МАСЛАҲАТИМ
Худойимга солиб кетавер -
Манзилингга тезроқ етасан.
Кўрмаганга олиб кетавер -
Кўрмагандек бўлиб кетасан.
© Иқбол Мирзо
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Худойимга солиб кетавер -
Манзилингга тезроқ етасан.
Кўрмаганга олиб кетавер -
Кўрмагандек бўлиб кетасан.
© Иқбол Мирзо
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
ШОИРЛАРНИНГ МАЪШУҚАЛАРИГА
Йигит интиқ ташлади назар,
Қиз хўрсиниб қўйди оҳиста.
Болта эди йигитнинг исми,
Қизнинг исми эса Шоҳиста...
Болта шоир шеърлар ўқийди,
Ҳеч кимсага боқмасдан қиё.
Ўртанади қизнинг юраги,
Бўлиб унга буткул маҳлиё...
Шоир эса оҳ чекар тинмай
Бор йўғидан мангу жудодай.
Талпинади шоирга сулув,
Сиғинади худди Худодай.
Ғазалми ё, шеърми ўқиди,
Илғайолмай қолдимда ўзим.
Шўрлик қизча хаста инграниб,
Тиз чўкдию, айлади таъзим...
Шоир гўё, бир мағрур қоя,
Шивирлайди жим хаёл билан,
Сирлашади қиз четда қолиб,
Хаёлида бир аёл билан...
Савол бердим чидолмай сира,
Кўзлари тун, қора сочликка.
Хотин бўлсанг шоирга синглим,
Чидайсанми гўзал очликка?
Шоирларнинг хотинларидир,
Дунёдаги энг шўрлик аёл!
Шу сўзимни қулоғингда тут,
Қайтиб мендан сўрама савол.
Ишлолмайди бирон бир жойда,
Тупурганман дейди бойликка.
Чидолмайсан эй, соҳибжамол,
Яшаб бўлмас ахир ойликка?
Ойлиги ҳам асли омонат,
Сенга етмай бўлгайдир тамом.
Мухлисидан улфатлари кўп,
Шоир бой деб ўйлайди авом.
Битта узук олиб беролмас,
Йиллаб ёзган достонларига.
Қовоғингни сал уяр бўлсанг
Кетиб қолар осмонларига.
Чор атрофи тумонат душман,
Шароб ичар гадойлар билан.
Дон Ки Хотдай олишар тинмай,
Саройдаги худойлар билан.
Бу қавмнинг феъли кўп ғалат,
Йўқчиликни бойлик деб билар.
Ўз боласи йиғлаб турганда,
Бегонанинг бошини силар.
Унга тегсанг ажрашинг тайин,
Худо берган ҳусни кўркингдан.
Озодликни куйлайди лекин,
Жудо қилар сени эркингдан...
Билганимча айладим баён,
Энди бошқа сўрама савол.
Дунёдаги энг бахтли инсон -
Шоир қалбин англаган аёл!
Болта эди йигитнинг исми,
Қизнинг исми эса Шоҳиста...
© Хамроқул Асқар
http://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Йигит интиқ ташлади назар,
Қиз хўрсиниб қўйди оҳиста.
Болта эди йигитнинг исми,
Қизнинг исми эса Шоҳиста...
Болта шоир шеърлар ўқийди,
Ҳеч кимсага боқмасдан қиё.
Ўртанади қизнинг юраги,
Бўлиб унга буткул маҳлиё...
Шоир эса оҳ чекар тинмай
Бор йўғидан мангу жудодай.
Талпинади шоирга сулув,
Сиғинади худди Худодай.
Ғазалми ё, шеърми ўқиди,
Илғайолмай қолдимда ўзим.
Шўрлик қизча хаста инграниб,
Тиз чўкдию, айлади таъзим...
Шоир гўё, бир мағрур қоя,
Шивирлайди жим хаёл билан,
Сирлашади қиз четда қолиб,
Хаёлида бир аёл билан...
Савол бердим чидолмай сира,
Кўзлари тун, қора сочликка.
Хотин бўлсанг шоирга синглим,
Чидайсанми гўзал очликка?
Шоирларнинг хотинларидир,
Дунёдаги энг шўрлик аёл!
Шу сўзимни қулоғингда тут,
Қайтиб мендан сўрама савол.
Ишлолмайди бирон бир жойда,
Тупурганман дейди бойликка.
Чидолмайсан эй, соҳибжамол,
Яшаб бўлмас ахир ойликка?
Ойлиги ҳам асли омонат,
Сенга етмай бўлгайдир тамом.
Мухлисидан улфатлари кўп,
Шоир бой деб ўйлайди авом.
Битта узук олиб беролмас,
Йиллаб ёзган достонларига.
Қовоғингни сал уяр бўлсанг
Кетиб қолар осмонларига.
Чор атрофи тумонат душман,
Шароб ичар гадойлар билан.
Дон Ки Хотдай олишар тинмай,
Саройдаги худойлар билан.
Бу қавмнинг феъли кўп ғалат,
Йўқчиликни бойлик деб билар.
Ўз боласи йиғлаб турганда,
Бегонанинг бошини силар.
Унга тегсанг ажрашинг тайин,
Худо берган ҳусни кўркингдан.
Озодликни куйлайди лекин,
Жудо қилар сени эркингдан...
Билганимча айладим баён,
Энди бошқа сўрама савол.
Дунёдаги энг бахтли инсон -
Шоир қалбин англаган аёл!
Болта эди йигитнинг исми,
Қизнинг исми эса Шоҳиста...
© Хамроқул Асқар
http://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Telegram
𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶
* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.
© Абдураҳмон Жомий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.
© Абдураҳмон Жомий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Shoirlarning mashuqalari
AHMADI EVEREST
“Шоирларнинг маъшуқаларига”
© Ҳамроқул Асқар шеъри
🎤 Аҳмади Эверест
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
© Ҳамроқул Асқар шеъри
🎤 Аҳмади Эверест
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Ёшлигингизда уйланинг, чунки ёшингиз улғайса доно бўласиз!
Доно одам эса уйланмайди...
© Агата Кристи
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Ёшлигингизда уйланинг, чунки ёшингиз улғайса доно бўласиз!
Доно одам эса уйланмайди...
© Агата Кристи
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
#Таваллуд
Бугун шоир Носиржон Жўраев таваллуд топган кун!
Носиржон ака, таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин, узоқ умр, сиҳатлик тилайман, икки дунё азиз қилсин Ўзи!
Ҳурмат билан
© Абдувоҳид Сувонов
* * *
Боғлар гуллаб бўлди ва кейин
Юлиб сочди оппоқ рангларни,
Гулламади бу йил ҳам кўнгил!
Хазон ҳиди босган руҳимни
Аввал онам, сўнг отам сезди,
Наманганга чўзилди йўллар!
Хаёлимни ҳаммадан уздим
Ва уларга енгил бўлсин деб
Чиқиб кетдим юракларидан.
Ҳажр – ҳаётимда шу қолди,
Тозаладим пешонамни ҳам
Арзимаган барча одамдан!
© Носиржон Жўраев
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Бугун шоир Носиржон Жўраев таваллуд топган кун!
Носиржон ака, таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин, узоқ умр, сиҳатлик тилайман, икки дунё азиз қилсин Ўзи!
Ҳурмат билан
© Абдувоҳид Сувонов
* * *
Боғлар гуллаб бўлди ва кейин
Юлиб сочди оппоқ рангларни,
Гулламади бу йил ҳам кўнгил!
Хазон ҳиди босган руҳимни
Аввал онам, сўнг отам сезди,
Наманганга чўзилди йўллар!
Хаёлимни ҳаммадан уздим
Ва уларга енгил бўлсин деб
Чиқиб кетдим юракларидан.
Ҳажр – ҳаётимда шу қолди,
Тозаладим пешонамни ҳам
Арзимаган барча одамдан!
© Носиржон Жўраев
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
ЧЎЛПОН. XX АСР
Тулпорлар унутди тулпорлигини,
Қиличлар мудрайди мозийгоҳларда
Ҳаётда бир қутлуғ йўл борлигини
Ботирлар ўйламай қўйган чоғларда.
Қарсакдан кафтлари қаварар элнинг
Саҳнага чиққанда сур билан суллоҳ,
Нима фарқи қолар бўй билан эннинг,
Бош билан оёқнинг, астағфируллоҳ!
Фақат икки ҳолда кўзлари билан
Сўзлаша бошлайди юртда одамлар,
Бири – илм ортса, уйғонса миллат,
Бири – зулм ортса, улғайса ғамлар.
Шамол чайир қилар ниҳол боғларни,
Сувларнинг зарбида қайралар тошлар.
Томоғим куйдириб ўтган оҳларнинг
Ўтидан шеърларим гуриллай бошлар.
Мен ҳам келажакка бормоқ истардим,
Эй, Ватан олдида ҳозиржавоблар,
Сизларга улканлик қилади дардим,
Мени маъзур тутинг, жаноблар!
© Носиржон Жўраев
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Тулпорлар унутди тулпорлигини,
Қиличлар мудрайди мозийгоҳларда
Ҳаётда бир қутлуғ йўл борлигини
Ботирлар ўйламай қўйган чоғларда.
Қарсакдан кафтлари қаварар элнинг
Саҳнага чиққанда сур билан суллоҳ,
Нима фарқи қолар бўй билан эннинг,
Бош билан оёқнинг, астағфируллоҳ!
Фақат икки ҳолда кўзлари билан
Сўзлаша бошлайди юртда одамлар,
Бири – илм ортса, уйғонса миллат,
Бири – зулм ортса, улғайса ғамлар.
Шамол чайир қилар ниҳол боғларни,
Сувларнинг зарбида қайралар тошлар.
Томоғим куйдириб ўтган оҳларнинг
Ўтидан шеърларим гуриллай бошлар.
Мен ҳам келажакка бормоқ истардим,
Эй, Ватан олдида ҳозиржавоблар,
Сизларга улканлик қилади дардим,
Мени маъзур тутинг, жаноблар!
© Носиржон Жўраев
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
«Бошига иш тушган одамни шилиш — ўликнинг кафанини ечиб олишдай гап».
© Абдулла Қаҳҳор
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
© Абдулла Қаҳҳор
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Хотиралар сизни ичингиздан иситади. Лекин улар сизни ёндириб юбориши ҳам мумкин.
© Франс Кафка
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
© Франс Кафка
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Сигаретинг сўнггиси бўлса,
Икки тортим қолдир, оғайни.
Қандай яхши
Кўкда ой тўлса,
Сайру суҳбат пайтидир айни.
Шодон эсанг, яширма ҳаргиз,
Кулишайлик,
Суҳбатни безат.
Ғаминг бўлса тортмагин ёлғиз,
Икки тортим менга ҳам узат.
© Анвар Обиджон
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Сигаретинг сўнггиси бўлса,
Икки тортим қолдир, оғайни.
Қандай яхши
Кўкда ой тўлса,
Сайру суҳбат пайтидир айни.
Шодон эсанг, яширма ҳаргиз,
Кулишайлик,
Суҳбатни безат.
Ғаминг бўлса тортмагин ёлғиз,
Икки тортим менга ҳам узат.
© Анвар Обиджон
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
БУНЧА ТЕРГАЙСИЗ МЕНИ, СУД ЗАЛИМИ БУ ДУНЁ,
Битта шоирдан шунча қўрқадими бу дунё.
Қачон, қайда, не учун, қай гуноҳга ботганман,
Қайси бузуқ аёлнинг эшигида ётганман.
Кимни сўкдим, ким билан муштлашганман ярим тун,
Шуларнинг тафсилоти асқатарми сиз учун.
Нега кўзим бақрайган, нафрат кимга нисбатан,
Қадаҳни синдирган пайт кўнглим нима истаган.
Ишга кеч боришлардан нима эди муддао,
Ҳамкасбларим ҳам бундан бехабарми мутлақо,
Кармонимни йўқотиб, наҳот бўлмадим ўсал,
Ҳаётим чиркин, лекин, нечун шеърларим гўзал.
Ота бўлиб боламга кўрсатдим не каромат,
Адибман деб, ҳар куни қилаяпман маломат.
Тўртта шеър ёзар-ёзмас кибр эмишман роса,
Қанча дўстдан айрилдим қила олмай муроса.
Тағин қилган эмишман ёлғиз ичишни одат,
Ота-онам беш маҳал қилганида ибодат.
Мен ҳам ўғил-қизларни эрта бир кун уйлайман,
Наҳотки болалардан қайтишидан қўрқмайман.
Булар ўн йилдан кўпроқ чўзилган тергов иши,
Эга, кесимга тўла ҳаётимнинг равиши.
Ичимдан хўрлик келар, йиғи тўлар бўғзимга,
Ҳаёт йўлим оқ-қора кўринади кўзимга.
Дўстлар, қани адолат, шунча кам яшадимми,
Қўрқдимми, ҳайиқдимми, ўзимни аядимми.
Шуми хотирангизда муҳрланган суратим,
Эй, сен бунча камгап бўлиб туғилгансан улфатим.
Қавму қариндошларим – ҳаммангиздан хафаман,
Энди қай юз билан мен яшадим деб айтаман.
Бунчалар жўн, бир текис умрдан ор қиляпман,
Мўмин-қобил эканим мана энди биляпман.
Ёдингиздан чиқибди чунон саргузаштларим,
Оғзим қуриб, сув излаб сарсон бўлган даштларим.
Тоғу тошлар қўйнида кўрсатган ҳунарларим
Ҳақидаги кулгили ҳикоянгиз кутардим.
Тортиниб турибсизми, бормайдими тилингиз
Ёки жиноятимда бор эдими қўлингиз.
Айтганча, бу оғзига талқон солган Шарқ ахир,
Аёллари мазлуму эркаклари тошбағир.
Бу терговни кузатиб, ичим тўлар ҳасратга,
«Бобурнома» шу учун керак бўлган ҳазратга.
Эшикка бўлдим маҳтал, шунча камми танишим,
Ахир эшик санашда адо бўлган калишим.
Бир гувоҳни кутяпман, қани, нечун келмайди,
Менимча, унга энди эри рухсат бермайди.
Бунча тергайсиз мени, бунча қоним ичасиз,
Бир қошиқ қолганида кечирасиз, кечасиз.
Бас, етар, жаллод чорланг, ҳукм қилинг, тикланг дор,
Менда олий жазога арзийдиган ҳаёт бор!
Мозоримни тепкиланг, жасадимни қилинг хор,
Менда олий нафратга арзийдиган сабаб бор!
Китобларимни ёқинг, ўчиринг хитобимни,
Худо билса бўлдида чеккан изтиробимни.
Сиз ёлғон сўзлагайсиз, сиз очиқ айтмагайсиз,
Сиз ҳукм қилмагайсиз, сиз фақат тергагайсиз.
Ҳар куни ўтмас пичоқ билан сўйгайсиз мени,
Билмадим, қачон буткул сўйиб бўлгайсиз мени.
© Бек Али
2025 йил
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Битта шоирдан шунча қўрқадими бу дунё.
Қачон, қайда, не учун, қай гуноҳга ботганман,
Қайси бузуқ аёлнинг эшигида ётганман.
Кимни сўкдим, ким билан муштлашганман ярим тун,
Шуларнинг тафсилоти асқатарми сиз учун.
Нега кўзим бақрайган, нафрат кимга нисбатан,
Қадаҳни синдирган пайт кўнглим нима истаган.
Ишга кеч боришлардан нима эди муддао,
Ҳамкасбларим ҳам бундан бехабарми мутлақо,
Кармонимни йўқотиб, наҳот бўлмадим ўсал,
Ҳаётим чиркин, лекин, нечун шеърларим гўзал.
Ота бўлиб боламга кўрсатдим не каромат,
Адибман деб, ҳар куни қилаяпман маломат.
Тўртта шеър ёзар-ёзмас кибр эмишман роса,
Қанча дўстдан айрилдим қила олмай муроса.
Тағин қилган эмишман ёлғиз ичишни одат,
Ота-онам беш маҳал қилганида ибодат.
Мен ҳам ўғил-қизларни эрта бир кун уйлайман,
Наҳотки болалардан қайтишидан қўрқмайман.
Булар ўн йилдан кўпроқ чўзилган тергов иши,
Эга, кесимга тўла ҳаётимнинг равиши.
Ичимдан хўрлик келар, йиғи тўлар бўғзимга,
Ҳаёт йўлим оқ-қора кўринади кўзимга.
Дўстлар, қани адолат, шунча кам яшадимми,
Қўрқдимми, ҳайиқдимми, ўзимни аядимми.
Шуми хотирангизда муҳрланган суратим,
Эй, сен бунча камгап бўлиб туғилгансан улфатим.
Қавму қариндошларим – ҳаммангиздан хафаман,
Энди қай юз билан мен яшадим деб айтаман.
Бунчалар жўн, бир текис умрдан ор қиляпман,
Мўмин-қобил эканим мана энди биляпман.
Ёдингиздан чиқибди чунон саргузаштларим,
Оғзим қуриб, сув излаб сарсон бўлган даштларим.
Тоғу тошлар қўйнида кўрсатган ҳунарларим
Ҳақидаги кулгили ҳикоянгиз кутардим.
Тортиниб турибсизми, бормайдими тилингиз
Ёки жиноятимда бор эдими қўлингиз.
Айтганча, бу оғзига талқон солган Шарқ ахир,
Аёллари мазлуму эркаклари тошбағир.
Бу терговни кузатиб, ичим тўлар ҳасратга,
«Бобурнома» шу учун керак бўлган ҳазратга.
Эшикка бўлдим маҳтал, шунча камми танишим,
Ахир эшик санашда адо бўлган калишим.
Бир гувоҳни кутяпман, қани, нечун келмайди,
Менимча, унга энди эри рухсат бермайди.
Бунча тергайсиз мени, бунча қоним ичасиз,
Бир қошиқ қолганида кечирасиз, кечасиз.
Бас, етар, жаллод чорланг, ҳукм қилинг, тикланг дор,
Менда олий жазога арзийдиган ҳаёт бор!
Мозоримни тепкиланг, жасадимни қилинг хор,
Менда олий нафратга арзийдиган сабаб бор!
Китобларимни ёқинг, ўчиринг хитобимни,
Худо билса бўлдида чеккан изтиробимни.
Сиз ёлғон сўзлагайсиз, сиз очиқ айтмагайсиз,
Сиз ҳукм қилмагайсиз, сиз фақат тергагайсиз.
Ҳар куни ўтмас пичоқ билан сўйгайсиз мени,
Билмадим, қачон буткул сўйиб бўлгайсиз мени.
© Бек Али
2025 йил
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Telegram
𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶
* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.
© Абдураҳмон Жомий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.
© Абдураҳмон Жомий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
АРЗ
Нигоҳинг оташдир - нигоҳинг олов,
Кўнглингда, нелардир ҳамон яширин.
Туйғуга эрк бермоқ - азобдир ишқ ёв,
Дилингда ғам борми, ошкор эт сиринг.
Йўқ дейсан биламан: ғуруринг танҳо,
Мен ҳам сукутдаман - юраман лоқайд.
Бепарво қарасанг - қарагин аммо,
Шу жазо ҳукмига лойиқмидим, айт?!
© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Нигоҳинг оташдир - нигоҳинг олов,
Кўнглингда, нелардир ҳамон яширин.
Туйғуга эрк бермоқ - азобдир ишқ ёв,
Дилингда ғам борми, ошкор эт сиринг.
Йўқ дейсан биламан: ғуруринг танҳо,
Мен ҳам сукутдаман - юраман лоқайд.
Бепарво қарасанг - қарагин аммо,
Шу жазо ҳукмига лойиқмидим, айт?!
© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Жаброил ила келган ваҳийга ишонмаганлар, Азроил билан келган ажалга таслим бўлажаклар!
© Мавлоно Жалолиддин Румий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Жаброил ила келган ваҳийга ишонмаганлар, Азроил билан келган ажалга таслим бўлажаклар!
© Мавлоно Жалолиддин Румий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
СЕВМАСАНГ…
Кўнглингнинг ранглари ранго ранг.
Кенглиги кенгликлар қадар кенг.
Вужудинг ўртанмас, қоврилмас,
Севмасанг бўлгани, севмасанг.
Севмасанг, кўк тиниқ, ер чексиз,
Боғларнинг ифори бир нафис.
Кўксингда ториқмас юрагинг,
Кўзингдан оловлар сочилмас.
Бўлмайсан
йўлларга интизор,
Кўксингни эзмайди айрилиқ
Севмасанг бўлгани, севмасанг...
Қоқилиб юрмайсан, соврилиб.
Севмасанг,
Бу ҳислар бемаъни,
Зарурроқ ташвишлар соз чалар.
Энг гўзал жой бўлар бозорлар
Ва пуллар саналгич дарчалар.
Севмасанг,
Ногаҳон севмасанг.
Бепарво, бенаво кимсани.
Ўзгага илтифот қилган дам
Ўртаниб ёнмайсан, қизғаниб.
Эркалаб оламнинг кафтида
Яйрайсан, хастаҳол бўлмайсан.
Севмасанг, ўлимнинг юртига
Ўлимдан эртароқ келмайсан...
Севмасанг, жавобсиз севмасанг...
© Маъмура Зоҳидова
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Кўнглингнинг ранглари ранго ранг.
Кенглиги кенгликлар қадар кенг.
Вужудинг ўртанмас, қоврилмас,
Севмасанг бўлгани, севмасанг.
Севмасанг, кўк тиниқ, ер чексиз,
Боғларнинг ифори бир нафис.
Кўксингда ториқмас юрагинг,
Кўзингдан оловлар сочилмас.
Бўлмайсан
йўлларга интизор,
Кўксингни эзмайди айрилиқ
Севмасанг бўлгани, севмасанг...
Қоқилиб юрмайсан, соврилиб.
Севмасанг,
Бу ҳислар бемаъни,
Зарурроқ ташвишлар соз чалар.
Энг гўзал жой бўлар бозорлар
Ва пуллар саналгич дарчалар.
Севмасанг,
Ногаҳон севмасанг.
Бепарво, бенаво кимсани.
Ўзгага илтифот қилган дам
Ўртаниб ёнмайсан, қизғаниб.
Эркалаб оламнинг кафтида
Яйрайсан, хастаҳол бўлмайсан.
Севмасанг, ўлимнинг юртига
Ўлимдан эртароқ келмайсан...
Севмасанг, жавобсиз севмасанг...
© Маъмура Зоҳидова
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Агар инсондаги нуқсонларни кўрмаётган бўлсанг, демак сен севиб қолибсан…
© «Доктор Хаус» б/ф
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
© «Доктор Хаус» б/ф
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Яшаш жуда оғир. Буни фақат яшаш учун муттасил интилаётган одамгина ҳис этади.
© Макс Фрай
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Яшаш жуда оғир. Буни фақат яшаш учун муттасил интилаётган одамгина ҳис этади.
© Макс Фрай
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Энг катта қилган хатоим — умримнинг тўртдан уч қисмини “эртани ўйлаб” ўтказганим бўлган!
Шамларни ёқинг, табассум қилинг. Энг чиройли ликопчаларда таомланинг. Фойдаланмайдиган буюмлар йиғманг. Чиройли, ярашиқли кийининг. Ҳеч қачон қандайдир муҳим дақиқаларни кутманг. Ҳаёт — бир лаҳзада тугайдиган нарса. Бугунингизда яшанг — қойилмақом, чиройли ва тантанавор…
©️ Алиса Фрейндлих
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Энг катта қилган хатоим — умримнинг тўртдан уч қисмини “эртани ўйлаб” ўтказганим бўлган!
Шамларни ёқинг, табассум қилинг. Энг чиройли ликопчаларда таомланинг. Фойдаланмайдиган буюмлар йиғманг. Чиройли, ярашиқли кийининг. Ҳеч қачон қандайдир муҳим дақиқаларни кутманг. Ҳаёт — бир лаҳзада тугайдиган нарса. Бугунингизда яшанг — қойилмақом, чиройли ва тантанавор…
©️ Алиса Фрейндлих
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Сен тонгда уйғондинг. Газга қўйдинг чой.
Бу меҳр мен учун эмас, ҳойнаҳой.
Сен оппоқ кўйлакка урасан дазмол.
Бу ишни мен учун қилмоғинг - маҳол.
Уйни супирасан, поклайсан чангдан.
Супириб отмайсан мени бу ғамдан.
Овқат пиширасан. Мўл-кўл дастурхон...
Овқатингни мақтар ўзга бир инсон.
Болангнинг кўзига боқиб тўймайсан.
Сен менинг боламни ўпиб қўймайсан.
Аммо ёлғиз қолсанг эгилар бошинг -
Кўзингдан сўрамай оқади ёшинг.
Мени соғиндингми?
Куйдингми?..
Раҳмат!..
Кўз ёшинг меники, кўз ёшинг фақат...
© Усмон Азим
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Сен тонгда уйғондинг. Газга қўйдинг чой.
Бу меҳр мен учун эмас, ҳойнаҳой.
Сен оппоқ кўйлакка урасан дазмол.
Бу ишни мен учун қилмоғинг - маҳол.
Уйни супирасан, поклайсан чангдан.
Супириб отмайсан мени бу ғамдан.
Овқат пиширасан. Мўл-кўл дастурхон...
Овқатингни мақтар ўзга бир инсон.
Болангнинг кўзига боқиб тўймайсан.
Сен менинг боламни ўпиб қўймайсан.
Аммо ёлғиз қолсанг эгилар бошинг -
Кўзингдан сўрамай оқади ёшинг.
Мени соғиндингми?
Куйдингми?..
Раҳмат!..
Кўз ёшинг меники, кўз ёшинг фақат...
© Усмон Азим
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Баъзан, фақат бир киши йўқолади ва бутун дунё одамсиз бўлиб туюлади.
©️ Алфонс де Ламартин
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
©️ Алфонс де Ламартин
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami