Telegram Web Link
Хонада тўрт дона шам бамайлихотир ёниб, аста секин эриб борарди.
Биринчи шам деди:
Мен Вазминликман. Афсуски, одамлар мени асрай олишмайди. Менимча, сўнишдан бошқа чорам йўқ, бу сўзларни айта туриб шамнинг олови ўчди.
Иккинчиси сўз бошлади:
Мен Ишончман. Афсуски, менинг хеч кимга керагим йўқ. Ёнишда давом этишда нима маъно бор энди. Аранг тилга кирган шам шу заҳоти сўнибди.
Дилшикаста учинчи шам шундай дебди:
Мен Мухаббатман. Ёнишга бошқа кучим қолмади. Одамлар мехр туҳфа этишни ҳам, уни қабул қилишни ҳам билишмайди. Бу шам ҳам ўчибди.
Қўққисдан. Хонага бир болакай кириб қолибди. У учта ўчган шамни кўриб . Нима қиляпсизлар? Сизлар ахир ёнишлариз керакку. Мен қоронғиликдан қўрқаман! шундай дея болакай хўнграб юборибди.
Ҳаяжонга тушган тўртинчи шам тилга кирибди. Сен қўрқма, йиғини бас қил. Токи мен ёниб турар эканман, қолган учта шамни ёқиш мумкин.
Мен - УМИДМАН. Умидингизни сўндирманг, фақат олдинган ҳаракат қилинг...

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍3
ЭР ВА РУҲШУНОС...

Эр ва руҳшунос ўртасидаги суҳбат !!


Доктор:
- Жаноб, сизни нима безовта қиляпти?
Жаноб:
- кундалик юмушлар, ишнинг оғирлиги.
Доктор:
- қандай ишда ишлайсиз, жаноб?
Жаноб:
- банкда ҳисоб юргизувчиман.
Доктор:
- аёлингиз нима иш қилади?
Жаноб:
- ишлмайди, фақатгина уй бекаси.
Доктор:
- сизни ва фарзандларингизни эрталаб ким уйғотади, сизларга ким нонушта ҳозирлайди?
Жаноб:
- аёлим, чунки у ишламайди.
Доктор:
- эрталаблари сиз нечида уйғонасиз, aёлингизчи?
Жаноб:
- аёлим соат бешда, мен эса еттида. Чунки у болаларни мактабга тайёрлайди ва бизга нонушта ҳозирлайди.
Доктор:
- болаларингизни ким мактабга элтиб қўяди?
Жаноб:
- аёлим, чунки у ишламайди.
Доктор:
- мактабга обориб бўлгандан сўнг нима ишлар қилади, сизчи?
Жаноб:
- тушлик тайёрлайди, уйни тартибга келтиради, либосларни ювади, болаларнинг қайтишини кутади ва ҳеч қандай юмуш билан машғул бўлмайди, ишламайди. Мен эса, тушликдан кейинги соат учга қадар ишда бўламан.
Доктор:
- кечқурун ишдан уйга қайтганингиздан кейин нима қиласиз, жаноб? Аёлингизчи?
Жаноб:
- кун бўйи кечган оғир ишдан кейин, овқатланиб бўлиб озгина мизғиб оламан. Аёлим, болаларни кундалик дарсларини қайтартиради сўнг биргаликда чой ичишимиз учун мени уйғотади.
Доктор:
- сўнг сиз нима иш қиласиз, аёлингизчи?
Жаноб:
- газеталарни вароқлайман, телевизор кўраман, дунёдан хабардор бўламан, аёлим менга ва фарзандларимга кечки таом тайёрлади, идишларни ювади, уйни тозалайди, болаларни ухлатади.
Доктор:
- хўш, энди айтингчи, қайси бирингизни руҳшуносга эҳтиёжингиз бор экан, сизними, аёлингизними, жаноб? Ким кун бўйи қилинган оғир меҳнатдан дам олишга муҳтож? Сизми, аёлингизми? Эрта саҳардан то кечқурун кечасигача аёлингизни қиладиган ишлари бекорчилик, «ишламайди»ми? Ишлайди... иш соатисиз, маошсиз, суғуртасиз, мансабларсиз, рағбатлантирувчи нарсаларсиз, «раҳмат» сўзисиз, шулар билан бирга унга бу ишлар оғир ботмайди, малол келмай, нолимайди. Шу-у -у -унчаси қилса ҳам уни ишламайди, дейсизми?
Ҳар бир оналаримизга...
Ҳар бир опа-сингилларимизга...
Ҳар бир уй бекаси, аёлларга..
Ҳар бир қизга табриклар бўлсин..
Улар ҳар қанча иш қилсалар ҳам «бекорчи» деган олий унвонлари бор. Ўчмас унвон. Афсус...



https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍4
Ака-укалар оилавий фермада ишлашарди. Каттаси оилали бўлиб, кўп фарзандлари бор, иккинчиси эса ҳали бўйдоқ эди. Ҳар кун охирида ака-ука топган фойдани тенг иккига бўлишарди.Бир куни уйланмаган ука ўзига-ўзи шундай дебди: «Фойдани тенг тақсимлаётганимиз инсофдан эмас. Акамнинг бола-чақаси бор, чиқимлариям шунга яраша. Мен бир ўзим бўлсам, шунга яраша, менинг эҳтиёжим ҳам у қадар катта бўлмаса».ўйлаб туриб, тунда ўз омборидан бир қоп буғдойни олиб, секингина аканинг омборига тўкиб келди. Кейин у шунга одатланди: ҳар тун ўз буғдойидан олиббориб, аканинг омборига тўкиб келадиган бўлди.Ака эса ўзича мушоҳада юритарди: «Фойдани тенг бўлишимиз тўғри бўлмаяпти. Менинг оилам, хотиним ва болаларим бор, улар қариганимда мен ҳақимда қайғуришади. Укам эса ёлғиз, келажакда ким у ҳақда ўйлайди?» Шуларни ўйлаб туриб, ака ҳар тун ўз омборидан буғдой олиб укасиникига тўкиб кетишни одат қилди.Йиллар ўтгани сайин ака-ука омборларидаги буғдой сираям камаймаётганидан ҳайратланишарди. Бир куни тунда улар омборда ўзаро тўқнаш келиб қолиб, ҳаммасини тушунишибди. Ака-ука қопларини ташлаб, бир-бирини қучиб олишибди...

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍2
Қадимда бир хитойлик император бўлган экан. У яқинда тахтга утирган эди, ёш эди ва қизиқувчан эди. Император кўп нарсани билар эди, янаям кўпроқ нарсани билишни ҳоҳлар эди. Аммо сарой кутубхонасидаги ҳали ўқилмаган китобларни кўриб тушундики уларнинг ҳаммасини ўқиб улгурмайди. Бир куни у сарой донишмандини чақириб унга бутун инсоният тарихини ёзишни буюрдиДонишманд узоқ меҳнат қилди. Йиллар ва ўнларча йиллар ўтди. Охири, мулозимлар император хонасига беш юз китобни олиб келишди, унда бутун инсоният тарихи битилган эди. Император бунга анчайин ажабланди. У энди ёш бўлмаса ҳам илмга интилиши сўнмаган эди. Бироқ у йилларни бу китобларни ўқишга сарфлай олмас эди ва у энг асосийларини қолдириб баён қилинганларни қисқартиришга буюрди.Донишманд яна узоқ йиллар мехнат қилди. Ва кунлардан бир кун мулозимлар бир аравага ортилган элликта китобни император хузурига келтиришди. Император жуда қариб қолган эди. У бу китобларни ўқишга улгурмаслигини тушунар эди ва донишманддан фақат энг энг мухиминиқолдиришни сўради.Донишманд яна ишга киришди. Маълум бир вақт ўтиб у бутун инсоният тарихини биргина китобга жойлаштиришга муваффақ бўлди, аммоу китобни олиб келганда – император ўлимини кутиб ётар эди ва шу даражадақувватсиз эдики китобни очишга хам кучи етмас эди. Шунда император нариги дунёга равона бўлмасидан олдин баён қилинганларни янада қисқартириб ифода қилишни илтимос қилди. Шунда донишманд китобни очди ва охирги бетига фақат биргина жумлани ёзди: “Инсон туғилади, азоб чекади ва ўлади”...
Вақт ғанимат азизлар...


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍7
Ҳикояни ўқишинг ва дўстларингизга улашинг!

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.
- Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
- Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.
Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.
- Гапирдингми? - сўради устози.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.
- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:

- Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси синган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди...
«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан.



https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍6
Бахиллик хорлик келтиради...

Ҳикоя қилинишича, эр ва хотин товуқ гўштидан тайёрланган таомни еб ўтиришганда, тўсатдан эшик тақиллаб қолибди. Иштаҳасини бузиб, бемаврид эшикни қоққан кишидан жахли чиққан хонадон соҳиби эшик қоққан кишини койиб, қувиб юборди. Кунлар ўта бошлади, ҳалиги кишининг турмуши кун сайин қийинлаша борди, кўп ўтмай бор бойлигидан ажралиб қолди. Ҳатто, ейишга таом ҳам тополмай, охир оқибат аёли билан ажрашиш даражасигача етиб борди. Аёли бошқа кишига турмушга чиқиб кетди. Кунларнинг бирида, аёл турмуш ўртоғи билан собиқ турмуш ўртоғи сингари пиширилган товуқ гўштидан истеъмол қилиб турганда, бир киши эшикни тақиллатди. Шунда хонадон соҳиби келган сўровчига таомни бериб юборишини аёлига буюрди. Аёл уйдан ташқарига чиқиб, сўровчига таомни берди ва таажжубда қолди, чунки сўровчи ўзининг биринчи турмуш ўртоғи эди. Сўнгра, аёл йиғлаган ҳолда қайтиб келди. Ундан турмуш ўртоғи йиғисининг сабабини сўраганида, аёл тиламчи унинг биринчи турмуш ўртоғи эканини ва у билан турмушида худди шундай воқеа содир бўлганида, тиламчини койиб, қувиб солганини айтиб берди. Шунда эри аёлига қараб, нимага таажжубланасан, Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, мен эринг ҳайдаб солган тиламчи бўламан.

Қиссадан ҳисса шуки, саховат соҳиби иззат-ҳурматда ва бахиллик соҳиби хор бўлур. Ҳазрат Али каррамоллоҳу важҳаҳу айтганларидек, «Бойлик эҳсон қилинса – иззат, беркитилса хорлик келтиради».

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍2
БИР ОҒИЗ СЎЗ ФОЖЕАСИ (ҳаётий лавҳалар)

Бир келин туғруқхонадан чиқди. Дугонаси хабар олгани келиб, гап орасида умр йўлдоши нима совға қилганини сўраб қолди.
Келин: ҳеч нарса совға қилмадилар.
Дугона: наҳотки, шуми сени қадринг?, деб дугонасининг ҳаётига бомба ташладию, ўзи кетди.
Кечки пайт ишдан чарчаб келадиган эр билан келинчак тортишадиган, урушадиган сал нарсага ғазабланадиган бўлиб қолди. Ҳар битта гапида қадрини пеш қилавергач эр талоғини бериб юборди.
Муаммо нимадан бошланган эди?
Дугонасининг бир оғиз сўзидан!

Икки дўст учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан,
- қаерда ишлаяпсан?
- Фалончи дўконда.
- Ойига қанча тўлашяпти?
- 500 минг
- Бор йўғи 500 мингми? Бу билан қандай яшаш мумкун ахир?
Сени шунча меҳнатингга арзимас экан, деб ишини дўстига ёмон кўрсатиб қўйди.
Бола дўкон хўжайини олдига бориб, ойлигини оширишини талаб қилди. Хўжайни эса рад қилди.
Бир оғиз сўзни эшитмасидан аввал тинчгина ишлаб юрган бола, энди ишсиз қолди.

Қария дам олиб, уйида ётган эди. Олдига чиққан қўшниси,
"нимага ўғлинг келиб сендан хабар олиб турмайди?
Ишлари кўпайиб кетганига ишондингми?"
Бир оғиз сўз, отанинг тоза қалбини кемириб ташлади. Розилик эвазига норизолик қамраб олди.
Шуни унутмангки, шайтон тили билан ҳам гапиради.

Ҳаётимизда қуйидаги саволлар такрорланадиган бўлиб қолди.
- Нимага фалон нарсани сотиб олмадингиз?
- Нимага сизда бу нарсадан йўқ? Ҳамма олаяптику..
- Бу ҳаётга ёки шахсга қандай чидаб келаяпсиз?
- Шундай бўлишига қандай йўл қўйяпсиз?
Бу нарсаларни эҳтимол жоҳиллик юзасидан сўрармиз ёки бизга шу нарсаларни билиш қизиқ туюлар ёки гап йўғида бекорчиликдан айтиб ўтармиз. Лекин шу сўраган нарсаларимиз суҳбатдошимизга қанчалар оғир ботишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Азизлар гапираётган гапимизни тарозига солиб кўрайлик.
Сўзлар - ҳудди калитларга ўхшайди. Улардан тўғри фойдалансанг бировни оғзини ёпасан ёки қалбни очасан....



https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍4
Ҳикматлар ҳазинасидан...

* Агар бажаришдан қўрқсангиз, демак бу ишни бажаришга албатта уриниб кўришингиз керак! 
* Баъзан ғалаба қозонасиз, баъзан эса сабоқ оласиз.
* Хатоликлардан қўрқиш ривожланишдан қўрқиш демакдир.
* Инсон кулиши ила тарбиясини, кулган нарсаси ила савиясини кўрсатади.
* Ойнинг кечага сабр қилиши уни ойдинлатур. Гулнинг тиконга сабр қилиши гулга ёқимли ҳид берур.
* Инсонлардаги гўзаллик бу - юздир, юздаги гўзаллик эса - кўздир. Аммо, инсонни инсон қилган бу унинг тилидан чиқадиган - сўздир...


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍3
Ҳикматлар ҳазинасидан...

* Хоҳлайсан - вақт топасан, хоҳламайсан - баҳона топасан. Бу жараён бир умр давом этади.
* Ҳамма муаммони ечими бор! Фақат ечимсиз муаммо кўпроқ вақт талаб этади.
* Телефонингизда смс, дақиқа ва мблар чексиз бўлиши мумкин, лекин умрингиз чекланган эканини унутманг!
* Овламоқчи бўлсанг энг заиф кийикни овла, соғломлари насл сурдириши зарур.
* Бир марта "мана буни ол" дейиш икки марта "мен бераман" дегандан афзалдир...

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍2
БАҲИЛЛИК

Товуқ катагининг бурчагидан алоҳида пана қилиб тўсилган ним қоронғи жойда тухумларни босиб ётган курк товуқ деярли емас, ичмас... икки-уч кунда бир дунёни бузгудек овоз билан қақоғлаб ташқарига чопиб чиқар, ўн-ўн беш сония шу ҳолатда туриб, яна ичкарига учиб кириб кетарди. Шу алфозда иккинчи ҳафта ўтиб борарди.
Товуқнинг ҳолидан хабар олиб юрган йигит охирги марта кирганида кўрдики, тухумларнинг айримлари дарз кета бош­лаган. Демак, жўжаларнинг ёруғ дунёга келиш фурсати етган. Йигитнинг дилига шайтон ғулғула солдими, хаёлидан: “Товуқ курк бўлиб турган пайт­да яна ўн-ўн бешта жўжа очириб олсам-чи!” деган гап ўтди ва уйи­дан саватчада тухумлар олиб чиқди. Она товуқнинг ташқарига чиқиб кетишини пойлаб турди-да, ўша пайтда ичида митти жонлар бетоқат бўлаётган тухумларни йиғиштириб олиб, ўрнига ҳалиги тухумларни қўйиб чиқиб кетди. Она товуқ шитоб билан қақағлаб кирди ва тухумларни бағрига олиб ётди. Ҳозиргина иссиққина бўлган тухумлар нима учун муздеккина бўлиб қолганини сездими, йўқми...
Тухумларни астагина синдириб ичидан жўжаларни чиқариб олган йигит товуқхонадан доим хабардор эди. Тонглар отиб қуёш ботар, ҳафта, ўн кун... Озиб кетган она товуқ ҳар икки-уч кунда ташқарига қақағлаб чопиб чиқиб келарди. Муддати етди чоғи, иккинчи бора қўйилган тухумлар ҳам дарз кета бошлади ва йигит товуқ ташқарига чиқиб кетганда иссиқққина, ичидан жўжаларнинг майин “чий-чий"­лагани эшитилиб турган тухумларни шошилмай яна саватчага териб олди. Уларнинг ўрнига аввалдан тайёрлаб қўйилган совуқ тухумларни жойлаштирди, ташқарига чиқиб кетишга шошилмади, чунки энди она товуқнинг аввалги шахду шиддати йўқ эди – узуқ-юлуқ қақоғлаб кириб келди ва янгидан қўйилган тухумларни босиб ётди.
Кеча она товуқнинг бағридан ўғирлаб чиқилган тухумларни ёриб, уларнинг ичидан чиққан жўжаларни аввалгиларига қўшиб хурсанд юрган йигит эрталаб хабар олгани кирганда, бир сиқимгина бўлиб қолган товуқнинг боши осилиб ётарди. Йигит шалвираган қоқ суяк жониворни бир бурчакка кўмди. Ҳовли жимжит, назарида тинмай “чий-чий” қиладиган жўжалар ҳам она товуқ аҳволини ғойибдан сезиб сукут қилишаётгандек эди. Йигит бир-бир қадам босиб улар қамалган катакка яқинлашаркан, кўзи ерда сочилиб ётган майин патчаларга тушди. Онасиз – ҳимоясиз қолган жўжаларни мушукми, итми еб кетганди...


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍6
САЛОМ ҚАНДАЙ БЎЛСА – АЛИК ҲАМ ШУНДАЙ БЎЛАДИ

Америка интернет форумларидан бирида бир қиз ўртага эълон ташлабди:
“Мен – гўзал, чиройли қоматли, қувноқ, ақлли қизман. Даромади йилига 500 минг доллардан кам бўлмаган йигитга турмушга чиқаман”.
Эълонга келган жавоблар орасида ёш, келажаги порлоқ иқтисодчи йигитнинг жавобини эътиборингизга ҳавола қилсак. У эринмасдан қизга батафсил жавоб ёзибди:
“Мен сенинг ёзганларингни катта қизиқиш билан ўқидим. Ва бу вазиятни қуйидагича тасаввур қиламан.
Мен каби йигитнинг нуқтаи назаридан сенинг таклифинг жуда ёмон келишув. Негалигини ҳам айтаман. Қисқароқ тушунтирсам – сен ўз гўзаллигингни менинг пулларим эвазига таклиф қилаяпсан. Яхши. Лекин сени гўзаллигинг вақт ўтиб сўниб боради. Менинг сармояларим эса ошади. Албатта, менинг даромадларим кўпайишини шубҳа остига олиш мумкиндир. Бироқ сен йиллар ўтиб гўзаллашиб қолмаслигинг аниқку!
Шундай қилиб иқтисодий тилда айтганда сен – ўз қийматини йўқотадиган активсан, мен эса – фойда келтирадиган активман. Лекин сен шунчаки қийматини йўқотадиган активмассан, қийматинг жуда тез пасайиб боради ва ўн - ўн беш йил ўтиб сенга ҳеч ким харидор бўлмайди.
Шу сабабли сени сотиб олиш (ахир сен шуни таклиф қиляпсан) – жуда ёмон бизнес. Мен сени яхшиси – ижарага олган бўлардим.
Агар менинг сўзларим сенга юраги йўқ одамнинг шафқатсиз сўзларидек туюлаётган бўлса, ўйлаб кўр.
АХИР МЕНИНГ ПУЛЛАРИМ ЙЎҚОЛСА, ЯЪНИ КАМБАҒАЛЛАШИБ ҚОЛСАМ СЕН ҲАМ ШУНДАЙ ЙЎЛ ТУТАСАН. ПУЛСИЗ ЭРНИ ТАШЛАБ КЕТИШИНГ АНИҚКУ.
Шунинг учун сен гўзаллигингни йўқотганингда мен ҳам сендек қийматсиз активдан ҳалос бўлишга шошилишим адолатдан бўлади. Бу оддий ҳақиқат.
Шу сабабдан бу вазиятда энг зўр келишув бу – шунчаки учрашиб юриш, лекин зинҳор тўй эмас. Умид қиламанки сенга бу сўзларим билан ёрдамим тегди.
Ҳа, айтганча агар вариантларни муҳокама қилиш нияти туғилиб қолса бемалол мурожаат қилишинг мумкин. Ҳурмат ила...”


Қиссадан ҳисса:
Руслар айтганидек “Какой привет – такой ответ!”, яъниким салом қандай бўлса – алик ҳам шунга яраша бўлади.
Бу воқеани бежизга мисол қилиб келтирмадик. Ҳозирда айрим, сони кам бўлсада айрим қизларимиз, қийинчиликсиз, ҳамма шароитлари бисёр ҳаётни орзу қилишлари, бой-бадавлат хонадон совчиларини номзодлар рўйхатида биринчи ўринга чиқариб қўйишлари ҳолатлари бор. Буни яширмасдан бемалол ҳоҳиш-истакларини айтишлари эса миллий қадриятларимизга тескари деб ҳисоблаймиз.
Тўғри, ҳамма ҳам комфорт шароитда яшашни истайди. Йўқчилик бўлмаса, ҳаёт “шоколад”дек ширин, тўкис бўлса кимга ҳам ёқмайди. Лекин ҳар ерда бор тошу тарози.
Ўша бой йигитлар ҳам юраксиз инсонлар эмас. Шунчаки уларга семиз сейфга қарагандек муносабатда бўлишса улар ҳам шунга яраша жавоб беришлари табиий ҳолат.
Кейинчалик “Эрим миннатчи” ёки “Мен олтин қафасдаги қўғирчоқман холос” деган таъналар ошиқча, чунки салом қандай бўлса – алик ҳам шунга яраша бўлади...


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍3
БЕШИК (Ўқинг фақат йиғламанг...)

Хилола эрта сахардан кирларни тўплаб ювмоқчи бўлдию, негадир ўғли инжиқланиб ҳеч иш қилишга қўймасди. Қайнона болани баҳона қилмаслигини айтиб, дахлизда турган бешикни олиб кириб беришини буюрди. Келин бешикни олиб кирди, бешикни тўғрилаган киши бўлдию, иш билан эшикка чиқиб кетди. Ойижониси болани ечинтириб бешикка қаттиққина қилиб белаб қўйди. Хилола эшикдан кириб болани эмизиб, ухлатмоқчи бўлди, бола негадир ижиргаланиб ҳеч ухлолмасди. Қайнона келинига бемалол кирини ювиб, ховлини супуриб, ишларини қилиб олишини, болани ўзи тебратиб ухлатиб қўйишини айтди. Хилола ўчоққа ўт ёвиб сув исита бошлади, сув исигунга қадар, ховли ишларини қилиб олди. Уй ичидан болани йиғи овози эшитилиб турарди. Хилола кирни кир машинасига солиб уйга кириб болани бешикдан ечиб олишни ойижонисидан илтимос қилди. Қайнона:
- Биз ҳам бешикда беш олтита бола катта қилганмиз. Бир кун кечгача ётса хеч нарса қилмайди, болани эмизиб, ишингизни билиб, билиб қилаверинг, деди кесатиб. Хилола болани яна эмизиб кирини ювгани чиқиб кетди. Бола йиғидан тўхтамас, бувижониси бешикни қаттиқ қаттиқ тебратишни тўхтатмас эди. Хилола уч соат ичида бутун бошли оила кирини ювиб тугатолмай, болани йиғисига чидолмай яна уйга кирди. Бола йиғидан толиб кўзлари сузилиб қолганди. Келин яна ойижонисига юзланди:
- Ойижон неварангизни ҳеч бунака одати йўқ эди, келинг бир ечиб, орқаларини силаб яна бошидан бешикка боғлаб қўямиз, йўқ деманг ойи, деб ялинар эди.
Ойижон наилож рози бўлдилар. Хилола бешикдан болани ечаётиб қўли хўл бўлганини сезди, сийдик ёйиб ухлолмабдида деб ҳаёлланиб не кўз билан кўрсинки, бу сийдик эмас, қон эди! Болани белаётиб бешикни кўздан кечирмаганди. Бешикнинг тувагига каламуш кириб олган эди. Хилола шок ҳолатига тушиб қолди. Бу ҳолатни кўрган ойижон бақир чақир қилиб қўшниларни чақирди. Кимдир тез ёрдамни чақириб қўйди. Тез ёрдам келиб она болани касалхонага олиб кетди. Бола кўп қон йўқотгани ва каламушнинг заҳарли тишларидан заҳарлангани учун уч кун реанимация бўлимида ётиб, тўртинчи куни оламдан кўз юмди. Онаизор савдои бўлиб қолганди. Қайнона қилган ишидан минг пушаймон бўлмасин, неварасини ортга қайтаришни иложиси йуқ эди.


Бу тўқима ҳикоя эмас, балки шу кунларда бўлиб ўтган воқеа. Илтимос онажонлар болани бешикка белашдан аввал бешикни зимдан кўздан кечиринглар, кейинги пушаймон ўзингга душман деб бежизга айтилмаган.

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍3🙏1
Ривоят: қадимда бир саҳий бой яшаган экан. У бутун қишлоққа ош берибди. Айни қийинчилик пайтида бўлгани учун одамлар ҳурсанд, бойни роса мақтабдилар. Бойнинг янада саҳийлиги тутиб, зиёфат якунида ҳар бир инсонга биттадан қўй бериб, очиқсангиз сўйиб ерсиз ёки сотиб пулини қийин кунларда ишлатасиз, дебди. Одамлар бойдам миннатдор бўлиб тарқалишибди. Бой ҳозир одамлар мени роса мақташаётгандир, саҳий бой, яхши инсон, деб дуо қилишётгандир, ўйлабди ва ҳизматкорига, бор билдирмай кетаётган одамларни орасига қўшилиб олгинда, улар мен ҳақимда нималар дейишаётганини эшитиб кел, дебди. Бойнинг ҳизматкори бой айтгандай қўй етаклаб кетаётган бир гала одамлар орасига қўшилиб олибди. Шунда одамлардан бири: шуу бой яхши одаму, аммо ўлгидай ҳасисда, ха номард қўй бердинг арқонини ҳам берсанг ўласанми, деса, иккинчиси, хай ҳасис бўлмай ўла, деган экан...
https://www.tg-me.com/zarbulmasall
Бир куни устоз ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган, ҳамиша нолиб юрадиган шогирдига бир пиёла сув билан бир сиқим тузни узатибдида, аралаштириб татиб кўришини сўрабди. Шогирд устози айтганини қилибди.
      – Таъми қанақа экан? - дея сўрабди шунда шогирдидан.
      – Шўрлиги тилни ўяман дейди.
      Устоз жилмайибди ва уни дарё бўйига олиб борибди.
      Яна бир сиқим тузни узатиб дебди:
      – Энди буни дарёга ташла-да, сўнг мазасини татиб кўр. Шогирд бу сафар сувни хузур билан ичибди. Йигитнинг лабларидан томаётган томчиларга қараб устоз:
      – Хўш мазаси қандай экан? Шўрлиги сезилдими деб сўрабди.
      – Мазаси ажойиб. Шўрлиги ҳам сезилмади.
      Шунда устоз шогирдига шундай насиҳат қилибди:
      – Ҳаёт қийинчиликлари худди туз миқдорига ўхшайди. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас. Фақат у аралашадиган қалбни кенгроқ қилмоқ керак.  Демак сен ҳаётда бир пиёла сув бўлиб эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган....


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍6
​​​​ОТА ОНАГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШНИНГ ЙЎЛИ.

👉  Улар сизга гапираётганда эътибор билан тингланг.

👉 Уларни фикрини ҳам эътиборга олинг. Фақат ўзизникига кўра иш қилманг.

👉 Уларни суҳбатларига қатнашиб туринг, агарчи вақтингиз оз бўлса ҳам.

👉  Уларга ҳурмат билан қаранг.

👉 Уларга шукр қилинг.

👉 Уларга ўзингиздаги яхши хабарларни етказиб туринг.

👉  Уларга ёмон хабарларни етказишликдан иложи борича сақланинг.

👉  Уларнинг дўстлари билан яхши алоқада бўлинг.

👉  Уларни сизга қилган яхшиликларини доим эслаб туринг ва баъзан ўзларига айтиб беринг.

👉  Улар ҳақидаги ёмон хотираларни ичингизда кўтариб юрманг.

👉 Уларни олдида махфий суҳбат қуришдан сақланинг.

👉 Уларни фикрларини паст санаманг.

👉 Улар гапириб турганларида ҳеч қачон сўзларини бўлманг.

👉 Уларни ёшларини этиборга олинг. Инсон кексайса бироз инжиқ бўлиб қолади, бундан аччиқланманг.

👉 Уларнинг кўз олдида невараларини жазоламанг.

👉 Уларни насиҳатларига аҳамият беринг, беписандлик қилманг.

👉 Оилада уларни оилабошидек кўринг. Ва шунга кўра муомала қилинг.

👉 Уларга ҳар қандай ҳолатда овозингизни кўтариб гапиришдан сақланинг.

👉 Улар кетаётганларида йўлларини кесиб ўтманг.

👉Таомни улардан олдин тановул қилишни бошламанг. Улардан кейин ейишни бошланг.

👉 Уларга қовоғингизни солиб хўмрайиб қараманг.

👉  Уларга орқангизни қилиб ўтирманг.

👉Уларни камчиликлари ҳақида гапирманг. Камчиликларини ёпишга ҳаракат қилинг.

👉 Уларни ҳақларига доим дуода бўлинг.

👉 Уларни олдида қайғули ғамгин кўринишдан сақланинг. Чунки улар сизни бу ҳолатда кўриб сизданда бир неча баробар кўп сиқилишади.

👉  Улар хато қилишганда, хато гап гапиришганда кулманг ёки тиржайманг.

👉 Уларни эҳтиёжларини айтишларини кутманг. Эҳтиёжларини айтишларидан олдин бажаринг.




- Аллоҳ таоло сизни ўқиганларингизга амал қилишга ҳидоят қилсин! 🤲



https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍2🙏1
Ибрат учун ҳамма ўқисин...

Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....
Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган...


https://www.tg-me.com/zarbulmasall
Ўрта ёшлардаги бир эркак ўсмир ёшидан ўтган ўғли билан поезд вагонларидан бирига чиқиб, ўз жойларига ўрнашиб олишди. Йигит дераза ёнида ўтирди. Поезд ўрнидан қўзғалгани он у қўлларини ойнаси туширилган деразадан чиқариб, ҳавода бир муддат кўтариб турди-да сўнг ички завқ, ҳаяжон билан қичқириб юборди:

- Дада, қаранг, дарахтларнинг ҳаммаси ортда қолиб кетяпти!

Ота ўғлининг самимийлигидан кулимсиради. Вагонда ота-ўғилдан ташқари яна йўловчилар ҳам бор эди: эр-хотин. Улар йигитнинг ёшига ярашмаган қилиғидан, ўзини оқ-қорани энди ажратаётган болакайдан тутишидан ҳам таажжубланиб, ҳам беписанд кулиб қўйишди.

Орадан бироз вақт ўтгач, йигит яна ички ҳаяжон, ҳайрат билан қичқириб юборди:

- Дада, қаранг, кўл, ана мавжланяпти. Ие булутлар ҳам поездимиз билан баб-баравар юряпти.

Боятдан бери хатти-ҳаракати кишини ажаблантираётган йигитни телбаликда гумон қилаётган эр-хотин бир-бирига ғалати қараб, яна сездирмайгина кулимсирашди. Айни дам улар отанинг юзида на хижолат, на уялиш ҳисси борлигидан ҳам ажабланишди.

Шу дам ёмғир томчилай бошлади. Томчилар йигитнинг ҳавода ҳамон елпиб, силкитаётган қўлларига томиб, уни завқлантирди чоғи, яна ҳайратини ошкор қилди:

- Дадажон, ёмғирнинг ёғишига қаранг, қўлларимга тушяпти. Кўряпсизми, дада?

Йигитнинг бачкана қилиқларига эр-хотиннинг ортиқ сабр-бардоши етмади чоғи, улардан бири (хотин) андишани йиғиштириб, отага юзланди:

- Нега ўғлингизни бирор бир клиникага кўрсатишга олиб бормаяпсиз?

Шу пайтгача жим ўтирган ота жавоб берди:

- Кечирасиз, биз ҳозир клиникадан келяпмиз. Бугун қилиқлари сизга ғалати туюлаётган мана шу ўғлим ҳаётга қайтди. У илк бор кўришга муваффақ бўлди...



https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👏6👍5
Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди. Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: "Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти", деди. Хўроз унга жавобан "Бу менинг муаммойим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин", деди.

Сичқон: "Майли", деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга "Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли", деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари "Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса, ўша ҳал қилиш керак", деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: "Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит беряпти". Мол: "Бу менинг муаммойим эмас", деди...

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир хўжайинга "Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди", деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди...

Эл-улус: "Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас", деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, "Қардош-қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай", деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди...

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди...

Масалнинг қизиқ жойи шундаки, "Бу менинг муаммойим эмас", деганларнинг биронтаси омон қолмади. "Муаммо меники", деб жон кйдирган сичқон эса ҳамон тирик...

Хулоса ўзингиздан!

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍12
Замон тезлашмоқда, айрим янги одобларга ҳам эҳтиёж пайдо бўляпти:

* Кимдандир пластик карта орқали қарз олсангиз, қайтаришда хизмат ҳақини ҳам қўшиб ўтказинг;

* Бошқаларнинг қанча ойлик олишини сўраманг. "Ишда левийлар борми?" дея иржайманг;

* Кимгадир телефон қилганингизда иккинчи линиядан тушсангиз битта чақириқдан кейин алоқани узинг. У одамга Сиз қидирганингизни англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқларингиз билан суҳбатини хира қилманг;

* Телеграмдан (ёки бошқа ижтимоий тармоқдан) ёзилган саволга ёзма жавоб беринг, дарҳол телефон қилманг;

* Кимгадир қўнғироқ қилсангиз ва у томон жавоб бермаса, бир секунддан кейин ҳам жавоб бермайди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверманг. Умуман, жавоб бериш у томоннинг ҳуқуқи, зинҳор мажбурияти деб қараманг;

* Жума намози якунланганда дарҳол туриб одамлар орасида жайнамозингизни қоқманг;

* Кимдир бирорта суратни кўрсатиш учун телефонини берса, фақат ўша суратни кўриш билан чекланинг. Бармоғингиз билан кейингиларига ўтиб кетманг. Ҳаққингиз йўқ бунга;

* Ҳаддингиз сиғмаган одамга, яна жамоат орасида иккинчи хотин, оила масалаларида қочирим қилманг;

* Чорраҳаларда тўхтаб турилганда ёнингиздаги машинадагиларга олайиб қараманг. Ҳеч ким ҳақингизни еб кетмаяпти. Умуман айтганда буткул қарамасангиз янада яхши. Чунки улов ҳам бировнинг мулки, унинг ичи кимнингдир хонадони мақомида;

* Кимдир телефонида нимадир қидираётган бўлса тикилиб турманг, бошқаларнинг телефон экранига рухсатсиз ва ўта заруратсиз қараманг;

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍6
#Тафаккур

Мавсумда кўршапалак тунги парвоз пайтида 1000 дан ортиқ чивинларни ейди!

Биз ва оиламиз учун хавфли бўлиши мумкин бўлган 1000 та чивин.

Ўлимга олиб келадиган касалликлар, вируслар, тери қуртлари ва ҳоказоларни тарқатиши мумкин бўлган 1000 та чивин...

У 15 йил умри давомида 2 700 000 дан ортиқ чивинларни йўқ қилади.

Бу фақат битта кўршапалак бажарадиган хизмат.

Гарчи уларнинг хизмати бизга яхшилик бўлса ҳам, кўпчилик уларни ёқтирмайди.

Барча жонзотлар қатори кўршапалак ҳам бежизга яратилмаган. Бу ҳақда ўйлаб кўрган инсон кўп ибратлар, хулосалар олади.

https://www.tg-me.com/zarbulmasall
👍103
2025/10/19 21:10:40
Back to Top
HTML Embed Code: