Telegram Web Link
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
164-son buyruq. TDYBMR 2025.pdf
⚡️Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга ишга кириш учун мазкур мактаб директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш керак

Савол:

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга қандай қилиб ишга кириш мумкин?

Жавоб:

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблардан бирини танлаб, кўрсатилган бўш иш ўринлари ва  соатлар бўйича жорий йилнинг 25 июль кунига қадар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда тўғридан-тўғри мурожаат қилиши керак:

➡️ 1. Мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза;

➡️ 2. Доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома — объективка

➡️ 3.Олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси.

❗️Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган лекин жорий йилнинг 25 июль кунига қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилмаган педагогларнинг аризалари қабул қилинмайди.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
30
823_сон_30_09_2019_ Umumiy_o‘rta_ta’lim_muassasalarining_o‘rnak.doc
521.2 KB
#Файл
⚡️Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар 823-қарор асосида тайинланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сонли Қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тайинланади.

🗂Қарор матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://www.tg-me.com/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18👍1🔥1
1750751907vazir_ustamasi_xalqt779.pdf
706.6 KB
⚡️Бу йил 1000 нафар ўқитувчи вазир жамғармаси ҳисобидан устама олади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан 2025 йил учун вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрлар рўйхати тасдиқланди.

Энди уларга 2026 йилнинг февраль ойига қадар (9 ой давомида) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (ҳозир 1.155.000 сўм) 5,5 баравари (6.352.500 сўм) миқдорида устама тўланади.

🗂Мазкур устамани оладиган 1000 нафар ўқитувчи рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
28👍6😁2🔥1
⚡️Аттестациядан ўтган педагогларга сертификатлар 1 июлга қадар шахсий кабинетларига юборилади

Савол:

Январь-июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагогларнинг малака (тоифа) сертификатлари қачон тарқатилади?

Жавоб:

➡️ Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан педагог кадрларга қоғоз шаклдаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилган.

➡️ Январь-июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагогларнинг малака (тоифа) сертификатлари июн ойи давомида вазирлик расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади ва 1 июлга қадар педагогларнинг шахсий кабинетларига юборилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
36😢3👍1
2025-2026-oʻquv yili uchun 823.pdf
408 KB
⚡️Устама олишда 30 балл берадиган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 13 январдаги 03-14-75-сонли хати билан 2025-2026-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда инобатга олишга тавсия этилаётган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинган.

Бу рўйхатга қўшимча тарзда “Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадаси” ҳамда “Ихтирочиликка қадам” кўрик танловлари ҳам умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгиланишида инобатга олиниши кўзда тутилган.

🖼 Рўйхат билан батафсил юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23👍1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Бугун, 25 июнь соат 23:59 да 2025-2026-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш якунланади

📆 2025 йил 25 июнь — олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда  профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олишнинг сўнгги куни ҳисобланади.

📱Абитуриентлар бугун, соат 23:59 га қадар рўйхатдан ўтишлари ёки (тўлов амалга оширилган бўлса ҳам) маълумотларига ўзгартириш киритишлари мумкин. 26 июндан бошлаб маълумотларни таҳрирлаш имконияти ёпилади.

🔔 Шу муносабат билан абитуриентларга қуйидагилар тавсия этилади:

➡️ Рўйхатдан ўтишни кечиктирмасдан, имкон қадар эрта якунлаш;
➡️ Фанлар мажмуаси (кетма-кетлиги), таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлашда хатоликларга йўл қўймаслик;
➡️ Халқаро сертификатларини тизимга имкон қадар эртароқ юклаш;
➡️ Тест синови учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш (имтиёзга эга бўлганлар бундан мустасно);
➡️ Барча киритилган маълумотлар ва тўлов ҳолатини шахсий кабинет (қайд варақаси) орқали текшириб чиқиш.

Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси:

➡️ my.uzbmb.uz

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24👍1🔥1
#Биласизми
⚡️Ўқитувчиларга директор жамғармаси ҳисобидан тайинланган устамалар 31 августга қадар тўланади

Педагог ходимларга директор жамғармаси ҳисобидан тайинланган устамалар ҳар йили 31 августга қадар тўлаб берилиши белгиланган.


Аввалроқ, айрим ҳудудлардаги иқтисодчилар устама пулларини июнь-август ойларида тўлаб беришни ноқонуний деб топиб, ўзбошимчалик билан ўқитувчиларнинг ойлик маошидан ушлаб қолганди.

Шундан сўнг ушбу масала Президент қарори билан ижобий ҳал этилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26😢3
❗️ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ СОҲАСИГА ҚИЗИҚҚАН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Фан олимпиадалари маркази бўш (вакант) иш ўринларига очиқ танлов эълон қилади.


Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:

➡️ Камида бакалавр даражасидаги олий маълумотга эга бўлиш (магистр ёки илмий даража танловда устунлик беради);

➡️ Инглиз ва бошқа хорижий тилларни билиш (расмий сертификатга эга бўлиши танловда устунлик беради);

➡️ Таълим соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси бўлиши;

➡️ Компьютер саводхонлиги ва замонавий ахборот технологияларидан мустақил фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиш;

➡️ Дастурлаш ёки ИТ соҳасидаги билимлар — устувор афзаллик сифатида баҳоланади.

Сизни қуйидагилар кутмоқда:

➡️ Профессионал ва аҳил жамоа;
➡️ Касбий ўсиш ва ривожланиш учун қулай муҳит;
➡️ Халқаро тажриба орттириш имкониятлари.

🧠Агар сиз янгиликка очиқ, креатив фикрлайдиган ва доимий ўз устида ишлашга интиладиган мутахассис бўлсангиз — бу имконият айнан СИЗ учун!

📨Танловда иштирок этишни истаган номзодлардан ўз резюмеларини қуйидаги телеграм бот орқали юбориш сўралади:

➡️ @FOM_vakansiya_bot

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19💯3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Қабул тугади: Кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланиши кутилмоқда

Ўтган йили ОТМларга кириш имтиҳонлари 14 июлдан 25 июлгача ўтказилганди, бу йил ҳам саналар ўзгаришсиз қолиши мумкин, деди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигидан Жамшид Одилов. Унинг айтишича, тест синовлари учун бинолар рўйхати шакллантирилган. Якуний қарорлар ариза топшириш якунланганидан кейин қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21👍4🔥1
#Биласизми
⚡️Бошланғич синфлардаги информатика дарсини информатика фани ўқитувчилари эмас, балки бошланғич синф ўқитувчилари ўтади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 15 май кунги 125-сонли буйруғида айтилишича, “Информатика ва ахборот технологиялари” фани Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2022 йил 10 октябрдаги “Замонавий мактаб дарсликларини тажриба-синовдан ўтказиш ҳамда мактаб таълими сифатини ошириш тўғрисида”ги 14-сонли баёни, Президент Администрациясининг 2023 йил 27 апрелдаги 08-740-сонли хатига мувофиқ “Информатика ва ахборот технологиялари” фани 1-синфдан бошлаб ўқитиш белгиланди.

Бошланғич синфларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантиришга асосланганлиги сабабли мазкур фан бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ўқитилади.

Бунда, А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти томонидан ташкил этиладиган ўқув курсини муваффақиятли якунлаган бошланғич синф ўқитувчилари бошланғич синфларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
33👍8🤣5
#Фото
⚡️Тошкентда 6-синфда ўқийдиган бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди

Ижтимоий тармоқларда OLX онлайн савдо платформасига 3 ёшли бола сотувга қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан болалар омбудсмани изоҳ берди.

Ўтказилган тезкор-қидирув чоралари натижасида онлайн-савдо платформасига мазкур эълон қай манзил ва қайси аккаунтдан жойлаштирилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри, Учтепа туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи вояга етмаган И.А. (2012 йилда туғилган ўғил бола) кичик ёшли укаси А.М. (2022 йилда туғилган ўғил бола)ни шўхлиги учун гўёки таъзирини бериш мақсадида онлайн платформага сотув ҳақида (ўзи очган аккаунтдан) эълон жойлаштирган. У сотув нархини 150 минг сўм деб кўрсатган.

Болалар омбудсмани ушбу ҳаракатни “шунчаки болаларча ўйловсиз тарзда” қилинганини таъкидлади.


Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтайи назаридан мазкур ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттирмоқда, дея қўшимча қилинган хабарда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁5926😢4👍1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари июль ҳамда август ойларида бўлиб ўтади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги заруратга кўра тизимидаги ўқув муассасалари қабул квотасига ўзгартиш киритиши мумкин.


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди:

➡️ Президент мактабларининг 5-синфига белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида 336 нафар, ижод мактабларининг 7-синфига 440 нафар ҳамда ихтисослаштирилган мактабларига 13 000 дан ортиқ ўқувчи қабул қилинади.

➡️ 4-синфни тамомлаган ўқувчилар бир вақтнинг ўзида ҳудудидаги Президент мактаби, ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг 5-синфига алоҳида ҳужжат топширишди.

➡️ 6-синфни тамомлаган ўқувчилар эса ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактабнинг табиий фанлар йўналишига, Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек ёки Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синфига ҳам алоҳида ҳужжат топширишди.

➡️ Маълумот ўрнида, Агентлик тизимидаги мактабларга кириш имтиҳонлари июль ҳамда август ойларида бўлиб ўтади.

➡️ Имтиҳон бўладиган кун, манзил ва вақтлари ҳақида Агентликнинг расмий саҳифаларида эълон бериб борилади.

✍️ Батафсил

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Ўзбекистондаги энг қиммат хусусий мактабнинг йиллик тўлови 323 млн сўмни ташкил этади

Тошкентдаги энг қиммат 3 та хусусий мактаб қуйидагилар экан:

➡️ 1-ўрин: Cambridge International School (CIS) (йиллик тўлови 323.000.000 сўм);

➡️ 2-ўрин: Tashkent International School (TIS) (йиллик тўлови 314.891.000 сўм);

➡️ 3-ўрин: The British School of Tashkent (BST) (йиллик тўлови 286.854.000 сўм).

P. S.: Видео инстаграм саҳифасидан олинди.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://www.tg-me.com/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19😁9😢7👍4
⚡️Барча ҳудудий бошқарма бошлиқларига BYD хизмат автомобили берилди

Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг расмий телеграм саҳифасида ёзиб қолдирди.

Жорий йилнинг 19 июнь куни Самарқанд шаҳридаги "Боқий шаҳар" мажмуасида "Турон" мактаб тeaтри ва "Иқтидор" мактаб ансамбли танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир олдидан эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг барча ҳудудий Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарларига BYD русумидаги хизмат автомобиллари топширилди.


Бошқарма бошлиқларига хизмат автомашиналарини топшириш тадбирида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Давлат мактабида тижорий таълим бўлмаслиги керак – пулли синфларнинг оқибатлари ҳақида суҳбат

Тўлиқ солиқ тўловчиларнинг пули ҳисобига молиялаштириладиган давлат мактабларида пулли синфлар ташкил этилаётгани янгилик бўлмай қолди.

Kun.uz бу амалиётнинг яхши ва ёмон томонларини экспертлар билан таҳлил қилди.


Мутахассисларга кўра, давлат мактабларида синфларнинг пулли қилиниши ресурсларнинг нотенг тақсимланишига сабаб бўлади, адолат принципини бузиб, табақалашувни оширади, болалар руҳиятига салбий таъсир кўрсатиб, ўзаро конфликтларни келтириб чиқаради.

Бепул мактаб ичидаги пулли синфларнинг фойда ва зарарлари ҳақидаги суҳбатни юқоридаги видеода томоша қилишингиз мумкин.


📹 Видеони сифатли форматда томоша қилинг.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2217🔥2😁1😢1
⚡️Фахр билан айтишим лозим, мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ижобий ўзгаришларда фидойи ва билимли ёшларимизнинг ўрни беқиёс

Қадрли ёшлар!

Сизларни бугунги унутилмас байрам — Ёшлар куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Юртимизда амалга оширилаётган катта ислоҳотлар марказида айнан сиз ёшлар турганингиз ҳамда Янги Ўзбекистоннинг эртаси, фаровон келажаги сиз азиз ёшлар эканлигингиз барчамизга чексиз қувонч бағишлайди, албатта.

Фахр билан айтишим лозим, мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ижобий ўзгаришлар – янги ёндашувлар, рақамлаштириш, замонавий методикаларни амалиётга жорий этишда ҳам фидойи ва билимли ёшларимизнинг ўрни беқиёс.

Азиз ёшлар!

Бугун биз катта мақсадлар сари олға интилаётган эканмиз, шубҳасиз, сизларнинг куч-ғайратингиз, интеллектуал салоҳиятингиз ва фидойилигингиз бизнинг энг катта суянчимиздир.

Сизларга доимо ишонамиз, сизларнинг юксак марраларни эгаллашингиз учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва қўллаб-қувватлашда ҳар доим ёнингиздамиз.

Байрам яна бир бор муборак бўлсин, сизларга соғлик-саломатлик, эзгу ниятларингиз ижобати ва муваффақият ҳамиша ёр бўлишини тилаб қоламан!

Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17🤣8🔥4👍2
⚡️Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйича 2 та алоҳида дастур қабул қилинди

🖋Шу мақсадда Алоқабанк ва Миллий банкка 300 миллион доллар ажратилди.

🖋 Улар “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 100 минг ёшларни, “Келажакка қадам” орқали 140 минг олийгоҳ битирувчисини даромадли иш билан таъминлашга масъул бўлади.

🖋 Бандлик вазирлиги Савдо-саноат палатаси Миллий банк билан бирга олийгоҳ, техникум, касбий таълим битирувчиларини иш берувчилар билан боғлайдиган платформани ишга туширади.

🖋 Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликлари “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилади.

🖋 Ҳар йили юқори синф ўқувчиларини касб танлашга қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида “Менинг касбим” республика танлови ўтказилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍4😱3😁1
⚡️Ал-Беруний номидаги "Гарвардчилар" халқаро мактаб-интернатига қабул узайтирилди

Кўплаб ёшларнинг талаб ва истакларига биноан “Гарвардчилар мактаби” номи билан танилган Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига ўқишга аризалар қабули 3 июль санасига қадар узайтирилди.

📥Ўқишга аризалар my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, мактабга шу йил 8-синфни битириб, 9-синфга ўтган ўқувчилар қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
16👍3😁2🔥1
🤩Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи 6 июль куни бўлиб ўтади

📱Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот талабгор томонидан my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтларига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома орқали маълум қилинади.

📝 Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида) ўтказилади.

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади.

Эслатиб ўтамиз, талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан (60 дақиқа) ташқари, кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.


📍Маълумот учун, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг имтиҳонлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Қолган ҳудудларнинг имтиҳонлари ўз ҳудудларида бўлади.

Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари иккинчи босқичининг санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://www.tg-me.com/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20👍3🔥1🎉1
2025/07/12 20:03:21
Back to Top
HTML Embed Code: