Telegram Web Link
Аллоҳ Таоло айтади:

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ ۚ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ

«Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз.
Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир».

© Бақара сураси, 152-153-оятлар.

Яхши инсон
❤‍🔥2
Ҳаётда яшаш осон эмас. Унда ҳақиқий манода яшаб ўтмоқ учун албатта курашмоқ керак. Биз унда адашамиз, хатолар қиламиз, йиқиламиз, суриламиз, қийналамиз ва ниҳоят ҳаётнинг ушбу зарбалари бизни кучли инсонга айлантиради...

Яхши инсон
👍1🤡1
Ҳатто қулоқчин (наушник) симлари ҳам чалкашиб кетадиган бу дунёда, Аллоҳ таоло 97 000 км томирларни чалкаштириб юбормайди.

У ҳар қандай хато ва камчиликлардан покдир!

Яхши инсон
❤‍🔥2
Инсон дегани — унутувчан ва хатокор дегани. Яхши кунларда ёмон кунини, ёмон кунида яхши кунларини унутиб қўйдими, демак, у хато қилади. Ажабо, бу дунёда хато қилмай яшаш мумкинми?

Яхши инсон
🤡1
Баъзи гапларга жавоб бермасдан, сукут сақлаб турган инсонлар жавоб беришга ожиз инсонлар бўлавермайди!
Шундай инсонлар борки, ўзгалар қалбини жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ўзлари алам чекиб турган бўлади ва гапирса, алами янада зиёда бўлиб кетади. Шунинг учун улар сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, гапи кор қилмаслигини билгани учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки, ғазаб пайтида бирор кимсага қаттиқ гапириб, уни йўқотиб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
Шундай инсонлар борки яқинлари бахти учун сукут сақлаб туради...
Гарчи осон бўлмасада...
Сукут керак пайтда шундай қилинг...
Айтиш керак пайтда айтинг....
Аммо ҳар сўзни ўрни, ҳар ерни сўзи бўлсин...
Сизни эшитадигаларга ва маслахат сўраганларга гапирган афзал...

Яхши инсон
👏1🤡1
Тонгни қаршилаган бахтли инсон, кунингиз хайрли бўлсин! Билингки, қаердадир, кимдир СИЗ учун дуода.
Сизнинг хурсанд бўлишингиз кунингизни ажойиб ўтиши ўша ким учундир жуда муҳим.
Дунёда СИЗ учун яшаётган, нафас олаётган, қайғураётган инсон бор экан, ҳаёт яшашга арзийди.

Яхши инсон
🤡1
Тирноғимиз ўсиб қолса, ўсган жойини қайчида олиб ташлаймиз. Бармоғимизни олиб ташламаймиз. Тўғрими?

Худди шу каби, биродарларимиз билан келишмовчиликлар чиқиб қолса, шу келишмовчиликни узиш керак, биродарликни эмас".

© Умар ибн Хаттоб (р. а.)

Яхши инсон
👍1🥰1🤡1💯1
Яхши сўз гўзал қушга ўхшайди, тилингдан чиққан заҳоти бошқаларнинг қалбида сайрайди.

Яхши инсон
🤡2
🍂 Бир-бирингизни севинг! Жудолик огоҳлантиришсиз келади. Бир-бирингиздан ҳол-аҳвол сўраб туринг. Чунки ҳеч ким охирги сўзлашув, сўнги бор дийдор қачон эканини билмайди. Ўзаро кўнгилларингизни кўтаринглар. Кейин афсус, деган билан кетганни ортга қайтариб бўлмайди. Ёдингизда тутинг, ҳаётлик чоғида ширин сўз айтмоқ, маййит пешонасини ўпмоқдан кўра яхшироқдир.

Яхши инсон
2🤡1
Ассалому алейкум! Рамазон хайити муборак бўлсин!

Яхши инсон
2
Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.

Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз.

Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.

Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.

Яхши инсон
👍31🤡1
Энг қийин кунларингизда ёнингизда бўлганларга энг яхши кунларингизни туҳфа қилинг... Чунки вафодорлик инсонийликнинг илк шартидир!

Яхши инсон
👌4🤡1
Бир хато туфайли инсоннинг барча яхшиликларини эътиборсиз қолдириш адолатсизликдир.

Яхши инсон
🤡1
Гўзал сабр қила оладиган инсон бошқа ҳар қандай ишни ҳам гўзал шаклда рўёбга чиқара олади.

Яхши инсон
🤡1
Бу дунёда ҳеч нарсага боғланиб  қолиш мумкинмас дейишади, биронтада шундай бўлишини сира тасаввур қилолмайман. Аммо, ҳар кимнинг тушунадиган ва кечирадиган, оғир пайтда  кўмакка келадиган, қандай бўлмагин, сени севадиган ва кутадиган, сени соғинганини айтиб чарчамайдиган кишиси бўлади...

Яхши инсон
2🤡1
Ҳаётга қара...
Дунёга боқ...
Бир кун ўлим билан тугайдиган
умрингни маҳзунлик билан ўтказма.
Яша, шунчаки яша.
Фитналарсиз, ғазабларсиз, ғийбатларсиз.

Яхши инсон
1🤡1
Сени хафа қиладиган нарсани онангга айтма, чунки онанг бунинг учун сендан бир неча баравар ортиқроқ қайғуга ботади.

Яхши инсон
1👏1
3 ёшда: Менинг онам ҳаммадан яхши!
- 10 ёшда: Онажон сизни яхши кўраман!
- 15 ёшда: Она менга бақирманг
- 18 ёшда: Ўзим ҳам биламан, ақлим етади!
- 30 ёшда: Онамни энди тушундим
- 35 ёшда: Онамжонимни кўргим келяпти
- 50 ёшда: Сизни йўқотишни хоҳламайман онажон!
- 70 ёшда: Онамни яна бир марта кўриш учун боримни берар эдим!

Онангиз ҳаётлигида қадрига етиб хизматини қилинг, хурсанд қилинг. Эртага уни юзига бир марта қарашлик орзу бўлиб қолмасидан олдин!

Яхши инсон
3👍1
«Лаа илаҳа иллаллоҳ» калимаси билан нафас ол!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан хурсанд бўл!
Истиғфор айтиш билан нафсингни айбла!
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун» дейиш билан маҳзун бўл!
Аллоҳга ҳамд айтиш билан ўзингга азият етказ!
(Кўзинг тегмаслиги учун) кўзингнинг заҳрини «Маа шаа-аллоҳ, лаа қуввата илла биллааҳ» билан синдир!
«Субҳаналлоҳ» билан ҳайратлан!
«Бисмиллаҳ» билан бошла!
«Алҳамдулиллаҳ» билан якунла!

📨 Бошқаларга ҳам улашинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, ИншаАллоҳ!

Яхши инсон
2025/10/26 04:30:23
Back to Top
HTML Embed Code: