Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САЙЁҲМАН

Чекмасамда чексамда андуҳ,
Вужудимни тарк айлайди руҳ.
Кетди ҳатто шунча яшаб Нуҳ.
Мен ҳам кетгум дили сиёҳман.
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

Бир кун ботса умрим қуёши,
Диндошларим қилар кўз ёши.
Тегмаса бас туҳматнинг тоши,
Фиръавндек демам:Илоҳман,
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

Вужуди соғ навқирон-ўзим,
Иймоничи-ногирон ўзим.
Шаҳид бўлиб юмилсин кўзим,
Демасманки ман бегуноҳман,
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

Аллоҳга бош эгмайин нега?
Ўзи ахир хақиқий Эга.
Балки бугун, балки эртага,
Ҳузурига чорлаюр Роҳман,
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

Бандаларга бўлсин деб роҳат,
Каломуллоҳ-Ҳақ юборган хат,
Ота-онам топишгач албат,
Аллоҳ жон киргизган гиёҳман.
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

Саёҳатим гўдак ёшида,
Бошланмишдир бешик қошида.
Бир кун тугар мозор бошида.
Айби бисёр, юзи доғ моҳман.
Бу дунёда йўлчи, сайёҳман.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
👍33🔥13👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ТАҚИЛЛАТАР ЭШИГИМ БИТТА!

Мен шу қадар бахтсизман ё Раб,
Гуноҳ қилиб қалбим толмади.
Келдим яна мададинг сўраб,
Бошқа борар ерим қолмади!

Қалбим кўмирданда қорайди,
Сўнг кенг ризқим буткул торайди.
Нетай дил Уйингда яйрайди,
Бошқа борар ерим қолмади!

Кўнглим эмас қаро ниятсиз,
Мен шу қадар чиқдим уятсиз.
Гарчи феълим сура, оятсиз,
Бошқа борар ерим қолмади.

Шайтон қўлларимдан етаклаб,
Кўп гуноҳ қилдирди эрмаклаб.
Иймоним ҳам қолди эмаклаб,
Бошқа борар ерим қолмади.

Боғламасанг нафс ҳам бир итда,
Тақвоимга ташланар четда.
Тақиллатар эшигим битта,
Бошқа борар ерим қолмади.

Сени йўқлаб борсам арзирда,
Бомдодда, пешинда, асрда.
Шомда ҳуфтонда ва ҳозирда,
Бошқа борар ерим қолмади.

Оғир-оғир дардга чалиниб,
Шифо Каломингга талпиниб.
Ҳузурингга келдим ялиниб,
Бошқа борар ерим қолмади!

@A_meshayan
23:17-21.05.2023
Абдураҳмон Мешаян
👍42😭86🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болалигим_кирди_тушимга

Тушга кирди болалик... Кўз нам
Ер эмишман қоққанча ўрик
Нон ёпармиш тандирда онам
Отам эса эканлар тирик.

Гоҳ довучча тўлдириб бағир
Дўстлар билан тотармишман тут
Юзларимиз кирдан-кир яғир
Қалбларимиз тоза мисли сут.

Кечалари ухлармишман жим
Укам билан мен биргалашиб
Орамизни бузмасмиш ҳеч ким
Юрмасмишмиз мерос талашиб.

Сингилларим сакроғич ўйнар
Опаларим юрар сув сепиб
Менда эса танда қон қайнар
Тўймасмишман сира тўп тепиб.

Бўлишганча нор бирла тузни
Илинганча қўзичоқ гўштни
Иссиқ қилиб ҳамиша юзни
Яшармишмиз ҳар қўни-қўшни

Болалигим тушга кирди воҳ
Катта тоғам сўяр эмиш қўй
Жар солганча қилибмиз огоҳ
Маҳаллада бугун бор деб тўй.

Ёшу қари йиғилмиш бир кун
Жанозадан ҳамма қайтармиш
Ҳалойиқ ҳам марҳум ортидан
Фақат яхши гаплар айтармиш.

Қишда босиб ғарчиллатиб қор
Эргашибман онам изидан
Уйғондиму йиғладим зор-зор
Ажин йўқмиш отам юзида.

Болалигим кирди тушимга
Волидам ёшариб қолибди
Эгамишман яп янги шимга
Отажоним ойлик олибди

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
👍45😭11🔥104
​​Хуллас, Юлдуз Усмоновани судга бермоқчиман.
"Онам" эканлигини тан олса бўлди. 33 йил жим юрганим етар!
Манга ҳеч нарса керакмас.
Тасаввур қиляпман Абдураҳмон Усмонов...

Увахаха
🤣126👎10🔥3👍1
​​​​Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Энг яқин жигарим қондошим маним,
Бечора юракни зирқиратмагин.
Мол-у дунё учун бўлмайлик ғаним,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Дардларим шундоқ хам кетмиш қалашиб,
Юрмайлик илоннинг ёғин ялашиб.
Иним, ўз оғанг-ла мерос талашиб,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Тун-у кун халол ризқ излаб чопарман,
Рўзғорим кам-кўстин шундоқ ёпарман.
Зар топгум лек сени қайдин топарман?
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Мен бойлик сўрасам Раҳмон йўқ демас,
Оғаман инисин хаққин хеч емас.
Хақдан нажот кутдим отамдан эмас,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Бу не шафқатсизлик бу қандай жазо?
Волидам қошида қилурсан низо.
Уй сенга, ҳужжатга қўймишман имзо,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Ё йўлдан урдими олтин жилоси,
Майли сенга бўлсин падар тиллоси.
Менга кифоядир унинг дуоси,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

Мен халол ўлжага кўниккан қушман,
Кўзларимдан ёшлар тирқиратмагин.
Қўлнинг кири учун бўлмайлик душман,
Отамнинг руҳини чирқиратмагин...

09:26-26/04/2016/
Абдураҳмон Мешаян
👍32🔥3👎1
​​#ЯГОНАМ

Нетай нафснинг қитолига тавбадан зўр силоҳим йўқ,
Мендан бошқа қулларинг кўп, менинг бошқа Илоҳим йўқ.

Хатокорман кечир мени, Рози қилгум келур сени,
Разиллашяпман ҳар куни, Сендан ўзга гувоҳим йўқ.

Ўзим лолман ўзим ҳайрон, Манинг ишим қилмас ҳайвон,
Хайратдадир хатто шайтон, айламаган гуноҳим йўқ.

Йиғлаб-йиғлаб остонангга бошим уриб келдим яна,
Йўлдан урар лаъин бисёр- Сендан бошқа паноҳим йўқ.

Не учун ранжитдинг она?
Не учун инжитдинг яна?
Сўрар бўлсанг сўроғингга-
На жавоб на изоҳим йўқ!

Номаҳрамга боқиб тўймас қаро-қаро кўзим бордир,
Фурқонингга ойда бир бор боқадурғон нигоҳим йўқ.

Маъсият-ла дўст тутиндим, макруҳ бирла бўлдим иноқ,
Қалб дер: Билганим қиламан-
ақл билан никоҳим йўқ!


Сенинг қулларинг беадад, мен эса чиқдим беадаб,
Қилма ғазаб бергил мадад, сендан бошқа Фаттоҳим йўқ.

Ғамим милён, дардим милярд, ҳасратларим трилёндир,
Умидим эса биттадир, сендан бошқа Аллоҳим йўқ!


18:05-17.05.2023
Абдураҳмон Мешаян
👍30😭75🔥3🤣1
​​ИЛЛАТ ВА МИЛЛАТ

Ҳеч қайси иллатнинг, йўқдир миллати.
Ҳар қайси миллатнинг лек бор иллати.

Араб зўрда дейсан Алига қараб,
Лек Абу Жаҳл ҳам бўлгандир араб.

Дунё аҳли Гёте немис ўғли дер,
Аммо олмон бўлган шунингдек Ҳитлер!

Думбадзеда оққан гуржининг қони,
Жугашвилида ҳам, шу энг ёмони.

Русдир ул оқ пошшо қилмиши қаро,
Лек Толстой ҳам русдир, нечун можаро?

Арманнинг бир ўғли тенгсиз даҳодир,
Тағин бир боласи қонхўр юходир.

Сенинг ҳам бир боланг олимдир ўзбек.
Золиминг ҳам йўқмас, бу оғриқли лек.

Шундан ҳар миллат-ла қилдим муросам,
Шудир энг ишонган тўғри хулосам:

Ҳеч қайси иллатнинг йўқдир миллати,
Ҳар қайси миллатнинг лек бор иллати.

@A_meshayan
19:43-02.11.2017
Абдураҳмон Мешаян
👍48👏15🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РУХАН ЁЛҒИЗЛИК

Устоз дердим, Абдурахмон Жомиӣ қани?
Дӯст бӯлардим, Жалолиддим Румиӣ қани?

Ишқ элига Хақдан буюк хомиӣ қани?
Азобдаман бугун рухан ёлғизликда

Чинор эдим золим зотлар синдиришди,
Уммон эдим бир лаҳзада тиндиришди
Пушаӣмонлик тулпорига миндиришди
Азобдаман бугун рухан ёлғизликда

Атрофимда одам кӯпу яккадирман,
Ё бемаврид бунёд бӯлган чаккадирман
Гӯё Муҳаммад(Алайҳиссалом)сиз қолган Маккадирман
Азобдаман бугун рухан ёлғизликда

Мен қӯшиқман куӣлолмаӣсиз авжим баланд
Мен ошиқман, бир париваш қилди дардманд
Ёримсиз Ӯзбекистонман Бесамарқанд,
Азобдаман бугун руҳан ёлғизликда

Мени сотиб ололмаӣсиз кӯнглим тӯқдир
Бебахоман, нарх қӯӣмангиз нархим йӯқдир
Онам учун фариштадан фарқим йӯқдир
Фақат...
Азобдаман рухан ёлғизликда

Мен излаган таскин хатто ёримда ӣӯқ
Шукр аӣтмаӣ ӯтган куним ёдимда ӣӯқ
Аллоҳимдан бошқа хеч ким ёнимда йӯқ
Азобларда қолсам руҳан ёлғизликда.

@A_meshayan

Абдураҳмон Мешаян.
👍37😭12🔥72
​​ДАДА СИЗНИ СОҒИНГАНИМДА

(Дўстимнинг дарди)

Тарк этаман бир кун дунёсин,
Кечиб бўлгач хаёт дарёсин.
Забонимдан тушмайди “Ёсин”,
Дада сизни соғинганимда.

Хасрат тоғи бирдан қулайди,
Тил дуога дуо улайди.
Қалб боғимда иймон гуллайди,
Дада сизни соғинганимда.

Мени дардлар қиломас эрмак,
Гўдакмасман тинглашга эртак.
Хотирамга тушар чин эркак,
Дада сизни соғинганимда...

Саккиз фарзанд улғайтирган зот,
Фирдавсда бўлсин дейман шод.
Ёдга тушар лафзи халол зот,
Дада сизни соғинганимда.

Хаёт экан улкан иморат,
Хасрат ва шодликдан иборат.
Қиларман қабрингиз зиёрат,
Дада сизни соғинганимда.

Қалбим ёниб, юрак куяди,
Кемтик кўнглим соғинч туяди.
Кўзларимдан ёмғир қуяди,
Дада сизни соғинганимда...

Хаёт мени қаттиқ элади,
Дард шамоли хануз елади.
Болаликка қайтгим келади,
Дада сизни соғинганимда.

Хануз юрак-бағрим ўяман,
Хилватларда йиғлаб қўяман.
Чопонингиз хидлаб тўяман,
Дада сизни соғинганимда...

Тиззангизга ўтириб олиб,
Новвот ердим оғзимга солиб.
Хаёл кетар ёшликка олиб,
Дада сизни соғинганимда.

Оздир сиздай қалби офтоблар,
Ёдимда сиз қилган хитоблар.
Овутар сиз тутган китоблар,
Дада сизни соғинганимда.

Овозингиз истар қулоғим,
Бир луқма ўтказмас томоғим,
Марғилонга тортар оёғим,
Дада сизни соғинганимда.

Ифорингиз қумсар димоғим,
Ашъор битсам титрар бармоғим,
Суратингиз ўпар дудоғим,
Дада сизни соғинганимда.

@A_meshayan
21.03.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍21🔥43
#ЙИҒЛАМА_УЙҒУР

Шарқий Туристонни зулмат буркади,
"Сариқ аждар" унга олов пуркади.
"Оқ айиқ"  ҳам ундан туродир титраб
"Сеҳрли диёр" ҳам ондин хуркади.

Ит эмган кимсалар қони гупуриб,
Учинчи сайёра ичдан супуриб-
Истадилар қилмоқ уйғурни ҳалок,
Аммо қафас ичра қонлар тупуриб,

Булбул мисол фақат эрк деб сайради,
Иймонин қиличин синов қайради.
Фақатгина унинг вужуди маҳбус,
Руҳи озодликликда бўлгач яйради.

Жони қийналсада бўлмади таслим,
О уйғур қариндош,  о уйғур муслим.
"Бермадингиз кўмак уйғурга нечун?"
Шармисор бўлгайман сўраса наслим.

Мен кезиб турибман кўкламда гулшан,
Сайр айлаб юрибман ўлкамда гулшан.
Маним виждонимга занжир солинган,
Унда эса фақат қўл-оёқ кишан.

У кўз ёш ичяпти мен эса шарбат,
У ғам емоқдадир, мен таом албат.
Пушаймон чекяпти менчи сигара,
У жангда мен эса дуода фақат...

Кун келиб қўлига олганча ҳанжар,
Топилгай ғанимнинг кўксига санчар.
Йиғламасин уйғур, ёруғ кун яқин,
"Сариқ аждаҳо"нинг Хақ бошин янчар.

Тавба-қуёш эрур, гуноҳлардир-қор
Хақ қаҳридан устун, Хақ муҳаббати.
Хар бир Фиръавннинг ўз Мусоси бор,
Хар Абу Жаҳлнинг ўз Муҳаммади!

@A_meshayan
09:46-26.12.2022
Абдураҳмон  Мешаян
😭44👍11🔥2
​​ЖУЛАЙБИБ (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)

Қорачадан келган,
Бўйи паст.
Уйи ҳам йўқ,
Оддий либосли.
Егуликка недир топса ер,
Топмаса –
Рўзадор!
Ихлосли!

Тўшаги – ер,
Осмон – ёпинчиқ,
Ёстиғидир икки ковуши.
Масжидун-Набавий ёнида,
Суффада кечарди турмуши.

Бир кун ўтираркан саҳобалар-ла,
Биз уммати бўлган ул азиз Ҳабиб.
Тилда зикр, дилда чин тавбалар-ла,
Уларнинг олдидан ўтмиш Жулайбиб.

“Анави ким биласизларми?
Расулуллоҳ бермишлар савол.
“Анави ким биласизларми?”
Жавоб йўқдир, саҳобалар лол.

Чунки саҳобалар кўзлари,
Бу кимсага тушмаган эди.
Сўнгра Пайғамбарнинг ўзлари,
"Бу зот асли Жулайбиб", деди!

Сўнгра Жулайбибни ёнига чорлаб,
Саволга тутдилар Пайғамбаримиз:
Бир гўзал сўровга жуфтладилар лаб,
Энтикиб кетамиз тинглаб баримиз:

“Эй Жулайбиб, уйланмайсанми?

Оғиздан қуш каби учмади нолиш,
Бош эгилиб,
Ёшланмади кўз.
Янграмади асло даркор тан олиш,
“Қийналиб қолганман”, деган сўз.

Фақат деди: "Ё Расулуллоҳ,
На моли бор, на мансаби бор.
Жулайбибга ким хам қизини
Берар эди?
Ким ҳам бунга зор?"

Бу ҳол бўлгач икки бор такрор,
Расулуллоҳ сўз бошлаб секин:
Дедиларки: "Бир ансорим бор,
Уйига бор ва шундай дегин:

“Расулуллоҳ айтдилар салом,
(Овозлари бўлгандир майин)
Қизингизни менга турмушга,
Бермоқликни қилдилар тайин”...

Ансорий саҳоба не дейишга лол,
Қизи ансория аёллар аро.
Энг гўзали эди ҳам соҳибжамол,
Йигитнинг-чи юзи кўримсиз қаро,
Ахир бу не ҳолат ахир бу не ҳол
Йигитда йўқ эди на чирой, на мол...

Ансор деди: "На иш, на молингдир бор,
Қандоқ қилиб сенга берадирман қиз?"
Ансорнинг ёри ҳам айларди такрор:
“Шу Жулайбибга қиз берармизми биз?”

Ортга қайтармоқчи бўлишди уни,
Аммо шу он деди пок солиҳа қиз:
Эй отажон!
эй онажоним!
Қандоқ ортга қайтарадурсиз,
Расулуллоҳ номидан совчи
Бўлиб келган бу йигитни сиз?

“Аллоҳга қасамки, мен шу инсонга
Турмушга чиқаман. Қиз қилганди аҳд.
Қаранг эътиқодга, қаранг иймонга,
Расулнинг сўзига кирмоқ бунча бахт?

Дуч бўлинг ибратнинг бир нечасига,
Ибрат олмоқликни истасангиз гар.
Тўй ўтди. Висолнинг илк кечасига,
Яқин қолган чоғда жарчи солди жар:

“Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!
Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!

Асли Мадинада энг гўзал қизни,
Берилмай энг ширин лаҳзаларига.
Қолдирди..
Нафсига букмасдан тизни,
Жулайбиб қўшилди аскар сафига.

Жангда мусулмонлар қучдилар зафар,
Аммо ўлди баъзи саҳобалар ҳам.
Жанг кечган майдонга келиб бу сафар,
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Бир бир изладилар саҳобаларни...

– Фалончи ўлибди...
– Эҳ, фалончи ҳам...
– Ҳатто фалончи ҳам тирик қолмади.
Аммо бирор киши ҳатто ушбу дам,
Жулайбибни тилга олмади...

Ўшанда Муҳаммад алайҳиссалом,
Жулайбибнинг ғамин едилар.
Ҳабибни, яъники бир содиқ дўстни,
Йўқотмадингизми дедилар?

Саҳобалар ҳайрон.
Мутлақо ҳайрон!
Урушда жон берган душман йиқишган.
Эдиларда ахир қалб бўлиб вайрон,
Ҳамма саҳобани санаб чиқишган.

Сўнг дедилар: "Ким у сиз айтётган дўст,
Эй Ҳақ Расули?.."
Ёш сидирмоқдаман...
Сўзладилар Ҳақнинг энг буюк қули:
“Дўстим Жулайбибни қидирмоқдаман”...

Жулайбиб жасадин қидириб топиб,
Динга бўлгани-чун чин камарбаста.
Унинг бошин қўйиб тиззаларига,
Шу сўзни Пайғамбар айтдилар аста:

“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”...

Бироз ўтгач пок Расулуллоҳ,
Бошларин бошқа ён бурдилар.
Бир ҳикмат бор бунда ё Аллоҳ,
Қуръон-ла хулқланиб юрдилар.

Пайғамбарга бўлганди аён,
Ҳеч тафаккур қиласизларми?
Сўнг дедилар: “Бошим бошқа ён
Нега бурдим биласизларми”?

Ҳаққа қасам, ул Жулайбибнинг,
Ҳурдан бўлган пок хотинлари.
Уни бағир босмоқлик учун,
Талашганча келарди бари.

Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”.
Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”...

О азиз Жулайбиб, шаҳид Жулайбиб,
Мендек бир қул эса эсини еган.
Кибрланар..
Гўё унга ҳам Ҳабиб,
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”, – деган.

Ўз ўзимга энди шудир дуоим:
Ерда мени майли уч кимса билсин!
Энди шудир мақсад шу муддаоим,
Роббим осмонида таниқли қилсин!

20:54-01.02.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍29😭63🔥1
Julaybib (r.a)
@m_zuhriddin_official
#Жулайбиб_розияллоҳу_анҳу



🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян

Яқинларингизга ҳам улашинг !

👇👇👇👇

@m_zuhriddin_official
👍10🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУЛАЙБИБ رضي الله عنه

Муаллиф:Абдурроҳман МЕШАЯН
🎤Ижрочи:Зуҳриддин МУҲАММАДАЛИЕВ

Манзилимиз: www.tg-me.com/a_meshayan
👍143😭3🔥1
2025/07/09 00:28:52
Back to Top
HTML Embed Code: