Telegram Web Link
Судья ва ёшлар учрашуви

Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни судлар фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида судья ва ёшлар мулоқотлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги ана шундай очиқ мулоқот Урганч давлат университетининг юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган талабалари билан ташкил этилди. У ерда вилоят суди раиси Ш.Камолов ва вилоят суди судьяси З.Якубовлар иштирок этиб, ёшларни суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчиликдаги янгиликлар билан яқиндан таништиришди ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида сўз юритишди.

Айниқса, судьялар иштирокчиларга Конституциямизда белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳар бир шахснинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилиниши, суд тизими ва судларда кўриладиган ишлар тоифаси каби масалалар тушунтирилди.

Шунингдек, Президент фармонига асосан соҳада “Рақамли суд концепцияси” жорий этилаётгани ва бунинг судга мурожаат қилувчилар учун қулайлиги ҳақида ҳам маълумот берилди.

Аудитория ёшлар эканлиги инобатга олиниб, бугун жамиятда долзарб бўлган фирибгарлик, коррупция, гиёҳвандлик ва экология соҳасидаги жиноятлар ҳамда уларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Бўлажак ҳуқуқшуносларга қонунларни мунтазам ўрганиб бориш, назарий билмларини амалиёт билан мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди фаолиятидан

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
2025/10/22 16:11:20
Back to Top
HTML Embed Code: