Forwarded from Азиз Абидов | Олий суд
#биласизми
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 87-моддаси. Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар нормативдан ортиқ бўлган транспорт ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш
✅Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтда шовқин ва бошқа физик таъсир даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш ёхуд ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш чоғида ишлатиб чиқарилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг таркиби ҳамда улар физикавий омилларининг зарарли таъсири тегишли нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминламаслик —
мансабдор шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган ҳаракатланувчи қурилмалардан фойдаланиш —
БҲМнинг 1/10 қисмидан 1/2 қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:
✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 87-моддаси (чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар нормативдан ортиқ бўлган транспорт ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш) билан 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.
✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.
Telegram

Қўриқлаш бўлими ходимларининг ҳуқуқий билимлари оширилди
Урганч шаҳар қўриқлаш бўлимида вилоят суди судьялари Ш.Раззоқов ва М.Рўзметовлар иштирокида коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчиликдаги янгиликларни ходимларга етказиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Мулоқотларда судьялар иштирокчиларга мансаб йўриқномаси ва унда белгиланган интизомга риоя қилиш ҳамда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида тўхталинди. Қўриқлаш бўлими ходимларининг айрим ҳуқуқбузарликларга баённомалар тузиш бўйича берилган қўшимча ваколатларини бажаришда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиши ҳақида ҳам сўз юритилди.
Шунингдек, қатнашчиларга “Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш босқичлари, жамиятда долзарб бўлган хотин-қизлар ва болаларга тазйиқ ўтказиш ҳамда экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари тушунтирилди.
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari