Telegram Web Link
Инсон – азиз, хотира – муқаддас

УСТОЗГА ЧУҚУР ЭҲТИРОМ...

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, давлат ва жамоат арбоби, таниқли публицист, халқимизнинг севимли шоири, ёзувчи ва драматург Эркин Самандаров таваллудининг 90 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу кунларда таълим муассасаларида, қатор ташкилотларда, маҳаллаларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, публицист, шоир ва ёзувчи Эркин Самандаров таваллудининг 90 йиллигига бағишланган маърифий-маданий тадбирлар, илмий-амалий анжуманлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, публицист, шоир ва ёзувчи Эркин Самандаров таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан “Ўзбек миллий адабиётида Эркин Самандар ижодининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий анжуман ҳамда маърифий кеча бўлиб ўтди.
Илмий-амалий анжуманда университетнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари, воҳамиз ижодкорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, адибнинг фарзандлари иштирок этдилар.
Тадбирни Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори З.Ибрагимов кириш сўзи билан очиб, ижодкорнинг меҳнат ва ижодий фаолиятига алоҳида тўхталди.
Илмий-амалий анжуманда сўзга чиққан университетнинг филология ва санъат факультети декани Дилшод Ғойипов, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Солияжон Раҳимберганова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг раҳбари Гавҳаржон Ибодуллаева, таниқли журналист Эрпўлат Бахт ва илм-фан намояндалари, ижодкорлар публицист, шоир ва ёзувчи, драматург устозимиз Эркин Самандаровнинг кенг қиррали ижоди, ўзбек журналистикасини ривожлантиришдаги салоҳиятли фаолияти, муносиб шогирдлар тайёрлашдаги улкан ҳиссаси, асарлари тўғрисида атрофлича фикр юритдилар.
Тадбир давомида университетнинг истеъдодли ёшлари ижодкорнинг асарлари асосида мусиқали-театрлаштирилган дастурни намойиш қилдилар.
Шоир қаламига мансуб шеърлардан намуналар айтилди. Шоир шеърига басталанган қўшиқлар ижро этилди.
Илмий-амалий анжуманда сўзга чиққан устозимиз Эркин Самандаровнинг фарзанди Сайёра Самандарова оилада отасининг ўғиллари, қизларига бўлган чексиз меҳри, эътибори, ғамхўрлигини қайд этди. Шунингдек, Эркин Самандаровнинг кенг қиррали ижодий фаолиятига алоҳида тўхталди.
Ҳа, устозимиз Эркин Самандаров таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган тадбирларда ижодкорнинг юртимиз равнақи, ўзбек журналистикаси, матбуоти, адабиёти, маданияти, драматургияси ривожига қўшган улкан ҳиссаси юртдошларимиз томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Вилоятимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, публицист, шоир ва ёзувчи Эркин Самандаров таваллудининг 90 йиллигига бағишланган тадбирлар кенг миқёсда давом этмоқда.
Ҳа, инсон – азиз, хотира – муқаддас.

Отахон РАҲИМ.
2025/07/14 18:34:46
Back to Top
HTML Embed Code: