Telegram Web Link
Forwarded from BoburAkmalov
Аллоҳ халққа, миллатга, жамиятга у нимага лойиқ бўлса, шуни беради. Демак, шу кунларимизга лойиқмиз. Ўзгариш истайсизми? Ўзингиздан, оилангиздан бошланг. Ишонинг, қачондир сиз тарбия қилган фарзандлар ўша ўзгаришларни амалга оширади. Сиз у эврилишларни кўрасизми, йўқми — Аллоҳнинг иродаси. Асосийси, сиз интилдингиз, курашдингиз, ҳаракат қилдингиз. Оила аталмиш ёпиқ жамиятда бошланган ўзгаришлар кун келиб улкан жамиятлардаги эврилишларга олиб келади.

***
Бугун эса Расулуллоҳ (с.а.в.)га саловот айтамиз ҳамда умматга офият ва нусрат сўраб, дуо қиламиз.

Жумъа муборак!

@boburakmalov
1🔥1
Тарбия – қачон сўзлашни билишдир.
Ахлоқ – сўзлаётганга қулоқ тутишдир.
Одоб – сўзлаётганни гапини бўлмасликдир.
Заковат – ҳар бир сўзловчини тасдиқлаб кетавермасликдир.

@yaxshi_insoniy
🔥3👍2🥰1💅1💊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг яхши ва энг осон амал...

© Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@yaxshi_insoniy
👍2
Зинҳор бу ёлғончи дунёда ўликдан - жон, гадойдан - садақа, хасисдан - насиба сўраманг.
Нима сўрасангиз фақат Аллоҳдан сўранг. Берса неъмат, бермаса ҳикматдир.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@yaxshi_insoniy
👍3
Гоҳида манфаатлар тугагач, телефонлар жим бўлиб қолади ва сизни ҳеч ким эсламайди...

@yaxshi_insoniy
🔥31👍1💯1🍾1👨‍💻1🎃1🫡1🗿1
Кун келиб ҳамма нарса ўз йўлига тушиб кетишига ишониб, дуо қилинг. Ҳамма нарсанинг хайрлиси содир бўлишига ишониб, ҳаракат қилинг. Ва бир куни ҳамма қийинчиликлар тугашига ишониб, сабр қилинг.

Яхши кунларни кутиб яшаш ҳам - ибодатдир. Зеро, бало-мусибатлар бардавом бўлмагай...

@yaxshi_insoniy
👍3🥰2
Аслида ўз нафсимиздан буюкроқ душманимиз йўқ.

@yaxshi_insoniy
👍41🥰1💯1
Forwarded from ADABIYOT NURI
📒

Qiyinlashtirish — oson,
Osonlashtirish — qiyin.

© shunchaki…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Дилингни оғритган инсонларни кечир. Аммо, ўзинга яқинлаштирма.

@yaxshi_insoniy
🔥3👍1
Сиз эртанги тақдирни ҳаттоки доно бўлсангиз ҳам олдиндан била олмайсиз; шундай экан, бугунги кунни бекор ўтказманг, зеро у мудом қайтиб келмайди.

© Умар Ҳайём

@yaxshi_insoniy
👍3🥰2
Forwarded from .
Табассум қилинглар! Биз Аллоҳнинг фазли билан яшаяпмиз. Бошқаларнинг марҳамати сабабли эмас.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
3👍1🔥1💯1
Сен-мендан олдин ҳам тун-кун бор эди,
Айланган фалак ҳам бутун бор эди.
Тупроққа авайлаб қадамингни қўй,
Бу тупроқ қора кўз бир нигор эди.

© Умар Ҳайём

@yaxshi_insoniy
👍2
Бизлар қийинчилик, торлик билан синалдик ва сабр қилдик, аммо кенгчилик, мўл-кўлчилик билан синалдик, сабр қилолмадик.

© Ҳазрати Умар розиаллоҳу анҳу

@yaxshi_insoniy
3
Қозонинг тўла бўлса тўйдиради, бўш бўлса тарбиялайди.

© Араб мақоли

@yaxshi_insoniy
🔥3👍2
Қўрқсанг фақат гунохларингдан
қўрқ. Сўрасанг фақат Аллохдан сўра.

@yaxshi_insoniy
👍5🔥2🥰1
Жароҳатланган журналист Доҳаа Ал-Саййифининг сўзлари, у уч фарзандидан айрилган, паст жағидан жудо бўлган, қўли оғир шикастланган:

«Мен — жароҳатларга қарамай, сукутга маҳкум этиб бўлмайдиган овозман».

Мен — Ғазолик фаластинлик аёлман. Оғриқнинг гувоҳи, қатлиомдан омон қолган она — бир лаҳзада Ритал, Нурул Ҳаққ ва Усома исмли уч фарзандимни ҳаёт бағридан узиб кетган фожиани бошдан кечирганман.

Жисмонан тирик қолдим, аммо танам жароҳатлар билан тўла. Ҳар бир лаҳзани эса — болаларининг номини юраги ва ёдига ўйиб ёзган онанинг парча-парча қалби билан яшаяпман.

Ёзган ҳар бир сўзим, айтган ҳар бир ҳарфим билан — юртимнинг оғриғи, халқимнинг нидосини кўтариб юраман.

Энди мен фақат журналист эмасман. Энди мен — урушда чилпарчин бўлган она, мақсадни юрагида кўтариб юрган инсон ва дунё виждонида Фаластин оғриғини тирик тутишга уринаётган овозман.

Менинг хабарим — нафақат йўқотиш хотираси. Бу — инсоний виждонларга қилинаётган илтижодир:
Биз рақамлар сифатида ўлдирилмаяпмиз — биз исм эдик, юз эдик, орзу эдик… замонавий геноциднинг зулмидан тортиб олинган ҳаётлар эдик.

Мен — шаҳид фарзандлар: Ритал, Усома ва Нурул Ҳаққнинг онасиман.

Мен — яраланганман.
Мен — ҳамма ёқда виждонлар ўлганда, яшаб қолган виждонман.

Менга «сабрли бўл» деманг. Мен Роббимнинг иродасига рози бўлганман.
Аммо ёзаман, гапираман, ҳужжатлаштираман. Янги ҳаёт бошлаганим учун эмас, фарзандларимнинг номи қатлиомлар орасида йўқолиб кетишига йўл қўймаслик учун.

Чунки мен ишонаман: биз севганлар ҳеч қачон бутунлай ўлмайди… агар уларнинг овози орамизда яшаса.

Йўқотиш оғриғи сўз билан ифодаланмайди — у қалбга ўйиб ёзилади, абадий.

@yaxshi_insoniy
😢54
Она, cизни меҳнат эмас, биз қаритдик...

@yaxshi_insoniy
😢73💯1
Биз атрофимиздаги инсонларга ўхшаб бораверамиз. Атрофингиздаги инсонларни тўғри танланг. Қанчалик ўйламанг, барибир ташқи муҳит сизга таъсир этмай қолмайди.

@yaxshi_insoniy
👍61🔥1🥰1🕊1
Инсонга яшаши учун арзийдиган мақсад кўрсатинг ва у ҳар қандай вазиятда мақсади учун яшай олади!

@yaxshi_insoniy
4🔥2🥰1
Мен одамларни кечираман, лекин бу - уларга бўлган ишончим аввалгидек дегани эмас.

@yaxshi_insoniy
👍2🥰21
2025/10/19 21:36:07
Back to Top
HTML Embed Code: