларда Муҳаммад Раҳимхон (Феруз) томонидан бунёд этилган 24 ҳужралик мадраса биносида тарих ва халқ ҳунармандчилик музейи барпо этилган. Музейнинг Маъмун Академиясига бағишланган залида нодир қўлёзмалар, IX-XI асрларга доир уй-рўзгор буюмдари, туркман гиламлари, воҳа ҳунармандчилигининг бебаҳо намуналари жойлашган.

Эндиликда Кўҳна ва Янги Урганчлар аждодларимизнинг минг йиллик анъаналарини давом эттириб халқаро сайёҳликнинг “Олтин ҳалқасига” уланиб борди-келдини янада авж олдирадилар.
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Энди икки оғиз сўз Янги (тоза) Урганч ҳақида. Шаҳар Амударё ва Шовот канали соҳидида VIII-асрларда бино этилган Саид Ваққос бобо мақбараси (ҳозирги Дошқинжон бобо) ёнида қурила бошланган. Дастлаб шаҳарнинг “Кўҳна қалъа” мавзесида 5 минг аҳоли яшаган. XVIII-XIX асрларда шаҳар савдо-сотиқ ва хунармандчиликка асосланган.

1889 йилда Большая Ярославская минофактура ширкати томонидан пахта-мой заводи, 1905 йилда Рус-Осиё банки ишга туширилган.

1930 йилда округ, 1938 йилдан вилоят маркази мақомини олган. 1934-35 ўқув йилида Бухоро педагогика институтининг филиали сифатида ўқитувчилар тайёрлаш бўлими очилган.

1952 йилда темир йўл, 1959 йилда Тохятош электр энергияси, 1963 йилда газ келтирилган. Урганч тез ривожланган. Аҳоли сони 150 минг киши.

К. Нуржонов. "Хоразм мақол, матал, нақл ва ибораларнинг тарихий илдизлари"
#диққат #тарқатинг

Бугун кечдан бутун Ўзбекистон бўйлаб -20°гача бўлган аномал совуқлар бошланади 🥶

12-14 декабр кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси -13 га тушади...-20 даража, кундузи -8 гача...-12 даража совуқ.

Яқинларга юбориб огоҳлантиринг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дилноза Артиқовадан савол:

Раққосаларни белина рўмол бойлаш удуми Хоразма қачон гириб галган ва новчин бойланади ?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
X-Factor O’zbekiston да юртдошимиз Жавлон Сапаев Хоразмча чиқиши билан зални ларзага галдирди. Ҳакамларам, томошабинларам ҳазатиб ўйнаб олдилар.

@javlonsapoyev_ га финалдам омад тилаб қоламиз !
Бугун - тарихчи ва шоир Огаҳий таваллуд топган кун

Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий (1809-1874) - шоир, тарихчи ва таржимон, давлат арбоби.

Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли 1809 йил 17 декабрь Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида таваллуд топган. Хива мадрасаларида таҳсил олиб, 1829 йилдан амакиси Мунис ўрнига хонликдаги мироб лавозимини эгаллайди. Ушбу лавозимда 1857 йилгача фаолият юритиб, кейинги ҳаётини адабиёт, тарих ва таржмонлик ишларига бағишлайди.

Огаҳий халқ орасида шоир сифатида ҳам машҳур. 1872 йил тузган куллиёти — «Таъвиз ул-ошиқин» («Ошиқлар тумори») 18 минг мисрадан иборат. Хонлик тарихига оид «Риёз уд-давла», «Зубдат ут-таворих», «Жомеъ ул-воқеоти султоний», «Гулшани давлат» , «Шоҳиди иқбол» асарлари алоҳида аҳамиятга эга.

Огаҳий таржимон сифатида «Равзат ус-сафо», «Тарихи жаҳонкушойи Нодирий», «Бадоеъ ул-вақоеъ», «Мифтоҳ ут-толибин», «Равзат ус-сафойи Носирий», «Ахлоқи Муҳсиний», «Қобуснома» каби асарларни форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган.
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Амударё Каспийга оққанми?

Дарҳақиқат, Амударё Осиёнинг, нафақат Осиёнинг, балки бутун курраи заминнинг энг баланд тоғликлари — Ҳимолайдан бошланади. Аму дастлаб сув оладиган Ваҳжир дараси гарчанд Афғонистон ҳудудига кирса-да, бу тор йўлак жанубда — Ҳиндистон, шарқда — Хитой билан туташиб туради. Ваҳон водийсининг юқори қисми ёзин-қишин тўнглаб ётувчи музлик билан қопланган. Музликнинг қуйи қисмида эса Зар номи билан аталувчи бир гўзал, аммо мўъжазгина кўл мавжуд.

Амударёнинг ибтидоси худди ана шу кўлдир. Ўша ерга етиб бора олсангиз, денгиз юзасидан 4080 м. баландликка кўтарилган бўласиз.

Ваҳжирдан қуйироқ энгандан сўнг у Ваҳондарё деб атала бошлайди. Ваҳон водийси қадимда обод бўлгани боисми — минг йил муқаддам битилган, муаллифи номаълум «Ҳудуд ал-олам» асарига водий шу ном билан кирган. Ушбу китобда Амударё Жайҳун дея аталиб, Ваҳон ҳудудидан оқиб чиқади, дейилади. Қизиғи, шу ҳудуддаги тоғлар минг йил бурун қандоқ аталган бўлса, бизнинг давримизда ҳам шундай тилга олинмоқда. Ваҳоланки, шунча давр ичида кўпгина жуғрофий атамалар бир неча бор ўзгарган. Хуллас, Ваҳондарё Помир дарёси билан қўшилиб, Панж номини олади. Панжга эса ўнг томондан Гунт, Бартанг, Язғулом, Ванч ва Қизилсув ирмоқлари бирлашиб, янада қудратли оқимга айланади. Кейин унга серсув Вахш дарёси келиб қўшилади ва худди шу ердан бу бебошвоқ оқим Амударё деб номланади.

Юқорида санаб ўтилган ҳар бир ирмоқнинг йирик дарёларга тенг кела оладиган чоғи бор. Чунки улар сайёрамиздаги энг баланд тоғли ўлкалардан бошланишини айтиб ўтдик. Дунё томи деб бекорга айтишмаган — Помир бу ерларда ниҳоятда кўкка ҳаволаниб кетади. Ҳозир олимлар Фанлар академияси деб аташаётган тизма атрофида гўё улкан тугундек бир неча йирик — Дарвоз, Ванч, Язғулом, Танимас тоғларининг боши бириккан. Бу ерларда саратонда ҳам қор ёғади. Ва уларнинг эришга улгура олмай қолган қисми йил сайин музликларга айлана боради. Натижада, энг йирик тоғ музлиги ҳосил бўлган. Унинг қалин жойи 1000 м., узунлиги 77,8 км., кенглиги 1500-3100 м., майдони 907 кв.км. Бу- ҳалиям кичрайиб, анча юпқалашиб қолган ҳолати. Дарвоқе, Ўрта Осиё тоғларида музликлар қисқармоқда. Баъзилари кейинги юз йил давомида бир неча баробар кичрайиб қолган. Бу ҳолат Федченко музлигини ҳам четлаб ўтмаган. 1976 йилги экспедициия даврида Ванч воҳасида Хирсдара номи билан машҳур бўлган, бот-бот ҳаракатланувчи музликнинг қадимги изларидан то тил қисмига етгунимизча, бир кун пиёда юрганимиз эсимда… Ана кўрсаткич. Демак, қадимда бу улкан музлик ҳозиргидан ҳам катта бўлган. Ундан сув олаётган Амударёнинг Ванч, Язғулом, Абдуқаҳҳор ва ҳоказо ирмоқлари илгари янада тўлиб оққанини кўз ўнгимизга келтиришимиз билан тасаввуримиз янада кенгайиши тайин.

Тоғ музликларини ўз кўзи билан кўрмаган кишига уни ҳарчанд келиштириб таърифламанг, ишонтиришингиз қийин. Шундай бир жумбоқли табиат синоати — бу музликлар. Уларнинг юқори қисми қаттиқ қор кўринишида бўлади. Секин ­пастлаша борсангиз, на қор, на муз шаклида бўлган қисм бошланади. Музликларнинг қуйи қисми тил, музликлар тили деб аталади. Худди бузоқ тилидек водий этагига осилиб тушиб туради. Ҳамма ғаройиботлар музликнинг худди ана шу тил қисмида жойлашган. Энг кўзга ташланадигани — бу катта-кичик ёриқлардир. Дарҳақиқат, музлик ҳаракатланаётганда ёки совуқлик ошиб қисқариб, кейин эса кенгайганида, тарс-тарс ёрилиб кетади. Ёриқлар узунасига бир неча км. ларга чўзилиб, кенглиги ва чуқурлиги бир неча м. ни ташкил этади.
“Хоразм сегоҳи”
(тўйхат)

1968 йил “Комилжон Отаниёзов куйлайди” номли видеофильм Ўзбекистон телевиденияси томонидан эфирга узатилгандан кейин жуда машҳур бўлиб кетди. Ҳофизнинг худо берган сеҳрли овози бор эди. Айниқса, унинг “Хоразм сегоҳи” ашуласи биз талабаларнинг қалбимизни буткул забт этганди. Ҳофиз ижросидаги бу ашула ҳатто тушларимизга кириб чиқар эди. Бу ашула Хоразм санъаткорларининг маҳоратини белгилайдиган мезон бўлиб хизмат қилган ва Комилжон Отаниёзов ижросидан кейин ҳам санъаткорларнинг етуклик даражасини белгилайдиган мезон бўлиб қолди.
Олийгоҳда ўқиган давримизда (1966 – 1971 йиллар) мен ва синфдошларимдан Муҳаммад Солиҳ, Қурол Султонов, Соли Тажимов ҳамда Соли Рўзимовлар пойтахтнинг Ракат маҳалласидаги "Тропическая" кўчаси (ҳозирги Муҳаммаджон Турсунов номли кўча) 21-уйда ижарада турганмиз. Кечқурун дарсларимизни тайёрлаб бўлгач, баъзи болалар уйқуга кетарди.
Мен эса бундай пайтлар Муҳаммад Солиҳ билан жўровозликда “Хоразм сегоҳи”ни авжига чиқариб ижро этишга уринардим. (Дарвоқе, Муҳаммад Солиҳнинг яхшигина ашула айтишини кўпчилик билишмаса керак).
У кайфияти яхши пайтлари “Хоразм сегоҳи”ни хиргойи қилишни хуш кўрарди: “Кел, бир “Сегоҳ”ни хиргойи қилайлик”, дерди менга. Солиҳнинг кучли овози бор эди. Машҳур ҳофиз ижросидаги “Хоразм сегоҳи” бизнинг санъатга, санъаткорларга баҳо беришдаги эстетик позициямизни белгилаган мезонлардан бири бўлган десам, хато қилмайман. “Хоразм сегоҳи”ни айтмаган кунимиз йўқ эди.
Бундай пайтларда хонадон эгаси болалар уришяптимикан деб, ҳадиксираб дераза олдига келар ва бизни бирпас томоша қиларди. Кейин “талаба комилжонлар”нинг ҳар кунги бақириғидан безган Тожихон ая: “Минг бақирсаларинг ҳам Комилжон бўлолмайсанлар! Ётинглар!”, дея танбеҳ беришдан чарчамасди.
Биз “Комилжон бўлолмаслигимизни” билардик, аммо “Хоразм сегоҳи”дан куч олардик, руҳимизни унда тоблардик. Менинг олим, дўстимнинг шоир ва кучли сиёсатчи бўлишида ҳофиз ижросидаги “Хоразм сегоҳи”нинг хам ўрни бор деб ўйлайман. Чунки, унинг оҳанги инсонни курашга даъват этади, иродасини мустаҳкамлайди, синовларда енгилмаслик кўникмасини шакллантиради.
Ёшлигимизнинг бу экстази йиллар ўтиб Муҳаммад Солиҳнинг ушбу манзумасида ўз ифодасини топди:
ХОРАЗМ СЕГОҲИ
Мен ўзимни куйга соламан. Шу қадимий куйга.
Мен бошимни шу қадимий кундага қўймоққа шошиламан.
Тиззаларим титраб, зинапоялардан кўтариламан.
Бу куй, бу иншоот баланд, о нақадар баланд - нақ осмоннинг рўпарасида!
Осмон қайрамоқда қиличларини.
Мен энг юксак нуқтага кўтариламан.
Фақат куйни тўхтатманг.
Кунда қўрқинчли эмас, мен учун.
Мен учун йиқилмоқ даҳшатли бу юксакликдан…
(1982)
Ҳақиқатан ҳам ниҳоятда юксак санъат намунасидир "Хоразм сегоҳи". Бу қўшиқни Муҳаммад Солиҳ Болтиқбўйида, Даугава дарёси бўйида латиш шоирлари даврасида марҳум шоир Рауф Парфи билан ҳам хиргойи қилгани ҳақда ёзувчи Мурод Човушнинг шу ривоятини ўқигандим файсбукда.
"Рауф Парфи айтувди:
"Бир куни денгиз соҳили ёнидаги ўрмонда ўтирдик. Гулхан атрофида Болтиқбўйининг машҳур инсонлари бор эди. Улар бирма-бир Халқ қўшиқларидан айтиб бошлашди. Мен ўйлаб кўрсам битта ҳам қўшиғимизни ёддан билмас эканман, уялиб кетдим. Шунда Муҳаммад Солиҳ Халқ қўшиғидан айта бошлади. Атрофда жимжитлик чўккан эди. Фақат гулханнинг чирсиллаб ёниши эшитилар эди. Мен шунда шоирни қучоқлаб олгим келди.Бу қайси қўшиқ эди? Афсуски ёдда йўқ. Ёзиб олмаганмиз. "Шашмақом" ёки "Сегоҳ"дан эдими…"
Мурод Човуш
(https://www.facebook.com/Chovush/videos/275813235828371/
ADABIYOT MANZARALARI
http://uzxalqharakati.com/archives/49825).
Умуман Муҳаммад Солиҳ учун шеър, мусика, тасвирий санъат ҳаммаси битта стихия эди. У ҳар уч санъат турини ҳам битта севги билан севар эди. Бунинг зухуруни яқинда кўрдик. Муҳаммад Солиҳнинг тўсатдан ҳайкалтарошлик билан шуғулланганини эшитиб кўплар ҳайратланишди. Холбуки Муҳаммад Солиҳ тасвирий санъатга булган таважжухини унинг яқинлари жуда яхши билишарди. Мен ишонаманки, агар вақт ва шароити бўлганда эди, Солиҳ шеъриятдаги каби ҳайкалртарошликда ёки рассомликда ҳам юксак чўққиларни забт этган бўларди.
Санъатнинг турли соҳаларида бирданига ўзини кўрсатган шахсиятлар бизнинг асримизда деярли йўқ. Бу хусусият Реннесанс даври шахсиятларига хос бир фазилат, албатта. Аммо бундай потенциалга эга шахсиятлар бизнинг замонимизда яшаётганини Муҳаммад Солиҳ ўз фаолияти билан секин-аста намойиш қила бошлади. Унга ижодий муваффақиятлар тилаймиз.
Қуйида Муҳаммад Солиҳнинг Туркияда машҳур ҳакима, раҳматли "Ойдин Солиҳ портрети" асарини илова қилаяпман.
“Хоразм сегоҳи” жисму жонингни тарк этмасин, дўстим Муҳаммад Солиҳ! Қанийди талабаликнинг олтин дамларини эслаб, яна бир “Сегоҳ”ни хиргойи қилсак. Шундай дамлар келишини Аллоҳдан илтижо қилиб сўрайман.

Муҳаммад Раҳим.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Раксга, куйлашга ва албатта Жавлон Сапаевга овоз берамиз. Кани Хоразм гуч!!!
Хаммага ассалому алейкум😍
Бугун енам бир админаримиздан бири укамиз Диёрбекни туғилган кунлари😍 Хурматли Диёрбек сизни барча гуруҳимиз аъзолари номидан табриклаймиз! Сизга омад, соғлиқ, ишларингизда ривож тилаймиз!
Forwarded from X-Faktor O'zbekiston
#jonli_efir
Superfinalga 1 kun qoldi, sizda esa ishtirokchilarni qo'llab quvvatlash uchun hali ham vaqt bor, aktiv bo'ling⚡️. 24-dekabr kuni jonli efirda siz bilan birga g'olibni aniqlaymiz😎!

Eslatib o'tamiz 8500 qisqa raqamiga ishtirokchi kodini SMS shaklida yuborish orqali hamda Payme ilovasidagi maxsus X-faktor sahifasida ishtirokchini tanlash yo'li bilan ovoz berishingiz mumkin🤩!

04 Xayriniso Akbarova
08 Javlon Sapayev

🔷 @ftv_kanal
🔷 @xfactoruz
Forwarded from X-Faktor O'zbekiston
⚡️Biz jonli efirdamiz! Hoziroq X-Faktorning yangi sonini FTV telekanalida tomosha qiling😍!

Efir davomida Instagramdagi rasmiy sahifamizda ishtirokchilarning ijrosiga baho berib borishingiz mumkin🔥!

👉 Instagram.com/xfactoruz 👈
Коментарияда колдиринг 😜😊
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кушикка бахо беринг.
Рухсора Отажонова ижросида ☺️👍
Ҳурматли журалар, Янги йил куни меникига келинглар, курка димлайман дуҳовкада, бир ёқда шашлик қиламиз фарш, жиз, товуқ аралаш қозонда қўй гўштидан шўрвача биққиллаб қайнаб туради, балиқ пиширамиз, дастурҳонга ноз нематларни мева чеваларни тўлдириб ташлайман. Кейин катта торт ҳам заказ қилганман, э ҳуллас мазза қилиб ўтирамизда бир, яйраймиз келсайлар бўлди. Хаммаси зўр бўлади, ўйин кулгу қиламиз деб кимдир чақирса мениям айтинглар.😁😁😁
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/08 09:32:27
Back to Top
HTML Embed Code: