Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Академик лицейларга қабул бошланди

10 июндан 2025/2026-ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг жорий йил 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш бошланди.

Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга ID карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотларини киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:

➡️ 3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;

➡️ Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:

➡️ ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);

➡️ ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини белгилайди.

📍Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

🗓 Қабул жараёнлари 10 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16👍3🔥1
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
📸📸 Академик лицейларга қабул бошланди 10 июндан 2025/2026-ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг жорий йил 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш бошланди. Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида…
Kvota AL 2025.pdf
138.6 KB
⚡️Академик лицейларга қабул квоталари тасдиқланди: 73 та академик лицейга жами 15 262 та квота ажратилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга қабул параметрлари таълим йўналишлари бўйича тасдиқланди.

Унга кўра, 73 та академик лицейга жами 15 262 та квота ажратилди.


Ҳужжатлар 10 июндан бошлаб my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга қандай қилиб ишга кириш мумкин?

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблардан бирини танлаб, кўрсатилган бўш иш ўринлари ва  соатлар бўйича жорий йилнинг 25 июль кунига қадар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда тўғридан-тўғри мурожаат қилиши керак:

➡️ 1. Мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза;

➡️ 2. Доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома — объективка

➡️ 3.Олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси.

❗️Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган лекин жорий йилнинг 25 июль кунига қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилмаган педагогларнинг аризалари қабул қилинмайди.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
2025-2026-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 25 июнь кунига қадар давом этади

📄2024 йилдан бошлаб, давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилиши белгиланган.

📝Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.

🗓 Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.

Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:

➡️ 1-босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат ОТМни танлайди.

➡️ 2-босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайдилар.  Олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танламаган абитуриентлар якуний танловга қўйилмайди.

🖥 Коллеж ва техникумларда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19👍2🎉2🔥1
⚡️Август ойидан бошлаб олий тоифали ўқитувчининг бир ставка учун ойлик маоши 5 млн сўмдан кўпроқ бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилди.

Фармонга мувофиқ педагоглар 1 августдан қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар:

Мактаб директори:
• 5 млн 166 минг 485 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 6 млн 187 минг 933 сўм (1600дан ортиқ);


Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)   
• 4 млн 825 минг 345 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 166 минг 485 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм  (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (1600дан ортиқ);


Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
• 1 млн 957 минг 858 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 233 минг 302 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 322 минг 127 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 515 минг 091 сўм (1600дан ортиқ);


Психологлар:
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 356 минг 916 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 594 минг 851 сўм;
Биринчи тоифали психолог – 3 млн 838 минг 851 сўм;
Олий тоифали психолог – 4 млн 72 минг 508 сўм;


Ўқитувчилар:
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;
Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;
Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;
Олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм;


Кадрлар бўйича менежер:
1 млн 758 минг 372 сўм;


Кутубхона мудири:
Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 349 минг 447 сўм;
Олий маълумотли – 2 млн 563 минг 442 сўм;


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
54👍4🎉1💯1🤣1
#Биласизми
⚡️Битирувчиларга 6 турдаги шаҳодатномалар берилади

Ҳукумат қарори (44–сон, 31.01.2023 й.) билан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланган.

🔰 Низомга кўра, битирувчиларга қуйидаги турдаги шаҳодатномалар берилади:

▫️таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома (9-синф);
▫️таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисида (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
▫️психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.

▶️ Шаҳодатнома ўзбек ва инглиз тилларида шакллантирилади.

📌 Буюртма бериш ва шаҳодатномани шакллантириш “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

🗓 Бунда ҳар йили 1 декабргача битирувчи ҳақида тегишли маълумотлар платформага киритилиб, буюртма шакллантирилади.

➡️ Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади.

📁 Битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.

⚠️ Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йили якунидан “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18👍3🎉1
#сарказм
Нега биз ўқишга улгурмаймиз?

➡️ Бизга бир йилда 365 кун бор. Шундан 52 таси якшанба кунига тўғри келади, 313 кун қолди.

➡️ Баҳорда об-ҳавога кўникиш учун 50 кун вақт сарфланади ва бу ўқишга албатта таъсир кўрсатади. 263 кун заҳирада.

➡️ Ўртача кунига 8 соат ухлаймиз. Бу йилига 122 кун дегани. Атиги 141 кунимиз бор.

➡️ Қизиқишларимиз учун кунига 2 соат сарфлайдиган бўлсак, заҳирадан яна 15 кунни олиб ташлаймиз, 126 кун қолди.

➡️ Ҳар куни 2 соатни овқатланишга сарф этамиз, 30 кунни айириб ташланг. 96 кун.

➡️ Йилига тахминан 90 кун пиёда юрамиз, 6 кун қолди.

➡️ Кимдадир уй ҳайвонлари бўлса, уларга кунига 20 дақиқа сарфлаганда йилига яна 2 кунни йўқотамиз. 4 кун.

➡️ Ҳар бир киши йилига албатта бир марта бетоб бўлиб қолади. 3 кунни олиб ташланг.

Хўш, заҳирада нечи кун қолди? 1 кун!!!  Ва бу бизнинг туғилган кунимиз:))

Энди нега ўқишга улгурмаётганингизни тушундингизми?


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27😁25🤣18👍5
Fanlar majmuasi 2025_2026.pdf
228 KB
#Биласизми
Абитуриент қайси фанларни танласа, келгусида қайси йўналишларга ўқишга кира олади?

2025/2026-ўқув йили
учун бакалавриат таълим йўналишлари мақбуллаштирилиб, уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланган.

Қабул бошланганда абитуриентлар фақат фанлар мажмуасини танлайди. Бундай вазиятда кўплаб абитуриентлардан “мен фалон фанларни танласам, бу келгусида қайси йўналишларга тўғри келади?”, деган саволлар келиб чиқади.


🗂Буни билиш учун юқоридаги файлда кўрсатилган фанлар мажмуаси билан танишиб чиқинг.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади, бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

➡️ 1-Босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,

➡️ 2-Босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.

💻1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. Ҳурматли ота-оналар, видеойўриқнома билан танишиб чиқинг, унда my.maktab.uz платформаси орқали ўзингизга бириктирилган мактабни қандай аниқлашни билиб олишингиз мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.

☝️Эслатма: “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸 #Эслатма
Иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўланиши керак, бу таътил пулига ҳам тегишли

Янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида моддий жавобгар бўлиши, яъни пулли компенсация тўлаши кераклиги белгиланган.

Ходимга кечиктирилган иш ҳақи учун тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори қандай ҳисобланади?


🎞 Буни батафсил юрист Бону Давлатназаровна юқоридаги видео орқали тушунтириб берган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁195
2025/07/13 22:32:42
Back to Top
HTML Embed Code: