Telegram Web Link
Forwarded from Xorazm.uz
Бугун Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида футбол ва мини-футбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, иқтидорли спортчиларни излаб топиш ва тарбиялаш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил қилинган ушбу мусобақаларда вилоятимиздан 51 минг нафардан зиёд йигит-қизлар иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига кубок, диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
2025/07/14 05:32:57
Back to Top
HTML Embed Code: