Telegram Web Link
Чурвақалар билан Венецияда. 18 июль.

@zambarakning_oqi
2👍336👏39😁19🤬4
Шу сафар ҳам Европа йўлларида 1500 кмдан ортиқ йўл босдим, автомобиль рули ортида.

Калгарида 9 йил яшаб, автомобил сигнали овозини эшитганимни бармоқларда санаш мумкин. Менинг ўзимга икки ё уч марта сигнал чалишган.

Италияда ҳам, Германияда ҳам менга бир неча мартадан сигнал чалишди. Асосан секинроқ юрганимга.

Италияни-ку тушунса бўлади, ўзимизга ўхшашашди. Немисларни эса тушуниш қийин, вафши бесабр бўп кетишибди. Пиёдаларни қўйиб юбориш ҳам ҳар доим эмас.

Адам бўлса, “бу сенга Калгари қишлағинг эмас, юр тез-тез” деб уришганлари уришган.

Мерц қаққа қаравотти, билмадим.

@zambarakning_oqi
😁157👍17🤔4👏3
Комментда "сигнални мигрантлар чалади" дейишибди.

Мюнхендаги меҳмонхонадан чиқиб, аэропортга етиб олиш учун такси чақирмоқчи бўлдик. Меҳмонхона эшиги тагида битта кичикроқ ва битта каттароқ такси турган экан. Биз 5 киши бўлганимиз учун каттароғини қўл кўтариб чақиргандим, кичкинароғи ундан тез келиб, юкларимизни ортди. Нариги такси бақирганича қолди.

Машинаси кичкина бўлгани учун, Абдумалик ойисининг тиззасида ўтирди. Таксичи ҳам "бу ноқонуний, полицияга эҳтиёт бўлиб кетамиз" дейди.

Аэропортга бордик, картадан тўлайман десам, нақд бер деб турибди. Аҳамият берсам, счётчикниям ёқмаган. Нақд тўлашга мажбур бўлдик.

Таксичи оппоққина, сариқ машаккина немис эди. Айтмоқчиманки, гап ирқ ёки миллатда эмас, ИМХО.

@zambarakning_oqi
👍146😁46🤔10👏6
Табиатга бўлган муносабатдаги фарқ ҳақида.

Европанинг тоғлари, шаршараю кўлларида шунчалик инфратузилма объектлари қуриб ташланганки, асти қўяверасиз. Дор йўли, осма ёки шиша кўприк, родельбан ва ҳ.к. ва ҳ.к.

Ўтган ҳафта Италиянинг шимолида жойлашган Каскате дель Вароне шаршарасига бордик. Атрофида кафелар, йўлаклари тошлар билан терилган, четларига гуллар экилган, шаршарага эса ранг-баранг чироқлаш туширилган. Кириш ҳам пуллик.

Альбертада, Канада Қояли тоғларида эса ундай эмас. Бизда ҳамма нарса ёввойи ҳолатда. Тоққа чиқсангиз, энг яқиндаги кафега ёки АËҚшга юзлаб километрни босиб ўтишингиз керак бўлади. Саноқли дор йўлларига чиқиш учун машина парковкасига баъзида 30—50 долларгача пул тўлаш керак, чунки ҳукумат парковкани катталаштиришга рухсат бермайди.

Масалан, ўта машҳур Луиз кўлига парковка сўнгги йилларда 10 доллардан 50 долларгача кўтарилди. Морейн кўлига бориш эса автомобиллар учун бутунлай ёпилди. Энди у ерга ёки жамоат транспортида, ёки велосипедларда, ёки пиёда бориш мумкин.

Парковкани катталаштириш, йўлларни кенгайтириш керак эмасми, деб сўрашингиз мумкин. Керак, аммо Канада ҳукумати миллий боғларда инфратузилмани минимал ҳолатда ушлаб, ёввойи табиатга минимал ўзгартириш қилишни ўзига мақсад қилган.

Мана шунақа фарқ. У ёки бу муносабатни оқламоқчи эмасман, фарқ қизиқ туюлди.

@zambarakning_oqi
👍130👏8
Италияда ҳам институтга тайёрланишар экан.

@zambarakning_oqi
😁124👍33🤯5👎2👏2
Калгаридан Франкфуртга учишда самолёт Фарёр ороллари устидан ўтади. Ўшанда телефоним орол мобил тармоғи (Foroya Tele)га уланди. Учиб кетаётган самолёт ичида мобил тармоққа уланишини биринчи кўришим.

@zambarakning_oqi
👍120🤯24👏14🤔4
Бу йил июль ойи Калгари учун жуда ёғингарчиликка бой келди, қарийб ҳар куни ёмғир ёғяпти. Сўнгги кунлар ҳарорати июль ойида кузатилган тарихий антирекордларни янгиламоқда: куни кеча кундузи ҳарорат +10дан паст бўлди, бугун эса зўрға +20га чиқаркан.

@zambarakning_oqi
👍42👏4😁3🤯2
Оврўпа манзаралари. Июль, 2025.

@zambarakning_oqi
👏69👍44🤯1
iOS 26 ишлатиб кўрдингларми? Дизайни менга ёқди, фақат сал қотяпти. Бета версия бўлгани учундир.

@zambarakning_oqi
👍27👎5
Кеча Калгарида.

@zambarakning_oqi
👍160🤯14👏13🤔7
Хўп, ОИТСга анализни фақат чет элда узоқ истиқомат қилган ўзбекистонликлар топширадими?

Агар улар иккинчи паспорт оволган бўлса, ва ўша билан турист сифатида мамлакатга кирсачи?

Шунчаки қизиқдим-да.

@zambarakning_oqi
😁235👍8🤯8
Ойлик тўлов 3.4 млн сўмдан бошлаб Тошкент шаҳридан 1 хонали хонадон

⚡️ Тошкент шаҳар Бектемир туманида "Xon Saroy" компаниясининг "Shirin Hayot" лойиҳасида 1 хонали хонадонлар
💰 Бошланғич тўлов 46 млн сўмдан
🗓 Ойлик тўлов 3.4 млн сўмдан бошлаб

Лойиҳадаги қулайликлар:
🔵 Икки турдаги автотураргоҳ
🔵 Спорт майдончаси
🔵 Болалар ўйингоҳи
🔵 Кенг балконлар
🔵 Эко ҳудуд

Батафсил маълумот учун
📞 71 200-74-00 |👉 Telegram

Бот орқали уйларнинг чегирмали нархларини билиб олинг
xonsaroy.uz

Реклама
👎77👍13😁13
Мобил операторим (Rogers) сунъий йўлдош орқали СМС юбориш хизматини йўлга қўйибди. Энди уяли алоқа бўлмаган жойда ҳам СМС юбориш мумкин экан.

Хизмат октябрь сўнгигача бепул, кейин ойига 7 АҚШ кўкати экан.

@zambarakning_oqi
👍49👏7
Forwarded from Laziz Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zbekistondagi ayrim xalqaro ahamiyatga ega yo‘llarda (xususan, M-39 trassasining ba’zi qismida) avtomobillar uchun harakat tezligi 130 km/soatgacha oshirilishi mumkin ekan.

@lazizhamidov
👍59👎47🤔5👏1
Юқоридаги хабар, агар ростдан амалга ошса, жуда катта хато бўлади. Фойдаси, балки 5--10 дақиқа вақтни тежаш бўлар, аммо ўлимлар сони бундан-да ортади.

Ўзбекистон Германия эмас-ки, катта тезликда юриш хавфсиз бўлса.

Қоралайман.

@zambarakning_oqi
👍112👎15🤔2🤯1
Ўтган ой Европага борганимизда, Мюнхен олдидаги Novotel меҳмонхонасида қолгандик. Икки хонани икки кечага олгандик.

Иккинчи куни нонуштадан қайтсак, иккинчи (Исмоил ва Отабек ётадиган) хонани калитини бекор қилиб, хонани бўшатиб қўйибди. Шу билан Исмоилнинг AirPods'и ухлади.

Менежери билан боғландик, Find My орқали қидирдик. Менежер ҳам тозаловчилардан суриштирди. Қулоқчин эса йўқ.

Ишқилиб, Исмоилга янги AirPods олиб бердим, меҳмонхона кейин унинг пулини компенсация қилиб берди.

@zambarakning_oqi
👍125🤔12😁5🤯3
2025/10/26 14:13:09
Back to Top
HTML Embed Code: