Қўриқлаш бўлими ходимларининг ҳуқуқий билимлари оширилди
Урганч шаҳар қўриқлаш бўлимида вилоят суди судьялари Ш.Раззоқов ва М.Рўзметовлар иштирокида коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчиликдаги янгиликларни ходимларга етказиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Мулоқотларда судьялар иштирокчиларга мансаб йўриқномаси ва унда белгиланган интизомга риоя қилиш ҳамда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида тўхталинди. Қўриқлаш бўлими ходимларининг айрим ҳуқуқбузарликларга баённомалар тузиш бўйича берилган қўшимча ваколатларини бажаришда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиши ҳақида ҳам сўз юритилди.
Шунингдек, қатнашчиларга “Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш босқичлари, жамиятда долзарб бўлган хотин-қизлар ва болаларга тазйиқ ўтказиш ҳамда экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари тушунтирилди.
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

“Судья ва ёшлар” учрашуви
Вилоят суди судьялари Х.Болтаев, Ж.Курязов ва фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди раиси Ш.Исмоиловлар иштирокида вилоят юридик техникумида “Судья ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда судьялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техника таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари юзасидан батафсил тушунтириш беришди.
Бу фармонлар суд тизимидаги ислоҳотларнинг давоми бўлиб, “Рақамли суд” концепцияси бугунги давр талабига мос равишда судга мурожаат қилувчи фуқароларга электрон хизматларни кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириши билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди.
Ўқувчиларга айниқса, янги ташкил этилган Одил судлов академиясида ўқиш тартиб ҳақида тушунтириш берилди.
Шунингдек, мулоқотларда бугун жамиятда долзарб ҳисобланган оилавий(маиший) зўравонликнинг салбий оқибатлари, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик масалалари ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.
“Судья ва ёшлар” учрашувида ўқувчилар техникумда олган назарий билимларини амалиётда қўллаш ҳамда яхши мутахассис бўлиш ҳақида судьялардан зарур тавсиялар олишди.
Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari

Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида судлар томонидан суд мажлисларини сайёр тартибида кўриш амалиёти йўлга қўйилган. Бу ўз навбатидан фуқароларнинг ҳуқуқий билими ошишига ва уларда қонунларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга хизмат қилади.
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп тумани суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида Пробация гуруҳининг киритган тақдимномалари кўриб чиқилди. Унда жазо ўтаётган бир гуруҳ шахслар чин дилдан пушаймонлиги, жазони ўташда белгиланган тартиб-қоидага тўлиқ амал қилганлиги каби ҳолатлар инобатга олиниб, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шунингдек, жазони ўташда белгиланган тартиб-қоидага амал қилмаган маҳкумларнинг жазоси оғирроғига алмштирилди.
Фуқаролар билан мулоқотда эса туманда кўп содир этилаётган жиноятлар муҳокама қилиниб, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Мулоқотларда суд тизимидаги янгиликлар ва “Рақамли суд” концепциясининг имкониятлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Audio
Хоразм радиоканалининг "Инсон ва қонун" эшиттиришида вилоят суди судьяси Х.Болтаев "Фуқаролик судларида аризани кўрмасдан қолдириш" ва "Васиятнома тушунчаси" мавзуларида, вилоят суди судьяси Ж.Курязов "Суд ҳужжатларини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш" ва "Суғурта шартномаси тушунчаси" мавзуларида сўз юритишди
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari