Telegram Web Link
#Биласизми
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

➡️ Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

➡️ Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://www.tg-me.com/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍172
#Биласизми
Битирувчи синф ўқувчилари бу ўқув йилида қайси фанлардан имтиҳон топширади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди. Мазкур ҳужжатга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

➡️ Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
➡️ Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
➡️ Математика фанидан – ёзма;
➡️ Ўзбекистон тарихи фанидан – ёзма/оғзаки;
➡️ Жисмоний тарбия фанидан – амалий шаклда ўтказилади.

11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

➡️ Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
➡️ Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
➡️ Математика (Асосий) / Математика (Чуқурлаштирилган) фанидан – ёзма;
➡️ Тарих фанидан – ёзма;

Ўқувчининг танлови бўйича:

➡️ Она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилида таълим бўлган синфлар учун), Биология, Физика, Кимё, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан – ёзма;
➡️ Чет тили фанидан ёзма/оғзаки шаклда ўтказилади.

Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍322
Forwarded from SAGA learning centre
⚡️SAGA O‘QUV MARKAZIDA YOZGI QABUL BOSHLANDI...

SAGA o‘quv markazi barcha uchun mos keladigan maxsus guruhlarga YOZGI QABULNI boshladi.

Bunda o‘quvchilar quyidagi guruhlarga quyidagi fanlardan qabul qilinadi:

➡️ BIOLOGIYA (5-sinfdan boshlab);
➡️ KIMYO (7-sinfdan boshlab);
➡️ MATEMATIKA:
Bolalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan guruh);
Kattalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan guruh);
➡️ MENTAL ARIFMETIKA (bolalar uchun 1 ta guruh);

Xorijiy tillar uchun:

➡️ INGLIZ TILI:
Bolalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan guruh);
CEFR (Grammatika o‘qiganlar uchun test asosida 1 ta guruh);
Grammatika (noldan, qizil, ko’k murphy va undan yuqori darajadagi grammatikani o’rganmoqchi bo’lganlar uchun);

➡️ RUS TILI:
6 yoshli bolalar uchun (Rus sinflariga 1 ta noldan boshlanadigan guruh);
Bolalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan guruh);
Kattalar uchun (1 ta noldan boshlanadigan so‘zlashuv guruh);

➡️ KOREYS TILI:
Eps-Topik, Topik.

☝️Diqqat qiling: yangi guruhlarda darslar 2-iyun sanasidan boshlanib, haftasiga 3 kun (dushanba, chorshanba, juma yoki seshanba, payshanba, shanba kunlari) 2 soatdan olib boriladi.

Darslarimiz uchun ro'yxatdan o'ting va yozgi ta'tilni sermazmun o‘tishini kafolatlang, chunki bizda darslar sifati kafolatlanadi.😉

⌛️ Kursga yozilish uchun o‘quv markazi qabulxonasiga murojaat qiling yoki quyidagi raqamlarga bog‘laning:

☎️ +998990632020
☎️ +998948960090

SAGA o‘quv markazidagi kurslarga onlayn yozilish uchun ➡️ MANA BU YERNI bosing.

📍Manzil: Surxondaryo viloyati Angor tumani Navro'z mahallasi At-Termiziy ko'chasi 29-uy, "SAGA" o‘quv markazi.

📍Mo'ljal: Angor tumani 1-sonli bog‘cha yoni (Marks chorrahasi)

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib
boring
: 💬Telegram📹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
9-синфлар она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан 8- ва 9-вариантлар асосида имтиҳон топширади

Эртага, яъни 27 май куни 9-синф ўқувчилари учун она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан имтиҳонлар бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳон учун қуръа ташлаш жараёнлари бўлиб ўтди.

Қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та: 8- ва 9-вариантлар танлаб олинди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥21
8-9-Variantlar.doc
54.5 KB
#файл
⚡️Эртага 9-синфлар имтиҳон топширадиган она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан 8- ва 9-вариантлар

Эртага, яъни 27 май куни 9-синф ўқувчилари учун она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан имтиҳонлар бўлиб ўтади.

Қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан юқоридаги 2 та: 8- ва 9-вариантлар танлаб олинди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍161🔥1
ВМ_263_Педагог_ходимларнинг_меҳнат_таътили.pdf
356.3 KB
⚡️Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра мактаб ўқитувчиларига 56 календарь кундан иборат меҳнат таътили берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги "Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 263-сонли қарори қабул қилинган.

🗂 Қарор матни билан юқоридаги файлда тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.

☝️Изох. Ушбу (иловадаги) меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган мехнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍156
⚡️Июнь ойида илк бор "Жасорат мактаблари"га ҳам ҳужжатлар қабули амалга оширилади

Талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида:

➡️ мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бериш учун 1206 қисқа рақамли call-марказ фаолият бошлаган;

➡️ шунингдек, мурожаатчилар учун қўшимча равишда махсус @piima_admission_chatbot яратилди;

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг барча ҳудудий бошқармаларида махсус штаблар ташкил этилди;

➡️мазкур штаблар ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади. Малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатади.

📱2025/2026-ўқув йили учун мазкур мактабларга ҳужжатлар қабули июнь ойида онлайн шаклда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

⬇️ Кириш имтиҳонлари жорий йилнинг июль-август ойларида бўлиб ўтади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍169🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
11-синфлар она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан 2- ва 8-вариантлар асосида имтиҳон топширади

Эртага, яъни 28 май куни 11-синф ўқувчилари учун она тили ва адабиёти ҳамда давлат тили фанларидан имтиҳонлар бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳон учун қуръа ташлаш жараёнлари бўлиб ўтди.

Қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та: 2- ва 8-вариантлар танлаб олинди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍124💯1
⚡️Педагогларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга устама ҳақ белгиланади

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар қандай тартибда белгиланади?

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

➡️ 65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
➡️ 81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
➡️ 86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
➡️ 91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
➡️ 96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.

Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.

☝️Умумтаълим муассасалари педагог, кутубхона ва психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3513
⚡️Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди

📝 2025 йил 19-20 апрель кунлари ўтказилган она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фани бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилиш бошланди.

📱 Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.

Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

🔹 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
🔹 65 - 69,9 балл — А даража;
🔹 60 - 64,9 балл — Б+ даража;
🔹 55 - 59,9 балл — Б даража;
🔹 50 - 54,9 балл — С+ даража;
🔹 46 - 49,9 балл — С даража.

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

🔸А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
🔸Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
🔸А+, А, Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

Шунингдек, академик лицейларга кириш тест синовларида сертификатга эга ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍239
⚡️Қурбон ҳайити 6 июнга тўғри келмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази Зулҳижжа ойининг биринчи куни 28 май, чоршанба кунига тўғри келганини маълум қилди.

Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

Шунга кўра, Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июн, жума кунига тўғри келиши кутилмоқда.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍163🔥2
🌿Каникул муборак, азиз устозлар! 📚

Яна бир ўқув йили ортда қолди. Сизнинг сабрингиз, меҳнатингиз, меҳрингиз туфайли минглаб ўқувчилар билим олди, улғайди, ўсди. Энди эса дам олиш, қувват йиғиш ва ўзингизга вақт ажратиш навбати келди!

🏹Сиз учун бир нечта фойдали таклиф:

🌳Табиатга чиқинг – тоғ, боғ, сой – юрагингиз тинчланади, руҳингиз тозаланади.

📚 Ортиқча шошилмасдан китоб ўқинг – ўзингиз истаган, вақт етмай қолган асарларни энди бемалол варақланг.

☕️ Ўзингизни эркаланг – севимли қаҳвахонангизга боринг, дўстларингиз билан учрашинг.

🧠 Ўз устингизда ишланг – онлайн курслар, семинарлар орқали янгиликлардан хабардор бўлинг.

✍️ Ёзинг – фикрларингизни, кузатувларингизни, илҳомингизни қоғозга туширинг.

❗️Энг асосийси – ўзингизга дам олишга рухсат беринг. Сиз бунга лойиқсиз!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2012🔥3😢2
164-son buyruq. TDYBMR 2025.pdf
224.8 KB
⚡️470 та мактабда таълим сифати пастлиги белгиланди, мазкур мактабларга бориб ишласангиз қўшимча устама берилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 20.05.2025 йилдаги 164-сонли буйруғи билан 2025-2026-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур мактабга бориб ишлайдиган педагогларга эса базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) қўшимча устамалар тўлаб берилади. Ўтган йили шундай мактаблар рўйхати 545 та эди. Бу йил таълим сифати паст бўлган мактаблар сони 470 тани ташкил этмоқда.

🗂Буйруқ матни ва мактаблар рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2112🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Қашқадарёдаги 1 нафар битирувчиси бор мактаб ҳақида

Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган Аспидухтар қишлоғидаги 60-мактабнинг филиалида жами 15 нафар ўқувчи турли синфларда таҳсил олади. Жорий йилда бир нафар ўқувчи 11-синфни битирди. Унинг исми — Муслима Тоштемирова.

Муслимани ўқитиш учун ҳар куни 3-4 нафар ўқитувчи, ҳафталик жадвалга мувофиқ эса жами 14 нафар педагог 7 километр тоғли йўлдан қатнаб дарс ўтган. Агар қалин қор ёғиб қолса, унда ўқитувчилар 1 кун аввал келиб, мактабда тунаб қолишга мажбур бўлишган. Чунки йўллар ёпилиб қолади.

– Қишлоғимизда шифокор йўқ. Мен яхши ўқиб, шифокор бўлмоқчиман. Шу ерга қайтиб, одамларга ёрдам беришни орзу қиламан, – дейди Муслима.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4115🤣7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
9-синфлар математика фанидан 4- ва 10-вариантлар асосида имтиҳон топширади

Эртага, яъни 30 май куни 9-синф ўқувчилари учун математика фанидан имтиҳонлар бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳон учун қуръа ташлаш жараёнлари бўлиб ўтди.

Қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та: 4- ва 10-вариантлар танлаб олинди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18👍6🔥2
Qo'shma qaror.pdf
1.2 MB
⚡️Мактаблар давоматни юритиш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, “қизил”, “сариқ”, “яшил” тоифаларга ажратилади

Ўқувчилар давоматини юритиш, таълимга жалб қилиш ишларини назорат қилиш ва умумий ўрта таълим мактабларида ҳуқуқбузарликлар ҳолати юзасидан тоифаларга ажратиш тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди.

Низомга кўра:

➡️ Умумий ўрта таълим мактабларида давоматни юритиш, ўқувчиларнинг дарс машғулотларига мунтазам қатнашишини назорат қилиш, мактабларни ҳуқуқбузарлик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, “қизил”, “сариқ”, “яшил” тоифага ажратилади.

🟢 “Яшил” тоифали мактаб – ҳисобот даврида мактаб ўқувчилари томонидан ҳеч қандай жиноят содир этилмаган бўлса.

🟡 “Сариқ” тоифали мактаб – ҳисобот даврида мактаб ўқувчилари томонидан биттадан кўп, лекин учтадан ортиқ бўлмаган жиноят содир этилган бўлса.

🔴 “Қизил” тоифали мактаб – ҳисобот даврида мактаб ўқувчилари томонидан учтадан ортиқ жиноят содир этилган бўлса.

➡️ Ўқувчиларнинг давомати синф миқёсида фан ўқитувчилари ва синф раҳбарлари томонидан “е-мактаб” платформа орқали ҳар кун белгиланиб борилади.

➡️ Умумий ўрта таълим мактабларда ўқувчилар давоматини юритиш, кунлик назорат қилиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

➡️ Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари сабабсиз дарсга келмаган ўқувчилар рўйхатини инспектор-психологларга ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган билдиришномага асосан кунлик тақдим этади.

➡️ Директор, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, синф раҳбари, фан ўқитувчиси томонидан ўқувчиларнинг дарсда иштироклари тўғрисидаги маълумотларни ўз муддатида белгиламаслик ҳамда статистик ҳисоботларни ҳаққоний юритмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда белгиланган тартибда интизомий жазо чорасини қўллашга сабаб бўлади.

➡️ Ноқонуний диний таълим олаётган, хорижга чиқиб кетган, дарсларга мунтазам қатнашмаётган ўқувчилар тўғрисида маълумотларни уч кун ичида инспектор-психолог ва туман-шаҳар Ички ишлар бўлинмаларига хабар беришга мактаб директорлари шахсан масъул эканлиги белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
11-синфлар математика фанидан 3- ва 8-вариантлар асосида имтиҳон топширади

31 май куни 11-синф ўқувчилари учун математика фанидан имтиҳонлар бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳон учун қуръа ташлаш жараёнлари бўлиб ўтди.

Қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та: 3- ва 8-вариантлар танлаб олинди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14🔥2
9-sinf matematika_uz (var10).docx
92.8 KB
⚡️9-синфлар учун Математика фанидан 4- ва 10-вариант имтиҳон саволлари

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16👍2🔥2💯1
⚡️Узрли сабабларга кўра аттестацияда қатнашмаганлар учун тест синовлари кузги аттестация вақтида ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 45-бандига кўра педагог кадрлар аттестацияга узрли сабабга кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.

Низом талабларига кўра, қуйидаги ҳолатлар узрли сабаблар ҳисобланади:

➡️ ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги;

➡️ давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги;

➡️ республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги;

➡️ вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги;

➡️ яқин қариндошининг вафоти;

➡️ ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асослар.

Бунда педагог кадрлар узрли сабабларга кўра навбатдан ташқари аттестацияга келмаганлиги туфайли уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, йиғим такроран ундирилмайди.

Маълумки, жорий йилнинг 15 апрель санасидан бошлаб, 14 майга қадар педагог ходимлар учун аттестация тест синовлари бўлиб ўтди. Аммо узрли сабабларга кўра аттестацияда қатнашмаган педагог кадрлар учун қачон тест синовлари бўлиб ўтиши номаълумлигича қолаётганди.

Шу сабабли, xalqtaliminfo.uz Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан боғланиб, масалага аниқлик киритишга ҳаракат қилди. Таҳририятга тақдим этилган маълумотларга кўра, аттестацияда қатнашмаган педагоглар учун навбатдан ташқари тест синовларини куз ойларида ўтказиш режа қилинмоқда.

Бунга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низом талабларидан келиб чиқиб ёндашадиган бўлсак, масала янада ойдинлашади.

Маълумки, низомнинг 36-бандига кўра педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март-май ҳамда октябрь-ноябрь ойларида ўтказилиши белгиланган.

Агар узрли сабабларга кўра баҳорги аттестацияда қатнашмаган педагоглар учун навбатдан ташқари тест синовлари ўтказилиши аниқ бўлганида, вазирлик 31 майга қадар тест синовларини ташкил этган бўларди.

Ушбу муддат эса деярли тугаб бўлди, 31 майдан кейин эса тест ўтказишнинг имкони йўқ. Чунки вазирлик низом талабларидан четга чиқолмайди.

❗️Шу сабабли, узрли сабабларга кўра аттестацияда қатнашмаган педагоглар учун октябрь-ноябрь ойларида тест синовлари ўтказилиши аниқ.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
40👍3😢3🔥1😁1
2025/07/14 06:53:45
Back to Top
HTML Embed Code: