Виза керак бўлса юқоридаги одамга ёзаверасизлар, мен айтиб қўйдим.

@zambarakning_oqi
Эрталаб туриши билан Абдумалик олма еяпти. Диалог:

— Ҳа, ёрма (хлопья) емайсанми?
— Йўқ, мен соғлом овқатланяпман, Отабекдан кучли бўлишим керак.
— Нимага?
— Чунки у пультни олиб қўйганда, мен ундан қайтариб оволишим учун.

Мақсадларни тўғри қўйиш муваффақиятга етаклайди (оқ-қора, секинлаштирилган видео, фонда мумтоз мусиқа).

@zambarakning_oqi
Бугун Ха Линг чўққисига чиқдик (аввал ҳам чиққандик). 9 км масофа, 760 м кўтарилиш. Оёқда оёқ қолмади. Гўзалликдан эса том кетаёзди.

P.S. Дахшатли видеолар — Инстаграмда.

@zambarakning_oqi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўлда эса машина деярли тўлиқ ўзини-ўзи бошқариб келди.

Тесланинг янгиланган Full Self-Driving имкониятини ишлатдим. Автомобиль белгиланган тезликни ушлаяпти, олдиндаги машина секин юрганда обгонга чиқяпти, светофорда тўхтаяпти, пиёдаларга йўл беряпти. Ишқилиб, қарийб тўлиқ ўзи юряпти.

Шу кунларда алоҳида видео қиламан.

@zambarakning_oqi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Тесланинг тўлиқ ўзини-ўзи бошқариш дастурининг янги версияси чиқди ва шу муносабат билан Канада ва АҚШдаги Тесла автомобиллари учун бир ойлик демо тақдим этилди.

Бугун қарийб бир соат Автопилот билан юриб, жараённи видеога туширдим. Мана бу ерда батафсил видеони томоша қилишингиз мумкин — https://www.youtube.com/watch?v=a6NJVRC5-rg

Автопилотдан фойдаланиш давомида мен ҳеч нарса қилмадим. Навигаторга манзилни киритдим ва автомобиль мени ўзи элтиб қўйди. Ҳаракатланиш, йўл белгилари ва чизиқларига риоя этиш, бошқа автомобиль ва пиёдаларга йўл бериш ва ҳ.к.ни автомобилнинг ўзи бажарди. Мен фақат рульни ушлаб кетдим, талаби шунақа.

Қарийб бир соат давомида Тесла бир марта узлуксиз чизиқни босиб кетди, бир марта светофорнинг сариқ чироғига ўтиб кетди. Бир марта эса полосани вақтида алмаштирмай, бошқа кўчага кетиб қолди.

Бир неча марта машинани тезлаштириш учун ўзим акселератор педалини босишимга тўғри келди, аммо бирор марта тормозни босмадим.

Видеони тўлиқлигича томоша қилинг (https://www.youtube.com/watch?v=a6NJVRC5-rg) ва фикрларингиз билан улашинг.

@zambarakning_oqi
Канадага туристик виза билан бориб, кейин ишчи визага ўтказиш мумкинми? Сўнгги кунларда мана шундай саволлар кўпайиб қолди. Мен 100% аниғини билмайман, аммо билганимни айтиб бераман.

Назарий жиҳатдан ҳа, мумкин. Аммо амалиётдан бундай ишни — виза турини биридан иккинчисига ўтказиш жуда қийин.

Дейлик, сиз туристик виза билан келиб, кейин бу ерда иш топдингиз. Лекин барибир турвиза билан ишлаш мумкин эмас. Аммо иш берувчи хоҳласа, визангизни ишчи визага алмаштириб бериши мумкин.

Бунинг учун у аввал маҳаллий аҳоли орасида ходим қидириши керак. Бир неча ой ичида топа олмаса, кейин ҳукуматга ариза топширади, “маҳаллий аҳоли ичидан тополмадим, чет элдан ишчи ёллашга рухсат беринг” қабилида. Ариза узоқ муддат (бир неча ой) ичида кўриб чиқилади. Рухсат берилганидан сўнг, визангизни алмаштиришга ҳужжат топширади. Унинг жавоби чиққанидан сўнггина сиз ишга киришишингиз мумкин бўлади.

Кўриб турганингиздек, бу жуда узоқ ва мураккаб жараён. Иш берувчиларга бундай жараённи бошидан ўтказишга нима наф? Нима учун шунча қийналиб, сизга ишчи виза олиб бериши керак?

Шу сабабли ҳам иш берувчилар бу жараёндан ўтишдан аввал ва кейин ходимини итдек ишлатади ва кам пул беради. Чунки ходим бу компанияга боғлиқ, нимаям қила оларди?

Мана шунақа гаплар.

@zambarakning_oqi
Калгаридан қуёш тутилишининг кўриниши.

@zambarakning_oqi
Уйдаги энергия мониторинги тизимига янги функция қўшдим.

Энди, ишлаб чиқарилган қуёш энергияси, ишлатилган энергия, тармоққа сотилган ва ундан сотиб олинган қувватга қўшимча равишда, тармоқдан сотиб олинган энергиянинг қанчаси “тоза” эканини ҳам кўришим мумкин бўлди.

Electricity Maps сайти худудларда электр энергияси қандай ишлаб чиқарилиши (газ, кўмир, қуёш, гидро, шамол ва ҳ.к.)ни мониторинг қилиб, натижаларини сайтида ва API орқали намойиш қиларкан. Мен API ёрдамида бу маълумотларни уйдаги серверимга юклаб оляпман. Натижада, тармоқдан сотиб олаётган энергия қанчалик “тоза” (экологияга зарар келтирмайдиган) эканини кўра оляпман.

Суратга назар ташланг:

Бугун (кундузги соат 12) 10,5 кВт*соат энергия ишлатибмиз, 5,1 кВт*соатини тармоққа сотибмиз, 6,9 кВт*соат эса сотиб олибмиз. Шу сотиб олинган энергиянинг 1,6 кВт*соати қайта ишланадиган манбалардан ишлаб чиқарилган экан.

Умуман олганда, бугун сарфлаган энергиямизнинг қарийб ярми “тоза” манбалардан олинибди. Кеча кун роса қуёшли бўлганди, шу сабабли ишлатган энергиямизнинг қарийб 90 фоизи “тоза” бўлди. Электромобилни эса тўлиқ қуёш энергияси ёрдамида қувватладим, “топ-тоза”.

@zambarakning_oqi
Бугун йил бошидан буён биринчи марта 60 кВт*соатдан кўп энергия ишлаб чиқарибмиз.

Уйда 31 кВт*соат ишлатибмиз: 35 кВт сотибмиз, қарийб 7 кВт сотиб олибмиз. Натижада 1,89 Канада (1,38 АҚШ) доллари ишлаб олибмиз.

Биз тармоққа 1 кВт*соатни 6,9 Канада (5 АҚШ) центидан сотамиз ва 10 Канада (7,3 АҚШ) центдан сотиб оламиз.

Сотиб олган энергиянинг 1 кВт*соати “тоза” экан. Жами ишлатган энергиямизнинг 83 фоизи “яшил” манбалардан олинибди.

P.S. Машинани ҳам фақат қуёш энергияси ёрдамида қувватлаяпман. Кундуз куни 2—3 кВт билан секин қувватлайман, шунда уйдаги истеъмол учун ҳам, машина учун ҳам панеллардан ишлаб чиқарган энергия етади.

@zambarakning_oqi
Куни кеча уйимизга ватандан туҳфа етиб келди. Barlos фирмаси Ўзбекистондан Шимолий Америкага гуруч, ёғ ва бошқа миллий махсулотларни импорт қилишни бошлабди. Шу муносабат билан бизга ҳам илинишибди. Жуда кўнглим кўтарилди, компания вакили Рустам Ибрагимовга катта раҳмат.

Америкадагилар, агар ўзимизнинг лазер, аланга, девзира гуручларимиздан, зиғир ёғдан олмоқчи бўлсангиз, қуйидаги жойларга мурожаат қилишингиз мумкин.
— Онлайн дўкон: https://barlos.shop/
— eBay: https://shorturl.at/gqrLS
— Amazon: https://a.co/d/5ZbiGTu

Ижтимоий тармоқлар:
https://www.tg-me.com/BarlosUSA
https://www.instagram.com/barlos_usa/
https://www.facebook.com/profile.php?id=100091864448846

Таниш-билишчилик ҳуқуқи асосида.

@zambarakning_oqi
“Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри. Бутун дунёда шунақа.” деганмиш Тошкент шаҳри ҳокими.

Калгарида 9850 гектар боғ бор экан. Уларда 1100 болалар майдончаси, 475 футбол ва 430 бейсбол майдони, 8400та скамейка бор экан.

Ва бу боғларнинг барини шаҳар ҳокимияти бошқараркан — https://www.calgary.ca/parks/locations.html.

Калгаридаги ягона аттракционли боғ хусусий бўлиб, у шаҳарнинг ташқарисида жойлашган.

Суратда: маҳалламиздаги боғлардан бирида чурвақалар мазза қилишяпти.

Изоҳ: мазза қилишмаяпти, зўрға кўчага опчиққан пайтим. Уларга қўйиб берсангиз куни билан айпадидан турмаса 😩

@zambarakning_oqi
Мана бу суратда Калгаридаги Nose Hill (Бурунтепа) боғи акс этган. Бунинг нимаси боғ, яйлов-ку, дейишингиз мумкин ва ҳақ бўласиз.

Калагари яйловзор биосферасида жойлашган. Унинг иқлими қуруқ ва денгиз сатҳидан нисбатан баландда (1000 м) бўлгани учун, шаҳар худудида табиий равишда дарахтлар ўсмайди. Шаҳардаги қарийб барча дарахтлар одамлар томонидан экилган.

Бу 1100 гектарли боғ ёввойилигича қолдирилган. У ердаги ўтлар ўрилмайди. Ҳар ёзда шаҳар ҳокимияти боққа эчкиларни қўйиб юборади, улар ўтни “ўриб” туришади.

Боғ ёввойи бўлгани учун унинг ҳудудида кийик, тулки, койот каби ҳайвонларни учратиш мумкин. Булардан ташқари, боғда сичқон ва бошқа кемирувчиларни ҳам бор. Осмонда эса уларни овлаш учун учиб юрган қирғийларни учратиш мумкин.

Калгаридаги барча катта боғлар ҳақида ҳокимият сайтида маълумот топиш мумкин. Ҳатто койотлар — шаҳарнинг энг кўп сонли йиртқичлари учун алоҳида саҳифа очилган (https://www.calgary.ca/parks/wildlife/urban-coyotes.html). Саҳифада бу ҳайвонлар ҳақида, уларнинг фойдаси, хавфи, уларни кўрганда ўзини қандай тутиш кераклиги ҳақида маълумот берилган.

@zambarakning_oqi
Мавзу сўнгида битта гап — ҳокимбова бошқа шаҳарларда боғларни давлат бошқаришини билмайди эмас, балодай билади. Шунчаки гапни айлантириб, бировларни чалғитишга ҳаракат қилди. Оддий бир демагог-да, бунақаларнинг кўпини кўрганмиз.

@zambarakning_oqi
2024/04/30 01:29:07
Back to Top
HTML Embed Code: