Forwarded from Xorazm.uz
Сайёр қабул
✅ Бугун Янгиариқ туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
✅ Қабулда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

✅ Маълумки, вилоятимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари, профессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва ижодкор ёшлар учун вилоят ҳокими стипендияси таъсис этилган эди. Махсус комиссия томонидан жорий йилда ушбу стипендияни олиш учун тавсия этилган номзодлар ҳужжатлари белгиланган Низом талаблари асосида ўрганиб чиқилди ва ғолиблар аниқланди.
✅ Бугун вилоят ҳокимлигида стипендия соҳибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов 26 нафар иқтидорли ёшларга махсус сертификатларни тантанали равишда топширди. Шунингдек, вилоятимиздаги бир гуруҳ фаол ёшлар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Forwarded from АОКА Xorazm || Rasmiy kanali
Xiva shahrida Birinchi O‘zbekiston-Ozarbayjon parlamentlararo forumi o‘z ishini boshladi
“Yangi imkoniyatlar sari: muloqotdan birgalikdagi harakatlarga” mavzusidagi forum ishida O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi va Ozarbayjon Respublikasi Milliy Mejlisi aʼzolari hamda ikki mamlakatning yoshlar parlamentlari vakillari ishtirok etmoqda.
Mazkur forum parlamentlararo hamkorlikni kengaytirish, qonun ijodkorligi va parlament nazorati sohasida tajriba almashish, shuningdek, oliy darajada erishilgan kelishuvlarni amalga oshirishga xizmat qiladi.
🧠 aokaxorazm.uz | 🌐 Facebook | ✈️ Telegram |📸 Instagram
“Yangi imkoniyatlar sari: muloqotdan birgalikdagi harakatlarga” mavzusidagi forum ishida O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi va Ozarbayjon Respublikasi Milliy Mejlisi aʼzolari hamda ikki mamlakatning yoshlar parlamentlari vakillari ishtirok etmoqda.
Mazkur forum parlamentlararo hamkorlikni kengaytirish, qonun ijodkorligi va parlament nazorati sohasida tajriba almashish, shuningdek, oliy darajada erishilgan kelishuvlarni amalga oshirishga xizmat qiladi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Xorazm.uz
✅ Жорий йилнинг 30 июнь - 2 июль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан "Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон" мавзусида V миллий конференция бўлиб ўтди.
✅ Конференцияда "Энг яхши ахборот хизмати -2025" лойиҳаси доирасида Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати фаолияти муносиб эътироф этилиб, Агентликнинг махсус дипломи, пул мукофоти ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
✅ Конференцияда "Энг яхши ахборот хизмати -2025" лойиҳаси доирасида Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати фаолияти муносиб эътироф этилиб, Агентликнинг махсус дипломи, пул мукофоти ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Xorazm.uz
📌 Жорий йилнинг 8-10 август кунлари Хива шаҳрида анъанавий “Қовун сайли” бўлиб ўтади.
✅ Минг йиллик анъаналар асосида ўтказиб келинаётган, замонавий туризм ва маданий тадбирлар билан уйғунлашган “Қовун сайли” фестивали қадимий ва навқирон Хива шаҳрида — "Ичонқалъа" ва "Арда Хива" мажмуаларида тантанали равишда ўтказилади.
✅ Ушбу фестивал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилмоқда.
✅ Фестивал доирасида Хоразм вилоятининг шаҳар-туманлари ўз ҳудудларида етиштирилган ширин қовунларнинг кўргазма-савдосини ўтказади. Павильонлар ҳудудий ранг-баранглик асосида байрамона безатилади.
✅ Шунингдек, театрлаштирилган саҳналар, қўғирчоқ театри ва миллий либослар намойиши, миллий таомлар, Хоразм нонлари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, бадиий жамоалар, фольклор гуруҳларининг жонли ижро чиқишлари, маҳорат дарслари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилади.
✅ “Қовун сайли” да фаол иштирок этганлар турли номинациялар асосида Хоразм вилоят ҳокимлиги ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
✅ Фестивалнинг асосий тадбирлари маҳаллий ва хорижий юлдузлар иштирокидаги гала концертлар билан 8-9 август кунлари "Ичонқалъа" ва 10 август куни “Арда Хива” туризм мажмуаларида бўлиб ўтади.
📑 Ташкилотчи:
Хоразм вилояти ҳокимлиги
📍 Манзил: Хоразм вилояти, Хива шаҳри
📞 Телефон:
+998934661001
+998985775711
🌐 qovunsayli.uz
📩 Электрон почта: [email protected]