Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қариндошларим! »

Елкадошларим, ишонган инсонларим, чин сирдошларим!🤗

Қариндош жигарлар, яқинлар группаларига юбориб қўямиз


@AYOLLOGIKASI
🔥ОНАМ...

Кўнглим кўчасида бўлиб тантана,
Дилим яйраб кетар болам десангиз...
Шакарсиз чойим ҳам шириндир Она,
Агарда уни сиз дамлаб берсангиз...

Тонглар уйғотасиз юзимдан силаб,
-Турақол ишинга кеч қолма болам...
Дуолар қиласиз менга бахт тилаб,
Ўзингизга ҳеч не сўрамай Онам...

Эртадан кечгача кўзингиз гирён,
Кутасиз эшикдан узолмай кўзни...
Мени шу мехрингиз қилади ҳайрон,
Нега ўйламайсиз бир бора ўзни...

Кафтдек ҳовлимизни гулларга ўраб,
Уйимиз кўркига қўшасиз чирой...
Мен кулиб қўяман гулларга қараб
Росдан яшнар экан Онам турган жой...

Буларнинг ҳаммаси яхшидир бироқ,
Бир хис осмонимни айлайди қаро...
Юрагим ичида пайдо бўлди доғ,
Оқлар кўпайибди сочингиз аро...

Менку улғайибман сиз бундан шодсиз,
Сиз қариб, улғайиш менга не керак...
Онажон бунчалар мўътабар зотсиз,
Бунчалар мехрли сиздаги юрак...

Келинг муштипарим бағримга босай,
Илиқ мехрингизни соғиндим яна...
Буюринг ўғлингиз ҳаммасига шай,
Нималар хоҳлайди кўнглингиз Она...

Кўнглим кўчасида бўлиб тантана,
Дилим яйраб кетар болам десангиз...
Шакарсиз чойим ҳам шириндир Она,
Агарда уни сиз дамлаб берсангиз...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...


@AYOLLOGIKASI
"ТАРБИЯ"

Бола доим этиборда ўсди. Буваси бувиси ота онаси томонидан ардоқланди суйилди эркаланди. Бола учун ажратилган алоҳида хона унинг ўйинчоқлари билан лиқ тўла. Бироқ улғайган сари бу унга камлик қилди. Қўшни ёки қариндошнинг болалари қўлидагини тортиб олишни ўрганди. Бола бўлса шўх бўлсин дея бунга этибор беришмади. Болада энди катта бўлса ақли киради бола подшоҳ дейишди...хафа қилишни исташмади....
Бува бувилар дунёдан ўтишди. Бола катта бўлди... Бироқ уни яқинлари айтгандек кутганидек порлоқ келажак кутиб олмади. Ҳозир у қамоқхонада. Сабаби кўчада кетаётган аёлнинг сумкасини олиб қочмоқчи бўлганда аёл қаршилик қилди. Уч марта пичоқ уриб қотилга айланди....

Болани тарбияси деганда фақат суйиш эркалаш тушунилмайди....

ТАМОМ
муаллиф : ГУЛШОДА ГУЛ


@AYOLLOGIKASI
🌿 Jarohat olgan joyingizdan malham izlamang...

Kimningdir hayotida bazo‘r turgan bo‘lsangiz, u hayotdan uzoqlashing.... Bu balki nafas olib chiqarishdek oson bo‘lmasligi mumkin, ammo agar shuni eplay olsangiz, avvalo siz o‘z qadringizni bilishni boshlaysiz, vaqt o‘tishi bilan esa qadringizni yuksaltirib borasiz...

Ishoning, bu dunyoga baxtli bo‘lishga haqli bo‘lmagan insonlarni qadrlab, o‘zingiz qadrsiz bo‘lish uchun kelmagansiz.....


@AYOLLOGIKASI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
96 ЁШЛИ АЁЛ МАКТУБИ

Бу ўгитлар хаммамизнинг хаётимизда ёрдам беради.
ЯХШИЛАБ ЭШИТИБ
ХОТИРАНГИЗДА САКЛАНГ
🎙Абдукарим Мирзаев


@AYOLLOGIKASI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💔Эр-хотинни бир-бирига қилган чиройли муомаласи ҳам гуноҳлари кечирилишига сабабчи бўлар экан.

@AYOLLOGIKASI
📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!»

1-қисм

Талаба эдим. Ўқишим ҳали тугамаган бўлса-да, эшигимиздан келаётган совчилар ота-онамни ҳол-жонига қўймади.
— Бирортасини танла, ўшанга берамиз. Ёшинг ҳам йигирмадан ошди. Ёш бола эмассан, — деди онам ҳам қатъий.
— Ўқишим нима бўлади? — эр, рўзғор, ўқиш деб бир аҳволга тушиб қолган курсдош дугоналарим кўз ўнгимга келиб қўрқиб кетдим.
— Ўқитамиз, деётганлари жуда кўп! Сен учрашиб кўр. Юрагинг «жиз» этганига бераман!
Қайта-қайта айтилган бу гаплардан кейин совчи юборган йигитлар билан учрашиб кўра бошладим. Ўлай, агар бирортаси ёққан бўлса! Бирининг бўйи паст, бирининг эсими-ей! Бири довдир, бошқасининг кўзи «олма теради»… Ҳуллас, ҳаммасини рад этдим. Аммо биттаси…
— Энсангизни қотиришингиздан сизга ёқмадим, чоғи. Айни муддао! — деди бўйлари узун, худди мен севган актёр Фаррух Соиповга ўхшаб кетадиган йигит.
Аслида мен энсамни қотирмагандим. Аксинча, унинг бу қадар келишган эканлигини тасаввур қилмаганим учун бироз довдираб қолгандим. Гаплари эса баттар капалагимни учирди. Нима дейишни билмай жим туравердим.
— Йигитингиз борми? Менинг ҳам яхши кўрган қизим бор, — бу гапи бутунлай мени ақлдан оздирди.
Яна индамадим. Нима ҳам дей ахир? Совчи юборган ўзи-ю, яна гапирган гапини қаранг. Жаҳлим чиқди. Албатта, қошларим чимирилиб, тумшуғим осилган бўлса керак.
— Ростдан сизга умуман ёқмадим, шекилли… — яна гапирди у.
Шунда «портладим»:
— Совчи юборган ўзингиз, учрашувга чақирган ҳам сиз! Яна нега ўзингизча мени ерга урмоқчи бўляпсиз?
— Совчи бўлиб аммам борган! Учрашувни ойим ташкил қилган!
— Унда сиз бу ерда нима қиляпсиз? Учрашувга ҳам бирортасини юбормабсиз-да!
— Жаҳлингиз чиқди, а? Бунга ҳаққингиз бор. Бахтли бўлишга ҳам ҳақлисиз. Шунинг учун ҳам сизга бор ҳақиқатни айтяпман. Ёлғон гапириб сизни алдамоқчи эмасман. Мен кўнгил қўйган қиз онамга ёқмади. Сиз эса ёқиб қолгансиз. Сизни бахтсиз қилмоқчи эмасман.
Унинг бу гаплари шу қадар таъсир қилдики… Шундоқ ҳам унинг келишган қадди-қоматига маҳлиё бўлгандим. Ўзини тутиши бутунлай ром этди. «Мен фақат сиз билан бахтли бўламан», дедим ичимда. Унга эса бир сўз демай ортимга қайтдим.
Бўлган воқеаларни уйдагиларга айтмадим. Назаримда, йигит ҳам оиласига ҳеч нарса демаган. Буни эса катталар «Сукут — розилик аломати», деб тушунишди. Тўйимиз тезлашиб кетди…
Биринчи макр
— Мен сизга бор ҳақиқатни айтганман. Сизга кўнглим йўқ, — тўйдан кейин ундан биринчи эшитган гапим шу бўлди. Музлаб кетдим. Демак, у тўйни рад этишимни истаган экан-да! Мен эса у ҳам қаршилик қилмади-ку, деб жим юраверибман. Қанақа хато қилиб қўйганимни энди тушундим. Биз бегоналардек яшардик. Мен келинлик вазифамни қандай ато этаётган бўлсам у ҳам шу даражада бажарарди: ишга кетаётиб мени дарсга ташлаб ўтади, қайтишида олиб келади ҳам. Ота-онамнинг ҳурматини жойига қўяди. Аммо ёлғиз қолганимизда қиё ҳам боқмайди. Бир ойни ана шу тарзда ўтказдим. Уни шунчалар яхши кўриб қолгандимки, кўриб турганим, бир хонадонда яшаётганим учун ҳам шукр қилардим.  Лекин бу омонат ҳаёт бир куни дарз кетишини ҳам англаб турардим. «Бўлди, кетаман, ўзимни ҳам, уни ҳам қийнаб нима қиламан? У ўз севгани билан яшасин!», дердим гоҳида. Аммо ҳали чилласи ҳам чиқмаган келинман. Қай юз билан бораман уйга? Дардимни кимга айтишни ҳам билмайман. Ўйлаб-ўйлаб қайнонамга ёрилишга аҳд қилдим:
— Ойижон, мен уйга кетмоқчиман. Ўғлингизни ҳам, ўзимни ҳам бахтсиз қилиш ниятим йўқ. Ўша севган қизини олиб беринг…
Қайнонамнинг аввалига ранги оқарди. Кейин «ҳаммасидан хабарингиз борми?» дегандек ерга қаради. Охири тутила-тутила гап бошлади:
— Оила, никоҳ жуда муқаддас! Никоҳ аввал кўкда — аршда ўқилармиш. Кейин ерда ўқиларкан. Бу никоҳда на сизнинг, на менинг, на ўғлимнинг ҳиссаси бор? Асли бу Аллоҳнинг ихтиёри. Шундай экан, уни узишни эмас, мустаҳкамлашни ўйланг! Мен бекорга ўғлимнинг муҳаббатига қарши чиққаним йўқ. Суриштирдим, қизнинг ҳам, оиласининг ҳам ҳулқи яхши эмас. Шунинг учун ҳам рад этдим. Бўлмаса, қайси она фарзандини бахтсиз қилгиси келади. Яхшиси, сиз ўғлимнинг кўнглига йўл топишни ўйланг.

Давоми бор.


@AYOLLOGIKASI
📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!»

2-қисм

Қандай қилиб? — юрагимда умид пайдо бўлди.
— Билмайман! Билсам, аллақачон ўзим амалга оширган бўлардим, — хўрсинди қайнонам.
Менинг яна кайфиятим тушди. Аммо изланишдан тўхтамадим. Ниҳоят йўлини топгандек бўлдим:
— Ойи, ўша қизнинг расми йўқми, уйда? Бир кўрай-чи, нимаси тортган экан?
— Йўқ. Аммо, телефонида бўлса керак…
Афсуски, эрим телефонини ҳеч қачон ёнидан қўймайди. Кечаси ётиғининг тагига қўйиб ухлайди. Аммо мен иложини қиламан! Демак, макр қўллайдиган вақт келди. Кечқурун телефонимнинг батареясини чиқариб, қопқоғини ёпиб қўйдим. Кейин эса эримга ялингандек дедим:
— Илтимос, телефонингиздан онамга қўнғироқ қилиб олсам майлими? Меники ўз-ўзидан ишламай қолди. Ёнмаяпти, — шундай дея телефонни кўрсатган бўлдим.
— Бемалол, — дея у киши телефонини тутқазди.
Мен ростдан ҳам онамга қўнғироқ қилдим ва суҳбатимизни қизигандек қилиб кўрсатиб, хонани тарк этдим. Чиқа солиб онам билан хайрлашдим-да, телефонни титкиладим. Топдим! Унинг кўнгил маликасини топдим!
Иккинчи макр
Расмларни томоша қилиб, билдимки, «бахтим тўсиғи» ўта замонавий қиз экан. У ҳақида фикрларимни тўлдириш учун «sms»ларга ҳам кирдим. «Асалим» деб сақланган рақамдан келган хабарлар бу ўша эканлигини тасдиқлади. Хабарлар рашкимни алангалатиб, юрагимни қовурдоқ қилаётган бўлса-да, сабр билан ўқидим: «Жоним, бугун учрашамизми? Жуда соғиндим ахир…», «Ҳаётим, сизни кутаман! Албатта келинг, ўпиб Асалингиз!»
— Касалингиз, деса тўғрироқ бўларди! — жаҳлим чиққанидан ўз-ўзидан гапира бошладим. Демак, эримга замонавий ва ширин гапириб «аврайдиган илонлар» ёқади.
Шу хулоса билан келиб, телефонни эгасига топширдим. Албатта, жим эмас:
— Раҳмат, Ёрижон! — дедим кўзларимни пирпиратиб. Кейин эса майин табасум ҳадя қилиб қайнонамнинг ёнига йўл олдим. «Ёрижон», бу сўз қаердан хаёлимга келди? Зап бопладим, лекин. Ҳайратдан ортимдан қара-а-аб қолди.
Бирдан кайфиятим кўтарилиб, қайнонамнинг ёнига тилла топгандек бўлиб бордим:
— Ойи, мен «анув»нинг расмини кўрдим. Ўта замонавий қиз экан. Агар қарши бўлмасангиз, мен ҳам са-а-а-л ўзгараман. Чунки илк учрашувимизда ҳам уйдагилар сипо кийин деб, қўйишмаганди. Кейин тўйдан буён фақат келин кийимда кўряпти.
— Майли, кўнглига йўл топсангиз бўлди.
Энди бемалол ҳаракат қилсам бўлади, дея эртаси куни узун сочларимни ёйганда чиройли турадиган қилиб у ёқ-бу ёғини кестирдим. Аммо узунлигини сақладим. Кийимни эса ўйламасам ҳам бўлади. Ўқишга қатнайман-ку, дея замонавий ва қулай кийимларни ҳам сепимга олдирганман. Сочимни чиройли қилдирганимни эримга сездирмадим. Одатдагидек йиғиб уйга келдим. Бироқ эртасига…
У киши машинасини кўчага чиқара бошлаганида тайёрлаб қўйган калтароқ ва чиройли костюм-юбкамни апил-тапил кийиб, сочимни тўғирлашга киришдим. Бўяниб, баланд пошнали туфлимни кийиб чиқарканман, қайнонам менга «зўр» дегандек ишора қилди. Ҳаяжонланаётган бўлсам-да, эримнинг ёнига бепарво чиқдим ва кўзимга қора кўзойнакни қўндириб, индамай машинага ўтирдим. Эрим бақадек анқайиб қолди. Шу пайтгача келинчаклар кийимида, сипо ҳолда кўргани учун мени таниёлмай қолганди. Мен ҳам то ўқишимга етгунча писанд қилмагандек юзимни ташқарига буриб, бир сўз демадим.
Учинчи макр
Эртаси куни тор шим ва узун кофта кийдим. Туфлим, сумкам ва кўзойнагимнинг гардиши оппоқ. Чаккамга ҳам оппоқ гули сочтўғноғич қўндирдим. Эрим яна бир бор анқайиб қаради. Дарсдан келиб ҳам айёрликда давом этдим. Қулоқларимга «наушник» тақиб ўзимни тинмай ким биландир гаплашаётган қилиб кўрсатдим. Ора-сира ноз ҳам қилиб қўйдим. Ҳийлаларим бир ҳафтадан нарига ўтмади. Кийинаман, десам ҳар куни ишга шошадиган эрим хонадан чиқмайди.
— Мен ҳозир чиқаман, машинангизни қиздириб туринг, — дедим охири чидолмай.
— Бугун нима киймоқчисиз, шуни билмоқчиман? — деди у тунд оҳангда.
— Мана бу кўйлакчамни! Қаранг, қанақа чиройли… — атай калта кўйлагимни кўз-кўз қилиб, ўзимни қувноқ кўрсатиб дедим. Кейин эса нишонга тегадиган қилиб қўшиб қўйдим. — Ўқишимдагилар йиқилиб тушади!

Давоми бор.


@AYOLLOGIKASI
​​📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!»

3-қисм

Айнан ким? — баттар бўзрайди у.
— Ҳеч ким! — мен ҳам худи сири ошкор бўлган кишидек ўзимни жаҳли чиққан қилиб кўрсатдим. — Чиқинг, мен кийинишим керак. Дарсга кеч қоляпман.
— Кимга бунчалик чиройли кўринмоқчисиз? Уялмай кийинаверинг, эрингизман-ку!
Рашк қилаётганидан қувониб кетганимни сездирмаслик учун қовоғимни осиб дедим:
— Эриммассиз! Шунинг учун сизнинг ёнингизда кийинмайман!
Бу гапимдан сўнг у жаҳл билан эшикни тарақлатиб очиб чиқиб кетди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Лекин «ўйин»ни шу ерда тўхтатиб қўёлмасдим. Ахир, у киши эндигина мени рашк қилишни бошлади. Шу хаёлда ҳалиги кўйлакни кийиб, сочларимни чиройли қилиб турмакладим. Албатта, ўзимни бепаво тутганча у киши билан дарсга келдим. Энди машинадан тушаётганимда менга қарамасдан туриб, ортимдан деди:
— Агар ортингиздан бирортаси юрганини сезсам, ўлдираман!
Наҳот, шу менинг эрим?! Қийқириб юборай дедим. Лекин бу мумкин эмас. Ўзимни парвойи-палак тутиб дарсга йўл олдим.
Албатта уйда ҳам ўзимни эркин тутиб, шўх-шодон юрардим. Бу эса у кишига баттар таъсир қилди. Ўша куни кечаси энди ухламоқчи бўлганимда ёнимга келди. Мен эса гўёки, келганини сезмагандек жойимни тўғирлай бошладим. Бундан жаҳли чиққан эрим икки елкамдан тутиб, силтаб мени ўзига қаратди:
— Айтиб қўяй, мендан бошқа ҳеч бир одам сизга бармоғини ҳам теккиза олмайди! Ҳатто, гапира олмайди, ҳам!
— Афсуски, сизам теккиза олмайсиз, Ёрижон! — дедим кесатиб ва силтаниб унинг бақувват қўлларидан чиқдим-да, каравотга чўзилдим.
Кутилмаганда у ҳам «тап» этиб ўзини ёнимга ташлади-да, кўзларимга тик қараб деди:
— Теккиза оламан! Чунки эрингизман!
— Энди эсингизга тушдими? — пичингда давом этдим.
— Энди бир умр эсимда бўлади! Ўлиб ҳам қутила олмайсиз мендан, Ёрижон! — деди у менга яқинлашиб.
— «Ёрижон» — менинг гапим. Сиз айтманг! — ҳаяжон, қувонч ва уятдан кўзларимни қаерга олиб қочишни билмасдим.
— Айтаман! Энди ҳар куни айтаман! Сиз ҳам айтасиз, қайта-қайта айтаверасиз. Қани, битта Ёрижон денг-чи?..
Ўша тундан буён бир-биримизга Ёрижонмиз. Яқинда сафимиз кенгайиб, Болажон ҳам қўшилиши кутиляпти…

ТАМОМ


@AYOLLOGIKASI
📝 СМС ёзган ким?

Рафиқам бн севишиб турмуш қурганмиз. Лекин тўйгача фақат ижобий фазилатларимизни кўрганимиз учунми, кейинчалик тез-тез гапимиз қочадиган булиб қолди.

Гохида аразимиз бир неча кунлаб чузиладиган булиб қолди. Бора бора бу холат меъдамга тега бошлади.

Аввалига ярашиш учун имкон кидирган булсам, эндиликда хафсаласиз кул силтайдиган булдим. Табиийки бу муносабатларни яхшилаш учун хизмат қилаолмасди.

Шундай жанжаллар оқибатида узимни тутаолмай унга шапалок, туширдим. У йиглаб отасиникига кетиб қолди. Ота онам:

- Келинни уйга олиб кел,- деб қанча насихат қилмасин, мени гурурим уни олдига ялиниб боришга буйин бермасди.

Охири онам аёлимни олиб келиш учун узи кетди.

- Углингиз бн яшамайман, ажрашаман,- деган гапни эшитиб тушкун кайфиятда қайтдилар.

Ота онамни қийнаб қўйганим дард булса, ажрашиш хабари дард устига чипкон эди. Лекин борай десам гурур.

Нима килишни билмай чалгиш бахонасида ичкиликга ружу куйдим. Ичиб юришим онамни хавотирга соларди. Онамнинг кўзёшларини кўриб:

- Булди бошқа ичмайман,- деб узимга суз берардим.

Аммо эртасига бу ахддан асар хам қолмасди. Рафиқамга телефон қилай десам яна ўша гурур..

Бир куни телефонимга смс хабар келди. Рафиқамдан.

-Азизим мени кечиринг,- деган хабарни кайта-кайта севиниб ўқидим ва ўша захоти қайнотамникига йўл олдим.

Улар мени жуда мулозамат бн кутиб олишди. Қайнонам айланиб ургилиб, хозирги ёшларнинг эркалигидан нолиб, тўкин дастурхон ёзиб мехмон қилди.

Нихоят икки ойлик айриликдан сунг аёлим бн кўришдим. У хам согингани ва юзида афсуслангани аён эди.

Қайнотам:

- Бор нарсаларингни йигиштир,-деган бир огиз гапи билан индамай буйсиниб олдимга тушди.

Айрилиқдан хулоса қилиб энди тинч-тотув яшай бошладик.Бир куни сухбатлашиб утириб гапдан гап чиқиб, смс- узрномани аёлим ёзмагани маълум булди.

Унинг олдига, ярашиш таклифи бн мен борганим нафсониятимга тегиб, гашим келди.

- Биласизми - деди аёлим хаёлимдагини ўқиб тургандай. Телефонингизга мендан смс юборган инсон ким булса хам бизни бахтимизни уйлаган ва бизга яхшилик истовчи инсон! Мени шундай инсонлар яшайдиган хонадондан бир умрга кетишдан асраб қолгани ва неча марталаб хаёлимга келгану, журъатим етмаган изхорни бошлаб бергани учун мен у инсондан умрбод миннатдорман..

Ишонинг мен сиздан хаёлан гойибона хар куни хар лахза кечирим сурар эдим.Бориб олиб келишингизни хар куни эшик тиқ этса, сиз эмасмикин деб кутар эдим,-деди.

Бу сузлар юрагимдаги гашликни буткул тарқатиб юборди. Кимга рахмат айтишни билмасамда, нафақат мухаббатимни, оиламни,балки хали тугилмаган фарзандимизни етимликдан асраб қолган уша инсонга мен хам ташаккурлар айтаман!!!!

‼️ ЯХШИЛИК ҚИЛ СУВГА ТАШЛА..БАЛИҚ БИЛАР.. БАЛИҚ БИЛМАСА ҲОЛИҚ БИЛАР!


@AYOLLOGIKASI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳеч кимга беписанд қарама. Сен назарга илмаганлар сени йиқитиши мумкин...


@AYOLLOGIKASI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ўзим учун яшай деганда
Умр тугаб қолар экан-да...

Бу дунёни деб ўзингизни ўтга-чўғга ураверманг. Бирор куни ҳаммасини ташлаб, бу дунёдан кетасиз. Бошқалардан қолган дунё сиздан ҳам қолади. Шуни унутманг!


@AYOLLOGIKASI
OДУНЁ

Мунғаясан бунча мискин,
Салобатинг қани дунё,
Жуда оддий кўринишинг,
Синоатинг қани дунё.

Тўлмас экан сира каминг,
Тугамайди ташвиш ғаминг,
Тиниминг йўқ бирор даминг,
Ҳаловатинг қани дунё.

Миннат қилар бугун зўринг,
Нодонларга қолди тўринг,
Бўриман дер чиябўринг,
Адолатинг қани дунё.

Йўқ топилмас яхшига кун,
Имон йиғлар дилда беун,
Ҳижоб ўрар чирой учун.
Ҳидоятинг қани дунё.

Меҳр қаҳат, юраклар тош,
Мазлумларинг кўтармас бош,
Етимларнинг кўзида ёш,
Иноятинг қани дунё.

Тунлар ўйнар шайтонлар,шўх,
Имонлига отарлар ўқ,
Гуноҳкоринг тавбаси йўқ,
Ибодатинг қани дунё.

Ҳар балога дучор ночор,
Қалби гирён, чекар озор,
Қонунга чап берар пулдор,
Адолатинг қани дунё.


@AYOLLOGIKASI
Аллоҳ амри...

Ғоятда камбағал бир аёл радио дастурига қўнғироқ қилиб, Аллоҳ учун ёрдам беришлигини илтимос қилади.
- Ҳудди шу дастурни эшитиб ўтирган атеист, аёлнинг гапларини тинглаб туриб, уни мазаҳ қилиш фикри ҳаёлига келибди.
- Радиодан аёлнинг манзилини олиб, котибасини чақиртириб дебди:
- Ҳозироқ бозорга бориб, катта миқдорда озиқ-овқат махсулотларини сотиб оласиз-да, мана бу манзилга элтиб берасиз.
- Агар аёл сиздан:
- "Булар кимнинг номидан" деб сўраса, унга:
- "Булар шайтоннинг номидан" деб айтасиз, тушунарлими? деб буйруқ берибди.
- Ва ниҳоят атеистнинг котибаси аёлнинг манзилига етиб келиб, аёлга маҳсулотларни топширибди.
- Аёл озиқ-овқатларни кўплигини кўриб, жудаям хурсанд бўлиб кетибди ва ёрдам учун ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор этиб, катта миқдордаги озиқ-овқатларни кичкинагина кулбаси ичига бирин-кетин ташибди. Шунда котиба аёлдан кулиб сўрабди:
- Бу озиқ-овқатлар кимнинг номидан эканлигига қизиқмайсизми?
- Аёл жавоб берибди:
- Йўқ, менга бунинг қизиғи йўқ. Чунки Аллоҳ амр этиб турганда, уни қутқариб қолиш учун ҳаттоки шайтонлар ҳам шай бўлиб турар эканлар.


@AYOLLOGIKASI
📝Қизгинамдан айланай....

Хуллас, куёвимнинг ишини хориждаги бўлимга ўтказишди-ю, ўзи билан оиласини ҳам кўчириб кетди. Ҳар ўн беш кунда кўришга ўрганиб қолган эканман. Юрак қурғур бирам соғинади... ўзиданам кўпроқ маҳмадоналарини қўмсайман. Онасига қўшилиб мен ҳам баъзида кўз ёш тўкиб оламан, сездирмай. Соғинч ёмон бўларкан. Бекорга ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса қилиғи дейишмаган экан... Ана энди уларни бир йилда бир марта кўрадиган бўлдикда...
Яхшиям телефон аталувчи техника маҳсулоти бор. Гаплашиб, кўришиб туриш имконини беради. Қайси олим ўйлаб топган бўлса ҳам отасига минг раҳмат. Ҳозирги аппаратлар силайдиган бўлиб чиққан-ку.. “Силайдиган телефонингни бериб тур, амманг билан гаплашиб олай”, десам тўнғич набирам кулади. “Айфон бу, сенсорли, бобо”, деб ақл ўргатиб қўяди. Нима фарқи бор? Ахир силасанг бўлди-ку, тўғрими...
“Имо” дегани бор экан. Ана ўшанда ора-сирада Дурдона билан кўришиб, гаплашамиз. Қизалоқлари ҳам эринмасдан рақсга тушишади, инглизча шеър ёдлаб беришади. Омон бўлгурлар...
Дурдона ва куёвим янги йил арафасида келишмоқчи эди. Аммо куёвимизга иш жойидан рухсат тегмабди. Баҳорда борамиз, дейишганди, кун санаб баҳорни кутдик. Аксига олиб қишни ўтиши бирам қийин бўлдики...
Биринчи март куни қизим “Имо”дан қўнғироқ қилди. Онаси иккимиз бирга гаплашдик.
- Ассалому алайкум, дадажон, яхшимисиз? Яхши ўтирибсизми, оёқларингиз оғримаяптими? Яхши қарашяптими сизга, - деб ҳазиллашиб қўйди. - Дадажон, еттинчиларга бориб қолишимиз мумкин. Сизларни бирам соғиндим. Набираларингизни айтмайсизми? Куёвингиз бу ердан бир инглиз ҳамкасби ва унинг рафиқасини олиб бормоқчи. Аввал қайнонамникига кирамиз, сўнг сизларникига ўтамиз. Бизни уялтириб қўйманглар тағин. Дастурхонни чиройли безатинглар. Бу нафақат менинг, сизларнинг ҳам юзингиз. Ойижон, анави “Миллий таомлар”нинг норинидан олиб келиб қўйинг. Емаганимга анча бўлди. Сергўшт, мазаси зўр бўлади. Меҳмонларга ҳам ёқса керак. Тортни ҳам чиройлисидан, қимматроғидан танланглар. Яхши овқат жиғилдонни қайнатмайди дердингиз, дада, тўғрими? Товуқни ҳам семизидан олиб, келинойим бутунлигича димласин. Ойи, бир неча хил салат бўлсин. “Цезар”, “Мужской каприз”, “Под шуба” ҳам қилинглар. Ҳая, дада набираларингиз сиз қиладиган кабобни соғиниб қолишган. Кабобни ўзингиз пишириб берарсиз. Супермаркетдан тарвуз-қовун, узум олиш ёдингиздан чиқмасин. Меваларнинг ҳам сархили дастурхонни безасин. Ананасдан бир эмас, иккита бўлсин. Яна совғалар ҳам тайёр турсин. Дада, Чорсудан инглиз меҳмонга зарчопон ва дўппи сотиб олинг. Мундоғроғи эмас, қимматроғидан. Ойи, инглиз хонимга адрасни тозасини топиб қўйинг. Ўзбекистонга меҳмонга боришяпти. Кўриб қўйишсин, меҳмондўстлигимизни. Мени, куёвингизни обрўсида... Майли, яхши ўтиринглар.
Экран ўчди. Эру хотин иккимиз бир биримизга тикилиб қолдик. Пиёладаги совуб қолган чойимни қулт этиб ютдим.
Уч кундан сўнг:
- Рўйхатни туз, бозорга тушамиз, - дедим.
Зум ўтмай рафиқам узундан узоқ рўйхат тузиб келди. Бу ёғи илик узди пайт, бўлса... Ўғилларимдан сўрашга иймандим. Рўзғор ғор, қанча ташисанг ҳам тўлмайди. Яширган йиққанимизни белга боғлаб, йўлга отландик. Шу маҳал аёлим:
- Тўхтанг дадаси, 8 март байрамку. Бир йўла уйдаги келинларга, Дурдонага, қизларига ҳам совға ола келайлик. Яна чиқиб юрамизми?
Пешонамдан совуқ тер чиқиб кетди. Аммо уйдагиларга олмасак ҳам бўлмайди. Бир йилда бир марта совғага арзимадикми, деб келинлар қовоқ уйиб олишмасин. Тағин инглиз меҳмонларнинг ёнида-я... Ҳа, мард қайнаталар яшасин!
Ёлғизгина қизимиз, Европа деган жойдан меҳмон билан келаркан-у, ахир. Унинг таъбири билан айтганада “уялтириб қўймаймиз, албатта!”
Эру хотин шу пайтгача қадам ташламаган супермаркетга кирдик. Бозордан бошқа савдо жойига бормасдим. “Отанг бозор - онанг бозор”, тортишиб олаверасан, дердим. Лекин Дурдонамиз супермаркетдан олинглар дедими, иложимиз қанча. Мевалар томон юрдик. Нарх навони кўриб, ҳушим бошимдан учди. Бир дона ананасга отнинг калласидек нарх белгилаб қўйишибди, ўзиям. Узумларнинг ҳам нархи осмонда. Камига байрам арафаси “скидка” деб қўйибди.


@AYOLLOGIKASI
- Чегирмаси шу бўлса... ўзи қанақа экан...
Хотинимнинг қистови билан “Совғалар” деб ёзилган томонга ўтдик. Кўзинг қувнайди, дилинг яйрайди уларни кўриб. Аммо нархини ўқиб, сувга тушган мушукдек бўлиб қоласан.
Хуллас, бир олам харид билан супермаркетдан чиқдик. Навбат “Чорсу”га.
Зарчопонларнинг энг яхшиси миллиондан бери келмайди. Ўзимча ўйладим: “Инглиз дегани чопоннинг фарқига борарканми? Сал бундайроғи ҳам бўлар”... шу тобда қизимнинг гапи қулоқларим остида янграйди: “Мундоқроғи эмас, қимматроғидан”...
Рўйхат тугади. Дарвозадан кириб, халталарни туширарканмиз, ўғилларим ҳайрон эди.
- Дада, тўй қиляпмизми?
- Йўқ, ўғлим, қизим ва куёвимни кутяпмиз... – деди хотиним менинг ўрнимга.
- Еттинчида синглинг келаркан. Меҳмони билан... шунга яхшилаб кутиб олайлик. Олти ой бўлди кўрмаганимизга, байрам баҳона бир яйрайлик... - дедим вазиятни юмшатиш учун.
- Ўҳҳу, манам хорижга кетсам, шундай кутиб оласизми, бобо? – деб кулган бўлди тўнғич набирам.
Еттинчи куни эрталабдан тайёргарлик авжига чиқди. Ўзим бош ошпаз бўлиб, барчасини назоратимга олдим. Кабобни пиширишга ҳозирладим. Меҳмонлар келсин, исиқ иссиқ тортамиз.
Шу маҳал катта ўғлимнинг телефони жиринглади. Ким биландир гаплашган Салим “Нима? Шуни вақтлироқ айтсанг бўлмайдими?” деб бақира кетди. Сўнг гўшакни менга тутқазаркан
- Дада, Дурдона, - деди.
- Ассалому алайкум, дадажон яхши ўтирибсизми? Уйдагилар яхшими? Дадажон, бугун боролмаймиз. Куёвингизга рухсат беришмабди. Аммо Наврўз кунларига албатта борамиз. Меҳмонимиз ҳам боради. Мен айтган совғаларни олиб қўйгандирсиз-а... Дада, яна бир илтимос, уйда сумалак ташкиллаштиринг. Куёвингизнинг ҳамкасби сумалакни кўрмаган экан. Қандай тайёрланишини ўз кўзлари билан кўрмоқчи экан. Майлими, дада...
- Албатта, қизим... албатта... – гўшакни қўярканман фильмдаги саҳна кўз олдимда жонланди. Безатилган дастурхондаги ноз неъматлар худди пулга айланаётгандек туйиларди...
САИДА ҚОРАБОЕВА


@AYOLLOGIKASI
#Mulohaza

⚡️Hayotdan o'rganganlarim

1. Hech narsa hech kim abadiy siz bilan qolmaydi bunga moslashing

2. Oldinga yurish uchun o'tmishdan voz keching

3. Pulingiz bormi ? Uni miyyangizga investitsiya qiling.

4. Odamlardam nimadir olyapsizmi ? Siz ham albatta bering. Hech kimning oldida qarz bo'lib qolmang

5. Haddan ortiq yaxshi bo'lmang.

6. Sizni unutganlarni siz ham unuting.

7. O'z bilganlaringizni boshqalarga o'rgatmang. Ular o'sib sizni oyoq uchida ko'rsatishadi

8. Hech kimdan qarz olmang va bermang. Aks holda u insonni yo'qotasiz


@AYOLLOGIKASI
📝КЕЛИНЛИК САНЪАТИ .
(“Ҳаёт ҳайратлари” туркумидан)

       Иттифоқ даврида Норулла тоғам билан бирга Душанбе шаҳрига иш билан бордик. Қайтишда «Регарга кириб ўтайлик, жиян», дедилар. 
Сўраб-суриштириб, бойсунликлар яшайдиган «Коммунизм» колхозини топиб бордик. 
У пайтларда транспорт кам, енгил машина анқонинг уруғи, фақат бир 
кунда бир маротаба қатнайдиган автобус бор, холос. Тоғамнинг Анор
 исмли қизлари анча йиллар олдин шу ерга келин бўлиб тушган.

      Эшикдан киришимиз билан қудалар ўзларини қўярга жой тополмай, 
югур-югур қилишди, қўрадан қўчқорни чиқариб, тоғамнинг пойида сўйишди. Супага кўтарилиб, тоғам, қудаси ва мен кўрпачадан жой олдик. Анор чой дамлаб келиб, уни сузди-да, даставвал қайнотасига узатди. 

    Шунда менинг кайфиятим бузилди-ю, сигарет чекиш баҳонасида
 ўрнимдан турдим-да, бир муддатдан сўнг қайтиб келиб ўтирдим. Фурсат ўтмай косаларда қайнатма шўрва келди. Бу сафар ҳам Анор биринчи 
косани қайнотасига узатди. 

        Қайнота эса «Меҳмондан, меҳмондан» дея косани тоғамнинг олдиларига қўйди. Меҳмондорчилик яхши ўтди, аммо у менга татимас 
эди. Тоғамнинг пинжига кириб, «кетамиз»га тушдим. 

       Тоғам кайфиятимдаги ўзгаришни сезиб, мийиғларида кулдилар-да, қудаларнинг зорига қарамай, саҳар билан йўлга тушдилар. Йўлда кетаяпмиз, тоғам гап бошладилар: 
– Жиян, дунёда кечиктириб бўлмайдиган уч нарса бор, шулардан бири 
вояга етган қизни тезроқ узатиш. 

– Тоға, қўйинг шу гапларни! Беш йил деганда биринчи келишингиз. 
Чойни ҳам, овқатни ҳам аввал қайнотасига берадими, сиз туриб, – дедим жаҳл билан. 

– Тушунмабсан, ҳали ёшсан-да...
 Авваламбор, қизимнинг ихтиёри уларнинг қўлида, уларнинг кўнглини топсагина турмуши яхши бўлади. Мен ўзиникиман, минг маротаба аразлашсак ҳам кечираман, чунки отаман. Аммо қизим уларнинг кўнглини қолдирса, кечириши қийин. 
   Қолаверса, қизимдан кўра қудамнинг ҳурмат-эҳтиром билан ўзига узатилган чойни ҳам, таомни ҳам менга бериши каттароқ ҳурмат белгиси. 
Бу ибратдан ҳайратланиб лол қолдим.

Хулоса укиган мухлислардан.
Сизни келингингиз ё кизингиз шундай вактларда биринчи кимга хизмат килади ва кандай келин булган изохга фикр билдириб тугрисини ёзинг.


@AYOLLOGIKASI
2025/10/24 13:56:25
Back to Top
HTML Embed Code: