Telegram Web Link
Янгибозор туманида 15 май- халқаро оила куни муносабати билан «Китобхон оила» кўрик танлови ўтказилди. Танловда Рамазоновлар оиласи «Бадиий китоблар билимдони», Вафоевлар оиласи «Энг зукко китобхон» , Ботировлар оиласи «Шеърий асарлар билимдони» номинациялар бўйича ғолиб бўлдилар ва оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
#Ёшлар_қабули

Ёшларнинг кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокими Руслан Жуманиязов Наврўз маҳалласи ёшлари  билан учрашди.

Қабулда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўқиш тўлов пулларида амалий ёрдам, ер масалалари каби қатор масалалар муҳокама қилинди. 

Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш, амалий кўмак бериш юзасидан топшириқлар берилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Янгибозор тумани бўлими ва туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан Янгибозор тумани ҳудудида тадбиркорлик субъектлари билан Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 204-сонли қарори бўйича  электр-энергияси ва табиий газдан аҳоли учун белгиланган тарифлари, берилган имкониятлари ва қарорнинг мазмун-моҳиятлари бўйича тегишли соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда тушунтириш тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бундай тадбирлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

@yangibozor_hokimligi
15 май- Халқаро оила куни муносабати билан Янгибозор туманида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остидаги юриш марафони ўтказилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
#Сайёр_қабул

Наврўз маҳалласида  туман ҳокими Руслан Жуманиязовнинг  туман халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда маҳаллалардаги   фуқароларнинг ички йўллар, ер масалалари, моддий ёрдам ажратиш ва даволаниш, тадбиркорлик ва бандлик борасидаги муаммолар зарур мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганилди ва қонуний ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi
Yangibozor tumanida korxona va tashkilotlar demografiyasi

📊 2024- yilning 1- aprel holatiga Yangibozor tumanida 1 679 ta korxona va tashkilot ro‘yxatdan o‘tgan bo‘lib, shundan 1 220 tasi faoliyat yuritgan.
2023- yilning 1- apreli bilan taqqoslaganda tumanda faoliyat ko‘rsatayotgan korxonalar soni 26 taga kamaygan.
2020-2024- yillar (1- aprel holati) kesimida faoliyat yurigan korxonalar sonining dinamikasi:

2020- yilda – 943 ta
2021- yilda – 1 120 ta
2022- yilda – 1 277 ta
2023- yilda – 1 246 ta
2024- yilda – 1220 ta.


Batafsil ...

Rasmiy sahifalar

Facebook | Telegram
Yangibozor tumanida norasmiy sektor tomonidan bajarilgan qurilish ishlari

📊 Yangibozor tumanida 2024- yilning yanvar-mart oylarida 55,1 mlrd so‘mlik qurilish ishlari bajarilgan bo‘lib, shundan 31,0 mlrd so‘mi (56,3 %i) norasmiy sektor hissasiga to‘g‘ri kelgan.
Ko‘rilayotgan davrda norasmiy sektor tomonidan bajarilgan qurilish ishlari tarkibi:

yangi turar-joylar qurilishi – 22,8 mlrd so‘m
yangi noturar-joylar qurilishi – 7,6 mlrd so‘m
turar-joylarni ta’mirlash ishlari – 0,6 mlrd so‘m.


Batafsil ...

Rasmiy sahifalar

Facebook | Telegram
2024/06/01 04:09:20
Back to Top
HTML Embed Code: