ФИФАнинг янги рейтинги чиқипти -- https://inside.fifa.com/fifa-world-ranking/men. Унда Ўзбекистон 54-ўринда, Канада эса 26-ўринда экан.
Анув куни 1,5 миллионлик шаҳарнинг стадионини кўрдинглар. Футбол бу ерда умуман оммабоп эмас.
Бош вазир футболни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилмайди, провинция раҳбарлари футбол билан шуғулланмайди.
Қолавеса, National стадиони ҳам йўқ.
Шундай бўлса ҳам қандай қилиб Канада бунақа юқори ўринларда? Беҳазил, ростдан тушунмадим.
@zambarakning_oqi

😁154👍12🤔7
😁226👍6👎3🤬1
IQAir'да эътироф этилибмиз. Зато Нест Уаннинг туришини қаранглар, душманларнинг роса алами чиқаётгандир!
@zambarakning_oqi
@zambarakning_oqi
😁114🤯9👍6🤬4
Яхши ва ёмон.
Абдулла Абдуқодиров Марказий Банк баёнотига муносабат билдирибди. Унинг муносабатига бошқа иқтисодчилар фикр билдиришибди. Соғлом муҳокама бўлибди.
Каримов даврида МБ ёки бошқа давлат идоралари баёнот бермасди. Фақат битта одам гапирарди, унинг гапини ҳеч ким муҳокама қилмасди.
~~~
Қарийб 2000 нафар бола боғчада заҳарланибди. Алам қиладигани, асабни қайнатадигани шуки, мутасаддиларнинг тўхтамасдан, кўзини лўқ қилиб ёлғон гапириши бўлди.
Алдаб-сулдаб қанча болани ўлдирвордиларинг яқиндагина, алдашга пух борми ўзи давлатга ишонч плинтусдан паст бўлган пайтда.
Қачон буларга инсоф кираркин, а?

👏79👍51🤬22🤯7😁2
Ўқитувчиларимиз Альберта ҳукумати таклифларига рози бўлмапти.
Ҳукумат ўқитувчиларга ойликларини инфляция даражасида ошириш ва яна 3000 нафар ўқитувчини ёллашга тайёр эканини билдирганди. Аммо ўқитувчилар ойликлар кўпроқ оширилишини ва синфларда ўқувчилар сонини камайтириш учун янада кўпроқ ўқитувчи ёллашни талаб қилишмоқда.
Шу муносабат билан Альберта ўқитувчилар уюшмаси аъзолари (Альбертадаги барча давлат мактаблари ўқитувчилари) душанбадан бошлаб ишга чиқишмас экан. Калгари мактаб кенгаши (ГорОНО)дан келган хабарга кўра (суратда), мактаблар ёпилади, мактаб автобуслари тўхтатилади, онлайн тизимлар ўчириб қўйилади.
Альберта ҳукумати ота-оналарга ўқиш бўлмаган ҳар бир кун учун бола бошига 30 Канада (22 АҚШ) долларидан пул тўлаб бераркан. Ўқув материалларини ҳам ҳукумат сайтига жойлаб қўяркан.
Отабек ва Абдумалик хурсанд. Исмоилга эса бу таъсир қилмайди, чунки унинг мактаби хусусий.
Ўқитувчилар қачон ишга чиқиши номаълум. Бу уюшма аъзолари ва ҳукумат орасидаги келишувга боғлиқ.

👍87😁32👏8🤔6🤯3
Айтганча, почтальонларимиз ҳам бир ҳафта аввал иш ташлаган. Ўтган йили ҳам ташлашганди, яна ниманидир келиша олишмаган шекилли.
Менам ишимни ташласаммикин?
@zambarakning_oqi
Менам ишимни ташласаммикин?
@zambarakning_oqi
😁108👍6
Сунъий идрок учун мильярдлаб долдр сарфланаётган экан. Мен ҳам буни сездим -- комментларда ботлар СИ томонидан яратилган ярим яланғоч аёллар сурати билан бўлар-бўлмас сайтларга реклама жойлаб ётишипти. Хит қилишди.
@zambarakning_oqi
@zambarakning_oqi
👍25😁18🤯6
СИ яратувчи компаниялар гигант, ҳаддан ташқари катта дата марказлар қуришяпти ва унга миллиардлаб доллар сарфлашяпти. Аммо Ботирнинг гапига қўшимча қилиш керак-ки, бунинг ортидан электр энергияси нархи кўтарилиб кетяпти ва оғирлик оддий аҳолига тушяпти.
Маълумотлар марказлари атрофида электр энергияси нега қимматлашмоқда?
Сунъий идрок учун яратилагн маълумот марказлари жуда катта миқдорда электр энергияси истеъмол қилади. Бу АҚШда электр энергияси нархи ўнлаб йиллар давомида кўрмаган тезликда ўсиб бормоқда.
Натижа ҳайратланарли: маълумот марказлари қурилган жойларда электр энергиясининг улгуржи нархлари сўнгги беш йилда 267% гача ошган.
Муаммо шундаки, харажатлар нотўғри тақсимланмоқда. Маълумот марказлари тармоққа катта юк солади, лекин инфратузилма харажатлари (янги электр станциялари, узатиш линияларини модернизациялаш) оддий аҳолига ҳам тарқатилади.
Нега маълумотлар марказлари ҳаражатларни тўлиқ қопламайди?
1. Штатлар ўртасида рақобат.
Ҳар бир штат иш ўринлари ва солиқ даромадлари учун Big Tech компанияларини жалб қилишга уринмоқда. Қаттиқроқ шартлар қўйса, компаниялар бошқа жойга кўчиб кетишидан қўрқишади.
2. Етарли бўлмаган ислоҳотлар.
Гарчи штатлар депозитлар ва 10-15 йиллик тўлов мажбуриятларини талаб қилишга уринаётган бўлса-да, танқидчилар Microsoft, Google, Amazon ва Meta каби гигантларга қарши қаттиқ туришга штатларда жасорат йўқ деб айтишади.
3. Сиёсий заифлик.
Бу сиёсий ва регулятор муаммо. Маълумот марказлари тармоққа юклайдиган тўлиқ харажатларни тўғри ҳисоблаш ва ундан ундириш учун иродали қарорлар етишмаяпти.
Натижада оддий истеъмолчилар технология компанияларининг электр энергия истеъмолини субсидиялашга мажбур бўлишмоқда.
Бунинг номи: late stage capitalism.

👍39👏6🤔2🤯1
Бундай олиб қараса, ҳозирги АҚШ 90-йиллар Россиясига ўхшаб кетади:
1. Жилов олигархлар қўлида. Олигархлар ўзига мос кандидат учун юз миллионлаб доллар сарфлаб, уни президент қилиб қўйишди. Борис Ельциннинг иккинчи муддатга сайланишини эсланг.
2. Бутун телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар, ОАВлар олигархлар қўлида. Фейсбук ва Инстаграм — Цукерберг, Твиттер — Маск, Тикток мана яна бир олигарх Ларри Эллисон қўлига ўтмоқда.
Телевидениеда ҳам шу аҳвол. Ўнгчиларнинг асосий пропаганда канали Fox News таниқли олигарх Руперт Мёрдокники.
Бунинг ортидан олигархлар кун тартибини бемалол бошқаришяпти. Трампни танқид қилганларни эфирдан бирпасда олиб ташлашяпти. НТВ тарихини эсга оламиз.
3. Олигархлар шахтёру кончилар, завод ишчиларию слесарларни минимал ойликка ишлатиб, миллиардлаб доллар фойда олишган. Ер ресурсларини тизгинсиз сўришган.
4. Кейин нима бўлгани эсингиздами? Путин ўзига лоял бўлмаган олигархларни қамоққа тиққанди. Трамп ҳам шу даражага етармикин, қизиқ?
P.S. Буларни кўриб одам сўлчи бўлиб кетаркан-да энди.

👍77🤯19😁10
Роппа-роса 10 кундан сўнг Калгарида ҳоким, шаҳар кенгаши ва мактаблар кенгашлари сайловлари бўлиб ўтади.
Суратда: ҳокимиликка асосий номзодлар.
Чапдан ўнгга:
1. Соня Шарп -- провинциянинг консерватив ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган ўнгчи. Ҳозирда шаҳар кенгаши депутати.
2. Жереми Фаркас -- ўзини марказчи қилиб кўрсатмоқчи бўлган ўнгчи. Собиқ шаҳар кенгаши депутати ва ҳокимиликка номзод.
3. Жёти Гондек -- марказчи, ҳозирги ҳоким.
4. Жефф Девисон -- ўнгчи, бизнесмен, ҳокимликка собиқ номзод.
5. Брайан Тиссен -- марказ-сўлчи, юрист.
Дебатлардаги фикрларини эшитганимдан сўнг менга Тиссен маъқул келяпти, аммо унинг ютиш имконияти паст. Ўнгчиларни ҳокимият тепасига келтирмаслик учун яна Гондекка овоз бераман, шекилли.

👍31🤔5
Собиқ мухтарамимиз Жастин Трюдо қўшиқчи Кети Перри билан дон олишиб юрганмиш. Суратларини қаранг, шарманда!!
@zambarakning_oqi
@zambarakning_oqi
😁171🤯12👍9👏5🤔2
Калгарида янги ҳоким сайланди -- Жереми Фаркас (суратда). У аввал ўта консерватор платформа билан шаҳар депутати бўлиб ишлаганди. Аммо ўтган сафарги сайловда ютқазганди. Ортадан тўрт йил ўтди, у платформасини марказга мослади ва мана, ҳокимга айланди.
Қизиғи, қарийб 1,5 млн аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарда атиги 349 минг киши овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди ва янги сайланган ҳоким бор-йўғи 91 минг овоз билан ғалаба қозонди.
Иккинчи ўринни Соня Шарп -- провинциал консерваторларнинг дўсти эгаллади. Аввалги ҳоким -- Жёти Гондек эса учинчи ўринни эгаллади ва ўз мағлубиятини тан олди.

👍21🤔3🤯1
Канадада Марказий сайлов комиссияси йўқ.
Федерал сайловларни алоҳида, провинциал сайловларни яна бир бошқа, маҳаллий сайловларни эса учинчи бир бошқа мустақил ташкилот бошқаради. Бу ташкилотлар, мос равишда, федерал, провинциал ва маҳаллий қонунларга бўйсунади.

👍22😁7
Суратда аксарияти ҳиндлар истиқомат қиладиган округдаги номзодлар исми қайд этилган, бари ҳинд! Қойил.
Бундай олиб қарасангиз, Канадада ҳиндлар хитойликларга солиштирганда анча сиёсий фаол. Балки Ҳиндистонда сайловлар эркин бўлгани учундир, деб ўйлаб қолдим. Болалигидан сиёсий плюрализмда ўсган, ўша фаоллигини иммигрант бўлиб ҳам давом эттиряпти.

👍32🤔4🤯4
Ўзбекистон янгиликларини ўқисангиз, ҳаммаёқда қурилиш. Янги касалхона қурилади, янги датацентр, янги кемпинг. Қурилади, қурилади, қурилади.
Ҳамма пулни бинога эмас, балки инсон капиталига тикиш керакдир? Карго культ дегани шумиди?
Тағин билмадим (c)

👍80😁5🤯5🤔1