Telegram Web Link
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 89-моддаси. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа дориларни шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини бузиш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситаларни, минерал ўғитларни ҳамда бошқа дориларни, шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ва буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни қўллаш ҳамда улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларини тупроқнинг, сувнинг, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёки ўсимликлар, ҳайвонот дунёси йўқ қилиб юборилишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 1/3 қисмидан 1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етишига олиб келса, —

фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 89-моддаси билан 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
"Урганч ҳақиқати" газетасининг 2025 йил 29 сентябрь кунидаги сонида жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди тергов судьяси З.Мадрахимовнинг "Ер ва ер ресурсларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari
Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди томонидан туман ички ишлар бўлимида хусусий ажрим муҳокамаси ўтказилди.

Йиғилишда туман суди раиси Д.Атамуратов ҳамда бўлим ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб, суд раиси жорий йилнинг ўтган 9 ойида ИИБ томонидан судга ўтказилган ишлар ва иш ҳужжатларидаги айрим камчиликларга тўхталди. Шунингдек, аниқланган камчиликларнинг сабаблари, бартараф этиш йўллари, бу борада тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларни амалиётга тўғри татбиқ қила олиш зарурлиги таъкидланди.

Мулоқотларда бўлим ходимларининг фаолиятини янада яхшилаш, қонунчиликдаги янгиликлардан мунтазам равишда хабардор қилиб бориш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Якунда ўтган 9 ойда суд томонидан туман ИИБга жиноятнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан чиқарилган 5 та хусусий ажрим муҳокама қилиниб, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari
Маҳаллада сайёр суд ўтказилди

Аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда сайёр суд мажлислари мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Гурлан тумани суди томонидан очиқ мулоқот ҳамда сайёр суд мажлиси ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб туман судининг тергов судьяси Д. Юсупов томонидан оилавий зўравонлик ва бошқа тоифадаги маъмурий ишлар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Айрим ишлар ярашув билан тугатилган бўлса, айрим ишларда ҳуқуқбузарларга тегишли жазо тайинланди.

Фуқаролар билан мулоқотда эса туманда кўп содир этилаётган оилавий зўравонлик ҳолатлари муҳокама қилиниб, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, бугун долзарб ҳисобланган экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиш масалаларига ҳам тўхталинди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳар қўриқлаш бўлимида вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари иштирокида коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчиликдаги янгиликларни ходимларга етказиш мақсадида йиғилиш ўтказилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Т А Ш А К К У Р Н О М А

“ONUR PLAS” МЧЖ ҚК раҳбари Yildirim Jafer Шовот туманлараро иқтисодий судида даъво аризаси одилона, қонунчилик асосида кўриб чиқилганлиги ва адолатли қарор чиқарганлигидан миннатдор бўлиб ташаккурнома билдирди
.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СУД ҲИМОЯСИДА

Урганч туманлараро маъмурий судида Шокир Мўминовнинг жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Хонқа туман бўлимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиб, жавобгар зиммасига илгари тайинланиб тўланиб келинган пенсия миқдорини тиклаб, тўлаб бориш ҳамда чегирилган пенсия пулларини қайтариб тўлаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилди. Фуқаро суднинг бу қароридан хурсанд эканлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
"Navoiy kimyogari" газетасининг 2025 йил 10 октябрь кунги №20 сонида жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди тергов судьяси Д.Очиловнинг "Ерга оид қонунчиликдаги ўзгаришлар" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari
Audio
Хоразм радиоканалининг "Инсон ва қонун" эшиттиришида жиноят ишлари бўйича Гурлан туман суди раиси Ж.Аҳмедов "Дастлабки эшитув институти ва унинг аҳамияти" мавзусида сўз юритди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда судлар ўртасида мини-футбол бўйича "Хоразм вилоят суди раиси кубоги" спорт мусобақаси ўтказилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
"Huquq va burch" журналининг №9 сонида жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди раиси Б.Якубовнинг "Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ва далилларни асослаш муаммолари" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси. Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш

Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —

фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —

шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 40 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, –

шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 40 бараваридан 50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 50 бараваридан 70 бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллардан ёки усуллардан фойдаланган ҳолда ов қилиш ёхуд балиқ овлаш (бундан электр токини, портловчи, кимёвий моддаларни ёки биологик препаратларни қўллаш ҳоллари мустасно), —

шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 70 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 70 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси билан 1 081 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 87 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Илёс Тешаев иқтисодий ишлар бўйича судларнинг 2025 йил 9 ойидаги фаолияти ҳақида ахборот берди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
2025/10/19 23:22:25
Back to Top
HTML Embed Code: