Telegram Web Link
Aйрим хафагарчиликлар юксалишга олиб боради, етукликка ундайди, сени яшовчан ва курашувчан қилиб қўяди, яна шундайлари борки, ажралишга, айрилиққа етаклайди.

© Элчин Сафарли, "Қайтганимда уйда бўл"
www.tg-me.com/Adabiyot_olami
www.tg-me.com/Abduvohid_Suvonov
Хотирангизни хафагарчиликлар билан асло ифлосламанг, акс ҳолда ажойиб дақиқалар учун жой қолмаслиги мумкин...

© Фёдор Достоевский
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Ўйлаймизки, яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади. Йўқ, аслида яхши бўлганлари учун бизни яхши кўрадилар...

© Лев Толстой
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
ДЎСТИМГА...

Сендан асло нолимайман ҳеч,
Мен озгина димоғдор ўсдим.
Бир сўзимни унутмагин ҳеч,
Хато қилсам айтиб юр дўстим.

Шер шерга рақиб бўлмайди,
Бўри тулкини таъқиб қилмайди.
Дўстни фақат чин дўст қўллайди,
Гар йиқилсам суяб тур дўстим.

Билсанг агар, дўстлик омонат,
Юксак чўққидаги иморат,
Қилма унга зинҳор хиёнат,
Дўстлигимни синаб тур дўстим.

Омадли бўл, сургин хўп даврон,
Қиёматли бўлай қадрдон,
Аллоҳ учун дўст бўлдим, ишон,
Аҳволимни сўраб тур дўстим.

Ғуруримга қараб ўйлагин,
Ортга қара, ортга юрмагин,
Мен йиқилсам, юз ўгирмагин,
Яратгандан тилаб тур дўстим.

Ҳаётда кўп баланду пастлар,
Керак эмас соядек дўстлар,
Бўғзимга тиғ тутса нокастлар,
Ғурур бирла ўраб тур дўстим.

Рақибларим келса қошимга,
Қасд қилмоққа мағрур бошимга,
Ол бошимни, тупур ёшимга,
Мардоналик қилиб юр, дўстим.

Вафодор бўл фоний дунёда,
Роббим қилсин умринг зиёда.
Ўлсам, боргин қабрим олдига,
Тиловатлар қилиб тур, дўстим.

© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
ДЎСТИМ

© Абдувоҳид Сувонов шеъри
🎤 Нилуфар Ботирбоевна
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Бир муҳтожнинг қалбига йўл топа олган киши, Каъбага йўл топиб борганнинг савобидан минг карра кўпроғига эга бўлибди...

© Шамс Табризий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Эркин матбуот яхши ҳам, ёмон ҳам бўлиши мумкин. Эрксиз матбуот фақат ёмон бўлади.

© Албер Камю

Бугун - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан, барча касбдошларни, устозларни чин кўнгилдан қутлайман.

Ҳурмат билан
© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
СИНГЛИМГА МАКТУБ

Қачон хат ёзгандим сенга, билмайман,
Қофия билан банд бугун тош кўнглим.
Ёлғиз аканг бўлиб,
Ёнингда юрмайман…
Кечир мени, синглим,
Кечир мени, синглим.

У ёкда шотутлар
Тўкилар сувга,
Қовунлар ёрилар,
Сен йўл қарайсан.
Тупроқ кўчаларда,
Муштоқ кечаларда,

Ёз — мени соғиниб сарғайган маиса.
Умримни юлқилаб,
Йилларим ўтар,
Юрак йиғлайди-ю,
Айтмас дардини.
Мен шеърим қўлтиғлаб,
Кун бўйи излайман,
Адабий ходимнинг битта мардини.

Бирига кандайдир туроқлар дастак,
Бирин ўйлантирар ҳали ёшлигим:
Нега бу шеърингиз отлар ҳақида,
Уларни ёқтирмас, менинг бошлигим!..

Гоҳ тўлиб кетаман, Қандай ran ахир.
Қўйгил мени дейман эй, ширин азоб.
Қуёшга термулай, Ерга босай бағир,
Қўшиқлар куйлашга бошқа одам топ...

Яна қайсар руҳим Жонимни чўқир,
Ёз дейди,
Сингилжон, қўрқай нимадан?..
Энг гўзал шеър —
Сенинг ёрилган қўлинг,
Ҳамма бошлиқларнинг
Бошлиғи — Ватан!..

У ёқда шотут тўкилар тағин,
Беҳилар ҳидига тўлади хонам.
Айвонда, хирмонда,
Андижон томонда.
Куз — мени соғиниб сарғайган онам —
Йиғлайди, бу йил ҳам келмади болам...

Қачон хат ёзгандим сенга,
Билмадим,
Қофия билан банд менинг тош кўнглим.
Ёлғиз аканг бўлиб,
Ёнингда юрмадим…
Кечир, мени синглим,
Кечир, мени синглим.

© Муҳаммад Юсуф
http://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
СИНГЛИМ

© Муҳаммад Юсуф шеъри
🎤 Нилуфар Ботирбоевна
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
ШОИР РОСТ СЎЗИНИ АЙТМАСДАН ҚЎЙСА

Бирпас хаёлларга боғланиб турдим,
Турфа саволларга боғланиб турдим.
Не бўлар, ўзинг айт, онажон юртим,
Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса?!

Бағрингни ёғийлар тўлдирмасмикин?!
Меҳмон мезбонини ўлдирмасмикин?!
Ёлғон юрт тўрида ўлтирмасмикин?!  –
Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса...

Эркин фикрларни сириш ортар-ку,
Силлиқ рухсорларда тириш ортар-ку,
Иймон-эътиқодда чириш ортар-ку,
Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса...

Одам одамлигин қўйгай унутиб,
Лойқа талотумни бўлмас тинитиб.
Соврилмоғи тайин, чарҳи дун йитиб,
Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса...

Минбар, китоблардан қилинг қувғинди,
Увол эрур унга ҳатто ювинди.
Майли, ғурбатларга бўлсин сиғинди,
Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса...

Ғурбат ҳам жирканиб, атасин «хоин»,
Ундан дариғ тутсин бир парча жойин.
Умрлик қисмати шу бўлсин доим,
Шоир рост сўзини айтмасдан қўйса...

Яшноқ кўрай, дейман, юртим атласин,
Ҳар жилоси унинг рост шеър ёдласин!
Портлай қолсин замин, осмон
портласин,
Инсон рост сўзини айтмасдан қўйса...

© Гулчеҳра Нуриллаева
1987
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Асли бор эдингми-ки, энди йўқ бўлишингдан қўрқасан?! 

© Абу Наср ал-Форобий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *

Хайр, сизнинг йўлингиз бошқа,
Хайр, мен ҳам четга бурилдим.
Баргга ўхшаш кўзларингизга
Кўзим билан тикка урилдим.

Шамол сизни бир япроқ янглиғ
Улоқтирди мендан – дарахтдан,
Қанотлари синди қушларнинг,
Подишоҳлар йиқилди тахтдан.

Хайр, олдга ним эгиласиз,
Сочларимни тарар қўлингиз.
Кетолмайсиз. Карахтсиз. Аммо
Қўлингиздан тортар йўлингиз.

Ростин айтсам, талай қизларни
Ширинликдай татиб кўрдим мен.
Таманнолар жонимга тегса,
Кўчаларда ёлғиз юрдим мен.

Бироқ сиздек асални ҳали
Учратмади ҳеч, қари жаҳон.
Мен билган бу лаззат қошида
Новвотлар ҳам тошдек нотавон.

Ширинлик тез баъдга тегади,
Сиз кўнглимга охир урдингиз.
Буни сезиб бир сафар саҳар,
Кетаман, деб йиғлаб турдингиз.

Нима дердим? Боринг. Соғ бўлинг,
Қўлларимда қўлингиз изи.
Сочларимни оловдай ўртар
Сочингизни муаттар иси.

Хайр, бошқа-бошқа йўлимиз.
Кўзларингиз тўлмасин ёшга.
Қанот қоқар икки қўлингиз,
Хайр, сизнинг йўлинггиз бошқа.


© Салим Ашур
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
*  *  *
Сен кутасан автобус,
Мен кутаман автобус.
Нега ҳаяжондасан,
Келиб қолсак юзма - юз.

Атай кузатмам, сени -
Туташай деб, йўлингга.
Мен, ҳаётинг ўйлайман,
Узугинг бор қўлингга...

Ногоҳ, баҳона топиб,
Гап бошлашни қўймайсан.
Маним нимта, жонимни,
Қиймалайсан, тўймайсан.

Қаҳва ичиб, шеър тинглаб,
Ўтди оташ, лаҳзалар.
Энди муҳаббат дарди,
Тунда дилга - ўт қалар.

- Чекманг, соғлиққа зарар,
Шу сўзинг ёмон тегди:
- Билсанг, бир шоир умрин
Сен ва сигарет еди!..

© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Ўзингизни муҳим шахс деб хисобламанг. Дунё сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз ўлгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади.  Барчасини зиммангизга олиб ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган ҳолатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг ҳаммаси яхши бўлади!

© Ориф Таскин
“Ҳаёт менга шуни ўргатди” китобидан

https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Қишлоққа чақирди отам кўп бора
“Болангни етаклаб келиб кет”, деди
Бошлиққа айтишга ҳаддим сиғмас ҳеч,
Тугамаган ишлар жуда кўп эди.

Харжларни ўйлардим, борди-келдини,
6 соатлик йўл, интернет, ишим,
Баҳона излаш-ла ўтаверарди
Кўп баҳорим, ёзим, кузларим, қишим.

Отам “Кел, олдимга бир ўтир”, дерди,
Анов жўрам бор деб кўргани кетдим.
“Кел, энди бугун мен билан ёт”, деса
Ҳижолат бўламан, ўзимни тортдим.

Кўнгилдан гаплашиб ололмадим ҳеч,
Ичида не сирлар асради отам.
50 минг ташласам телефонига,
Суюнчи олардим ўзимча ҳотам.

“Ҳаётинг яхшими?” дер эди баъзан,
“Пулинг борми?” дея сўрарди бот-бот.
Қийналиб турсам ҳам “тўкисман”, дея,
Қаддини эгмасин дер эдим ҳаёт.

Билсам бўлар экан баъзан истисно,
Тушунаркан ахир айтса бошлиққа.
Ҳамма ишни ташлаб ўз ҳолига жим,
Отамни кўмгани кетдим қишлоққа...

© Нуриддин Зиё
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этади, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этади.
Кўзимизни қаерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва ҳохишимизга боғлиқ.

© Конфуций
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
АРСЛОН ЧОРЛАГАНДИ

Абдулла Орипов:
Эркин Воҳидовга

Биз ҳам юксакларга тиккандик кўзни,
Бизда хам бор эди матонат, бардош.
Арслон чорлаганди қошига бизни,
Лекин қумурсқалар бўлди сафардош.

Жами тирикликка таниш бу хатар,
Қумурсқа яралган ёппа таларга.
Дўстим, алам қилар, арслон бехабар,
Ем бўлиб кетсак шу қумурсқаларга.

Эркин Воҳидов:
Абдулла Ориповга

Биламан азизим, менга ҳам аён,
Қумурсқа зотининг надир ташвиши.
Арслоннинг бошида лек ўзга хаёл,
Қумурсқалар билан қанчалик иши?

Улар еб битирса бизни беомон,
Билмам, ким ғам чекар, ким бўлар мамнун.
Лекин қарсак чалиб кулар у замон,
Арслоннинг ёнида ўтирган маймун.

https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
ТУНДАГИ  НОМА…

Яна нигоҳинг деб ўртанди кўнгил,
Кузнинг маҳзунлиги қароқларингда.
Шодликни билмайди, қийноқда бу дил,
Нафосат бор эди, яноқларингда.

Кечир, мудом ўксиб ўтмоқда ёшим,
Дарахтда сарғайган баргга ўхшайман.
Шаҳло кўзларингга йўқдир бардошим,
Сени унутолмай, сенсиз яшайман.

Бир савол туну кун хаёлим олар,
Қачондир рўбарў туташиб қолсак.
Сукутда туришинг қайғуга солар,
Майли ўшал куни шамдайин ёнсак.

Биламан, менинг ҳам хатоларим бор,
Мендан ранжимасин, нурли қуёшинг.
Неча йиллар кутдинг бўлиб интизор,
Кузак ёмғиридек, сенинг кўз ёшинг.

Қийналиб яшадик ўттиз қоралаб,
Сочларда қировлар, оқлар кўпайди.
Мен эса қўлимда шеърим ардоқлаб,
Ҳаловат камайди, байтлар кўпайди.

Армонли ўтди-да, сенсиз ҳар куним,
Баҳорим сен эдинг кўклам таратган.
Ҳижронли боғларда, чизилган йўлим,
Қалбинг чиройини бекам яратган.

Гоҳи азобланиб безовта юрак,
Тушларимга кирсанг қиё боқмайсан.
Сенинг хаёлинг деб, бу жоним халак,
Сенда айб бордек нидо тинглайсан.

Сенга айтолмаган сўзларим бисёр,
Юракдаги нолам байтларимда жам.
Сен томон битилди ҳар қандай ашъор,
Исмингни битолмам, кечир Маликам.

Қўйгин, куйинмагин, қайғурма зинҳор,
Ўйлама дунёнинг юмушларини.
Муҳаббат дард экан, ўзга сўз бекор,
Мен соғиниб яшарман кулишларингни...

©Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
“Қўйгин, куйинмагин, қайғурма зинҳор,
Ўйлама дунёнинг юмушларини.
Муҳаббат дард экан, ўзга сўз бекор,
Мен соғиниб яшарман кулишларингни...”

©Абдувоҳид Сувонов
http://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Фақат икки инсон учун тушунарли бўлган ҳазиллар ортиқ ҳазил эмас, энди улар ҳикояга айланади.

© Юлиан Семёнов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
2025/07/01 02:13:56
Back to Top
HTML Embed Code: