Telegram Web Link
Қўриқлаш бўлими ходимларининг ҳуқуқий билимлари оширилди

Урганч шаҳар қўриқлаш бўлимида вилоят суди судьялари Ш.Раззоқов ва М.Рўзметовлар иштирокида коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчиликдаги янгиликларни ходимларга етказиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Мулоқотларда судьялар иштирокчиларга мансаб йўриқномаси ва унда белгиланган интизомга риоя қилиш ҳамда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида тўхталинди. Қўриқлаш бўлими ходимларининг айрим ҳуқуқбузарликларга баённомалар тузиш бўйича берилган қўшимча ваколатларини бажаришда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиши ҳақида ҳам сўз юритилди.

Шунингдек, қатнашчиларга “Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш босқичлари, жамиятда долзарб бўлган хотин-қизлар ва болаларга тазйиқ ўтказиш ҳамда экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари тушунтирилди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
2025/10/22 03:00:20
Back to Top
HTML Embed Code: