Forwarded from Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi
Шакаржон Хўжаниёзова хотираси қалбимизда мангу яшайди
✅ Мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг 1-2 май кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида кўп йиллар давомида эл-юрт учун фидокорона хизмат қилган давлат ва жамоат арбоби Шакаржон Хўжаниёзова таваллудининг 70 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда хотирасини абадийлаштириш бўйича топшириқ берган эди. Бугун 12-июнь – Шакаржон Хўжаниёзова таваллуд топган санада вилоятимизда юртимизнинг ардоқли фарзанди хотирасига бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
✅ Тадбир иштирокчилари дастлаб Боғот туманидаги “Толли бобо” қабристонида Шакаржон Хўжаниёзованинг қабрини зиёрат этиб, Қуръон тиловат қилдилар. Шундан кейин чинакам ўзбек аёли тимсоли бўлган, фидойи ва матонатли раҳбар Шакаржон Хўжаниёзова яшаб ўтган хонадонда уй музейи очилди. Музейдан Шакаржон Юсуповнанинг ҳаёти ва фаолиятига оид экспонатлар ўрин олган.
✅ Шунингдек, Боғот тумани асосий кўчаларидан бирига ва туман спорт мактабига қарашли гимнастика марказига Шакаржон Хўжаниёзова номини бериш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳурматли Президентимизнинг топшириғига асосан, вилоятдаги фаол хотин-қизлар ўртасида Шакаржон Хўжаниёзова номидаги раҳбар аёллар танловини ўтказиш, ғолибларни давлат идоралари учун раҳбар кадрлар заҳирасига тавсия этиш механизми ишлаб чиқилди ва мазкур танловни юқори савияда ташкил этиш бўйича жараёнлар давом этмоқда.
✅ Хотира тадбирларининг асосий қисми Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, Шакаржон Юсуповнанинг Ватан ва халқ олдидаги улкан хизматлари ҳақида тўхталдилар. Тадбирда Шакаржон Хўжаниёзованинг серқирра фаолияти акс эттирилган саҳна кўринишлари, расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Фаол иштирокчилар турли номинациялар бўйича вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

❤6👍3
Forwarded from XORAZM PFC | Rasmiy kanali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вохамиз Туркиянинг ТРТ каналида☺️👍
⭕️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/khorezmian
⭕️ YouTube : https://youtube.com/channel/UC931hskiyMGUwdVSd9_Yiuw
⭕️ Instagram : http://www.instagram.com/xorazm_va_xorazmliklar

❤4👍4
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Улан-Баторда 3 млн. дан ортиқ
китоб сақланувчи қулёзмалар фон-
дини кўрсатаётган ходимдан Ўрта
Осиё тарихига оид жилдлар борми-
йўқлигини сўрасам, анча вақтгача
гапирмади. Бир пайт менга қараб:
«Қозизода Румийни биласанми?!»
деб кулиб қўйди.
Мен нени билмайман, ўртоқ, биродар,
суягим илмлар юртида қотган!
Унда бир қаср йўқ бежиз тикланган,
бир сопол парча йўқ бесабаб ётган!
Мен нени билмайман?! Мен билган, суйган
юлдузлар
буржига чиқсайди ногоҳ,
юртимда умуман тун бўлмас эди,
борлигимдан олам бўларди огоҳ.
Менинг идрокимнинг фазоларида
ҳар нуқта ҳисобли, ҳар нур исмлик
юз йил-минг йил ўтар, сас бергай бари,
мендаги бу жимлик вақтинча жимлик.
Мен нени билмайман,
сал-пал гапирсам,
уйғонар хотирот – тонг кўксин ёқиб,
шубҳакор зулумот шундан безовта,
писиб, отин айтмай қилади таъқиб.
Аслини яратган халқнинг қўлида
асли йўқ. Эшитган балки кулади.
Ҳали неча Ҳамид сулаймонлар ер кезиб,
қўлёзмалар устида ўлади...
1983
ОМОН МАТЖОН
китоб сақланувчи қулёзмалар фон-
дини кўрсатаётган ходимдан Ўрта
Осиё тарихига оид жилдлар борми-
йўқлигини сўрасам, анча вақтгача
гапирмади. Бир пайт менга қараб:
«Қозизода Румийни биласанми?!»
деб кулиб қўйди.
Мен нени билмайман, ўртоқ, биродар,
суягим илмлар юртида қотган!
Унда бир қаср йўқ бежиз тикланган,
бир сопол парча йўқ бесабаб ётган!
Мен нени билмайман?! Мен билган, суйган
юлдузлар
буржига чиқсайди ногоҳ,
юртимда умуман тун бўлмас эди,
борлигимдан олам бўларди огоҳ.
Менинг идрокимнинг фазоларида
ҳар нуқта ҳисобли, ҳар нур исмлик
юз йил-минг йил ўтар, сас бергай бари,
мендаги бу жимлик вақтинча жимлик.
Мен нени билмайман,
сал-пал гапирсам,
уйғонар хотирот – тонг кўксин ёқиб,
шубҳакор зулумот шундан безовта,
писиб, отин айтмай қилади таъқиб.
Аслини яратган халқнинг қўлида
асли йўқ. Эшитган балки кулади.
Ҳали неча Ҳамид сулаймонлар ер кезиб,
қўлёзмалар устида ўлади...
1983
ОМОН МАТЖОН
👍6❤2
Forwarded from Khorezm Football Association
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati futbol akademiyasiga 2025-2026 o‘quv yili uchun 5-sinifni tamomlagan 11-12 yoshga to‘lgan o‘quvchilarni 6-sinfdan qabul qiladi.
O‘qishga kiruvchilar qabul komissiyasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etishlari so‘raladi.
O‘quvchinig Ota-onalari yoki ularni o‘rnini bosuvchi shaxslar tomonidan futbol akademiyasi direktori nomiga ariza.
Tug‘ilganlik to‘g‘risida guvohnoma nusxasi yoki 16 yoshga to‘lmagan shaxslar uchun fuqarolik pasporti yoki xorijga chiqish pasporti nusxasi ( hujjatlarni topshirish vaqtida hujjatning asl nusxasi ko‘rsatiladi ).
Tibbiy maʼlumotnomalar :
F - 026 - u shaklidagi maktab tabiiy anketasi,
F - 063 - u shaklidagi profilaktik emlash kartasi ,
F - 086 u shaklidagi tibbiy maʼlumotnoma.
3,5 × 4,5 sm hajmdagi 8 dona rangli fotosurat.
Sport taʼlim muassasalari yoki sport klublari tomonidan berilgan tavsiyanoma ( Agar berilgan bosa )
O‘quvchini sport pasporti nusxasi yoki futbolchi pasporti.
Baholash tabeli nusxasi.
Hujjatlar 2025 yilning
15 - iyunidan , 30 - iyulgacha bo‘lgan muddat mobaynida Xorazm viloyati futbol akademiyasida qabul qilinadi.
Xorazm viloyati futbol akademiyasiga hujjatlarni my.gov.uz sayti orqali ham topshirish mumkin.
Murojaat uchun va telegram raqamlari :
+998999667244 +998906483313 +998937400087
https://www.tg-me.com/KhorezmFootballAssociation
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍2
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
ЭРПУЛАТ БАХТ ПРОФИЛИДАН:
УНУТИЛГАН ГЎПИГ
Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими Маркc Жуманиёзов донишманд инсон эдилар. У киши ислом дини, тарих, адабиёт ва санъат борасида жуда чуқур билимга эга бўлиб, исталган саволга тўлақонли жавоб бера оларди. Кўплаб маърака ва анжуманларда унинг чиройли маърифатли гурунгларига қулоқ солиб, бир умр раҳбарлик вазифасида самарали меҳнат қилган бўлсалар-да китоб ўқиш, илм ўрганишга вақт топганига қойил қолганман.
Халқимиз томонидан закий, доно ва тафаккури кенг инсон сифатида тан олингани учун ҳам Маркс Жуманиёзовнинг ўзи ёзган хотира китоби қўлма-қўл бўлиб ўқилмоқда. Пойтахт нашриётларидан бирида унинг яна бир мемуар асари чоп қилиниш арафасида экан. Яқинда қадрдон муҳаррир опажоним Муҳаббат Ҳамидова Маркс Жуманиёзов китобида “Онам ёшлигимизда гўштни гўпиг қилиб қўярди” деган жумладаги “гўпиг” сўзининг адабий тилимиздаги муқобилини сўраб қолдилар.
Тўғриси, жавоб беришда бироз довдираб қолдим. Чунки бу сўзни қачонлардир кўп эшитганим, аммо қандай маъно англатишини унутилган тушдай дарҳол эслай олмадим.
Хўш, хоразмликлар шевасидаги “гўпиг” сўзи қандай маънони англатади? Салкам бир асрни яшаб қўйган таниқли сўзшунос, ижодкор ҳамюртларимга бирма-бир қўнғироқ қилиб, шу сўз ҳақида сўрай бошладим. Бирортасидан тузукроқ жавоб ололмадим. Яна филология фанлари доктори, профессор Дилшодбек Ғайиповни безовта қилишга мажбур бўлдим.
– Гўпиг деб қуритилган гўштни қамиш барглари, яъни хоразмча айтганда, ғишша билан ўраб қишга сақлаб қўйишга айтилади, – дея жавоб берди Дилшодбек.
– Э-э, отангизга минг раҳмат!
Дарров 94 ёшида бу оламни тарк этган Ортиқбой тоғам кўз ўнгимга келди. Унинг айни саратонда бир қўчқорни сўйиб, гўштини тутнинг новдасига тизиб, офтобда қуритгач, найқамиш барглари – ғишша билан ўраб ўтирганлари кўз олдимда кино тасмасидай ўта бошлади. Кейин бу гўштларни у катта хумга ёки сувкадидан қилинган идишларга солиб қўярди. Болаларча қизиқувчанлик билан нима учун бундай қилаётганини сўрасак, зараркуранда ҳашарот ва сичқонлар гўпиг қилинган нарсага яқинлашолмаслигини айтарди, раҳматлик Ортиқбой тоғам.
Тоғам ўртамиёна ҳаёт кечирса ҳам гўшт ёки бошқа бирор маҳсулотни совутгичда сақлашни хуш кўрмасди. Айрон ва қатиқни кўзачаларда сақлатарди. У қуёшда қуритилиб, қоқи қилинган гўштда барча керакли дармонбахш хусусият ва таъм ўзида тўлақонли сақланиб қолишини айтар ва бундай гўшт солинган шўрва иликузилди кунлари жуда асқатиши таърифлаб адо қилмасди.
Эътиборлиси шундаки, анъналар қомусига айланган тоғам қовун қоқини ҳам қамишбарги – ғишшага ўраб, кўза ёки сувкадиларга солиб қўярди. Қовун уруғидан тухумбарак пиширишни-ку, қўни-қўшнилар келинларига ўргатишдан сира-сира эринмасди.
Келини Шоҳиста Қурбонова тоғамдан кўп нарсани ўрганиб, илиб қолган. У тухумбаракнинг роса устаси. Аммо... у тоғам вафот этгач, дарҳол совутгич сотиб олди. Гўпиг эса тоғам яшаган йилларнинг ўтмиши сифатида олисларда қолиб кетди.
Яна эслайман: қишлоғимиз Юмалоқ тўқайга яқин бўлгани боис тоғам 8-9 ёшларидан бошлаб қамиш ўриб, ундан чипта, қақра ва чий (ўтмишда қолган қамиш маҳслотлари ҳақида алоҳида мақолам бор) тўқишни кор қилган. Қизиғи шундаки, қақра ва чипталарнинг четларини ғишша билан тўқиб чиқиш ҳам “гўпиг” дейилар экан.
Яқинда Ўзбекрақс академияси Хоразм филиали катта тадқиқотчиси Қурбонбика Ўрозметова билан тушлик қилиб ўтириб, “гўпиг” сўзи ҳақида оғиз очдим. Опа дарҳол келинлик даври ҳақидаги хотираларини бошлаб юборди. У қайнбувисининг ота-онаси Хива хони Исфандиёр, сўнгра Саид Абдуллахон саройида баковул – ошпаз бўлганини айтиб, кўп нарсаларни ўргатганини бир-бир сўзлаб берди. Барчасидан қайнмомосининг гўштни саратон офтобида қуритиб, қамиш барглари – ғишша билан ўраб, гўпиг қилиб махсус идишларда сақлагани ва уни хон сафарга кетганда озуқа тўрвасига солиб бериб юборишгани ҳақидаги хотиралари мароқли эди.
Дарҳақиқат, хоразмликлар шеваси соноқлигина олимлар томонидан ўрганилган ва тадқиқ қилинган. Бироқ ҳеч қайсисининг изланишларини тўлақонли, мукаммал деб айтиш қийин. Барча тадқиқотларда бир томонлама қарашларни учратиш мумкин.

❤13
"Хоразм ва хоразмликлар" расмий канали
Photo
Аксарият олимлар, хусусан, Фаттоҳ Абдуллаев ва Юсуф Жуманазаровларнинг шевамизни ўрганиш борасидаги илмий изланишлари таҳсинга муносиб бўлса-да, уларнинг ишларида фақат минтақадаги ўғиз ва қипчоқ лаҳжалари унсурлари ҳақида сўз юритилади.
Аслида хоразмликлар шевалари дейилганда барча туркий халқлар тилига хос сўзлар мажумасини тушуниш керак. Чунки бу минтақада барча қардошларимиз тилларида мавжуд бўлган ёки бугунга келиб унутила бошлаган сўзларни учратиш мумкин. Эндиликда хоразмликлар шеваси алоҳида чуқур ва тўлақонли тадқиқотларга муҳтож.
Шевалар ҳеч қачон адабий тилга соя солмайди, балки она тилимизни бойитувчи муҳим манбалар саналади. Улардан ўринли фойдалана билишимиз лозим. Мамлакатимизнинг турли вилоятларида, ҳатто адабий тилда муқобили учрамайдиган сўзлар сақланиб қолган. Уларни бемалол четдан кириб келаётган хорижий атамалар ўрнида қўллаш мумкин. Ўтган асрнинг 60-йилларида забардаст адиб Абдулла Қаҳҳор русча “икра” сўзи ўрнига хоразмликлар шевасидаги “увилдириқ” сўзини қўллашни таклиф қилганида нечоғлиқ ҳақ эди.
Эрпўлат Бахт

👍10❤9