Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди.
- Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, - деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
- Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди.
- Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, - деди ота.
У ерга борган ўғил дўкондорнинг «беш минг доллар бераман» деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
- Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, - деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
- Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг шу бир парчагина темирни бир милион доллар деб баҳолашди-я, - деди.
Шунда ота:
- Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма!» дея насиҳат қилган бўлди.
@zarbulmasall

Билмасдилар
Зулқарнайн (а.с.) ярим кеча ўз қўшини билан бир ғордан ўтиб борар экан, “Оёғингиз остида учраган нарсалардан олиб кетинг” дея амр қилди. Қўшиндагилардан бир гуруҳи: “Кўп юрдик, жуда чарчаганмиз, энди кечаси билан оёғимиздаги нарсаларни ҳам йиғамизми?” – деб ҳеч нима олмадилар. Иккинчи бир гуруҳ: “Қўмондонимиз айтган экан, бир оз тўплай қолайлик, буйруққа қарши чиқмайлик. Зеро, қўмондонга бўйсуниш керак”, – деб озгина нарса оладилар. Учинчи гуруҳ эса: “Қўмондон бежизга бундай демади, бунда қандайдир ҳикмат бўлиши керак”, – дея тўрваларини тўлгунча қўлга илинган нарсалар билан тўлдирдилар.
Кун ёришганда қарасаларки, олтин конининг ёнидан ўтишибди. Ва оёқларига теккан нарсалар олтин экан. Буни билганларида эса, ҳеч нарса олмаган биринчи гуруҳ: “Эҳ, нега олмадик а! Нега қўмондонимизнинг гапига кирмадик, қанийди олганимизда... Битта бўлса ҳам олсайдик”, – деб пушаймон бўлдилар. Озгина олган иккинчи гуруҳдагилар: “Эҳ, яна озгина олсак эди. Чўнтакларимизни, халталаримизни тўлдирсак бўлар экан...” – деб қолишди. Кўп олган учинчи гуруҳ эса: “Кошки кераксиз нарсаларимизни ташлаб юборсайдик, кўпроқ олсайдик. Ҳамма нарсаларимизни тўлдирсайдик. Бундан ҳам кўпроқ олиб қолсайдик...” – дея кўп олганларига қарамай барибир хафа эдилар.
Ҳикмат
Қаноат қўрғондир. – У ерга кирсанг нафс ёмонлигидан қутиласан. Тоғликдир – у ерга чиқсанг душман ва дўстга қарамликдан халос бўлурсан.
(Алишер Навоий)

👍2
Емакхонада ўтиргандик. Бир одам телефонда гаплашиб бўлиб, қувончдан қийқириб сакради ва официантни чақириб:
— Ҳаммага менинг номимдан кўфта кабоб тарқатинг! Ўн саккиз йиллик интиқликдан кейин бугун мен ота бўлдим!- деди.
Уч-тўрт кундан кейин эркакни 5-6 ёшли болачанинг қўлидан тутиб болалар хиёбонида сайр қилиб юрганини кўрдим. Уни таниган заҳоти ёнига бориб, ўша кунги ишини эслатдим ва ёнидаги болачага ишора қилдим. Эркак тортиниб, хижолат чекиб шундай деди:
— Ўша куни емакхонада менинг олдимдаги столга келиб ўтирган кекса эр-хотин ўзаро суҳбати қулоғимга чалинди. Онахон чолига “Кўфта кабоб ейлик, анчадан бери егим келиб юрганди”, деди. Отахон эса аёлидан кўзларини олиб қочиб “Ҳозир кўфта кабоб ололмаймиз, пулимиз фақат шўрвага етади, холос” дея синиққина жавоб қилди. Шу орада мен телефонда гаплашгандай бўлиб, ҳаммага кўфта кабоб буюртма қилдим.
— Фақат ўша кекса жуфтликка олиб берсангиз бўларди, ҳамма хўрандаларга буюртма қилишнинг нима кераги бор эди?- дея сўрадим ундан.
Эркакнинг жавобидан кўзларим ёшланди:
— Фақат уларга олиб берганимда отахон аёлининг олдида хижолат бўларди. Шунинг учун ҳаммани бирдай меҳмон қилдим. Менинг пулим кетса кетсин, бир эркакнинг иззат-нафси синмасин.
Манба:UCHNUQTA
Канал: @zarbulmasall

Germaniyada bolalarni dunyoqarashini kengaytirish uchun masjidga ekskursiya qilishdi va ulardan sajda qilishni so'rashdi (fotosuratda bo'lgani kabi yerga bosh egishdi). Sajdadan keyin ular nemis bolalaridan sajda paytida nimalarni his qilganliklarini so'radilar. Ularning javoblari, ekskursiyaga olib borganlarni hayratda qoldirdi. Mana bolalar qanday javob berishdi:
- Men Isoni eshitdim,
- Men Xudo bilan gaplashdim,
- Men endi cherkovga bormayman,
- Men dunyodagi derazadan jannatga qaradim,
- Agar men musulmon bo'lsam, mendan g'azablanmaysizmi?
- Bu yoga va meditatsiyaga qaraganda ancha yoqimli ekan,
- Mening peshonamdan og‘riq yerga oqib tushdi,
- Men Musulmonlarning Xudosini ko'rdim, U meni ham mehr bilan taklif qildi,
- Yulduzlar menga yaqinlashdi va men ularni tomosha qildim,
- Men yorqin odamlarni ko'rdim, Xudo ularni yaxshi ko'rardi,
- Biz osmonga yengil mashinalarda bordik,
- Musulmonlarning Xudosi nemis tilini biladimi?
C. Abdulahad Qosim

Бир куни подшоҳ баланд қасрида деразадан пастга қараб шаҳарни томоша қилиб турган экан, пастда бир одам аравада тарвуз олиб келиб сотаётганига кўзи тушибди. Шунда шоҳнинг кўнгли тарвуз ейишни тусаб қолибди. Бош вазирини чақириб, 100$ бериб, тарвузни кўрсатиб бориб битта олиб келгин, бир мазза қилиб ейлик, дебди.
Бош вазир шоҳнинг хонасидан чиқиб, биринчи замига 50$ бериб, бор битта тарвуз олиб кел дебди, зами ҳам коридорга чиқиб, молия вазирига 25$ берибди-да, бор тарвуз олиб кел, дебди. Молия министри шопирини чақирибди, унга 10$ берибди ва кўчадиги тарвузни кўрсатиб, битта олиб кел, дебди.
Шопир ҳам тарвузчининг олдига бориб, телефон қилиб, солиқни, божхонани, участковойни, МИБни чақириб, тарвузчининг ҳужжатларини текширишни буюрибди.
Оқибатда ҳамма тарвузини мусодара қилишибди, шопир шундан биттасини олиб, қолганини «по цепочке» юқорига узатиб юборибди.
Тарвуз подшоҳга етиб борибди. Бош вазир уни чиройли қилиб сўйибди. Подшоҳ мазза қилиб еб туриб бош вазирдан: «Ўзи халқимиз қалай яшаяпти, ҳамма шарт-шароитлар яхшими, ҳамма тўқ ва бой-бадавлатми?» деб сўрабди.
Бош вазир: «худди шундай, подшоҳим, халқ жудаям тўқ ва бой-бадавлат», деб жавоб берибди.
Шунда подшоҳ: «Албатта-да, ҳар бир тарвузни 100$ дан сотгандан кейин бой бўлади-да», деб жавоб берган экан…

👍1
100$
Бир ота қизига китоб ўқишни одат қилдириш учун соврин бериб ўқитишни ўйлади. Бир куни қизига: "Қизим сенга шу китобни бераман. Aгар ўқиб тугатсанг 100$ оласан" деб китобни берди. Бу таклиф қизга жуда ёқди. Лекин афсуски, қизни китоб ўқишга ҳеч тоқати йўқ эди.
У ўзича "Энг яхшиси мен бу китобни таржимайи ҳолини интернетдан топиб ўқийман. Отам ўқидингми деса, китоб ҳақида гапириб бераман" деб ўйлади. Шундай килиб интернетдан китоб ҳақида қисқача матн топди. Икки варaқли бу маълумотни яхшилаб ёдлади.
Албатта отаси сезиб қолмасин деб бир ҳафта юрди.
Бир ҳафтадан сўнг "Отажон мен китобни ўқидим, энди 100$ни берасизми?" деб сўради. Отаси қизидан китобда келган мавзулардан гапиришини сўради.
Қизча жуда чиройлик қилиб отасига гапириб берди. Сўнг яна "Отажон энди 100$ни берасизми?" деди.
Аммо отаси қизига у ҳеч кутмаган жавобни берди: "Сен китобни ўқимабсан, агар китобни ўқиганингда ичидаги 100$ ни кўрар эдинг!".
P.S.: Aлбатта, болангизни китоб ўқишга унданг. Зеро, энг яхши инвестиция - билимга тикилган инвестициядир!

Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан дeган гапи жуда ўйга солди одамни
Японияда яшовчи бир ҳамюртимизнинг анча аввал чиққан мақоласини Сизга ҳам илиндим:
«Бугун эрталаб ишга кeтаётган эдим. Мeтрода бир болакайга кўзим тушди. Бошини китобдан кўтармай кeтди, анча жойгача. Ҳавасингиз кeлади-вeй.
Чидаб туролмадим. Ёнида жой бўш экан. Ўтириб саволга тутдим. Япон халқига "сумимасeн" (узр) дeб узоқдан гап бошламасангиз қўрқиб кeтади. Мeн ҳам узр дeб, саволга тутдим. Жавоб бeргиси кeлмай жавоб бeрди.
– Қанақа китоб ўқияпсан?
– Мактабдан бeрган уйга вазифамни қиляпман.
– Нeга уйда қилмадинг?
– Уйда ҳам қилдим. Бу ерда ҳам қиламан. Биласизми? Мен кўп китоб ўқишим кeрак.
– Нимага?
– Отам билан онам ажрашган. Онам мeни, жуда ҳам қийналиб катта қилябди. Баитода (соатбай ишлаш) ишлаб жуда ҳам қийналаябди. Мeн ҳозир зўр ўқисам кeлажакда ўзимни каишамни (компания) очиб, онамларни шачоу (компания бошлиғи) қилиб тайинлайман. Ўзимизни уйимиз бўлади… Мeни “боқишдан қийналаман, бола кeракмас” дeб ажрашиб кeтган отамга ҳам ёрдам қиламан, дeйди…
Кўзларимга ёш кeлди…
Нотўғри савол бeриб қўйганимдан ҳижолат бўлиб, чалғитмоқчи бўлиб, гапни бўлдим.
– Сатоукун, (исми Сатоу экан, -кун қўшимчаси эркалаб чақиришда ишлатилади) дарс қилишни яхши кўрасанми?
– Ҳа, жуда ҳам. Онам айтганлар мeнга, дарс қилсам, яхши одам бўлсам, одамларга ёрдам бeрсам давлатга зиёним тeгмаса «тeнгоку»га тушарканман.
– «Тeнгоку» нима?
– «Тeнгоку»ни билмайсизми? Мeн сизни кийимларингизни, қўлингиздаги китобни кўриб ақлли одам дeб ўйлагандим. Ие, ҳа сиз гаикоужинсиз-ку (хорижлик) шунга тушунмадингиз, шeкилли. «Тeнгоку» дeгани одам ўлгандан кeйин борадиган жой. Яхши одамлар «Тeнгоку»га тушади. Ёмон одамлар «Жигоку»га.
Бу гапларини эшитиб, Жаннат ва Дўзах ҳақида гапираётганини фаҳмладим. Яна саволга тутдим:
– Сатоукун, Жигокуга (дўзах)га қандай одамлар тушади?
– Давлатдан алдаб пул ундирганлар, масалан: ўқимай, ишламай, “пулим йўқ, пул бeринглар” дeб фақат давлатдан пул ундирадиганлар тушади. Ёмон одамлар тушади. Дадамни ҳам тушади дeб айтишди мeнга. Лeкин, мeн хоҳламайман. Бўлди, мeн кeйинги бeкатда тушаман. Бай бай.
– Ўқишларинга омад. Укажон, Илоҳим барча орзуларинга эришгин…
Бола тушиб кeтди. Қарасам анча бeкат ўтиб кeтибман. Кун бўйи бола билан бўлган суҳбат ҳақида ўйладим. Ҳали бошланғичда ўқийдиган болани, фикрлаши-ю, ақллилигига тасанно айтдим. Фарзанд тарбиясига қойил қолдим.
Япония давлатини анча мунча давлатлардан илдамлаб кeтганини сабабини тушунгандeк бўлдим. Ўқимаса ҳeч ким бўлолмаслигини, оддий соатбай ишда ишлаб ўтиб кeтишини тушунган, кeлажакда катта компанияни юритаман, дeб болалигидан қаттиқ ҳаракат қилган Сатоукунлар ривожлантирган экан Японияни. Жуда кўп японни кўрасиз ўзимни компаниямни очаман, дeб қаттиқ ўқиб, соатбай ишлаб, ухламай юрганликларини. Шу сабабдан Япон компаниялари дунёда кучайиб кeтгандир, балки.
Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан дeган гапи жуда ўйга солди одамни.
Барака топ, Сатоукун. Ўзингдан нeча баробар ёши катта аканга, «жигоку», «тeнгокудан», ҳаётдан, тиришқоқликдан, китоб ўқишдан дарс бeриб қўйганинг учун…
Моҳи Рамазон ойларида дуо қилайлик азизлар, бизни юртимиздан ҳам шундай, болажонлар чиқиб, ёшлар чиқиб, катта – катта компаниялар очиб, кучли олимлар чиқиб, ота-боболаримизни муносиб ворислари чиқиб Ўзбeкистонимизни Япониядeк, бошқа ривожланган давлатлардeк юқори чўққиларга олиб чиқсин, Илоҳим.
Баҳодир Искандаров,
Шинжуку шаҳри, Япония. 2019 йил 7 май».
Мақола тугади.
Фото: Япония метросидаги Сатоукун. (Баҳодир Искандаров олган фотосурат).

Қуръони каримга тааллуқли ададлар
Суралар: - 114 та.
Сўзлар: - 77437 та.
Ҳарфлар: - 323671 та.
Жузлар (поралар): - 30 та.
Ҳизблар: - 60 та.
Рублар: - 120 та.
Оятлар: - 6236 та.
Маккий оятлар: - 4475 та.
Маданий оятлар: - 1761 та.
Қуръони карим Рамазон ойида, қадр кечасида нозил бўла бошлаган.
Маккада 12 йилу 5 ою 13 кун нозил бўлган.
Мадинада 9 йил, 9 ой, 9 кун нозил бўлган.
Илк нозил бўлган сура Алақ сурасидир.
Охирги нозил бўлган оят Бақара сурасининг 281 оятидир. Бу оят нозил бўлганидан тўққиз кун ўтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рафиқи аълога йўл олганлар.

"БАРЧА ОЛАМЛАРНИНГ ПАРВАРДИГОРИ ҲАҚИДА НЕ ГУМОНИНГИЗ БОР?!"
Оиласиз, бола-чақасиз бир ўта бой одам ҳамма ишчиларини меҳмонга чақириб, ҳар бирининг олдига маълум миқдорда пул ва бир Қуръон қўйибди-да, шу иккисидан истаганингларни олинглар, дебди.
- Қуръонни олардим-у, ўқишни билмайман-да. Шунинг учун пулни ола қоламан, - дебди қўриқчи.
- Хотиним касал, уни даволатишга пул зарур эди, йўқса Қуръонни олган бўлардим, - дебди деҳқон.
- Ўқишни яхши кўраман-у, унга вақтим бўлмайди-да, - дебди ошпаз.
Навбат отбоқар болага келибди. У жуда камбағал бўлиб, ҳатто қорни тўйиб овқатланишга ҳам имкони йўқ экан.
- Пойабзалинг йиртилиб кетибди. Янги пойабзал сотиб олиш учун сен ҳам ҳойнаҳой пулни танласанг керак, - дебди бой.
- Тўғри, янги пойабзалга ҳам, бир товуқ сотиб олиб, онам билан бирга ейишга ҳам эҳтиёжим бор. Лекин мен Қуръонни танладим. Чунки онам, Аллоҳ таолонинг биргина сўзи олтиндан ҳам қиммат, таъми эса асалдан ҳам ширин, дейдилар, - деб жавоб берибди отбоқар.
Шундай қилиб у Қуръонни олибди. Ичини очиб қараса, иккита конверт бор экан. Улардан бирида ёнига қўйилган маблағдан кўра анча кўпроқ пул, иккинчисида эса бойга меросхўрлик ҳуқуқи битилган васиқа қоғози турарди.
- Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлган одамни У Зот ноумид қилиб қўймайди, - дебди бой.
"Барча оламларнинг Парвардигори ҳақида не гумонингиз бор?!" (Вас-саффот сураси, 87 - оятдан)
©Муҳаммад Юсуф Қори
Наҳотки шу малумотларни бошқа мусулмон биродарларингиз уқишишини ва сизга савоб булишини хоҳламасангиз
👇Линкни босиб каналга обуна булинг!👇

Қандай ўлчовдан фойдаланасиз?!
Бир камбағал эрнинг хотини сарёғ тайёрлар эди, кейин эса эри уни дўконга олиб бориб сотар эди. Аёл сарёғга доира шаклини берар ва унинг вазни доим 1 кг бўлган. Шу йўл билан улар оилани боқар эдилар.
Бир куни сотувчи унга сарёғни сотаётган камбағалдан шубҳаланди ва сотиб олинган сарёғларни тарозда ўлчаб кўради. Сотувчи қараса ҳар бири 1 килограмм эмас, балки 900 грамм вазнга эга эди ва бундан сотувчи ғазабланиб кетди.
Эртанги куни тонгда, ўша камбағал яна дўконга келади, сотувчи жахл билан шундай деди:
-Бошқа менга сарёғингни олиб келма! Мен энди сендан бошқа сотиб олмайман, сен ёлғончисан! Сен менга сарёғ 1 килограммдан бўлади деб айтган эдинг, аслида эса улар 900 граммдан экан. Мени алдашларига йўл қўймайман!
Камбағал, хафа бўлиб, шундай жавоб берди:
- Хўжайин бизда тарозимиз йўқ... Ҳар доим мен сиздан сотиб олган бир килограмм шакар билан ўлчаган эдим. Шунга қараб биз хотиним билан сарёғ тайёрлаган эдик...
Доим эсда тут: Агарда сен бошқаларни ҳукм қилганда қандай ўлчовдан фойдалансанг, сени ҳукм қилганда ҳам худди ўшандай ўлчовдан фойдаланилади.

ҚИЗ ҚАДРИ
(жуда ибратли ва таъсирли😢)
Мактабларнинг бирида жуда гўзал муаллима бор эди. Жуда латофатли бўлса-да, ҳануз турмушга чиқмаган, балки умуман оила қуриш нияти ҳам йўқдек эди. Ҳамкасблари ундан: “Нима учун турмушга чиқмагансиз? Ахир жуда гўзал қизсиз?” – деб сўрашди.
У эса шундай деди: “Бир аёлнинг бешта қизи бўлиб, олтиничисига ҳомиладор эди. Эри унга: “Агар бу сафар ҳам қиз бўлса, уни ўз қўлларим билан уйдан чиқариб ташлайман”, – деб таҳдид қиларди. Бахтга қарши аёл олтинчи қизини дунёга келтирди. Эри ҳам сўзининг устидан чиқиб, олтинчи қизни қўлига олиб, Хуфтон намозидан кейин масжид остонасида қолдирди. Бомдод намозидан аввал келиб қараса, чақалоқ қўйиб кетган жойида турибди, уни ҳеч ким олиб кетмабди. Ноилож ота қизни уйига қайтариб келди ва кечгача онаси олдида қолдирди. Хуфтон намозидан кейин чақалоқни яна масжид эшиги олдида қолдириб кетди. Бомдод вақтида яна қизини қайтариб олиб келди. Бу ҳол етти кун давом этди. Онаизор эса етти кун тинимсиз қизи учун Қуръон ўқиб, дуо қилиб ўтирарди. Ота ўз ишидан ўзи зерикиб қизни уйда қолдиришга қарор қилди. Бундан она жуда хурсанд бўлди. Озгина муддат ўтиб она яна ҳомиладор бўлди. Бу сафар ўғил! Лекин катта қиз фарзанд тўсатдан вафот этди. Она иккинчи ўғилни дунёга келтирди. Аммо иккинчи қиз вафот этди. Шу зайл ҳар сафар ўғил туғилса, битта қиз дунёдан кўз юмар эди. Она беш ўғилни дунёга келтирди. Лекин бешта қизини қабрга қўйди. Фақат отаси қутилишни истаган кенжа олтинчи қизгина тирик қолди. Кейин эса онанинг ўзи бу фоний дунёни тарк этди. Ҳозир ўша қиз ҳам, укалари ҳам улғайишган. Ўша отаси халос бўлишни истаган олтинчи қиз ким эканини биласизларми? Ўша қиз менман. Отам қариб қолган. Унга қарайдиган ҳеч ким йўқ. Мен барча хизматларини қиламан, таом ҳозирлайман, хуллас нима парвариш бўлса ўзим қиламан. Турмушга чиқмаслигимнинг асосий сабаби ҳам мана шу. Бешта укам эса отамни зиёратига келиб турадилар. Қайси
биридир, бир ойда бир, яна қайсиси икки ойда бир “қораси”ни кўрсатиб кетади. Отам эса менга нисбатан гўдаклигимда қилган ишларидан пушаймон бўлиб ҳар куни йиғлайдилар...

Сусамбилдаги идораларнинг биридаги ишга қабул жараёни
“Соққа”сини тўлаган номзодга савол беришди:
– Иккига иккини қўшсак, неча бўлади?
– Уч!
– Йўқ!
– Беш!
– Йўқ!
– Олти!
– Нотўғри! Лекин изланувчан экан, қабул қиламиз!
“Танка”си бор номзодга савол беришди:
– Иккига иккини қўшсак, неча бўлади?
– Уч!
– Йўқ!
– Уч!
– Йўқ!
– Уч дедим!
– Нотўғри! Лекин тутган ерини кесадиган йигитлардан экан! Майли, қабул қилганимиз бўлсин.
Билимидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ номзодга савол беришди:
– Иккига иккини қўшсак, неча бўлади?
– Тўрт!
– Қаранг-а, биттагина ақлли номзод чиқди-ю... Афсуски, бўш иш ўрни қолмади-да...
P.S.: Шу-шу бўлибдию, барча идораларни “изланувчан” ва “тутган ерини кесадиган”лар босиб кетибди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албатта эшитинглар ота-оналар
Тарбиявий видео. Болларга ҳам қўйиб беринг.
Хаётдаги айни хакикатлар.
@zarbulmasall
Тарбиявий видео. Болларга ҳам қўйиб беринг.
Хаётдаги айни хакикатлар.
@zarbulmasall
Forwarded from Зарбулмасал (Xayotillo Xabibulayevich)
Карвон йўлида
Ибн Сино подшоҳлар таъқибидан қочиб юрган вақтларида ўзини танитмаслик учун, “Мен мусиқачи, бастакорман”, деб бир карвонга қўшилиб олди. У йўлда, от устида ҳам ёзадиган асарлари ҳақида ўйлаб борарди. Аммо, карвон аҳли, кўпчилиги савдогарлар гап талашиб, қий-чув қилиб, аллома ўйлашига ҳалақит берар эдилар. Ибн Сино бу мушкулнинг ҳам иложини топди. У кечаси карвон аҳли ухлаб ётганида туяларнинг бўйнидаги зангула-қўнғироқларнинг ўринларини алмаштириб, ўзга бир садо чиқадиган қилиб қўйди. Эрта тонгда карвон йўлга тушганида қўнғироқ шундай бир маромда садо чиқардики, одамлар яна ухлаб қолдилар. Шу куни Ибн Сино анча ором топди. Яна кеч бўлди. Карвон бир жойда тўхтади. Одамлар озроқ таом еб яна уйқуга кетди.
Ибн Сино карвон туяларининг қўнғироқларини яна ўринларини алмаштириб, бошқача оҳангга солди. Эртасига карвон йўлга тушганида қўнғироқлар шундай садо чиқардиларки, одамлар кула бошладилар.
Учинчи кеча Абу Али карвон аҳли ухлаб ётганида қўнғироқларини яна ўзгача жойлаштирди. Тонгда карвон йўлга тушганида қўнғироқлар шундай қайғули садо чиқардиларки, одамлар йиғлай бошладилар.
Тўртинчи кеча Абу Али қўнғироқлар тартибини яна ўзгартираётганида карвон аҳли бу ишларни ким қилаётганини билиб қолдилар ва алломага иззат-ҳурмат кўрсатиб, биз энди йўлда жим юрамиз, ўйларингизга халақит бермаймиз, дедилар.
Муҳаммад Ибн Сулаймоннинг “Қиссату-л-уламо” асаридан Маҳкам Маҳмуд таржимаси

✍🏼 ҲАСАДГЎЙ
(ибратли ҳикоя)
Касалхона бўлмасида иккита оғир бемор ётарди. Касалларнинг бири дераза ёнига, иккинчиси эшик яқинига жойлашганди.
– Ташқарида нима гаплар? Ойнадан у-бу кўриняптими? Жуда сиқилиб кетди-ю одам... – деди эшик олдидаги киши.
– Ў-ў! – деди жонланиб иккинчи хаста. – Осмонни, булутларни, кўлни ва олисдаги ўрмонни кўряпман.
Дераза ёнидаги киши ҳар куни хонадошига дераза ортида нималар бўлаётганини сўзлаб берарди. У кўлдаги балиқчилар, уларнинг катта илмоқлари, тутган балиқлари, соҳилда ўйнаб юрган болалар, уфққа бош қўйган қуёш, сувнинг мавжланиб туриши ва ҳоказолар ҳақида гапирарди.
У ажойиб-ғаройиб манзараларни ҳикоя қиларкан, шеригининг ичини ит тирнарди. “Бу адолатдан эмас, – деб ўйларди. – Нимага уни дераза ёнига қўйишган-у, мени пойгакка, оёқостига итқитишган? У ҳар куни дунёни томоша қилиб, роҳатланиб ётади. Мен бўлсам, бўёғи кўчган эшикдан бошқа нарсани кўрмайман”.
Бир куни ойна ёнидаги беморни қаттиқ йўтал тутди, хириллаб нафас ола бошлади. У ҳамширани чақириш учун бош томонидаги қўнғироқ тугмасига интилди, бироқ ета олмади. Чунки бунга мажоли қолмаганди, йўтал кучайган, аъзойи бадани дир-дир титрарди. Хонадоши бўлаётган воқеаларни жимгина кузатиб турди. Хоҳласа, ўзининг тугмачасини шундоққина босар, ҳамшира зумда етиб келарди. Лекин у хоҳламади.
Бироз вақт ўтгач бемор тинчиб қолди. У бу ғалвали ва диққинафас дунёни мангуга тарк этди.
Уни олиб чиқиб кетишаётганда хонадоши ҳамширадан: “Энди мени ойна ёнига олиб ўтиб қўйсангиз”, деб илтимос қилди. Ҳамшира унинг ўтинчини ерда қолдирмади. Кўрпа-тўшакларни тўғрилади, устидаги жилдини янгилагач, яхшилаб сирди. Сўнг беморни кўчириб ўтказди. Ҳаммаси жойида эканига ишончи комил бўлгач, эшик томонга йўналди. Бироқ уни касалнинг товуши тўхтатди. Унинг овозида ажабланиш бор эди:
– Ахир қанақасига?! Бу ойнадан қуп-қуруқ деворларгина кўзга ташланяпти-ку! Анави ўлган хонадошим менга ўрмонни, кўлни, булутларни, одамларни кўргани ҳақида гапирганди. Қандай қилиб? Ахир бу ойнадан одамни завқлантирадиган ҳеч нарса кўринмаяпти!
Ҳамшира маъюс жилмайди:
– У умуман кўра олмасди. Бечора шеригингизнинг кўзлари ожиз эди...
(Хулоса ўзингиздан)

(Ҳаётий қисса)
ИБРАТ ВА НАСИҲАТ
Ўқитувчи мудир хонасини эшигини жаҳл билан очиб, ўқувчини мудир томон итариб юборди. Ўқитувчи тинмай ўқувчини ҳақоратлар эди.
Мудирга:
- Марҳамат, кўриб қўйинг, кийиниш услубига назар солинг, - дея ўқувчининг кўйлагини енгидан кўтарди.
Ўқувчи оқиб тушаётган кўз ёшларини яширди. Мудир эса ҳайратдан турган жойида тикилиб турарди. Ўқитувчи (назарида) «қурбонлик»ни «жаллод» га топшириб чиқиб кетди.
Мудир қаршисидаги болани синчиклаб кўздан кечирди. Одамни эътиборини тортадиган кийиниш услубига разм солди.
Кийими ўзига катта, осилиб ётар, енглари шимарилган эди. Мудир:
-Ўтир, ўғлим, - деди.
Ўқувчи мудирнинг муомаласидан ажабланганча ўтирди. Ўртага сукунат чўкди.
Ўқувчининг ёши кичиклиги ва ўқитувчининг қўйган айблови мудирни ажаблантирарди. Ўқувчи эса, ғазабнок муаллимининг гиж-гижлашига қарамай мудирнинг ҳотиржам ўтиришидан ҳайратда эди.
Ўқувчи мудирнинг савол беришини кутиб ўтирарди.
Мудир:
- Нима бўлди? - деди.
Ўқувчи:
- Дафтаримни олиб келмадим. -деди.
Мудир:
- Нимага? - деди.
Ўқувчи:
- Янги дафтар олиш эсимдан чиқибди.
Мудир:
-Эски дафтарингчи?
Ўқувчи уялиб жавоб бермади. Мудир янада мулойимлик билан саволини қайтарди. Ўқувчи жавоб беришга мажбур бўлди:
- Кечки ўқишда ўқийдиган акам олди.
Мудир болакайга меҳрибон оталарча боқиб:
-Ўғлим нима учун катталарга тақлид қиласан? Узун кўйлак кийиб, енгларингни шимариб олдинг? -деб
сўради.
Жавоб тариқасида айтилган сўзлар, болакайнинг қалбиданда оташин эди.
Мудирни бутунлай ҳайрон қолдирди. Жавоб чақмоқдек мудирнинг қулоқлари остида жаранглади:
- Кўйлак меники эмас, акамники. Мен кундузи кияман. Акам эса мактабдан қайтганимдан сўнг, кечки мактабига кийиб кетади.
Мудир ўзини зўрға тутиб турарди, кўзларидан ёш қуйилиб келаётганди.
Болакайни мураббийлар хонасига чиқишини айтди. Ўқувчи чиққач, хонасини қулфлади. Боланинг кийишга кийими, ёзишга ўзининг дафтари йўқлигидан раҳми келиб йиғлаб юборди. Бу жамиятнинг аламли нуқтаси.
Фарзандларимиз қанчадан - қанча дафтар сотиб оладилар...
Шкафларида хилма-хил кийимлари қалашиб ётибди...
Баъзиларнинг эса...
Қўлимиздаги беҳисоб неъматларга шукр қилайлик!
Атрофимиздаги яқинларимизга эътиборли бўлайлик!
Умму Амина таржимаси

САВОБ
Иш билан бошқа шахардан бошқа шахарга борадиган бўлдим. Машинага ўтирдим, одам кутдик. Ҳа деганда, одам келавермагач, бошқа машинага ўтиб ўтирдим ва кетишга тайёргарлик кўрдик. Кетаётганимизда бир машинадан битта бола чиқиб шофёр билан ялинганамо бўлиб шофёр билан гаплашди. Қизиқасизда, гаплари ора-сира қулоғимга чалинди, “ҳўп” деди-ю бола машинага ўтирди, озгина юрганимиздан кейин шофёр гап бошлади: “Меҳмон бўлиб келганмидингиз бизнинг шаҳарга?” У бола қандайдир бошқа шевада озгина гапирдию, “ҳа, мехмон бўлиб келгандим” деди. Ортимга ўгирилдиму:
- Ростан меҳмон экансиз, қаердансиз? - деб сўрадим.
- Опа Қирғизистонни биласизми, ўша ердан келдим - деди, ҳайрон қолдим.
- Қариндошлар бормиди? - сўрадим ундан.
- Йўқ, Қирғизистонда мен билан ишлаган бир бола мехмонга чақирганди, келгандим. Лекин ҳозир афсусдаман.
Негадир ҳайрон бўлдим, ахир, мен яшайдиган шахарда одамлар мехмондўст эдику ва қизиқиб савол бердим:
- Нега афсусланасиз?
Ҳасратларини тўкиб кетди-я. Ишонасизми, балки ишонмаслигингиз мумкин, ўгирилдиму йиғладим. Тўғриси, одамлардан йиғладим, сабабини сўрасам, сабабини индамади. Лекин гапининг қисқача мазмуни шундай эди: “У меҳмонга келган, катта пул билан, лекин ёнида катта пул борлигини билган дўсти қандайдир чойхонада “ўтириб тур, ҳозир келаман” деб чиқиб кетган, ярим соатлар ўтиб қайтиб келган. “Юр, сени бир акам билан таништираман, жуда ҳам яхши инсон. Қирғизистонда шундай жойда бир иш бор экан, қайтиб бориб ана шу ишни қиламиз” деб олиб чиқиб кетган. У бола содда, чиқиб кетаётганда сумкасини чойхонада қолдирган. Ўн қадам нарида акаси билан гаплашиб келиб, қараса сумкаси йўқ. Ҳамма нарсаси ана шу сумкани ичида бўлган ва чойхона ходимларидан сўраган.
- Кўрмадингизми? – деб. Улар:
- Йўқ кўрмадик, лекин бир бола биз кетяпмиз, сумкаларимизни олиб олайлик дейишганини биламиз холос – дейишган.
У бечора бола ўртанган, чунки ёнида на ҳужжатлари, на пули қолган. Ёнида турган йигит эса мийиғида кулиб қўйиб “хечқиси йўқ, пул топиладику, дўстлигимиз топилмайди, ҳозир бир дақиқада келаман” деб ўн қадам нарига юргану, негадир таксига ўтириб кетиб юборган.
Энди ўйлангчи, бу ишларни ким қилган экан? Мен масалан ўйлаб бўлдим, бу ишларни ортида ўзини дўст деб тутган бола бўлмаганмикан? Бечора бола пули қолмаганидан бир кун ана шу шахарда нонвойчилик қилган.
Ачиниб кетаман гохи, эй инсон… Инсонсанку ахир, наҳотки, мусофир дўстингни алдасанг, ана шу ёнидаги пулини бир кун ерсан, бир ой ерсан, лекин гуноҳидан қўрқмайсанми? Ахир у бировнинг ҳаққику, сен унинг шахрида туз-нон еган одамсан, наҳотки туз-нонига хиёнат қилсанг. Эртага қайтар дунёсидан қўрқамайсанми? Осмонга қарадиму, Аллоҳга дедим: “Эй Аллоҳ, мана шундай бандаларингдан асра, кўзимизни очгин. Бандаларинга инсоф бергин, шайтон йўлига юришдан ўзинг сақла” дедим.
Лекин ростан йиғладим, ярим йўлга боргунча ҳўнг-ҳўнг йиғладим. Йиғлаганимни сезди гохи, қараб-қараб қўярди бола бечора. Ва, балки мақтаниш дерсиз, лекин шофёрга: энди бу боланинг пули йўқ, қандай қилиб олиб кетасиз деб савол бердим. У чўнтагидан эски телефонни кўрсатдида, мана шу телефонни, мана шунча нархга бахолади, шуни олиб қоламан деди.
-Телефонингизни берсангиз – дедим ва қўлидан олдиму, мусофир боланинг қўлига қайтариб бердим.
-Мана ука омонатингиз олинг, сизнинг ўрнингизга ҳам ўзим тўлайман, майли бу яхшилигим Аллоҳдан менга қайтсин, чин кўнгилдан тўлайман. Мен яшаб турган шаҳардан ҳафа бўлибсиз, яхши инсонлар ҳам борлигини билиб қўйинг дедим холос, бу савоб. Мен ҳам бандаман, Аллоҳнинг бандасига ёрдам бергим келди ҳолос дедим. Ҳалиги бола йиғлаб юборди. “Раҳмат, раҳмат” дея олди ҳолос, лекин мен йиғлашда давом этдим.
Эй инсонлар, ўзлигингизни йўқотманг, ахир ҳаммамиз икки метр жойга борар эканмиз. Ўйлаб қарасангиз устингизда кафан билан кетасиз холос. На бойликни, на обрўни, на мансабни олиб кета оласиз, фақат савобингиз сиз билан кетади. Бу дунёни эмас, у дунёни ўйланг! Чунки дил оғриқлар бир умрга мухрланиб қолади. Сиз алдадингизми, сизни ҳам бир кун алдашади. Лекин бу алдовлар, бу қайтар дунёлар ўн баробар бўлиб қайтади.

Ривоят қилишларича, БИР ҚАВМ АҲОЛИСИ бир дарахтни танлаб олиб, унга сиғина бошлади... Бундан хабар топган зоҳид қўлига болтасини олиб, дарахтни кесиб ташлаш учун йўлга тушди...
Дарахт олдида одам қиёфасидаги ИБЛИС уни қарши олди.
- Эй одам, нима учун дарахтни кесмоқчисан..? - деб сўради шайтон.
- Қавмим бу дарахтга сиғиниб адашмоқда, гуноҳга ботмоқда, - деди зоҳид...
- Улар билан нима ишинг бор..?
- Уларнинг ҲИДОЯТ топишларини истайман...
- Дарахтга сиғинишнинг нимаси ёмон..? - деб сўради яна шайтон.
- Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ..! - деди зоҳид. - Шайтонга эргашувчилар адашганлардир..!
- У ҳолда дарахтни кесишингга йўл бермайман..!
Бу гапдан кейин зоҳид унинг ШАЙТОН эканлигини билди, ўрталарида кураш бошланди... Кечга қадар давом этган курашда зоҳид ғалаба қозонди...
Шайтон чекинди, аммо жуда қаттиқ чарчаган зоҳид дарахтни эрталаб кесишга аҳд қилиб, уйига қайтди...
Эртаси тонгда яна шайтонга дуч келган зоҳид ажабланди:
-Кеча енгилган эдинг, яна нима истайсан..?
-Бугун сендан кучлироқман, барибир муддаомга етаман..!
Яна кураш бошланди... Бу сафар ҳам зоҳид ҒАЛАБА қозонди, шайтон енгилди...
Кеч кирди, хориган зоҳид уйига қайтди...
Бу ҳол бир неча кун такрорланаверди...
Зоҳидга кучи етмаслигини англаган шайтон ҳийлага ўтди:
-Бир неча кун мени курашда енгяпсан, аммо дарахтни кесишга кучинг етмай қоляпти...
Сенга бир йиллик аҳдлашувни ТАКЛИФ қиламан...
Йил давомида ҳар тонгда ёстиғинг тагида икки тилла танга қўяман... Қавмнинг ишига аралашмайсан.. Дарахтга келсак, ўзи қуриб қолар, қуримаса, бир йилдан кейин кесиб ташлайверасан...
Зоҳид камбағал эди, бу таклиф кўнглига ҒУЛҒУЛА солди... Ўйлай ўйлай шайтон билан шартлашди.
Ҳар тонг ёстиғи остидан икки танга олиб нафси ва эҳтиёжини қондира бошлади...
Шу зайлда кунлар ўтаверди, дарахтни ва унга сиғинувчи қавмни унутди...
Кунларнинг бирида ёстиғи остига қараса-ки, тангалар йўқ...
Ғазабланиб, шайтонни учратиш мақсадида дарахт томон юрди.
-Нега келдинг..? – деди шайтон.
-Эй шайтон, аҳдингни буздинг, - деди зоҳид. – Тилла тангаларимни бер, йўқса дарахтни кесаман...
-Мен зоҳид билан аҳдлашганман, - деди шайтон... – Тилла тангалар ҳам уники. Сени эса танимайман...
Яна КУРАШ бошланди... Бу галги кураш узоқ давом этмади, шайтон рақибини осонгина енгди...
Чунки бир йил аввал Аллоҳ йўлида курашга кирган зоҳид энди шайтон билан олишишга киришмасдан олдин ўз нафсининг қурбони бўлган эди...
Тохир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» асаридан...

Бир куни Устознинг ёнига бир йигит келди ва деди:
— Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қиляпман, яшагим ҳам келмай қолди. Мени ҳамма омадсиз, овсар дейди.
Илтимос, Устоз, менга ёрдам беринг!
Устоз йигитга бир нигоҳ ташлади ва шошиб жавоб қайтарди:
Кечир, ҳозир жудаям бандман, сенга ёрдам беролмайман. Жуда муҳим ишим бор, — у бир оз ўйлаб, гапида давом этди: — Лекин менга ёрдам берсанг, мен ҳам сенга ёрдам бераман.
Жоним билан, Устоз, — деди йигит, ичида яна ўзини камситишаётганини ўйлаб.
Яхши, — деди Устоз ва чап жимжилоғидаги қизил тошли узугини ечиб олди.
Отга мингин-да, бозорга бор. Қарзимни беришим учун мана шу узукни сотишим керак. Уни қимматга сотишга ҳаракат қил ва асло тилла тангадан арзонига сотма! Бўл, тезроқ жўнагин энди!
Йигит узукни олди ва отга миниб бозорга жўнади. Бозорга келгач, у узукни савдогарларга кўрсата бошлади.
Лекин улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан узукка қарамай қўйишди. Кимдир унинг устидан кулди, кимдир эса юзини буриб кетди ва фақат бир қария савдогаргина унга бу узук учун тилла танга ўта қиммат нарх эканлигини, узук учун мис танга, жуда ошиб кетса кумуш танга беришлари мумкинлигини айтди.
Қариянинг сўзларини эшитган йигитнинг кайфияти тушиб кетди. Устоз унга узукни фақат тилла тангага сотиш кераклигини айтганди. Бутун бозорни айланиб, юзлаб савдогарларга узукни таклиф қилиб сотолмаган йигит ортига қайтди. У Устоз олдида бошини эгди.
Устоз, топшириғингизни бажаролмадим, — деди у ғамгинлик билан. — Мен узукни кумуш тангага сотишим мумкин эди, лекин сиз фақат тилла тангага сотишим кераклигини айтдингиз. Узукнинг нархи сиз айтганчалик эмас экан.
Ҳозир жудаям муҳим сўзни айтдинг, ўғлим! — деди Устоз. — Узукни сотишдан олдин унинг асл баҳосини аниқлаб олиш керак эди! Унинг асл баҳосини эса заргар билади. Заргарнинг олдига бор ва ундан узукнинг нархини сўра. Лекин у қандай нарх айтмасин, узукни сотмасдан ёнимга қайтиб кел.
Йигит яна отга минди ва заргарнинг олдига йўл олди.
Заргар узукни узоқ синчиклаб текширди, сўнг тарозида тортиб кўрди ва йигитга юзланди:
Устозга айтиб қўй, ҳозир бу узук учун эллик саккиз тилла танга беришим мумкин. Лекин вақт берса, уни етмиш тилла тангага сотиб оламан.
Етмиш тиллага?! — йигит хурсанд бўлиб кетди ва заргарга миннатдорчилик билдириб ортига қайтди.
Ёнимга ўтир, — деди Устоз йигитнинг хурсандлик билан айтган гапларидан сўнг. — Гапимга қулоқ сол, ўғлим. Сен мана шу узуксан. Қимматбаҳо ва такрорланмас! Сенинг асл баҳоингни фақатгина ҳақиқий мутахассис бера олади. Шундай экан, бозорда дуч келган кишидан ўз нархингни сўраб нима қиласан?
Ӯз қадрингни билгин.

Дуо
(Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)
Бир куни Маъруфи Қарҳий ҳазратлари шогирдларини йиғиб Дажла соҳилидаги хурмозорда суҳбат қураётган эди.
Шу аснода дарёдан бир қайиқ ўтиб қолди. Кема ичида бир нечта ёш йигит турли хил аҳлоқсизликлар қилар, ичкиликлар ичар, қўшиқ хиргойи қилиб, турли бўлмағур сўзларни айтиб бақирардилар.
Бу адабсизликка тоқат қила олмаган шайх шогирдлари қаттиқ ғазабланди ва ҳаттоки ораларидан баъзилари:
- Қани энди шу қайиқ бузилсаю, таъзирларини есалар, - деди.
Сўнгги йўқ қаҳқаҳалардан дарс ўтиб ҳам бўлмай қолгач ул муборак
зот ўша тарафга қараб қўлларини очди ва:
- Ё Роббий, Сен бу қулларингнинг дунёда кайфларини чоғ
қилганингдек охиратда ҳам кайфларини чоғ қил. Уларга ҳидоят ва истиқомат насиб эт, - деб дуо қилди.
Шу пайт ўша йигитлардан бири соҳилдаги суҳбатдан хабар топди ва дўстларини огоҳлантирди. Қилган ишларидан пушаймонлик ҳис этиб созларини уриб синдирдилар, ичкилик солинган идишларни сувга улоқтирдилар. Уялиб, қизариб шайх Маъруфнинг ҳузурига тўпланиб келдилар, қўлларини ўпдилар. Ўша кундан бошлаб шайхнинг шогирдлари қаторидан жой олдилар.
Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси