* * *
— Шоир ким?
— У шундай мавжудотки, тириклигида кўчаларда уйсиз, юпун юради-да, ўлгач ўша кўчани, ҳатто шаҳарни унинг номи билан аташади...
© Шукур Жаббор
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
— Шоир ким?
— У шундай мавжудотки, тириклигида кўчаларда уйсиз, юпун юради-да, ўлгач ўша кўчани, ҳатто шаҳарни унинг номи билан аташади...
© Шукур Жаббор
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
#ТАБРИК
Ассалому алейкум азизлар!
Ийд қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.
Рўзғорингизга барака, танангизга соғлик, ҳаётингизга бахт, касб-корингизга ривож, тилаб қоламан.
Аллоҳим икки дунё азиз қилсин, ҳеч қачон ғам кўрманг.
Яна бир бор ҳайит айёмингиз билан табриклайман...
Ҳурмат билан
© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Ассалому алейкум азизлар!
Ийд қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.
Рўзғорингизга барака, танангизга соғлик, ҳаётингизга бахт, касб-корингизга ривож, тилаб қоламан.
Аллоҳим икки дунё азиз қилсин, ҳеч қачон ғам кўрманг.
Яна бир бор ҳайит айёмингиз билан табриклайман...
Ҳурмат билан
© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Ҳангома кўп учрар ҳаётга доир,
Кекса бир қаламкаш одам бор эди.
Сизга кўп ёмонлик қилганман, шоир,
Кечиринг, узримни сўрайман, деди.
Балки раҳмат дейсан шунисига ҳам,
Гуноҳин бўйнига олмиш-ку инсон.
Сен гугурт чаққанда ёнсаю олам,
Узрингдан не фойда, эй сўқир, нодон.
Аттангки, қайдадир ношуд шифокор
Кимнингдир дилбандин айлади нобуд.
Унга узрларнинг не кераги бор,
Қўлма-қўл кетмоқда кичкинтой тобут.
Сиз менинг умримни қилдингиз адо,
Турфа пучмоқлардан бўлган ҳужумлар.
У темир панжалар юракни борҳо
Анорни сиққандек, эзиб ғижимлар.
Кун-бакун тараққий этмоқда дунё,
Ногоҳ одамкушни топмоқ ҳам қийин.
Ҳозирги маданий жаллодлар ҳатто
Аввал узр сўраб, сўйишар кейин.
© Абдулла Орипов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Ҳангома кўп учрар ҳаётга доир,
Кекса бир қаламкаш одам бор эди.
Сизга кўп ёмонлик қилганман, шоир,
Кечиринг, узримни сўрайман, деди.
Балки раҳмат дейсан шунисига ҳам,
Гуноҳин бўйнига олмиш-ку инсон.
Сен гугурт чаққанда ёнсаю олам,
Узрингдан не фойда, эй сўқир, нодон.
Аттангки, қайдадир ношуд шифокор
Кимнингдир дилбандин айлади нобуд.
Унга узрларнинг не кераги бор,
Қўлма-қўл кетмоқда кичкинтой тобут.
Сиз менинг умримни қилдингиз адо,
Турфа пучмоқлардан бўлган ҳужумлар.
У темир панжалар юракни борҳо
Анорни сиққандек, эзиб ғижимлар.
Кун-бакун тараққий этмоқда дунё,
Ногоҳ одамкушни топмоқ ҳам қийин.
Ҳозирги маданий жаллодлар ҳатто
Аввал узр сўраб, сўйишар кейин.
© Абдулла Орипов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
ЎҒРИ
Хотини оч эди, оч эди ўғли,
Балки, шундан эгри йўлга тушди у.
Омадсиз ҳаётда – омадсиз ўғри,
Уч-тўрт сўм чақа деб қўлга тушди у.
Қозию миршаблар бўлишдилар жам,
Бирлашиб жазолаш йўлини топди.
Қонсираб турганми экан жаллод ҳам,
Ўғрининг иккала қўлини чопди.
Бу ҳам бир тақдири азал экан-да,
Унга шундай қисмат аталган эди.
Гўё “шоирсан-ку, гапир”, дегандай
Нигоҳи кўксимга қадалган эди.
У на дод соларди, на бир сўз демас,
Унинг нигоҳларин тубига етдим.
Бу лаҳза бечора ўғрига эмас,
Бечора дунёга ачиниб кетдим.
Қайдан гувоҳ бўлдим бу ҳолга билмай,
Эсласам, кўксимда ғашлик жўшади.
Энди мен қай томон юзимни бурмай,
Қўлсиз одамларга кўзим тушади.
© Ифтихор Хонхўжаев
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Хотини оч эди, оч эди ўғли,
Балки, шундан эгри йўлга тушди у.
Омадсиз ҳаётда – омадсиз ўғри,
Уч-тўрт сўм чақа деб қўлга тушди у.
Қозию миршаблар бўлишдилар жам,
Бирлашиб жазолаш йўлини топди.
Қонсираб турганми экан жаллод ҳам,
Ўғрининг иккала қўлини чопди.
Бу ҳам бир тақдири азал экан-да,
Унга шундай қисмат аталган эди.
Гўё “шоирсан-ку, гапир”, дегандай
Нигоҳи кўксимга қадалган эди.
У на дод соларди, на бир сўз демас,
Унинг нигоҳларин тубига етдим.
Бу лаҳза бечора ўғрига эмас,
Бечора дунёга ачиниб кетдим.
Қайдан гувоҳ бўлдим бу ҳолга билмай,
Эсласам, кўксимда ғашлик жўшади.
Энди мен қай томон юзимни бурмай,
Қўлсиз одамларга кўзим тушади.
© Ифтихор Хонхўжаев
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Бунчалар ғаш зариф дил
Таъбир излаб юрибман.
Оҳорсиз ва ғарибдир
Таъмир излаб юрибман.
Бир ёнимда нон талаш,
Бир ёнимда шон талаш.
Менинг лабим қонталаш
Сабр излаб юрибман.
Ортимга боқсам улус
Қалқиб турар, қаранг, — дор.
Наҳотки дор тикканга
Олқиш урдим жарангдор.
Бўғзимда қотиб сўзим,
Ер чизиб икки кўзим
Суратин солдим мана
Дунёнинг ҳур ва рангдор.
Ёмоқ босган тўнимнинг
Қасмоғига шеър сано.
Ғул тутган қўлга наҳот
Гул тутган деб берса ном.
Босиб келар ҳавотир.
Ҳали чиқмай саводи
Бир болам бунча хомуш,
Бири бунча серсалом.
Оғам куйиб қўш тортар
Иним йиғлаб тугар мушт.
Волидам қизил жанггоҳ
Тўлмаганча туғармиш.
Ўтрукмиди бу алқов?
Тушларим алғов-далғов:
Қучоқласам пиримни
Қўлимга қон юқармиш.
Не кўргулик, бир замон
Чопонини чап кийди.
Икки миллат ойдини
Бир-бирига сапчийди.
Сўнг айланиб чархи дун
Ғийбат бўлар нархи дун.
Шоирлар ҳам бир-бирин
Сотгани чин гап, дейди.
Билолмайман, тентираб
Надир излаб юрибман.
Балки ўзимга қиймат
Қадр излаб юрибман.
Қаердадир ютиб қон
Мурғаклар топшириб жон
Паноҳ топар ўлимдан.
Ҳеч не келмай қўлимдан
Ҳақдан фақат биргина
Амр излаб юрибман.
Мана ўзим учун шарҳ
Керак бўлса гар мисол.
Ўйларим беҳаёдир
Қорни очиқ ғар мисол.
Мен ўзимдан қочганча
Ахтарарман ўзимни.
Топсам юзим уётлиғ
Топмасам ҳам шармисор.
Билмайман бу йўлларда
Надир излаб юрибман.
Очилмаган гуллардан
Абр излаб юрибман.
Ҳайқириғим шеъримдир
Жимлигим ҳам ёзганим.
Айтолмаган сўзимга
Қабр излаб юрибман.
© Ислом Али
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Бунчалар ғаш зариф дил
Таъбир излаб юрибман.
Оҳорсиз ва ғарибдир
Таъмир излаб юрибман.
Бир ёнимда нон талаш,
Бир ёнимда шон талаш.
Менинг лабим қонталаш
Сабр излаб юрибман.
Ортимга боқсам улус
Қалқиб турар, қаранг, — дор.
Наҳотки дор тикканга
Олқиш урдим жарангдор.
Бўғзимда қотиб сўзим,
Ер чизиб икки кўзим
Суратин солдим мана
Дунёнинг ҳур ва рангдор.
Ёмоқ босган тўнимнинг
Қасмоғига шеър сано.
Ғул тутган қўлга наҳот
Гул тутган деб берса ном.
Босиб келар ҳавотир.
Ҳали чиқмай саводи
Бир болам бунча хомуш,
Бири бунча серсалом.
Оғам куйиб қўш тортар
Иним йиғлаб тугар мушт.
Волидам қизил жанггоҳ
Тўлмаганча туғармиш.
Ўтрукмиди бу алқов?
Тушларим алғов-далғов:
Қучоқласам пиримни
Қўлимга қон юқармиш.
Не кўргулик, бир замон
Чопонини чап кийди.
Икки миллат ойдини
Бир-бирига сапчийди.
Сўнг айланиб чархи дун
Ғийбат бўлар нархи дун.
Шоирлар ҳам бир-бирин
Сотгани чин гап, дейди.
Билолмайман, тентираб
Надир излаб юрибман.
Балки ўзимга қиймат
Қадр излаб юрибман.
Қаердадир ютиб қон
Мурғаклар топшириб жон
Паноҳ топар ўлимдан.
Ҳеч не келмай қўлимдан
Ҳақдан фақат биргина
Амр излаб юрибман.
Мана ўзим учун шарҳ
Керак бўлса гар мисол.
Ўйларим беҳаёдир
Қорни очиқ ғар мисол.
Мен ўзимдан қочганча
Ахтарарман ўзимни.
Топсам юзим уётлиғ
Топмасам ҳам шармисор.
Билмайман бу йўлларда
Надир излаб юрибман.
Очилмаган гуллардан
Абр излаб юрибман.
Ҳайқириғим шеъримдир
Жимлигим ҳам ёзганим.
Айтолмаган сўзимга
Қабр излаб юрибман.
© Ислом Али
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Telegram
𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶
* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.
© Абдураҳмон Жомий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.
© Абдураҳмон Жомий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Audio
ХОТИРА
…У, сиз учун битган шеърларин,
Телбалик деб оламга йўйманг...
© Абдувоҳид Сувонов шеъри
🎤 Гулруҳ Эшонқулова ўқиди
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
…У, сиз учун битган шеърларин,
Телбалик деб оламга йўйманг...
© Абдувоҳид Сувонов шеъри
🎤 Гулруҳ Эшонқулова ўқиди
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
СЕН КЕЛГАНДА
Ана, чўмилмоққа ечинар гуллар,
Ойнани синдириб шарқирайди нур.
Эринчоқ керишар мудроқ стуллар,
Бу ерда қолмоғинг жудаям зарур.
Камбағал қучоғин очади шкаф,
Латиф илтифотдан туйгандай сурур.
Жавонда китоблар юборар куйлаб,
Бу ерда қолмоғинг жудаям зарур.
Оёғинг гардини тера бошлар пол,
Ва «уҳ» деб қўяди бахтидан масрур.
Итдай тўрт оёқлаб ялинар стол,
Бу ерда қолмоғинг жудаям зарур.
Ҳайронсан, хонада бор нарсаларга
Гоҳ ийиб боқасан, гоҳида мағрур.
Менга керак эмас, лекин уларга
Бу ерда қолмоғинг жудаям зарур.
1988 йил
© Эшқобил Шукур
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Ана, чўмилмоққа ечинар гуллар,
Ойнани синдириб шарқирайди нур.
Эринчоқ керишар мудроқ стуллар,
Бу ерда қолмоғинг жудаям зарур.
Камбағал қучоғин очади шкаф,
Латиф илтифотдан туйгандай сурур.
Жавонда китоблар юборар куйлаб,
Бу ерда қолмоғинг жудаям зарур.
Оёғинг гардини тера бошлар пол,
Ва «уҳ» деб қўяди бахтидан масрур.
Итдай тўрт оёқлаб ялинар стол,
Бу ерда қолмоғинг жудаям зарур.
Ҳайронсан, хонада бор нарсаларга
Гоҳ ийиб боқасан, гоҳида мағрур.
Менга керак эмас, лекин уларга
Бу ерда қолмоғинг жудаям зарур.
1988 йил
© Эшқобил Шукур
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Мен умр бўйи сен билан синалишимни ўша куни тушунгандим, чунки инсон доимо энг севгани билан синалади.
“Чолиқуши”
© Рашод Нури Гунтекин
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
“Чолиқуши”
© Рашод Нури Гунтекин
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Биз яшаётган дунёда, жаноза майитдан, тўй эса севгидан, ташқи кўриниш ичкаридан муҳимроқдир!
Биз аслиятни инкор этувчи маънавий қобиқда яшаймиз...
©️Эдуардо Угес Галеона
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Биз яшаётган дунёда, жаноза майитдан, тўй эса севгидан, ташқи кўриниш ичкаридан муҳимроқдир!
Биз аслиятни инкор этувчи маънавий қобиқда яшаймиз...
©️Эдуардо Угес Галеона
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Ёмон ўйинчоқман — тез бузиламан,
Нетайки, қўлингга тушдим, қизалоқ.
Қачон зерикасан, ташлаб қўясан,
Қачон улғаясан, эй ўйинқароқ?
Ҳамма мурватимни тутиб, бидирлаб,
Жоним оғритасан, чидаб тураман.
Бармоқларинг тафти таним ёндирар,
Хоҳласанг, шиқирлаб йиғлаб бераман.
Билмайсан, бир куни улғайиш бордир,
Билмайсан, кўзёшлар ҳали ботинда.
Билмайсан — чин ошиқ ҳамиша хордир,
Билмайсан, вафо йўқ эрур очунда...
Майли, қўлларимни синдир, аяма,
Пахмоқ сочларимни юлиб ўйнагин.
Бидирлаб, пичирлаб, кўксимни ёриб,
Эринмай қийнагин, қийнагин...
Унга боқиб туриб дилга келгай сўз,
Ожиз ҳаётимдан шу нидо қолди:
Шу қизча, майлига, нима қилса ҳам,
Қисматга ўйинчоқ бўлмаса, бўлди?!
© Шодмонқул Салом
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Ёмон ўйинчоқман — тез бузиламан,
Нетайки, қўлингга тушдим, қизалоқ.
Қачон зерикасан, ташлаб қўясан,
Қачон улғаясан, эй ўйинқароқ?
Ҳамма мурватимни тутиб, бидирлаб,
Жоним оғритасан, чидаб тураман.
Бармоқларинг тафти таним ёндирар,
Хоҳласанг, шиқирлаб йиғлаб бераман.
Билмайсан, бир куни улғайиш бордир,
Билмайсан, кўзёшлар ҳали ботинда.
Билмайсан — чин ошиқ ҳамиша хордир,
Билмайсан, вафо йўқ эрур очунда...
Майли, қўлларимни синдир, аяма,
Пахмоқ сочларимни юлиб ўйнагин.
Бидирлаб, пичирлаб, кўксимни ёриб,
Эринмай қийнагин, қийнагин...
Унга боқиб туриб дилга келгай сўз,
Ожиз ҳаётимдан шу нидо қолди:
Шу қизча, майлига, нима қилса ҳам,
Қисматга ўйинчоқ бўлмаса, бўлди?!
© Шодмонқул Салом
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
⸺ Мен яшайдиган қишлоқда дурадгор билан новвой бор эди, ⸺ деб ҳикоя қилди бир гал Суқрот шогирдларига. ⸺ Дурадгорнинг иши жуда қиммат ҳисобланиб, у фақат бойларга хизмат қилар, новвой эса камбағал бўлишига қарамасдан, қишлоқдаги кўп сонли қашшоқларга текин нон тарқатарди. Одамлар оч бўлганлари учун новвойни яхши кўриб, табиийки, бойларнинг гумаштаси бўлган дурадгорни ёмон кўришарди.
Кунлардан бирида дурадгор ўлди. Ва нима учундир, новвой ҳам нон тарқатмай қўйди. Оч қолган қашшоқлар бориб унинг нега хайрли ишини тўхтатгани билан қизиқдилар.
«Донга пулни қаердан олай, ⸺ деди новвой аччиқланиб, ⸺ нима, сенлар донни текин деб ўйлайсанларми?!». «Олдин қаердан олардинг?» сўради одамлар. Новвой: «Дурадгор ташлаб кетарди» деб жавоб қилди...
Хулоса шуки, ўзингиз яхши билмаган одамларни хатти-ҳаракатларига қараб ҳукм қилманг!..
© Байрам Али таржимаси
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
⸺ Мен яшайдиган қишлоқда дурадгор билан новвой бор эди, ⸺ деб ҳикоя қилди бир гал Суқрот шогирдларига. ⸺ Дурадгорнинг иши жуда қиммат ҳисобланиб, у фақат бойларга хизмат қилар, новвой эса камбағал бўлишига қарамасдан, қишлоқдаги кўп сонли қашшоқларга текин нон тарқатарди. Одамлар оч бўлганлари учун новвойни яхши кўриб, табиийки, бойларнинг гумаштаси бўлган дурадгорни ёмон кўришарди.
Кунлардан бирида дурадгор ўлди. Ва нима учундир, новвой ҳам нон тарқатмай қўйди. Оч қолган қашшоқлар бориб унинг нега хайрли ишини тўхтатгани билан қизиқдилар.
«Донга пулни қаердан олай, ⸺ деди новвой аччиқланиб, ⸺ нима, сенлар донни текин деб ўйлайсанларми?!». «Олдин қаердан олардинг?» сўради одамлар. Новвой: «Дурадгор ташлаб кетарди» деб жавоб қилди...
Хулоса шуки, ўзингиз яхши билмаган одамларни хатти-ҳаракатларига қараб ҳукм қилманг!..
© Байрам Али таржимаси
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
МАСЛАҲАТ
Халқ дардини ёзиш бир азоб,
Юкинг оғир, шоиро - бахши.
Ёзганингга бир кун бор ҳисоб,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Муҳаббат, кўк, замин ё қирлар,
Шулар шеърми?
Шоирим дерлар,
Тирноғингдан изланар “кир”лар,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Гоҳ қоласан шубҳа остида,
Қоралашар ёлғон - ростида,
Ҳақиқат йўқ, дунё устида,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Ота, онанг олар хавотир,
Жигарларинг эзилар бир-бир,
Боланг куни, не кечар охир?
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Жадидларнинг куни тушмасин,
Жўмард номинг, “ёв”га кўчмасин.
Ҳаёт шаминг эрта ўчмасин,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Сиёсат бу, қадам ташлама,
Оломонни юр деб бошлама,
Оқибатда кўзинг ёшлама,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Машаққатга кўксини тутиб,
Кўплар ўтди “эътибор” кутиб,
Ижод қилди, заҳматлар ютиб,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Йиллар ўтар давронлар ўтар,
Бор бисотинг миршаблар титар,
Рўзномалар “айтганин” битар,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Шеъриятни қилма зиёрат,
Ёзган шеъринг қилар хиёнат!
Шеър ёзмагин,
шеър ҳам жиноят,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Олса бир кун, кимдир сўроққа,
Бошинг тушса, ўткир ўроққа!
Ёзган шеъринг тортса қамоққа,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Бу миллатни севсанг ҳам жондан,
Гар қўрқмасанг муқаддас қондан!
Огоҳ бўл дўст сўздан, забондан,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Адолат деб кўтарма байроқ,
Айтмаганим - айтгандан кўпроқ,
Шоирликка давогар, ўртоқ,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Ким бўлсанг ҳам, ҳаёт гаштин сур,
Яйраб, яшнаб - кулганинг яхши.
Бир ўлтириб қилсанг тафаккур,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши!..
© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Халқ дардини ёзиш бир азоб,
Юкинг оғир, шоиро - бахши.
Ёзганингга бир кун бор ҳисоб,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Муҳаббат, кўк, замин ё қирлар,
Шулар шеърми?
Шоирим дерлар,
Тирноғингдан изланар “кир”лар,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Гоҳ қоласан шубҳа остида,
Қоралашар ёлғон - ростида,
Ҳақиқат йўқ, дунё устида,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Ота, онанг олар хавотир,
Жигарларинг эзилар бир-бир,
Боланг куни, не кечар охир?
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Жадидларнинг куни тушмасин,
Жўмард номинг, “ёв”га кўчмасин.
Ҳаёт шаминг эрта ўчмасин,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Сиёсат бу, қадам ташлама,
Оломонни юр деб бошлама,
Оқибатда кўзинг ёшлама,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Машаққатга кўксини тутиб,
Кўплар ўтди “эътибор” кутиб,
Ижод қилди, заҳматлар ютиб,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Йиллар ўтар давронлар ўтар,
Бор бисотинг миршаблар титар,
Рўзномалар “айтганин” битар,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Шеъриятни қилма зиёрат,
Ёзган шеъринг қилар хиёнат!
Шеър ёзмагин,
шеър ҳам жиноят,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Олса бир кун, кимдир сўроққа,
Бошинг тушса, ўткир ўроққа!
Ёзган шеъринг тортса қамоққа,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Бу миллатни севсанг ҳам жондан,
Гар қўрқмасанг муқаддас қондан!
Огоҳ бўл дўст сўздан, забондан,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Адолат деб кўтарма байроқ,
Айтмаганим - айтгандан кўпроқ,
Шоирликка давогар, ўртоқ,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши…
Ким бўлсанг ҳам, ҳаёт гаштин сур,
Яйраб, яшнаб - кулганинг яхши.
Бир ўлтириб қилсанг тафаккур,
Шоир бўлмай қўйганинг яхши!..
© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Telegram
𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶
* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.
© Абдураҳмон Жомий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.
© Абдураҳмон Жомий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Шоирлар мақтов ва эътироф учун ёза бошлаганда адабиёт ва шеърнинг душманига айланишади…
© Чингиз Айтматов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Шоирлар мақтов ва эътироф учун ёза бошлаганда адабиёт ва шеърнинг душманига айланишади…
© Чингиз Айтматов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
На қувонч, на қайғу текинга тушди,
Бор ғусса, бор алам чекимга тушди.
Менда ғам, унда ғам, айтгил, Оллоҳим,
Ўзи “Бахтли” деган чек кимга тушди?!
© Ҳалима Худойбердиева
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
На қувонч, на қайғу текинга тушди,
Бор ғусса, бор алам чекимга тушди.
Менда ғам, унда ғам, айтгил, Оллоҳим,
Ўзи “Бахтли” деган чек кимга тушди?!
© Ҳалима Худойбердиева
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
“…Инсоннинг инсонга қиладиган энг катта эзгулиги бу унга ширин хотиралар ҳадя этиш бўлса керак.
Энг катта ёвузлиги эса — уни бундай хотиралардан жудо қилиш…”
© Байрам Али
«Мен билган очун»дан.
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
“…Инсоннинг инсонга қиладиган энг катта эзгулиги бу унга ширин хотиралар ҳадя этиш бўлса керак.
Энг катта ёвузлиги эса — уни бундай хотиралардан жудо қилиш…”
© Байрам Али
«Мен билган очун»дан.
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
ШОИРЛАР
“Шоирлар Худонинг эрка боласи”,
Самовий қон оқар улар қонида.
Ичида бўлгандай одам оласи,
Ёвлари ҳам ёрдек яшар ёнида.
Тириклик ҳақида куйлайди ёниб,
Сира ўйламайди тирикчилигин.
Капалаклар яшар уни қизғониб,
Қўнғизлар, каналар сўрар илигин.
Худо ишқи билан яшаб ўтар шан,
Дунё матоҳлари унга бегона.
Пўрим кийимларга айбин яширган,
Банги-девоналар дейди девона.
Шоирлар заминга қуёшдай ботгай,
Шоирлар юракнинг отилган тўпи.
Шоирни панадан ёғийлар отгай,
Шоқоллар қўлида жон берар кўпи.
Шоирлар ғам уза ёпар шодонлик,
Жонидан ўтганин ўз жони билар.
Тўнғизлар қопади, қопар нодонлик,
Қопар қанча одам шаклидагилар.
Шоирлар яшайди, яшар ноилож,
Мукаммал кўрай деб инсон зотини.
Шайтон малайлари яхшиларга кож,
Ёмонга чиқарар унинг отини.
Шоирни кўролмас неча бир шонсиз,
Ҳасадлар қорайиб қазади чоҳлар.
Дунёдан кетгану ному нишонсиз,
Шоирни тинч қўймас мурда, арвоҳлар.
Шоирлар битади келажакка хат,
Парилар илгидан ичар бодалар.
Уларни ошини заҳарлаб фақат,
Умрини хор қилар ҳаромзодалар.
Шоирлар кўрсатар Куръон камолин,
Қироату қофия икковида бир.
Май ичра кўрса гар Худо жамолин,
Кофирга чиқарар муллои хачир.
Шоир ўз элининг бўлади тили,
Эли эзилганда шоир эзилар.
Тошбўрон қилади ўзининг эли,
Қонли қатлгоҳда боши кесилар.
Шоирга ҳамроҳдир гўзал хаёллар,
Ёрилган товонин тиконлар тилгай.
Қучоғидан чиқиб бева аёллар,
Маломат ёғдирар, иғволар қилгай.
Шоирлар юракка ўт ёқиб ўтар,
Улар яшаганда яшар муҳаббат.
Шоирлар шоҳларга тик боқиб ўтар,
Осилиб турса-да дорлар қатма-қат.
Чўнтакда чақаси қолмайди доим,
Гадога нон тутиб хуржуни бўшар.
Тошга бош қўйганда тошлар мулойим,
Қанча малаксиймо сочини тўшар.
Йўлига экилган изтироб, ғамлар,
Севгини куйлайди – юраги яра.
Ишқида йиғлаган қанча санамлар,
Қанча фоҳишалар қилар масхара.
Шоирнинг қўлида тирилар гуллар,
Шоирнинг кўзига чўкади ватан.
Шоирлар энг ёруғ манзилга йўллар,
Ўзининг ҳаёти сўниб дафъатан.
Шундай ўтиб кетар қилиб нолалар,
Сирдоши юлдузлар, сирдошидир шам.
Қай кўрпа остидан чиқар болалар,
Сўнг пайдо бўлар йўқ хотинлари ҳам.
Ўлимнинг пойига йиқилар бевақт,
Бевақт синганидай лўли таёғи.
Сўнг дўстим дейди неча минг бадбахт,
Бошида туради итлар оёғи.
“Шоирлар Худонинг эрка боласи”,
Самовий қон оқар улар қонида.
Ичида бўлгандай одам оласи,
Ёвлари ҳам ёрдек яшар ёнида.
© Талант Бек
2025
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
“Шоирлар Худонинг эрка боласи”,
Самовий қон оқар улар қонида.
Ичида бўлгандай одам оласи,
Ёвлари ҳам ёрдек яшар ёнида.
Тириклик ҳақида куйлайди ёниб,
Сира ўйламайди тирикчилигин.
Капалаклар яшар уни қизғониб,
Қўнғизлар, каналар сўрар илигин.
Худо ишқи билан яшаб ўтар шан,
Дунё матоҳлари унга бегона.
Пўрим кийимларга айбин яширган,
Банги-девоналар дейди девона.
Шоирлар заминга қуёшдай ботгай,
Шоирлар юракнинг отилган тўпи.
Шоирни панадан ёғийлар отгай,
Шоқоллар қўлида жон берар кўпи.
Шоирлар ғам уза ёпар шодонлик,
Жонидан ўтганин ўз жони билар.
Тўнғизлар қопади, қопар нодонлик,
Қопар қанча одам шаклидагилар.
Шоирлар яшайди, яшар ноилож,
Мукаммал кўрай деб инсон зотини.
Шайтон малайлари яхшиларга кож,
Ёмонга чиқарар унинг отини.
Шоирни кўролмас неча бир шонсиз,
Ҳасадлар қорайиб қазади чоҳлар.
Дунёдан кетгану ному нишонсиз,
Шоирни тинч қўймас мурда, арвоҳлар.
Шоирлар битади келажакка хат,
Парилар илгидан ичар бодалар.
Уларни ошини заҳарлаб фақат,
Умрини хор қилар ҳаромзодалар.
Шоирлар кўрсатар Куръон камолин,
Қироату қофия икковида бир.
Май ичра кўрса гар Худо жамолин,
Кофирга чиқарар муллои хачир.
Шоир ўз элининг бўлади тили,
Эли эзилганда шоир эзилар.
Тошбўрон қилади ўзининг эли,
Қонли қатлгоҳда боши кесилар.
Шоирга ҳамроҳдир гўзал хаёллар,
Ёрилган товонин тиконлар тилгай.
Қучоғидан чиқиб бева аёллар,
Маломат ёғдирар, иғволар қилгай.
Шоирлар юракка ўт ёқиб ўтар,
Улар яшаганда яшар муҳаббат.
Шоирлар шоҳларга тик боқиб ўтар,
Осилиб турса-да дорлар қатма-қат.
Чўнтакда чақаси қолмайди доим,
Гадога нон тутиб хуржуни бўшар.
Тошга бош қўйганда тошлар мулойим,
Қанча малаксиймо сочини тўшар.
Йўлига экилган изтироб, ғамлар,
Севгини куйлайди – юраги яра.
Ишқида йиғлаган қанча санамлар,
Қанча фоҳишалар қилар масхара.
Шоирнинг қўлида тирилар гуллар,
Шоирнинг кўзига чўкади ватан.
Шоирлар энг ёруғ манзилга йўллар,
Ўзининг ҳаёти сўниб дафъатан.
Шундай ўтиб кетар қилиб нолалар,
Сирдоши юлдузлар, сирдошидир шам.
Қай кўрпа остидан чиқар болалар,
Сўнг пайдо бўлар йўқ хотинлари ҳам.
Ўлимнинг пойига йиқилар бевақт,
Бевақт синганидай лўли таёғи.
Сўнг дўстим дейди неча минг бадбахт,
Бошида туради итлар оёғи.
“Шоирлар Худонинг эрка боласи”,
Самовий қон оқар улар қонида.
Ичида бўлгандай одам оласи,
Ёвлари ҳам ёрдек яшар ёнида.
© Талант Бек
2025
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
БИР СОАТ
Сенинг уйинггача бир соатлик йўл,
Бу масофа олис – худдики аср.
Мени қўйвормайди тоғ, адир, бу чўл,
Руҳимни айлаган муҳаббат асир.
Бир соатлик дийдор – буюк бир тоат,
Балки тирикман шу умид туфайли.
Азизам, сен билан ўтган бир соат
Учун бутун умрим сарфланса майли.
Бу вақт деганлари нисбийдир бунча,
Бироз билгандайман очуннинг сирин.
Муҳаббат ундан-да ғалат тушунча,
Тортишиш қонуни – ҳал этар барин.
Оҳ, ишқ шароблари қалбга қуюлар,
Энди фурсат етмас – қароқларим ҳўл.
Сен билан яшасам, менга туюлар –
Умримиз аслида бир соатлик йўл.
2025 йил 9 июн
Корея Республикаси Кападо ороли
© Фозил Фарҳод
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Сенинг уйинггача бир соатлик йўл,
Бу масофа олис – худдики аср.
Мени қўйвормайди тоғ, адир, бу чўл,
Руҳимни айлаган муҳаббат асир.
Бир соатлик дийдор – буюк бир тоат,
Балки тирикман шу умид туфайли.
Азизам, сен билан ўтган бир соат
Учун бутун умрим сарфланса майли.
Бу вақт деганлари нисбийдир бунча,
Бироз билгандайман очуннинг сирин.
Муҳаббат ундан-да ғалат тушунча,
Тортишиш қонуни – ҳал этар барин.
Оҳ, ишқ шароблари қалбга қуюлар,
Энди фурсат етмас – қароқларим ҳўл.
Сен билан яшасам, менга туюлар –
Умримиз аслида бир соатлик йўл.
2025 йил 9 июн
Корея Республикаси Кападо ороли
© Фозил Фарҳод
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami