Telegram Web Link
Юқоридаги хабар, агар ростдан амалга ошса, жуда катта хато бўлади. Фойдаси, балки 5--10 дақиқа вақтни тежаш бўлар, аммо ўлимлар сони бундан-да ортади.

Ўзбекистон Германия эмас-ки, катта тезликда юриш хавфсиз бўлса.

Қоралайман.

@zambarakning_oqi
👍112👎15🤔2🤯1
Ўтган ой Европага борганимизда, Мюнхен олдидаги Novotel меҳмонхонасида қолгандик. Икки хонани икки кечага олгандик.

Иккинчи куни нонуштадан қайтсак, иккинчи (Исмоил ва Отабек ётадиган) хонани калитини бекор қилиб, хонани бўшатиб қўйибди. Шу билан Исмоилнинг AirPods'и ухлади.

Менежери билан боғландик, Find My орқали қидирдик. Менежер ҳам тозаловчилардан суриштирди. Қулоқчин эса йўқ.

Ишқилиб, Исмоилга янги AirPods олиб бердим, меҳмонхона кейин унинг пулини компенсация қилиб берди.

@zambarakning_oqi
👍125🤔12😁5🤯3
Ўзбекистонда ўзини-ўзи банд қилувчилар учун солиқ ставкаси 4 фоиздан 1 фоизга пасайтирилиши ҳақида ўқидим. Бу жуда яхши янгилик.

Бунинг ортидан савол туғилди: бюджетга тушадиган солиқ йиғимларининг камайиши қандай тўлдирилади? Бошқа солиқ ошириладими, давлат ҳаражатлари қисқартириладими, қарз олинадими? Ëки камроқ фоиз ставкаси “бехит” ишлаётган тадбиркорларни расмий солиқ тўловчига айлантирадими?

Ғарбда, жумладан Канадада солиқ ставкалари ва давлат кўрсатадиган хизматлар бир-бирига пропорционал. Давлат янги хизмат, масалан, боғча пулини компенсация қилиб беришни йўлга қўйса, уни қаердан молиялаштирилади деган савол қўйилади. Одатда молиялаштириш ёки солиқларни ошириш, ёки давлат облигацияларини сотиш билан амалга оширилади. Чунки ҳеч нарса текин эмас.

Солиқ туширилиши ҳам худди шундай. Камроқ солиқ тўлаяпсизми, демак ёки сиз фойдаланидан давлат хизматлари сифати пасаяди, сони камаяди ва ҳ.к. Ëки давлат ташқи қарзи ортади. Солиқларнинг пасайиши ўзидан-ўзи бўлмайди.

Жастин Трюдо бош вазирлиги даврида Канадада ижтимоий хизматлар сони ортди, кам таъминланган оилалар учун боғча, стоматолог хизматлари сезиларли арзонлашди. Аммо бунинг ортидан қарийб 10 йил давомида солиқлар ҳам кўтарилди, давлат қарзи ҳам.

@zambarakning_oqi
👍64🤔5🤯4
“Лолазор” подкастида Тошкентдаги баъзи кўчаларда тезликни 80гача оширишга рухсат берилиши муҳокама қилинибди. Айтилган барча гапларга қўшиламан, бу таклиф ақл бовар қилмас таклиф, асло тадбиқ этиш керак эмас.

Қарор қабул қилувчилар авария ва одамлар ўлими қанча зарар келтираётганини тушунишмаяпти. Шунинг учун бу зарарни умумий маҳраж — пулга тенглаштириш керак.

Масалан, Калгарида ҳар бир авария, ҳар бир жароҳат ва ўлим иқтисодиётга қанча зарар эканини ҳисоблаб чиқишади. Чунки жароҳатланган ёки ҳалок бўлган инсон иқтисодиётга ҳисса қўшолмайди. Унга тиббиёт тизими пул сарфлайди. Машинаси ремонтда бўлган инсон иқтисодий қиймат яратолмайди.

Агар ҳисоб-китоб қилиниб, 2000 кишининг ўлими фалон миллиард сўм зарар келтиряпти дейилса, амалдорлар тушуниб қолар. Пул жониворни ҳамма тушунади-ку.

@zambarakning_oqi
👍127👏10🤔4👎3
Уйда наша етиштириш учун тўплам, дўконда сотиляпти. Олганим йўқ лекин.

P.S. Мен наркотик моддаларига қаршиман (адам айтдилар шуни қўшиб қўйишни). А так ростдан қаршиман лекин, беҳазил.

@zambarakning_oqi
😁225👍20🤯6🤬3🤔2
Шу десанглар, кўча санғиб келдик.

@zambarakning_oqi
1👍172👏13😁2🤔2
Исмоил эртадан 11 синфни бошлайди. Бугун мактаб директори ўқитувчилар билан тушган суратни юборибди.

@zambarakning_oqi
👍152👏28
Россия Украинада бошлаган уруши ортидан Канадага нафақат жуда кўп нафар украиналик қочоқ, балки турли-туман Украина махсулотлари ҳам кириб келди. Аввал бундай маҳсулотларни махсус дўконлардан излардик, ҳозир эса маҳалламиздаги супермаркетда сотиляпти.

Учинчи суратда дўконимиздаги ўзбек тилида ёзуви бор ягона маҳсулот акс этган.

@zambarakning_oqi
👍157👏14🤔1
Кетар жафосида ёз бизга сюрприз тайёрлабди. "Гидрометцентр" хабарига кўра шаҳарда бу ҳафта қаттиқ иссиқ бўлармиш, ҳарорат +30гача кўтарилармиш.

Менимча, бу йил биринчи марта бундай огоҳлантириш олишимиз. Бу сафар ёз жуда ҳам ёмғирли келди, ҳовлига бассейн ҳам қўя олмадик.

@zambarakning_oqi
😁42👍13🤔3👎2
Google янги Gemini 2.5 Flash Image моделини тақдим қилди. Суратларни боплаяпти лекин. Ва жуда тез ишлаяпти.

@zambarakning_oqi
👍40👏5🤯3😁1
Forwarded from davletovuz
Chevrolet Tahoe 2025 High Country

“UzAuto Motors” импорт қиладиган янги Chevrolet Tahoe 2025 High Country
автомобилининг тавсия этилган чакана нархини 1 млрд 464,5 млн сўм этиб белгилабди. Модель сотувлари 2025 йил 11 сентябрдан бошланиши режалаштирилган.
😁90👎37🤯7👍3
Мана энди Кобальтни кутмасдан, машини бемалол олаверарканмиз. Бўларкану!

Газ қўйиб, Яндексда Комфортда ишлаймиз энди.

@zambarakning_oqi
😁130👍8👏2
2025/10/22 08:07:10
Back to Top
HTML Embed Code: