Telegram Web Link
Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида судлар томонидан суд мажлисларини сайёр тартибида кўриш амалиёти йўлга қўйилган. Бу ўз навбатидан фуқароларнинг ҳуқуқий билими ошишига ва уларда қонунларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга хизмат қилади.

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп тумани суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида Пробация гуруҳининг киритган тақдимномалари кўриб чиқилди. Унда жазо ўтаётган бир гуруҳ шахслар чин дилдан пушаймонлиги, жазони ўташда белгиланган тартиб-қоидага тўлиқ амал қилганлиги каби ҳолатлар инобатга олиниб, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шунингдек, жазони ўташда белгиланган тартиб-қоидага амал қилмаган маҳкумларнинг жазоси оғирроғига алмштирилди.

Фуқаролар билан мулоқотда эса туманда кўп содир этилаётган жиноятлар муҳокама қилиниб, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Мулоқотларда суд тизимидаги янгиликлар ва “Рақамли суд” концепциясининг имкониятлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Audio
Хоразм радиоканалининг "Инсон ва қонун" эшиттиришида вилоят суди судьяси Х.Болтаев "Фуқаролик судларида аризани кўрмасдан қолдириш" ва "Васиятнома тушунчаси" мавзуларида, вилоят суди судьяси Ж.Курязов "Суд ҳужжатларини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш" ва "Суғурта шартномаси тушунчаси" мавзуларида сўз юритишди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Бугун Олий суд Раёсатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда суд тизимида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш масаласига жиддий эътибор қаратилиб, коррупцион ҳолатларга сабаб бўлаётган шарт-шароит ва омилларни аниқлаш ҳамда уларни ўз вақтида бартараф этиш, судья ва суд ходимлари масъулиятини оширишга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Олий суд раиси Б.Исломов ва Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров давлатимиз раҳбари томонидан 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, судларда коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор дастурлар ва чора-тадбирлар режалари қабул қилиниб, бир қатор амалий ишлар амалга оширилганини таъкидладилар.

Аммо кейинги пайтда айрим судья ва ходимлар ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда коррупциявий жиноятларга қўл ураётгани ачинарли ҳолат эканлиги, бундай иллатга йўл қўйган шахсларга нисбатан қатъий қонуний чоралар кўрилиши ва жазо муқаррарлиги таъминланиши алоҳида қайд этилди.

Йиғилишда судларда коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни изчил амалга ошириш белгиланди.

Бундан ташқари, мажлисда жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, одил судловни таъминлашдаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечими бўйича устувор вазифалар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Хусусан, йиғилишда иштирок этган барча судларнинг раислари, раис ўринбосарлари, судья ва ходимларнинг эътибори судлар фаолиятидаги айрим хато ва камчиликлар, жумладан, суд қарорларининг сифати, жазо тайинлаш амалиёти, суд қарорларининг ижроси ва бошқа масалаларга қаратилди.

Раёсат мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туманлараро иқтисодий судлар вилоятлар марказида бўлади

Урганч туманлараро иқтисодий суди томонидан Урганч давлат университетида “Судья ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда туманлараро суди раиси Б.Давлатов ва судья Н.Аллабергановалар талабалар билан суд тизимидаги ислоҳотлар ва қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан мулоқот қилишди.

Тадбирда асосий мавзу Президентимизнинг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техника таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ҳамда унда белгиланган вазифалар юзасидан бўлди.

Жумладан, 140-сонли Фармонда кўзда тутилган муҳим ислоҳотлардан бири бу иқтисодий судлар тузилмасини мақбуллаштириш бўлиб, унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида жами 14 та иқтисодий судлар ташкил этилиши масалаларига алоҳида тушунтирилди.

Шунингдек, бугун долзарб ҳисобланган экологияни ҳимоя қилиш масаласига ҳам тўхталиниб, иқтисодий судлар томонидан экологияни ифлослантираётган корхоналар фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби бўйича ҳам маълумот берилди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari
2025/10/19 11:36:39
Back to Top
HTML Embed Code: