Telegram Web Link
#Фото
⚡️Педагогларга тоифа сертификатларининг тарқатилиши давом этмоқда

➡️ Педагоглар ўз сертификатларини pedagog.uzedu.uz - электрон тизимидаги шахсий кабинетлари орқали юклаб олишлари мумкин.

➡️ My.gov.uz - Ягона давлат хизматлари портали орқали мурожаат юборганлар эса my.gov.uz порталидан ҳам юклаб олиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12
⚡️Магистратурага қабул бошланди, 7 кун кечикиб

2025–2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни my.edu.uz платформаси орқали 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

Магистратура мутахассисликлари танловларида белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Нега ота-оналар фарзандининг мактабдаги уй вазифаларини бажаришга ёрдамлашмай қўйди?

2022 йилда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, атиги 5 % оталар фарзандларининг таълим жараёнларида иштирок этиши маълум бўлган. Бу фоизлар 2025 йилга келиб ҳам ўзгармаган бўлса керак.

Мактабда болаларга таълим, тарбия берилса-ю, аммо ота-оналар фарзандининг таълими билан қизиқмаса, ҳеч қачон натижага эришолмаймиз.

Хўш, биз қаерда хато қиляпмиз?


Нима учун ота-оналар фарзандларига вақт ажратолмаяпти, айб кимда ўзи?

🖤Шу сабабли, xalqtaliminfo.uz жамоаси айнан мана шу мавзуда юқоридаги ижтимоий роликни тайёрлабди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15👍10🔥2
#Биласизми
⚡️Президент мактабларига кириш учун қабул квотаси 24 та бўлса, 480 нафар ўқувчи кириш имтиҳонларининг 2-босқичига ўтади

🔰 Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Президент мактаблари тўғрисидаги Низом”га асосан Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади:

1-босқич:

➡️ математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади;
➡️ белгиланган вазифани бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилади.

☝️ Биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар 2-босқичда иштирок этишга рухсат этилади.

Демак, қабул квотаси 24 та бўлса, 480 нафар ўқувчи 2-босқичга ўтади.


2-босқич:

➡️ ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича 16 та масала;
➡️ мантиқ элементлари бўлган математика фанидан 24 та масала;
➡️ инглиз тилидан 55 та тест;
➡️ 2-босқич кириш имтиҳонлари учун жами 150 дақиқа вақт ажратилади.

☝️Кириш имтиҳонлари 2-босқичининг натижаларига кўра, бир хил балл тўплаган талабгорлар сони белгиланган қабул квотасидан ортиб кетган тақдирда, Қабул комиссияси ва таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотлар томонидан қўшимча топшириқлар берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20👍2🔥1
AYRIMF~1.PDF
1.4 MB
⚡️Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд мактаблар учун намунавий ўқув режалар тасдиқланди

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 26 июндаги "Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 209-сонли буйруғи имзоланди.

Унга кўра:

➡️ 1. Таълим ўзбек тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаси 1-иловага мувофиқ;

➡️ Таълим рус тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаси 2-иловага мувофиқ;

➡️ Таълим қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган биринчи намунавий ўқув режаси 3-иловага мувофиқ;

➡️ Таълим қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган иккинчи намунавий ўқув режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқланди.

🗂Буйруқ матни ва ундаги 4 та илова билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17👍3🔥1
⚡️Энди IELTS имтиҳонини қоғозда топшириб бўлмайди

Ўзбекистонда IELTS имтиҳони саволларини тарқатишга уриниш, сертификат олиш учун турли ноқонуний йўллардан фойдаланиш ортидан бу имтиҳон эндиликда фақат компьютер орқали топшириладиган бўлмоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍199💯1
⚡️2025 йил 1 сентябрдан бошлаб мактаб директори ва директор ўринбосарларининг маошлари оширилади

Бу ҳақида “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га Президент Фармони (ПФ-51-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинган.

🗓 Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан:

🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

🔹I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

🗂 2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича
20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
29👍8😁3😢2🔥1😱1
⚡️Эртага — 10 июль куни “Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

📢 Ҳурматли ота-оналар!

Имтиҳонларда қуйидагиларга эътибор беринг:

➡️ Фарзандингизни имтиҳон манзилига ўз вақтида олиб келинг ва имтиҳондан сўнг ўзингиз билан олиб кетинг.

➡️ Иссиқ об-ҳавони инобатга олиб, болани енгил ва қулай кийимда юборинг.

➡️ Уйдан чиқишдан олдин тўйимли, енгил нонушта қилганига ишонч ҳосил қилинг (ёғли овқатлардан сақланинг).

📛 “Ёрдам берамиз” деяётганларга ишонманг — бу фирибгарлик!


🕗 Имтиҳон соат 8:00 да бошланади, барча талабгорлар соат 6:30 да туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (асл нусхаси) ва имтиҳон рухсатномаси билан келган бўлиши шарт.

📞 Қўшимча саволлар бўлса, 1206 рақамига қўнғироқ қилинг.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11👍1🔥1
e34d7d4d-7f46-4a8e-fe29-eda3958397d3_media_.pdf
38.5 KB
Болаларни 1-синфга қабул қилиш давом этмоқда: Қабул фақат онлайн амалга ошириладими?

Савол:

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?

Жавоб:

Йўқ, болаларни давлат мактабларига 1-синфга қабул қилиш 2 хил усулда:

➡️ мактаблар томонидан рўйхатга олиш;
➡️ онлайн ариза бериш орқали амалга оширилади.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам қабул бепул амалга оширилади.


#⃣1-синфга онлайн ҳужжат қабул қилинадиган ҳудудлар рўйхати билан юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.

❗️Бошқа ҳудудларда эса болаларни мактаблар томонидан рўйхатга олиш асосида 1-синфга қабул амалга оширилади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://www.tg-me.com/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍1🔥1
⚡️Ўқиш бошқа тилда олиб бориладиган мактаблабларда 1-синф учун қабулда суҳбат ўтказилади

Савол:

Ўқиш бошқа тилда олиб бориладиган тиллар бўйича суҳбат ўтказиладими?

Жавоб:

Ҳа, ўқиш бошқа тилда (рус, инглиз) бўладиган мактабларда 1-синфга қабул қилишда бола билан суҳбат жараёнида боланинг танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга эканлиги ўрганилади.

Бола танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса, қабул комиссияси болани сўзлашув кўникмасига мос синфга ёки бошқа мактабга жойлаштириш чорасини кўради.

Боланинг бошқа тилдаги кўникмасини ўрганиш бўйича саволнома Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиниши ва ҳар йили 20 июнгача мактаб биносига осиб қўйилиши шарт.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
29👍4🔥1
#Биласизми
⚡️Болани мактабга қабул қилиш 3 ҳолатда рад этилиши мумкин

Савол:

Болани мактабга қабул қилиш рад этилиши мумкинми?

Жавоб:

Ҳа, мумкин, қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин:

➡️ тиббий маълумотномада мактабда ўқиш тавсия этилмаган бўлса;

➡️ танлаган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;

➡️ берилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

Бошқа ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.


Камчиликлар бартараф қилинганиб қайта ҳужжат топшириш мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17👍2🔥1
⚡️Бир нечта сертификати бор ўқитувчига устама фақат биттаси (юқорироғи) учун тўланади

Савол:

Мен Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги мактабларнинг бирида математика ва информатика фанидан дарс бераман. Малака тоифам иккинчи. Саволим, менда математика фанидан халқаро сертификат бор ва мен шу сертификат учун 50% устама олмоқдаман. Агар, мен математика фанидан миллий сертификат олсам, унга ҳам қўшилиб (50+20=70%) устама тўланадими?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонинг 9-г кичик бандига кўра, умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

P.S. Бу ўқитувчига сертификатларнинг фақат биттаси учун, яъни юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи халқаро сертификат учун 50% устама тўланади
дегани.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16👍5🔥3😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Бугун, 10 июль академик лицейларга қабул жараёнлари тугайди

10 июндан 2025/2026-ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг жорий йил 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш бошланган эди.

Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга ID карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотларини киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:

➡️ 3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;

➡️ Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:

➡️ ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);

➡️ ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини белгилайди.

📍Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

🗓 Қабул жараёнлари 10 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14👍1🔥1
Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилинади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги “Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 214-сон қарорига кўра:

➡️ Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижалари биринчи босқичда имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида, иккинчи босқичда имтиҳон топширилган кундан кейин 30 кун ичида;

➡️ Ижод мактабларига кириш имтиҳонларининг якуний натижалари 3-босқич кириш имтиҳонлари ўтказилган кундан кейин 20 кун ичида;

➡️ Ҳудудий ихтисослаштирилган мактаблар, Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари натижалари имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида эълон қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20👍4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
14 июлдан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари бошланади

📹 Абитуриентларга юқоридаги видеодаги тест материалларидан фойдаланиш йўриқномаси билан танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.

🎞 Youtube орқали кўриш (HD форматда)

⭐️ Барча абитуриентларга улашинг!!!


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️2025/2026-ўқув йили учун иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

2025/2026-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

Бунда номзодлар платформада:

➡️ ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
➡️ диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
➡️ ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

☝️Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
12👍1🔥1
⚡️ММТВ 1-синфга қабул қилишда айрим мактаб раҳбарлари томонидан турли таъмагирлик ҳолатлари учраётгани хусусида тарқалган хабарларга муносабат берилди

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасидаги ўзаро муҳокамаларда болаларни 1-синфга қабул қилишда айрим мактаб раҳбарлари томонидан турли таъмагирлик ҳолатлари учраётгани хусусида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳурматли ота-оналар!

Агар фарзандингизни мактабга жойлаштиришда коррупциявий ҳолатга дуч келсангиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ишонч телефони (71 202 09 09) орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Шунингдек, ушбу турдаги мурожаатлар махсус телеграм бот (@mmtv_anticorbot) орқали ҳам қабул қилинади.

❗️Коррупцияга оид хабар етказган фуқароларнинг шахси сир тутилиши кафолатланади.


Унутманг, ҳар қандай коррупция ҳолатига қарши биргаликда курашамиз.

🏢 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍2🔥1
YEVROPANING VIZASIZ MAMLAKATI
MONTONEGRO😍😍


🗓 Uchish: 13-IYUL 7 kecha 8 kunduz

➡️ Hotel Aquarius 3* (Будва) -880$

➡️ Hotel Dolce Vita 4* (Бечичи) -910$
➡️ Apartments Resna New Apart.4* (Будва)-955$
➡️ Hotel WGrand 3*+ (Петровац) -1030$
➡️ Villa Zec Apart.3* (Будва)-1050$

Tur quyidagilarni o'z ichiga oladi:

✈️— Toshkent-Подгорица(CHERNOGORIYA)-Toshkent
📍— butun marshrut bo'ylab transferlar
🏖— Mehmonxonada yashash
— tibbiy sug‘urta
👨‍💼—20 kg yuk + 5 kg qo‘l yuki
🍖 —ovqatlanish

☎️➡️ +998976457373
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍4🔥2
⚡️Мустақилликнинг 34 йиллик байрами «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида нишонланади

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–222-сон, 10.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, миллий истиқлолимизнинг 34 йиллик шонли санаси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб тарзда, юксак савияда нишонланади.

📙 Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

✔️ Мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ҳамда туманлар, қишлоқ ва овулларда муносиб нишонланиши таъминланади.

📜 “Она диёр – ранглар жилосида”, “Ватан учун яшайлик!”, “Энг улуғ, энг азиз” каби анъанавий кўрик-танловлар юқори даражада ўтказилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28👍4
Forwarded from Ta'lim nazorati
⚡️DIQQAT! ONLAYN TEST YECHIB NUFUZLI UNIVERSITET TALABASI BO‘LISHINGIZ MUMKIN

Bugun — 13-iyuldan boshlab👍Algrafanus universiteti, Taʼlim nazorati, Talimxabarlari.uz hamda Sinovtestuz_bot platformasi abituriyentlar uchun 3-ONLAYN DIAGNOSTIK TEST sinovlariga start berdi.

🎓 Hamkorlik memorandumiga asosan, ushbu testda yuqori natija qayd etgan abituriyentlarga maxsus sertifikat beriladi va Alfraganus universitetining 50 ga yaqin yo‘nalishlaridan biriga imtihonsiz qabul qilinadi. (Tibbiyot yo‘nalishlaridan tashqari)

👉 Ishtirok etish mutlaqo BEPUL
👉 Ro‘yxatdan o‘tish SHART

📚Yo‘nalish tanlang va test yechishni boshlang:
👉 Ingliz tili + Matematika
👉 Ingliz tili + Ona tili
👉 Matematika + Ingliz tili
👉 Matematika + Ona tili
👉 Matematika + Fizika
👉 Ona tili + Ingliz tili
👉 Ona tili + Matematika
👉 Ona tili + Tarix
👉 Tarix + Geografiya
👉 Tarix + Ingliz tili
👉 Tarix + Ona tili
👉 Biologiya + Ona tili
👉 Biologiya + Kimyo
👉 Kimyo + Biologiya
👉 Kimyo + Matematika
👉 Geografiya + Matematika
👉 Boshqa yo‘nalish tanlash


🔖Test yakunida Universitetga IMTIHONSIZ kirish imkoniyati hamda 1 MLN gacha sertifikatlar va test tahlili beriladi!


👍Alfraganus universiteti — Zamonaviy ta’lim va sharqona tarbiya uyg‘unligi.

📲 Ro‘yxatdan o‘tish
👉 @sinovtestuz_bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍1🔥1
2025/07/14 17:49:10
Back to Top
HTML Embed Code: