Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
⚡️Ўқитувчилар иш тажрибаси оммалашганида устама учун 7, 10, 12 ва 15 балл билан баҳоланади

2025 йил 1 март санасидан бошлаб такомиллаштирилган тартиб асосида ommalashtirish.uz платформаси орқали методик ишларни қабул қилиш жараёнлари бошланди.

Оммалаштириш учун тавсия этилган илғор иш тажрибалар қўлланма ёки методик тавсия кўринишда бўлиши лозим. Методик қўлланма ёки методик тавсия кўринишида бўлмаган ҳамда ўтган йиллар давомида оммалаштирилган методик ишлар ўрганилмайди.

Методик ишлар қуйидаги босқичларда оммалаштирилади ва баҳоланади:

➡️ мактаб миқёсида - 7 балл;
➡️ туман (шаҳар) миқёсида - 10 балл;
➡️ вилоят миқёсида - 12 балл;
➡️ республика миқёсида -15 балл.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эртага, 20 июнь куни 2025/2026-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули якунланади

🤩 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги:

➡️ Президент мактабларига;
➡️ Ижод мактабларига;
➡️ Спорт мактабларига;
➡️ Ихтисослаштирилган мактабларга 2025/2026-ўқув йили учун ҳужжат топшириш муддати тугашига 1 кун қолди.

📶 my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари аризалар қабул қилишни 20 июнь куни соат 23:59 да тугатади.

🖤Мактабларга онлайн ариза топшириш бўйича видео-қўлланма билан ➡️ БУ ЕРДАГИ видеода танишишингиз мумкин.

🤖 @piima_admission_chatbot
☎️ Call-марказ: 1206 ёки +998 78 1137789

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Бугун, 20 июнь 2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул бошланди.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга эса қабул тугайди.

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

➡️ 1-Босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,

➡️ 2-Босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.

💻1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. Ҳурматли ота-оналар, видеойўриқнома билан танишиб чиқинг, унда my.maktab.uz платформаси орқали ўзингизга бириктирилган мактабни қандай аниқлашни билиб олишингиз мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.

☝️Эслатма: “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤩Бугун, 20 июнь соат 23:59 да 2025/2026-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули якунланади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги:

➡️ Президент мактабларига;
➡️ Ижод мактабларига;
➡️ Спорт мактабларига;
➡️ Ихтисослаштирилган мактабларга 2025/2026-ўқув йили учун ҳужжат топшириш муддати тугашига 1 кун қолди.

📶 my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари аризалар қабул қилишни 20 июнь куни соат 23:59 да тугатади.

🖤Мактабларга онлайн ариза топшириш бўйича видео-қўлланма билан ➡️ БУ ЕРДАГИ видеода танишишингиз мумкин.

🤖 @piima_admission_chatbot
☎️ Call-марказ: 1206 ёки +998 78 1137789

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам қандай тартибда берилади?

📄 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сонли Қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 33-бандига асосан, Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича:

➡️ фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;

➡️ ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда;

➡️ оғир касалликка чалинганда;

➡️ ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжатлар қабули тугашига 4 кун қолди

Бугун, 21 июнь 10:00 ҳолатига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 453 минг 700 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

📚 Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

🔹 ўзбек тили  — 398 минг 216 нафар;
🔹 рус тили  — 45 минг 690 нафар;
🔹 қорақалпоқ тили  — 8 минг 500 нафар;
🔹 бошқа тиллар — 1 минг 294 нафар.

📋 Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

🙋🏻‍♂️ ўғил болалар — 205 минг 304 нафар
🙋🏻‍♀️ қизлар — 248 минг 396 нафар

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️20 йилдан ортиқ муддат давомида айнан бир мактабда раҳбар сифатида фаолият олиб бораётганлар бор

Коррупцияга қарши кураш миллий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Сенат раиси Танзила Норбоева раҳбарлик лавозимини узоқ муддат ҳеч кимга бермай келаётган шахсларни танқид қилган.

Унда қуйидаги маълумотлар айтилган:

➡️ Сирдарё вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида 55 нафар ходим 5 йилдан ортиқ, 23 нафар ходим 10 йилдан ортиқ, 11 нафар ходим 20 йилдан ортиқ муддат давомида айнан бир муассасада раҳбар сифатида фаолият олиб бормоқда.

➡️ Шунингдек, мактаблар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида 67 нафар ходим 5 йилдан ортиқ, 64 нафар ходим 10 йилдан ортиқ, 29 нафар ходим 20 йилдан ортиқ муддат давомида айнан бир муассасада раҳбар сифатида фаолият олиб бормоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
❗️12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз чўмилиши тақиқланади

Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

➡️ тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
➡️ тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
➡️ моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
➡️ техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
➡️ сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
➡️ алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
➡️ сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
➡️ ёлғон тревога сигнали бериш;
➡️ вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
➡️ сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
➡️ пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
➡️ кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
➡️ сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
➡️ 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
➡️ шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
➡️ овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
➡️ товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
➡️ қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
⚡️"Темурбеклар мактаби" айрим битирувчилари тест синовларисиз ўқишга қабул қилинади

🏢 Қонунчиликка кўра, "Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига ОҲТМга ўқишга киришда Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилиши белгиланган.

▶️ Шунингдек, "Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейларини имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга таркибида "Темурбеклар мактаби" бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича ОҲТМга тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мазкур ҳолатда турган ўқитувчилар бизни каналимизда ҳам кўпчиликни ташкил этса керак деб ўйладим

"Педагогларнинг таътили ҳақида ўйлаб туриб, бир вазият эсимга тушиб кетди" - деб ёзмоқда юристкадр телеграм канали:

Қишлоқда бир ўқитувчи акамиз бўларди. Илмли ва меҳнаткаш инсон. Бироқ, ёзги таътил бошланиши билан Тошкентга жўнаб кетарди. Нега дейсизми? Албатта ишлаш учун, пул топиш учун. Асосан қурилишларда, оғир ишларда ишларди.

Бутун бир ёз давомида таътил даврини дам олиб, ҳордиқ чиқариш ёки ўз устида ишлаб қўшимча билимларни эгаллаш учун эмас, кейинги ўқув йилида болаларига кийим-бош, ўқув қуроллари олиб бериш ва рўзғорини тўлдириш учун оғир меҳнат билан ўтказар эди.

Мана шу инсонда ўқитувчилик касбига бўлган қизиқиш бора-бора сўнганини, охир-оқибат қўл силтаб мактабни ташлаб кетганига гувоҳ бўлганмиз. Бўлмаса, қандай истеъдодли инсон эди.

Биз қанча йиллар давомида педагогларни ҳам, таълим тизимини ҳам мана шундай аросатда қолдириб қўйдик.

Президентнинг кечаги фармони, умуман бугунги ислоҳотлар ўқитувчини ҳардамҳаёлликдан, мактаб ва рўзғор ўртасидаги аянчли аросатдан қутқариши керак.

Энг асосийси, таълимга йўналтириладиган маблағлар аввало ўқитувчининг ойлик маоши, унинг шарт-шароитлари ва ҳаётини яхшилаш учун сарфланиши керак.

Ишонинг, қолгани ўз-ўзидан юриб кетади.

👉
@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
164-son buyruq. TDYBMR 2025.pdf
224.8 KB
⚡️470 та мактабда таълим сифати пастлиги белгиланган, мазкур мактабларга бориб ишласангиз қўшимча устама берилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 20.05.2025 йилдаги 164-сонли буйруғи билан 2025-2026-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур мактабга бориб ишлайдиган педагогларга эса базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) қўшимча устамалар тўлаб берилади. Ўтган йили шундай мактаблар рўйхати 545 та эди. Бу йил таълим сифати паст бўлган мактаблар сони 470 тани ташкил этмоқда.

🗂Буйруқ матни ва мактаблар рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фото
⚡️Президент мактабларига жорий йилда салкам 50 минг нафар ўқувчи ҳужжат топширибди

1 июндан 20 июнь кунига қадар ихтисослаштирилган таълим муассасаларига аризалар қабул қилинди. Аризаларнинг ҳудудлар ва мактаблар кесимидаги статистикаси билан юқоридаги жадвалда танишишингиз мумкин.

❗️Ал-Беруний номидаги халқаро мактабига ҳужжатлар қабули 25 июнь соат 23:59 га қадар давом этади.

🔁 Шунингдек, Президент мактабларининг 7–10-синфларидаги мавжуд бўш ўринларга ҳужжатлар қабули давом этмоқда. Аризаларни my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали юбориш мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/27 14:38:53
Back to Top
HTML Embed Code: