Telegram Web Link
Savollardan namunalar.pdf
320.6 KB
⚡️“Гарвардчилар мактаби”га саралаш имтиҳони саволларидан намуналар эълон қилинди

📝Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати учун ўтказиладиган саралаш имтоҳонида инглиз тили фанидан олинадиган саволлардан намуналар.

📖Бунда сиз 3 та даражадаги савол намуналарини ишлашингиз ва саралаш имтиҳонига тайёргарлик кўришингиз мумкин.

Мактабда ўқишга ариза топшириш 25 июнгача онлайн тарзда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://www.tg-me.com/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15
⚡️Фарзандингиз таълими ва тарбиясига, ҳар куни, ҳеч бўлмаса 10 дақиқа вақт ажратаяпсизми, улар билан дилдан суҳбат қураяпсизми?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамда шаҳар солиқ бошқармаси раҳбарияти ота-оналарга мазкур мазмунда мурожаат йўллаган эди.

Батафсил юқоридаги фотода.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19👍4🔥1
#Биласизми
⚡️Янги ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажёр сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармонида 2024 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилиши белгиланган.

Бунда педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

Шунингдек, стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилиши қайд этилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍3🔥1
⚡️Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади

“Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (364-сон, 14.06.2025 й.) қабул қилинди.

🏛 Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот технологиялари йўналиши бўйича таянч мактаб этиб белгиланди.

✔️ Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар 2 босқичли, педагог кадрлар 3 босқичли танлов асосида ишга қабул қилинади.

📝 Филиалларга ўқувчилар таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.

🖼 Филиалларда ўқувчилар учун аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади.

📜 Филиаллар замонавий талабларга мувофиқ пластик қопламали (HPL панел) синф столи, пластик қопламали эгри елимланган фанерали синф стуллари билан жиҳозланади.

📍Маълумот учун: Президент Фармони асосида 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилган.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13💯2
⚡️Директор ўринбосари 100 нафардан ортиқ ўқитувчиларни аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олган

Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси мазкур мактаб директори ўринбосарининг топшириғига асосан, касбий сертификат олиш бўйича синовларидан ўтказиб бериш эвазига Чимбой туманида ишловчи ҳамкасбидан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, директор ўринбосари 100 нафардан ортиқ ўқитувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, бу ҳақида ўзининг шахсий блокнотлари ва қоғозларда акс эттириб келганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагогларни билим ва малакасини баҳолашни ташкил этиш шўъбаси бош методисти ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ўқитувчилардан давлат аттестациясидан ўтказишга ёрдам бериш эвазига йиғилган 10450 АҚШ долларини ихтиёрий равишда топширди.

Шу билан бирга, ўқитувчиларни шахсий кўрикдан ўтказмасдан, тест жараёнига уяли алоқа воситалари билан киришларига шароит яратиб берган Миллий гвардия ходимининг ҳам ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашганлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, улар пора тариқасида олинган пулларни ўзаро тақсимлашган.


Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
36👍7🔥3🤣2😢1🎉1
#Биласизми
⚡️Ўқитувчилар иш тажрибаси оммалашганида устама учун 7, 10, 12 ва 15 балл билан баҳоланади

2025 йил 1 март санасидан бошлаб такомиллаштирилган тартиб асосида ommalashtirish.uz платформаси орқали методик ишларни қабул қилиш жараёнлари бошланди.

Оммалаштириш учун тавсия этилган илғор иш тажрибалар қўлланма ёки методик тавсия кўринишда бўлиши лозим. Методик қўлланма ёки методик тавсия кўринишида бўлмаган ҳамда ўтган йиллар давомида оммалаштирилган методик ишлар ўрганилмайди.

Методик ишлар қуйидаги босқичларда оммалаштирилади ва баҳоланади:

➡️ мактаб миқёсида - 7 балл;
➡️ туман (шаҳар) миқёсида - 10 балл;
➡️ вилоят миқёсида - 12 балл;
➡️ республика миқёсида -15 балл.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24👍4😁1😢1🎉1
⚡️Эртага, 20 июнь куни 2025/2026-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули якунланади

🤩 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги:

➡️ Президент мактабларига;
➡️ Ижод мактабларига;
➡️ Спорт мактабларига;
➡️ Ихтисослаштирилган мактабларга 2025/2026-ўқув йили учун ҳужжат топшириш муддати тугашига 1 кун қолди.

📶 my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари аризалар қабул қилишни 20 июнь куни соат 23:59 да тугатади.

🖤Мактабларга онлайн ариза топшириш бўйича видео-қўлланма билан ➡️ БУ ЕРДАГИ видеода танишишингиз мумкин.

🤖 @piima_admission_chatbot
☎️ Call-марказ: 1206 ёки +998 78 1137789

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍1🔥1
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Директор ўринбосари 100 нафардан ортиқ ўқитувчиларни аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олган Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси мазкур мактаб директори ўринбосарининг топшириғига асосан, касбий…
⚡️Нукусда ўқитувчилардан пора олиб келган мактаб директори ўринбосарининг қўлга тушиши юзасидан ММТВ муносабат билдирди

Бугун ОАВ ва ижтимоий тармоқларда пул эвазига ўқитувчилардан давлат аттестациясидан ўтказишга уринган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинди.

Маълумки, 2024 йил январдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог кадрлари аттестацияси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиб келинмоқда.

Малака (тест) синовларини (шунингдек, касбий сертификатлаш, менежерлик сертификати синовларини ҳам) шаффоф, адолатли, холис ўтказиш мақсадида ҳар иккала босқич ҳам компьютерда реал вақт режимида (онлайн), Face ID – юзни таниб олиш орқали ўтказилади.

Афсуски, айрим педагоглар томонидан турли қинғир йўллар билан тоифа олишга уриниш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Ўтган малака синовларида турли тақиқланган воситалар, хусусан алоқа воситаларидан фойдаланиш ҳолати бўйича 200 дан ортиқ номзодлар синовлардан четлаштирилган.

Хусусан, жорий йилдаги синовларда республика бўйича жами 79 нафар, шу жумладан 68 нафари алоқа қурилмаларидан фойдаланганлиги сабабли жараёндан четлаштирилди.

Айрим кимсалар эса, фирибгарлик йўли билан тестдан ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, педагоглар ишончига кирмоқда, улардан пул олиб жиноятга қўл уриш ҳолатлари ҳам учраяпти.

Ушбу ҳолатларни бартараф этиш, ҳар қандай турдаги қоидабузарликларни  олдини олиш мақсадида, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли органлар, хусусан Бош Прокуратура билан ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда. Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш учун барча маълумотлар тергов органларига етказилмоқда.

Шу ўринда педагогларимизга яна бир бор эслатамиз: синовларда фақат ўз билимларингизга таянинг, турли шахсларнинг алдовларига учманг, бу каби ҳолатларга дуч келсангиз дарҳол вазирликнинг Ишонч телефони (71-202-09-09)га мурожаат қилинг.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
34
#Фото
⚡️Расман: 2024 йилда малака оширган педагогларга устама учун балл берилади

Вазирликнинг 2025 йил 11 июндаги 03-32-1540-сонли юқоридаги кўрсатма хатида 2024 йилда малака ошириш курсидан ўтиб, тегишли сертификатга эга бўлган педагогларнинг кейинги мажбурий малака ошириш навбати келгунга қадар сертификат ўз кучида бўлишини инобатга олиб, ушбу педагогларга белгиланган тартиб бўйича максимал балл берилиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилган.

🟡 Барча ўқитувчиларга хабарни улашинг.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28🔥4👍2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Бугун, 20 июнь 2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул бошланди.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга эса қабул тугайди.

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

➡️ 1-Босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,

➡️ 2-Босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.

💻1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. Ҳурматли ота-оналар, видеойўриқнома билан танишиб чиқинг, унда my.maktab.uz платформаси орқали ўзингизга бириктирилган мактабни қандай аниқлашни билиб олишингиз мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.

☝️Эслатма: “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍1😁1
🤩Бугун, 20 июнь соат 23:59 да 2025/2026-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули якунланади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги:

➡️ Президент мактабларига;
➡️ Ижод мактабларига;
➡️ Спорт мактабларига;
➡️ Ихтисослаштирилган мактабларга 2025/2026-ўқув йили учун ҳужжат топшириш муддати тугашига 1 кун қолди.

📶 my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари аризалар қабул қилишни 20 июнь куни соат 23:59 да тугатади.

🖤Мактабларга онлайн ариза топшириш бўйича видео-қўлланма билан ➡️ БУ ЕРДАГИ видеода танишишингиз мумкин.

🤖 @piima_admission_chatbot
☎️ Call-марказ: 1206 ёки +998 78 1137789

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11
⚡️Саида Мирзиёева куни кеча Самарқанд шаҳридаги “Боқий шаҳар” мажмуасидаги республикамизнинг иқтидорли ёшларига бағишлаган истеъдод байрамида иштирок этди

Тадбир давомида “Турон” театр кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди, “Иқтидор” танлови финалчилари — мактаб ансамбльларининг ёрқин чиқишлари эса юртимизда нақадар ижодий салоҳиятли ва умидли авлод етишиб чиқаётганини кўрсатди. Тадбир олдидан Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларига хизмат автомашиналари топширилди.

"Мен учун фарзандларимизнинг самимий ва беғубор ҳис-туйғуларини ҳамда чақнаб турган кўзларини кўришдан кўра кучлироқ илҳомлантирувчи нарса йўқ",- дейди Президент ёрдамчиси.


Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7035🔥2🎉1
Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам қандай тартибда берилади?

📄 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сонли Қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 33-бандига асосан, Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича:

➡️ фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;

➡️ ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда;

➡️ оғир касалликка чалинганда;

➡️ ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжатлар қабули тугашига 4 кун қолди

Бугун, 21 июнь 10:00 ҳолатига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 453 минг 700 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

📚 Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

🔹 ўзбек тили  — 398 минг 216 нафар;
🔹 рус тили  — 45 минг 690 нафар;
🔹 қорақалпоқ тили  — 8 минг 500 нафар;
🔹 бошқа тиллар — 1 минг 294 нафар.

📋 Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

🙋🏻‍♂️ ўғил болалар — 205 минг 304 нафар
🙋🏻‍♀️ қизлар — 248 минг 396 нафар

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19👍3
⚡️20 йилдан ортиқ муддат давомида айнан бир мактабда раҳбар сифатида фаолият олиб бораётганлар бор

Коррупцияга қарши кураш миллий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Сенат раиси Танзила Норбоева раҳбарлик лавозимини узоқ муддат ҳеч кимга бермай келаётган шахсларни танқид қилган.

Унда қуйидаги маълумотлар айтилган:

➡️ Сирдарё вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида 55 нафар ходим 5 йилдан ортиқ, 23 нафар ходим 10 йилдан ортиқ, 11 нафар ходим 20 йилдан ортиқ муддат давомида айнан бир муассасада раҳбар сифатида фаолият олиб бормоқда.

➡️ Шунингдек, мактаблар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида 67 нафар ходим 5 йилдан ортиқ, 64 нафар ходим 10 йилдан ортиқ, 29 нафар ходим 20 йилдан ортиқ муддат давомида айнан бир муассасада раҳбар сифатида фаолият олиб бормоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
46👍30😁6🔥4🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Ота-оналарнинг 1-синфга онлайн қабулдаги мактабга ташриф буюришлари учун “навбат”га ёзилиш бўйича видеоқўлланма

🔔 Ҳурматли ота-оналар!

📹 Ушбу видео-йўриқномада, тизим модераторлари томонидан тасдиқланган, "Мактабга юборилди" ҳолатдаги аризалар асосида бириктирилган микро-ҳудуддаги мактабга ташриф буюриш учун “навбат”га ёзилиш қай тарзда амалга оширилиши кўрсатиб берилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, мактабга бориш навбатини ўзингиз белгилаб, шу вақтда фарзандингиз билан соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани олган ҳолда мактабга боришингиз талаб этилади.


💬 Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни 📞 71 203 07 04 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12
#Биласизми
❗️12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз чўмилиши тақиқланади

Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

➡️ тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
➡️ тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
➡️ моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
➡️ техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
➡️ сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
➡️ алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
➡️ сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
➡️ ёлғон тревога сигнали бериш;
➡️ вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
➡️ сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
➡️ пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
➡️ кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
➡️ сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
➡️ 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
➡️ шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
➡️ овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
➡️ товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
➡️ қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
13👍4🔥1
2025/07/14 11:23:30
Back to Top
HTML Embed Code: