Telegram Web Link
Ғарбликларнинг қачонлардир асл Америкалик ва Канадалик ҳиндуларни, Австралия аборигенларини, Африка давлатлари аҳолисини қирғин қилиш амалиёти шуни англатадики, уларнинг бугун Исроилни қўллаб-қувватлаши ўша миллатчилик "маданият"ининг, тарихий жиноятларининг ва инсониятга қарши қаратилган бузуқ эътиқодларининг бир қисми холос!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
“ҲИСОБЛАМА, ЙЎҚСА АЛЛОҲ ҲАМ ҲИСОБЛАЙДИ!”.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонларига тиланчи келди. Оиша розияллоҳу анҳо ходимасига тиланчига бирор нарса беришини айтди. Ходима нимадир бераётганида Оиша розияллоҳу анҳо уни чақириб қўлидаги нарсани текшириб кўрди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Бирор нарса чиқарсанг уни билишинг шартми? Берадиган нарсангни ҳисоблама. Йўқса Аллоҳ таоло ҳам ҳисоблайди!”.

Инсонни пешқадам қиладиган нарса Аллоҳга бўлган ишончидир. Ўзингиз қийинчиликдасиз, аммо ўзингиздан ҳам қийинроқ вазиятда қолган кишиларга ёрдам бераверинг. Чунки сиз Аллоҳ берадиган эвазнинг салмоқли ва кутишга арзирли эканлигини биласиз.
Маошингиз унча кўп эмас, аммо унинг кичкина бўлагини етимлар учун чиқараверинг. Чунки сиз Аллоҳ буни эътиборсиз қолдирмаслигини биласиз. Аллоҳ албатта бу ишингизга катта эваз беради.
Нарсаларга фақатгина кўз билан қараш кишини бахил ва очкўз қилиб қўяди. Аммо уларга қалб кўзи билан қараш кишини саховатга бошлайди.
Эҳтиёт бўлиши, ҳисоб-китобли бўлиш, тадбир қилиш яхши, аммо Аллоҳ билан қилинадиган муомалада варақ, қалам ҳар доим ҳам иш беравермайди!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
"УЛАРНИ ҲАЖВ ҚИЛ, РУҲУЛ ҚУДС ҲАМРОҲИНГ БЎЛСИН!".
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Қурайш орасида жанг қизиди. Одатда араблар қиличидан кўра сўзи билан аламлироқ ҳужум қилишади.
Ана шу пайтда Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу ўз шеърлари билан ислом чегарасини ҳимоя қила бошлади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Уларни ҳажв қил, Руҳул Қудс ҳамроҳинг бўлсин!", дедилар.

Бу диннинг чегаралари турлича. Барча қобилиятли инсонлар учун бунда жой бор.
Қачонлардир Холид розияллоҳу анҳунинг қиличи билан ҳимояланган ислом ўрни келганида Ҳассон розияллоҳу анҳунинг шеърлари билан ҳам ҳимояланган. Ҳар ким ўз майдонида синалади. Улар иккиси ҳам ўз ўрнида қаҳрамон эди.
Дин олими ақидани ҳимоя қилади. Аскар ватан чегараларини ҳимоя қилади. Йўлчи йўл қуради. Оналар келажак авлодни бино қилади.
Маориф вазири зиё таратади. Муаллим мактабда нур тарқатади. Ҳамшира беморга ёрдамлашади. Воизлар руҳлар муолажасини қилишади.
Биздан ҳар биримиз ўз майдонимизда муҳиммиз. Бундан бехожат бўла олмаймиз.
Менга: "Бу умматни ким уйғотади?!", деманг. Аввал ўзингиз кўзингизни очинг!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ИНШААЛЛОҲ ҚАЙТА ЎРНИДАН ТУРАДИ!
Тарих саҳифаларида ёзилишича, салбчилар Қизил денгизга кириб ҳожиларнинг кемасини ағдаришди, ўзларини қатл қилишди. Жиддага ва муқаддас заминга ифлос оёқларини қўйишди.
Агар ўшанда ғайбдан узилган бир киши воқеаларни ўз кўзи билан кўрганида: "Энди ислом тугади, бундан кейин қайта ўрнидан тура олмайди!", дейиши тайин эди. Аммо тарихдан биламизки, айнан мана шу ҳодиса Салоҳиддин Айюбийнинг салбчиларга қарши курашига ва ғалабасига сабаб бўлган!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
РУҲИНГИЗНИ КЎТАРИНГ!
Милодий 1258 санада мўғуллар Бағдодга бостириб киришди. Шаҳарда 800.000 (саккиз юз минг)дан ортиқ мусулмонни қатл қилишди.
Муаррих Ибн Асир роҳимаҳуллоҳдан бу воқеаларни ёзиб қўйиш талаб қилинди. Ибн Асирдек зот шунчалик даҳшатга тушган эдики, бу воқеаларни қиёматнинг белгиси деб ўйлади. Ҳатто ёзишнинг фойдаси йўқ, яқинда қиёмат бўлади деб хаёл қилди. Ибн Асир воқеаларни ёзишдан бош тортди ва шундай деди:
"Исломнинг ўлими ҳақида ёзиш кимнинг ҳам қўлидан келади?! Ким ҳам буни эслашга ўзида куч топади?! Қани энди онам мени туғмаганида эди! Қани энди бундан олдин ўлиб кетиб бу воқеаларни кўрмасам эди!".

Мана шу воқеадан икки йил ўтиб Сайфиддин Қутуз роҳимаҳуллоҳ Айни Жолутда илк бор мўғулларни мағлуб қилди.
Биз буюк жангларда кўпроқ сабрга эҳтиёж сезамиз. Ташқи кўринишини ўзгартирган ғаним ўзимизнинг ичимиздан ўзига ёрдамчилар, сотқинлар топишга ҳаракат қилади. Аммо бу уммат ҳақ устидаги умматдир. Ҳақ эса Аллоҳнинг изни билан барибир ғалаба қозонади!
Руҳингизни кўтаринг, бўшашманг. Таълимга куч беринг. Китоб ўқинг. Ўқиганингизга амал қилинг. Бу уммат олий умматдир!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ФИҚҲУЛ АВЛАВИЙЁТ
Муновийнинг "Файзул Қадир" номли китобида келади:
"Фахриддин Розий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Машойихлардан бирининг олдига бир аёл мой кўтариб келиб шуни масжидни ёритиш учун эҳсон қилмоқчи эканлигини айтибди. Шунда шайх сўрабди:
- Сенинг бу мойинг шифтни ёритгани афзалми ёки Аршга кўтарилганими?
Аёл дебди:
- Албатта Аршга кўтарилгани яхши!
Шайх дебди:
- Агар бу мойни чироққа солсанг масжиднинг шифтини ёритади(қадимда чироққа ҳам ўсимлик мойи ишлатилган). Агар бирор фақирнинг қорнига солсанг Аршга кўтарилади!

Аёл мойни бирор фақирга беришини айтиб қайтариб олиб кетди!".

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
Масжиднинг олдида эгнида тузуккина кийим кийиб олган ўттиз беш ёшлардаги бир йигит турибди. Домла билан нималарнидир гаплашаяпти. Мени кўриб домланинг юзлари ёришиб кетди. Бориб нима гаплигини сўрадим. У йигит онам бемор, пул беринг деб, домлани бурчакка олиб турган экан. Мен йигитдан қаерданлигини сўрадим. Бир қишлоқ номини айтди. Мен қишлоқ домласи ва маҳалла раиси билан гаплашамиз, сизни шунга муносиб дейишса ёрдам қиламиз дедим. Йигит кетиб қолди...!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ҚАЛБИ САЛИМ
Андалус фотиҳи Ториқ ибн Зиёд барбарлардан...
Салоҳиддин Айюбий курдлардан...
Муҳаммад Фотиҳ турклардан...
Юсуф ибн Тошфин амозиғ барбарларидан...
Сайфиддин Қутуз мамлук туркларидан...
Баракахон мўғуллардан...

Бу буюк қўмондонлар турли миллатдан. Улар ўртасини ислом жамлаган, бирлаштирган.

Имом Бухорий Ўзбекистонлик туркийлардан...
Имом Муслим Найсобурдан...
Ибн Можа Қазвиндан...
Абу Довуд Сижистондан...
Тирмизий Ўзбекистоннинг Термизидан...

Бу буюк муҳаддислар турли миллат ва элатдан. Улар ўртасини ислом бирлаштирган.

Бу дин араб диёрларидан тарқалгани билан арабларнинг хос дини эмас. Аллоҳ билан бандалари орасида таниш-билишлик, қариндошчилик, насл-насаб ўтмайди. Ким Аллоҳдан кўпроқ қўрқса ўша Аллоҳга яқиндир.
Абу Лаҳаб Ҳошимийлардан, аммо дўзахда. Билол розияллоҳу анҳу қора танли қул, аммо жаннатда. Абу Жаҳл Қурайшдан, аммо дўзахда. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу оддий форслардан, аммо жаннатда. Валид ибн Муғиранинг насаби олий, аммо дўзахда. Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу оддий қул бўлган, аммо жаннатда...

Дўзахга кирадиган Қурайшликларни насаби эмас, ёмон эътиқоди ва амали дўзахга киришига сабаб бўлаяпти.
Жаннатга кирадиган оддий инсонларнинг эса тўғри эътиқоди ва гўзал амаллари уларга Аллоҳнинг раҳматини, фазлини жалб қилаяпти.
Кимгадир насаби фойда берса Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Абу Лаҳабга фойда берар эди.
Ҳамма гап агар ерга боғлиқ бўлганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккани тарк қилмас эдилар. Агар гап қабилада бўлганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Қурайшга қарши жанг қилмас эдилар. Агар гап оилада бўлганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам амакилари Абу Лаҳабдан воз кечмаган бўлар эдилар.
Аммо бунинг номи ақида, бунинг номи дин!

Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Эй қизим Фотима! Амал қил. Мен сени Аллоҳнинг азобидан қутқара олмайман. Эй аммам Сафийя! Амал қилинг. Мен сизни Аллоҳнинг азобидан қутқара олмайман. Эй амаким Аббос! Амал қилинг. Мен сизни Аллоҳнинг азобидан қутқара олмайман. Қиёмат куни одамлар амали билан, сизлар эса насабингиз билан келмайсиз!".

Инсоннинг қавмини, оиласини яхши кўриши бор нарса. Аммо қавмим ва оилам туфайли ўзгалардан афзалман деб ўйлаши бошқа нарсадир. Биринчиси мурувватдан бўлса, иккинчиси жоҳилиятдан.
Солиҳ амал қилайлик. Ҳар-бир тақводор инсон Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оилаларидан ҳисобланади.
Қиёматда мол, бола-чақа фойда бермайди. Ким у ерга салим қалб билан борсагина нажот топади!
Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизни салим қилсин!


https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
АНДАЛУС ҚУЛАШИ
(Тарих ибрат)
Ғарнота(Гранада)нинг таслим бўлиши учун 67 та шарт қўйилган. Улардан муҳимлари қуйидагилар эди:
- Мусулмонларга, уларнинг оиласи ва мол-мулкига омонлик берилади...
- Кишилар ўз уй-жойида қолади...
- Масжидлар қандай бўлса шундайлигича қолдирилади...
- Ҳеч кимни динини тарк қилишга мажбурланмайди...
- Мусулмон шахс насронийлар юртида бемалол юради. Унинг жонига, молига тажовуз қилинмайди...!

Насронийлар бирорта шартни бажаришмади, аҳдларида туришмади. Мисли кўрилмаган услублар билан мусулмонларни қатлиом қилишди, ваҳшийларча азоблашди!

Лисонуддин ибн Хатиб Ғарнотий.

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ОЖИЗЛИК
Мусулмонлар Уҳуд жангида мағлуб бўлишди. Ҳолбуки қўшин таркибида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бор эдилар. Мағлубият сабаби, мусулмонлардан баъзилари у зотнинг биргина кўрсатмаларини бажаришмади. Мана шу хато сабаб энг сара саҳобалардан етмиштаси шаҳид бўлди, танаси нимталанди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бошлари ёрилди, тишлари синди. Аллоҳнинг арслони саййидимиз Ҳамза розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди, исломниг илк элчиси фидокор Мусъаб розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди.

Бугун уммат Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ақида борасидаги, ибодат борасидаги, муомалот борасидаги, ахлоқ борасидаги, саноат борасидаги аксар кўрсатмаларига амал қилмаяпти. Биргина кўрсатмага амал қилмаган саҳобалар шунча зарар кўришган бўлса, аксар кўрсатмаларни унутган бизлар нималардан маҳрумлигимиз эса бугун барчамизга маълум!
Аллоҳ бизга раҳм қилсин! Тўғри бўлайлик. Қачонгача имом Маҳдий билан Абобил қушларини кутиб, ғоибдан мадад кутиб, ўзимиздан умидни узиб яшаймиз. Бу ожизликка ишора ахир. Сабабини қилмасак ҳатто бир бурда нон топа олмаймиз. Имом Маҳдий кутсак ҳам, кутмасак ҳам келади, бу аниқ. Ўзимизни ислоҳ қилайлик. Динимиз кўрсатмаларига амал қилишга ҳаракат қилайлик...!


https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ХОТИРЖАМ БЎЛИШ УЧУН
Бир киши Асмаъийдан қарз сўради. Асмаъий деди:
- Гаровга қўйиш учун бирор нарсанг борми?
У киши деди:
- Нима, менга ишонмаяпсанми?
Асмаъий деди:
- Сенга ишонаман. Аммо Халилуллоҳ Иброҳим алайҳис салом Аллоҳга ишонсада: "Эй Роббим! Менга ўликни қандай қайта тирилтиришингни кўрсат!", деган эди.Аллоҳ унга: "Ишонмадингми?!", деганида Иброҳим: "Ишондим, аммо қалбим хотиржам бўлиши учун!", деган эди!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ҲАДИСГА ЭҲТИРОМ!
Ўшанда Абу Ийсо Мусъаб ибн Зубайр Ироқда волий эди. Ансорлардан бири ҳақида унга ёмон хабар келтиришди. Мусъаб ибн Зубайр ўша ансорийни жазоламоқчи бўлди. Унинг олдига саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу келиб шундай деди:
"Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман. У зот шундай деганлар:
"Ансорларга яхши муомала қилинглар. Яхшилик қилганларини қабул қилинглар, ёмон иш қилганларини кечиринглар!".

Бу гапни эшитган Мусъаб тахтдан пастга тушди ва юзини ерга қўйиб деди:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амрлари бош ва кўзим устига!".
Сўнгра ҳалиги Ансорийни ўз ҳолига қўйди!

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ривояти.

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
Ерларини сотишмади. Бу йўлда барчамизнинг кўз ўнгимизда жон беришди!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
"Қачон ўзгарамиз биласизми?
Биз унга қалбимиздан хос ўрин берган, осойишта макон ҳадя қилган кишиларимиз юзимизга урса ўзгарамиз.
Фақат ўзгарибгина қолмай, юз йилга қариймиз!".

Феодор Достоевский

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ЎРТАДА
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари яшайдиган хонадонга бир неча мусулмонлар келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўрашди. Бу ҳақда айтиб беришган эди, уларга бу оз кўриниб: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ким-у, биз киммиз? Ахир Аллоҳ таоло у зотнинг аввалги-ю охирги гуноҳларини кечирган бўлса!", дейишди. Сўнгра улардан бири: "Мен энди бутун умр туни билан намоз ўқиб чиқаман!", деди. Иккинчиси: "Энди мен бир умр рўза тутаман, бирор кун ҳам канда қилмайман!", деди. Учинчиси: "Мен эса умрбод аёллардан узоқ бўламан, умуман уйланмай ўтаман!", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни топиб шундай дедилар: " Эшитишимча, сизлар шундай-шундай дебсизлар. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таолодан энг қўрқадиганингиз ва тақводорроғингиз менман. Лекин баъзида рўза тутаман, баъзида тутмайман. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга ҳам уйланаман. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас!".

Бу умматнинг ҳалокати икки нарсада:
1. Ҳаддан ошишда.
2. Совуққонлик ва дангасаликда.

Исломдаги шижоат аслида мулоҳазасизлик ва қўрқоқлик ўртасидадир.
Исломдаги саховат аслида исроф ва бахиллик ўртасидадир.
Исломдаги ҳаё аслида ўта тортинчоқлик ва сурбетлик ўртасидадир.
Исломдаги иффат аслида дунёдан юз ўгириш ва ҳар нарсани мумкин дейиш ўртасидадир.

Динимиз буюк. Бу дин модда ва руҳ , ақл ва қалб ўртасидадир. Уни шундай тушунишимиз лозим!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
АММО СЎКМАДИ!
Унинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Саҳл ибн Наср Абу Бакр Рамлийдир. Нобулсий номи билан машҳур бўлган. Фақиҳ, дин олими ва зоҳид . Ҳадис ва фиқҳда имом бўлган. Катта муҳаддислардан.
Фотимий-шиалар ҳокимият тепасига келиб улардан Муъиз Убайдий Шомни эгаллади. Тароввиҳ намозини, зуҳо намозини ўқишни бекор қилди. Пешинда барча масжидларда қунут ўқишни буюрди. Сунний олимларни минбардан туриб саҳобаларни сўкишга мажбурлади. Кўп олимлар шундан қутилиш учун ўшанда Фаластиндан кўчиб кетишган.
Имом Нобулсий ҳам шу сабаб Рамладан Димашққа кўчиб кетди. Нобулсий шиаларга қарши туриш, уларга қарши курашиш керак дер эди. Нобулсий: "Агар менда ўнта ўқ бўлса, унинг биттасини Румга, қолган тўққизтасини золим Муъизга отаман!", дер эди.
Димашқ ҳокими Убайдийларнинг душмани бўлмиш Қарматийлардан ғолиб бўлгач, имом Нобулсийни ҳам тутиб асир олди. Муъизнинг қўмондони Димашққа келганида Нобулсийни ҳоким унга топширди. Қўмондон Нобулсийни Мисрга олиб кетди.
Етиб келгач Нобулсийни Муъзнинг олдига олиб киришти. Муъиз деди:
- Бизга етиб келишича, сен "Агар кишининг ўнта ўқи бўлса биттасини Румга , қолган тўққизтасини Муъизга отиши вожиб бўлади", деган эмишсан. Шу ростми?!
Имом Нобулсий деди:
- Мен ундай деганим йўқ!
Муъиз Нобулсийни фикридан қайтди деб ўйлаб хурсанд бўлиб сўради:
- Унда нима дединг?!
Нобулсий деди:
- Мен "агар кишининг ўнта ўқи бўлса тўққизтасини Муъизга , қолган биттасини ҳам Муъизга отиши вожиб" деганман!
Муъз сўради:
- Нега ундай дединг?
Нобулсий деди:
- Чунки сизлар умматнинг динини ўзгартирдинглар, солиҳларни қатл қилдинглар, илоҳий нурни ўчирмоқчи бўлдинглар, ўзингизники бўлмаган нарсаларни даъво қилдинглар!

Муъиз биринчи куни Нобулсийни сазойи қилдирди. Иккинчи куни шафқатсиз дарралади. Учинчи куни яҳудий қассобга унинг терисини тириклайин шилишни буюрди. Чунки мусулмон қассоблар бунга унашмади. Яҳудий Нобулсийни бошидан бошлаб терисини шила бошлади. Нобулсийнинг тилидан Аллоҳнинг зикри тушмас эди. Яҳудий кўкраккача шилиб тушди. Шунда Нобулсийга раҳми келиб тезроқ ўлдириш учун юрагига ханжарни тиқди. Нобулсий вафот этди. Унинг терисини шилиб олиб ичига сомон тиқиб Қоҳира дарвозасига осиб қўйишди!

Аллоҳ имом Нобулсий роҳимаҳуллоҳни раҳматига олсин. Жаннатидан жой берсин!

Ибн Асокирнинг "Тарихи Димашқ" китобидан.
https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
АМЕРИКА СЕҲРЛИ ДИЁР!
(Американинг уруш "маданияти" ҳақида)
"Иккинчи жаҳон урушида Америкалик аскарлар Германиялик 190.000(бир юз тўқсон минг) дан ортиқ хотин-қизларни зўрлашган, номусига тегишган. Бошқа иттифоқдошларининг қилган қилмишлари бунга кирмайди.
Британияликлар 45.000 дан ортиқ хотин-қизларни , Францияликлар эса 50.000 дан ортиқ хотин-қизларни зўрлашган ва ҳоказо...

Бундан ташқари Америкаликлар французлар ўзининг иттифоқдоши бўлишига қарамасдан 3500(уч минг беш юз)та француз хотин-қизларини зўрлашган.

Берхтесгаден яқинидаги Рамзау қишлоғи руҳонийси Михаэль Мерксмюллернинг айтишича, 1945 йил 20 июль куни Америкаликлар саккизта қизни ота-онасининг кўз олдида зўрлашган.

Шимолда, ҳозирги Мюнхен аэропорти ўрнида бўлган Хааг дер Ампере шаҳарчасидаги руҳоний Андриас Вейнгард 1945 йил 25 июль воқеаларини шундай ёзади:
"Америкаликлар келган кун жуда қайғули кун бўлди. Улар келган кунларида битта эрли аёлни, битта бева аёлни, битта 16 ёшли қиз болани зўрлашди. Аскарлар ароқ ичиб олишган эди!".

Мёнчесберглик руҳоний Алоис Схими 1945 йил 1 августни шундай эслайди:
"Америка ҳарбий ҳукумати буйруғи билан ҳар-бир хонадонда яшайдиган кишилар рўйхатини, уларнинг жинсини, ёшини улар эшигида ёзиб қўйиш жорий қилинди. Бу рўйхатнинг натижасини тасаввур қилиш унчалик қийин эмас. Ўн еттита аёлни жинсий зўравонлик билан шифохонага олиб келишди. Уларнинг кўпчилигини бир неча бор зўрлашган. Аёлларнинг энг каттаси 69 ёшли бўлса , энг ёши кичиги 7 ёшли қизалоқ бўлган!".

Немис тарихчиси ва журналисти Мриам Гебхартнинг "Аскарлар келганида" китобидан.

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
МАНИПУЛЯЦИЯ
Режиссиёр Жеймс Кэмерон суратдаги шахсни томошабиннинг туйғуларини жунбушга келтириш орқали томошабинга ёмон кўрсатишга ҳаракат қилган.
Аслида фикр қилиб кўрсангиз бу йигит унаштирилган қизи ва бошқа бир дайди, қиморбоз ва ахлоқи бузуқ йигит томонидан хиёнатга учраган. Фильмда ўша сурбетни қаҳрамон қилиб кўрсатишган. Ҳатто унга раҳмингиз келади. Йиғлаганлар қанча-қанча бўлса керак...

Бизнинг ақлимизни мана шундай ўйин қилишади. Яхшини ёмон, ёмонни яхши, мазлумни золим, золимни меҳрибон қилиб кўрсатишади. Бу унчалик қийин эмас...!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ТАСАВВУР
Сийрат китобларини ўқиб унинг тафсилотларини, қаҳрамонлар ҳаётини тасаввур қиламан.
Бадр жанги ҳақида ўқиётиб Умму Ҳориса розияллоҳу анҳонинг эрталаб ёлғиз ўғли Ҳориса билан видолашаётгани хаёлимдан ўтади. Ўшанда узоқ қучоқлашиш учун вақт ҳам йўқ эди. Бу умматни буюклик сари етаклаган ўша ҳаракатга чақириқ шошилинч бўлиб қолди: "Эй Аллоҳнинг қўшини! Уловларга!!!".

Умму Ҳориса Аллоҳ учун чақирилган бу даъватдан якка-ю ягона дилбандини қизғанмади.
Уруш авж олишидан олдин Ҳорисага қаердандир ўқ келиб тегди. Ўқ мушриклар қароргоҳидан келдими ёки мусулмонлар қароргоҳидан келдими, ҳеч ким билмади. Ҳориса жон берди.
Кишилар орасида Ҳорисанинг ўлдирилиши шаҳидлик эмас, деган гап тарқалди.
Уруш тугаб Аллоҳ учун, ақида ҳимояси учун яланғочланган қиличлар қинига солинди. Аллоҳ мусулмонларга нусрат берди. Аллоҳнинг лашкари Мадинага ғолиб бўлиб қайтди. Шу билан бирга уруш хабарлари ҳам ҳар томонга тарқалди. Умму Ҳориса розияллоҳу анҳога ўғли ҳақидаги хабар, кишиларнинг у ҳақидаги турли гап-сўзлари етиб борди. Умму Ҳориса ўғлим шаҳидликдан маҳрум бўлдимикан деган хавф ва кўксида ўғлига бўлган соғинч олови билан дарров уйидан чиқди.
Саҳобалар одатда бир муаммо бўлса дарров Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига югуришар эди. Умму Ҳориса ҳам дарров Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Ҳориса ҳақида гапиринг. Агар у жаннатда бўлса мен Аллоҳдан савоб умид қилиб сабр қиламан. Агар бошқаси бўлса нима қилишимни Аллоҳ кўрсатади!
Бу гапи билан бутун умр йиғлаб ўтишига ишора қилди.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Умму Ҳорисани юпатиб шундай дедилар:
- У ерда битта жаннат эмас, кўп жаннатлар бор. Ўғлинг Ҳориса Фирдавсул аълодадир!

Ўлимни икки кенг томоннинг бири ва саодатлиси деб ўйлайдиган уммат ҳеч қачон мағлуб бўлмайди.
Эй Ғазо мужоҳидларининг оналари, хотинлари, ака-укалари! У ерда битта жаннат эмас, кўп жаннатлар бор. Бу жаннатлар уларга ҳам, сизларга ҳам муборак бўлсин. Биз азани уларга эмас, ўзимизга очамиз. Зеро жаннат томон кўч боғлаганларга аза очилмайди!
Эй жигарпорасини йўқотган оталар!
Эй жигарини йўқотиб ўзининг бир парчаси келсилгандек ҳис қилаётган ака-укалар!
Тасаввур қилинг, тонгла қиёматда дўзах ва жаннат бозори савдосини бошлаганда, ёш болаларнинг даҳшатдан сочлари оқарганда сизнинг яқинларингиз шаҳид бўлган кунлари каби жароҳатлари ва қонлари билан кишилар орасидан чиқиб келишади. Юзлари атиргул янглиғ қип-қизил, ҳидлари мушк ҳиди каби муаттар бўлади. Улар сизнинг қўлингиздан тутиб Аллоҳ томон бошлашади, шафоат қилишади сизни!
Эй маъсум гўдакларидан айрилиб қолган ота-оналар!
Фарзандингизнинг мақоми Иброҳим алайҳис салом ва Сора онамиз ҳузуридадир. Фиръавннинг оқсочи ва оқсочнинг фарзандларини жаннатдан ажратиб турган нарса фақатгина қайнаб турган қозондаги ёғ бўлганлигини унутманг.
Ухдуд соҳибларидан бўлмиш она ва унинг чақалоғини жаннатдан ажратиб турган тўсиқ фақатгина оловга тўлдирилган чоҳлар бўлганлигини унутманг.
Аллоҳ ажрингизни берсин. Бу кунлар ҳали ўтади. Жаннат ҳамма мусибатларга ҳали тасалли бўлади иншааллоҳ!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
Эй Роббим!
Солиҳлар амаллари билан мендан ўзиб кетишди. Мен эса Сен томон оқсоқ қалбим билан секин бормоқдаман...
Эй Роббим!
Бошқа бандаларинг Сенга амалларини шафоатчи қилиб сажда қилишаяпти. Мени эса шафоатга муносиб қиладиган тузукроқ амалим ҳам йўқ...
Эй Роббим!
Аммо мен Сенинг эшигингдан кетмайман. Ҳеч қаерга қимирламайман. Сендан амалимни эмас, раҳмат ва фазлингни сўрайман!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
2024/05/15 18:01:49
Back to Top
HTML Embed Code: