Если бы вам задали вопрос: кем бы вы хотели быть — богатым, желанным, любимым, успешным или счастливым?

Я, не раздумывая, выбрала бы счастье. Потому что там, где оно есть, всегда находится всё остальное и богатство уже не так тревожит — ведь оно внутри.

А вы как думаете? Может быть, вы бы тоже выбрали счастье… или рискнули бы обменять его на что-то другое? Может, рискнули бы взять богатство? Или славу?

Но будьте осторожны: счастье в этот момент может тихо улыбнуться и уйти к тем, кто выбрал его первым.
💯2🔥1🌚1
Агар сизни йигирма нафар дўстингиз бўлса, шуни билингки, ҳали ўзини танитиб улгурмаган ўнсаккиз нафар душманингиз ҳам бор!

@yaxshi_insoniy
💯6🔥2🌚1
Нима бўлган тақдирда ҳам, эртага бошқа кун келади.

@yaxshi_insoniy
7🔥1🌚1
Тақдирингиздан рози бўлишни ўрганинг.

Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган. Масалан:

Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз...
Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз...
Ситамлар келди - бардошингиз тарбияланди...
Ёмонлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди...
Тошбағирларга рўбарў бўлиб - меҳр беришни ўргандингиз...
Касал бўлиб - соғлиқни қадрини билдингиз...
Мусофир бўлиб - юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...
Ёшликда уқимай - улғайгач илмни қадрини ўргандингиз...

Етим бўлмасдан ота - онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғликни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрига эртароқ етишга харакат қилинг! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бўлади.

@yaxshi_insoniy
5🔥3
Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли ҳаёл билан банд пайтимда эшитдим...
Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? ‌ деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман!
Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...»
Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...»
Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...

@yaxshi_insoniy
👍4👏1
Ўзингиз учун ва сизни синиқ ҳолда кўришни истамайдиган кишилар учун кучли бўлишга мажбурсиз!

@yaxshi_insoniy
🔥71
Огоҳ бўлинг! Танангизда бир парча гўшт бор. Агар у соғ бўлса, бутун жасад соғдир! Агар у бузилса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлинг, у - қалбдир!

© Муҳаммад (С.А.В)

@yaxshi_insoniy
💯3👍2👏2
Ўлимингдан сўнг одамлар сени қанчалик тез унутишини билганингда эди, Аллоҳдан бошқаларни рози қилиш билан ҳаётингни ўтказмаган бўлар эдинг.

@yaxshi_insoniy
🔥3👏3
Инсон ўзида бор нарсаларни қадрлаш ўрнига, ўзига тегишли бўлмаган нарсалар ортидан югуради, натижада ўзида борини ҳам қўлдан чиқаради.

@yaxshi_insoniy
👍3🔥1
Вақтни тўхтатиб қолиш имконсиз, лекин кўп нарсаларни вақтида тўхтатиб қолиш мумкин.

@yaxshi_insoniy
🔥4🥰1
Ҳатто қулоқчин (наушник) симлари ҳам чалкашиб кетадиган бу дунёда, Аллоҳ таоло 97 000 км томирларни чалкаштириб юбормайди.

Аллоҳ ҳар қандай хато ва камчиликлардан покдир!

@yaxshi_insoniy
👍41🔥1
Инсон умри давомида йўл қўйган энг катта хатоларга муҳтожлик туфайли қўл уради. Пулга муҳтожлиги туфайли эмас, меҳрга муҳтожлиги туфайли...

© Шаҳобиддин Луқмон

@yaxshi_insoniy
👍4🔥2💔1
Ҳаёт жанг майдони. Унга келдингми курашишга мажбурсан, акс ҳолда сени янчиб ташлашади. Бугун кечагиданда кучлироқ бўлишинг керак.

@yaxshi_insoniy
👍4🔥3👏3
Лойқани ичидан инсонни чиқариб олиш осон, лекин инсонни ичидан лойқани чиқариб олиш қийин...

@yaxshi_insoniy
👍4🔥3
Муаммо чиқиб турганлиги ҳам бир бахт. Демак, ҳали яшаш керак экан. Демак, ҳали янаям яхши бўлиш учун чўққилар кўп экан.

@yaxshi_insoniy
23🔥2🥰1
Бир-бирингизни эҳтиёт қилинг, севинг, тушунинг, доимо кечиринг ва бир-бирингизни ҳамиша қадрланг. Ҳаёт ортга қайтмайди ҳеч қачон.

@yaxshi_insoniy
2🔥3👏2💯21🥰1
Эй инсон, ҳеч кимнинг қалбини оғритма! Агар билсанг сўздан оғири йўқ. Инсон аслида жуда ҳам оғир юкни кўтара олади. Лекин кўнгил ҳамма гапни ҳам кўтара олмайди.

© Мавлоно Румий

@yaxshi_insoniy
1👍2🔥1
Инсон тупроқдан яралган. Уни меҳрибон қўллар силаб-сийпаб турмаса тошга айланади!

@yaxshi_insoniy
1👍4🔥1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!!

@yaxshi_insoniy
👍3🔥3👏1
Ҳаёт шундай муаллимки, у сўзламайди, аммо тушутириб қўяди.

@yaxshi_insoniy
🔥21👍1
2025/10/19 01:03:32
Back to Top
HTML Embed Code: