Telegram Web Link
Почему люди не ценят друг друга... ещё

Яхши инсон
👏1
Ҳиндистонлик сартарош ўз иш жойида телевизор ўрнатиш ўрнига, ўз навбатини кутаётган мижозлар учун кичик бир кутубхона ташкил қилди ва "Китоб ўқиган инсонларга 30% чегирма бор" деб ёзиб қўйди.

Инсонлар ўзгариши учун ҳамма нарсани ҳокимят қилиши шарт эмас. Сиз ҳам кичик ҳаракатингиз орқали инсонлар онгини ривожига улкан ҳисса қўша оласиз.

Яхши инсон
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Юрагим сиқилди, дунёга сиғмаяпман, олам кўзимга қоронғу кўриниб кетди психолог керак" деган нолаларга кўзимиз тушиб қолади.

Шу роликни кўринг !
Сизга ҳеч қандай психолог керак эмас, махзун бўлманг ва доимо олдинга интилиб яшашга ўрганинг.

Яхши инсон
😢5❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎШИЛМАС ДЕНГИЗЛАР
🌊
«У икки (хил) денгизни бир-бири билан ёнма-ён турадиган ҳолда чиқариб қўйди. (Аммо) у иккисининг ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар». («Ар-Раҳмон» сураси, 19-20-оят)

Ўртаер денгизи ва Алантика океанида катта тўлқинлар, кучли оқимлар ва сув сатҳининг кўтарилиб, пасайишлари содир бўлиб туради. Ўртаер денгизининг суви Атлантика океанига Гибралтар бўғози орқали киради. Аммо уларни ажратиб турувчи тўсиқ туфайли уларнинг ҳарорати, шўрлиги ва зичлиги ўзгармай қолади.
Денгизларнинг бу хислати яқиндагина океанографлар томонидан кашф қилинди.
🌊
«Сирт таранглиги» - физик куч сабабли қўшни денгизларнинг сувлари аралашиб кетмайди. Уларнинг сувларидаги зичлик бир-биридан фарқ қилиши боис, сирт таранглиги денгизларнинг ўзаро аралашиб кетишига йўл қўймайди, худди уларнинг ўртасида юпқа бир девор бўлгандек.
🌊
Ажабланарли томони шундаки, физика ва сирт таранглиги ёки океанография ҳақида жуда кам билим бўлган даврда бу ҳақиқат Қуръонда ваҳий қилинган эди.

Яхши инсон
❤‍🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлат уйқусидан уйғотгин...
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нурлари ила мунаввар қилгин...

Яхши инсон
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди, ҳавода қушдек учишни, балиқдек сув остида сузишни ўрганиб олганимизда, бизга фақат бир нарса етишмаяпти: ерда одамларга ўхшаб яшашни ўрганиш.

Яхши инсон
👏2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой мактабларидаги ўқувчиларга ҳаёт танловини кўндаланг қўйишнинг амалий кўриниши.

Балки, шунинг учун Хитой дунёдаги энг тез ривожланаётган давлатлар қаторида бўлса керак.

Бизда шунақа қилса, ота-оналар ўқитувчини қарғаб, мактабга жанжал қилиб келса керак.

Балки, шунинг учун ҳам бугун биз арзон ишчи кучини етказиб берадиган давлат бўлсак керак...

Яхши инсон
Бутун коинот бир-бирига меҳр-муҳаббат риштаси билан боғлангандир.
Меҳр улашишни ўрган!
Муҳаббатнинг барчасига қалбингда жой борлигини кўнглинг англаб етсин!
Муҳаббатсиз инсондан дунё қўрқади, буни унутма!...

© Жалолиддин Румий

Яхши инсон
Кўп хафа бўлма..!
Шуни яхши билки, қанча йиғласанг шунча куласан...
Ҳамма нарсани тугади деб ҳам ўйлама..!
Қанча севсанг шунча севиласан...

©️Мавлоно Румий

Яхши инсон
ИБРАТЛИ РИВОЯТ (тафаккур қил)

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса, олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди, бу пулга уларга сут олиб бораман, деб ўйлаб турган экан, ҳамён оғирлашибди.

Ичини очиб қараса, ҳамёнда ўн танга турганмиш.
Камбағал: «Ё, Худо, қудратингдан!» деб ҳайрон қолибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан ҳамён яна оғирлашибди.

Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан, камбағал ўтган қиш ота-онам совуқ хонада роса қийналишганди, энди бу пулга уйни таъмирлайман деганди, ҳамён янаям оғирлашибди....

Ўшанда камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман, деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди!
Яъни, ичидаги ҳамма пул йўқолиб, ўша бир тийин қолибди...

Яхши инсон
🤣3🕊2👍1
Биз келиб кетувчи тўгарак жаҳон
На боши маълум, на сўнги аён
Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас
Биз қайдан келдиг-у кетармиз қаён

Кекса ёш ҳаётга ҳар кимки етар
Ҳаммаси изма-из, бирма-бир ўтар
Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий
Кетдилар, кетамиз, келишар, кетар

Умар Хайём
👍3
УЧ ЭЛАК ҲАҚИДА РИВОЯТ

Бир киши донишманддан сўради:
-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
-Учта элак?
-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
-Йўқ, аксинча.
-Демак, -давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
-Йўқ, ҳожати йўқ.
-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан?

Яхши инсон
👍5
Қийинчилик ва ғамгинликда

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

🕌 «Ла илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн».

📿 Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Яхши инсон
ҚЎЯВЕРИНГ, ҲАЛИ У ФАЛУЗАЖ ЕЙДИ

Илмнинг шарафи

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди Қози Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Отам вафот этганида мен ёш бола эдим. Онам мени газлама оқловчига олиб бориб топширди. Мен Абу Ҳанифанинг дарс ҳалқалари олдидан ўтиб кетаётиб, у ерда тўхтаб дарс эшитиб ўтирардим. Ортимдан онам келиб, қўлимдан тутиб, дарс ҳалқасидан олиб, газлама оқловчининг олдига элтиб қўяр эди. Мен эса онамнинг хоҳишига хилоф ўлароқ Абу Ҳанифанинг дарсига борар эдим.
Иш шундай давом этавергач, онам Абу Ҳанифага: “Бу бола етим бўлиб, фақатгина менинг урчуғим (ип йигирадиган чарх) орқасидан едирадиган нарсамдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Сиз эса бу болани айнитдингиз”, деди.
Шунда Абу Ҳанифа: “Қулоқ солинг, ўйламасдан гапирманг, ҳали бу бола шундай илм оладики, ферузадан бўлган ликопчада хандон писта ёғидан қилинган фалузажни ейди”, деди.
Онам: “Сиз ақлдан озган қария экансиз”, деди.
Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Мен қози бўлиб ишлаётганимда бир куни халифа Ҳорун ар-Рошиднинг ҳузурида эдим. Шу пайт ферузадан бўлган ликопчада фалузаж олиб келинди. Шунда у менга: “Бундан енг, бу нарса биз учун ҳамма вақт ҳам тайёрланавермайди”, деди.
Мен: “Бу нима экан, эй мўминларнинг амири?”, деб сўрадим.
У: “Бу фалузаж”, деди.
Мен жилмайиб қўйдим.
У: “Нима учун куляпсиз?”, деди.
Мен: “Шунчаки кулдим, Аллоҳ мўминларнинг амирининг умрини узоқ қилсин!”, дедим.
У киши эса: “Кулишингиз сабабини айтинг”, деди.
Мен мазкур воқеани айтиб бердим.
Шунда у: “Илм дунё ва охиратда манфаат беради ва юқори мартабага кўтаради. Аллоҳ Абу Ҳанифани раҳматига олсин! Дарҳақиқат у кўз билан кўра олмайдиган нарсаларни ақл кўзи билан кўрар эди.”, деди”.
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “У шогирдларимнинг ичида энг билимдони”, деб айтар эдилар. (Ал-Бидоя ван-ниҳоя)

Фалузаж – ун, сув, асал ва бошқа унсурларни қўшиб тайёрланадиган юмшоқ ширинлик.

Устоз Қудратуллоҳ Сиддиқметов саҳифаларидан

@MuhammadAkbarAzim
Агар бирор бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг: Бу вақтинчадир, бу тақдиримда ёзилган эди, бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди, бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила тақдирлайди.

“Ҳикматлар чашмаси”дан.

@yaxshi_insoniy
👍4
«Лаа илаҳа иллаллоҳ» қавлида лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ. Шу боис лабни қимирлатмасдан ҳам бемалол айтиш мумкин.

Бунинг ҳикмати шундай:

Инсон ўлим вақтида лабини қимирлатишга ҳам қодир бўлмайди. Инсон ана шу вақтда тавҳид калимасини бемалол айтиши учун лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ.

Яхши инсон
👍3
Онангчи, онанг ҳеч қачон
хиёнат қилдими сенга! Бирон марта, ақалли бир марта хиёнат қилдими? Ҳар ким ҳар кимнинг кўзига чўп солиши мумкин, ҳар ким ҳар кимга хиёнат қилиши мумкин. Фақат она ўз боласига ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Эҳтимол, инсон ҳаётининг шунча йиллардан буён давом этиб келаётгани шундандир.

© Ўткир Ҳошимов

Яхши инсон
3👍1
2025/10/25 18:35:08
Back to Top
HTML Embed Code: