Telegram Web Link
Калгарида янги ҳоким сайланди -- Жереми Фаркас (суратда). У аввал ўта консерватор платформа билан шаҳар депутати бўлиб ишлаганди. Аммо ўтган сафарги сайловда ютқазганди. Ортадан тўрт йил ўтди, у платформасини марказга мослади ва мана, ҳокимга айланди.

Қизиғи, қарийб 1,5 млн аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарда атиги 349 минг киши овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди ва янги сайланган ҳоким бор-йўғи 91 минг овоз билан ғалаба қозонди.

Иккинчи ўринни Соня Шарп -- провинциал консерваторларнинг дўсти эгаллади. Аввалги ҳоким -- Жёти Гондек эса учинчи ўринни эгаллади ва ўз мағлубиятини тан олди.

@zambarakning_oqi
👍27🤔3🤯1
Канадада Марказий сайлов комиссияси йўқ.

Федерал сайловларни алоҳида, провинциал сайловларни яна бир бошқа, маҳаллий сайловларни эса учинчи бир бошқа мустақил ташкилот бошқаради. Бу ташкилотлар, мос равишда, федерал, провинциал ва маҳаллий қонунларга бўйсунади.

@zambarakning_oqi
👍31😁8
Суратда аксарияти ҳиндлар истиқомат қиладиган округдаги номзодлар исми қайд этилган, бари ҳинд! Қойил.

Бундай олиб қарасангиз, Канадада ҳиндлар хитойликларга солиштирганда анча сиёсий фаол. Балки Ҳиндистонда сайловлар эркин бўлгани учундир, деб ўйлаб қолдим. Болалигидан сиёсий плюрализмда ўсган, ўша фаоллигини иммигрант бўлиб ҳам давом эттиряпти.

@zambarakning_oqi
👍44🤔4🤯4
Ўзбекистон янгиликларини ўқисангиз, ҳаммаёқда қурилиш. Янги касалхона қурилади, янги датацентр, янги кемпинг. Қурилади, қурилади, қурилади.

Ҳамма пулни бинога эмас, балки инсон капиталига тикиш керакдир? Карго культ дегани шумиди?

Тағин билмадим (c)

@zambarakning_oqi
👍105😁7🤯5🤔3
СИдан фойдаланишда гигена қоидаларига риоя қилиш керак.

Кўп кўряпман, танишлар маълумот олиш учун кўпроқ СИга мурожаат қилишяпти. Ҳатто гугл қидирувини амалга оширганда ҳам топилган сайтларга кириб эмас, балки қидирув натижалари саҳифаси тепасида чиққан СИ томонидан берилган жавобга қарашяпти.

Биринчидан, СИ ўзи нима билмаслигини билмайди. Яъни, мен билмайман деб жавоб қайтармайди. Билмаган саволга жавобни тўқиб чиқаради ва у тўқиган жавоб ҳар доим ҳам ҳақиқатга мос келмайди. Бу “СИ алаҳсираши” (hallucination) деб аталади. Шунинг учун, маълумотни иложи борича одамлар томонидан чоп этилган манбалардан олинг.

Шунга қўшимча қилиш керакки, СИ оператори маълумотларни ўзи хоҳлаганча манипуляция қилиши мумкин. Масалан, Илон Маскнинг Грок номли СИ ёрдамчиси бир пайт Гитлерни қаҳрамон сифатида кўрсатган, ChatGPT эса баъзиларни ўз жонига қасд қилишга ундаган.

Иккинчидан, билингки, СИга берган барча саволларингиз, юклаган суратларингиз, ёзган жавобларингиз СИ оператори томонидан ёзиб олинади ва СИни тайёрлаш (машқ қилиш)да фойдаланилади. СИ ўз қобилиятидан келиб чиқиб сизнинг тўлиқ портретингизни тузади ва кейин сизнинг маълумотларингиздан келиб чиқиб бошқаларга жавоб бериши мумкин.

Бунинг олдини олиш учун, биринчидан, СИга иложи борича шахсий маълумотларингизни берманг. Агар пуллик тарифлардан фойдаланмоқчи бўлсангиз, компаниялар учун мўлжалланган қимматроқ тарифлардан фойдаланинг, чунки бу ҳолда СИ оператори маълумотларингизни ўзида сақлаб қолмайди.

Ишқилиб, СИдан фойдаланишда “ўзизга эҳтиёт бўвуринг”.

@zambarakning_oqi
👍76🤯5
Ишхонамиз ходимларга ChatGPT Business обунасини олиб берган. Энг сўнгги, энг қиммат моделларни ишлатамиз.

Бугун SEO бўйича бир-икки саволлар бердим. Жавоб қайтарди, маслаҳатлар берди.

Сўнг “шу маслаҳатларингни исботлаб бер, манба кўрсат” дегандим, қарийб 2 дақиқа “ўйлади” ва “гапимга далил йўқ, Гугл эса мен берган маслаҳатнинг аксини айтяпти” деб жавоб қайтарди.

“Алаҳсираш”га яққол мисол.

@zambarakning_oqi
1😁109👍21🤯4
2025/10/23 08:22:47
Back to Top
HTML Embed Code: