Telegram Web Link
* * *
Биз бир-биримизни тасодифан танламаймиз, бироқ ҳаётимиз давомида фақат онг остимизда аввалдан бўлган инсонларнигина учратамиз.

© Зигмунд Фрейд
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
ДУНЁ

Чақага арзимас дур, маржонларинг,
Шоҳлардан бўш қолди у - саройларинг,
Орзуйимга етмас сўлим жойларинг,
Қўйгин, аврамагин, эй олчоқ дунё!

Неча етимлар бор ҳисоб қилмайсан,
Бирови нонга зор, сен-чи, билмайсан,
Шунда ҳам ўзингни доно санайсан,
Ўта такаббурсан, эй ночор дунё!

Отасин урганлар ҳамон ишратда,
Онасин урганлар ҳамон ишратда,
Сен-чи, юравердинг қолиб ғафлатда,
Айб этма сўзимдан, эй сўқир дунё!

Машаққат бердинг мўмин - диндорга,
Ҳақгўйлар не учун осилди дорга?
Ор-номус қўйилди, қара, бозорга,
Барибир шўрликсан, эй ожиз дунё!

Сенга ташналарни айладингку хор,
Исёнчи одамлар - бариси номдор,
Фарзанд сўраб ўтди, бир ожиза зор,
Қўйгин, керилмагин, эй ёлғон дунё!

Тушуниб бўлмайди ғавғоларингни,
Меҳрни ўлчаган савдоларингни.
Уруш деган иллат - балоларингни,
Нега тўхтатмайсан, эй ларзон дунё!

Кўкларга кўтариб Худо безорни,
Яхшига тутгайсан дардни, озорни,
Донишманд кўрсатиб, ҳатто беорни,
Макрингдан қўймадинг, эй маккор дунё!

Бойликни кўрсатма, назар қилмайман,
Тожу тахтингни ҳам кўзга илмайман.
Ўта димоғдорман, сўзлаб тинмайман,
Кун келар, додлайсан, эй сарсон дунё!

© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
ДУНЁ

© Абдувоҳид Сувонов шеъри
🎤 Нилуфар Ботирбоевна ўқиди
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишар экан...

Ажабланарлиси нима, биласизми?
Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда мана бу иш савоб, буниси эса гуноҳ бўлади, деган тушунча йўқ.
Улар бу ишларни бирор мукофот учун ёки эътироф эшитиш учун бажармайди. Улар ҳеч қачон “ҳайвонгарчилик қилдим”, деб бир-бирига мақтанишмайди...
    Мен... Мен жониворларни жуда-жуда ҳурмат қиламан...

© Байрам Али
«Мен билган очун»дан.
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *

Муҳаббатнинг охири ишқнинг бошланишидир!
Муҳаббат қалб учун, ишқ эса руҳ учундир...

© Нажмиддин Кубро
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *
Севишганлар Бонапарт билан бир хил истакка эга: улар ҳамма мағлуб бўлгувчи қисмат устидан ғалаба қозонишни орзу қилишади.


© Альбер Камю
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
*   *   *
Изоҳ беришга ортиқча вақт сарфламанг: одамлар фақат тушунишни истаган нарсаларини тушунадилар...

© Пауло Коэльо
© Байрам Али таржимаси

https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Audio
“…Ойдин тунда юлдуз учса,
мени эслагил,
Булут учса, ёмғир қуйса,
мени эслагил,
Ёлғиз уйда чироқ ёқсанг,
мени эслагил,
Юрагингни фироқ ёқса,
мени эслагил...

Ҳажрингда зор юрганимни
эслагил дилдор,
Ҳаётингга кирганимни
унутма зинҳор...”

https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Рустамқори Турсунов. Мени эслагил
ASD-Studio
“…Ойдин тунда юлдуз учса,
                          мени эслагил,
Булут учса, ёмғир қуйса,
                          мени эслагил,
Ёлғиз уйда чироқ ёқсанг,
                         мени эслагил,
Юрагингни фироқ ёқса,
                         мени эслагил...

Ҳажрингда зор юрганимни
                      эслагил дилдор,
Ҳаётингга кирганимни
                      унутма зинҳор...”

https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
СЕВГИ БУЮК УММОН ЭКАН...

Севги буюк уммон экан – кемаси йўқ,
Ишқ аҳлининг забони бир – шеваси йўқ,
Чинор минг йил яшар, аммо меваси йўқ,
Чинор умрин сўрамаган нодон эмас.

Мен саҳарги сабо эдим, насим бўлай,
Севгини ҳақ билганимга амин бўлай,
Замин эдим, заминман-у, замин бўлай,
Ўзин кўкда санаганлар осмон эмас.

Агар қўлга қўл қовушса – иззат бўлар,
Агар лабга лаб қовушса – лаззат бўлар,
Агар дилга дил қовушса – жаннат бўлар...
Демак, ерда жаннат қуриш осон эмас.

© Мансур Жумаев
2014
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
БАЛКИ, СЎЗЛАШАРМИЗ ҚУШЛАР ТИЛИДА!

Сизни билмадиму менга танишдек
Уфқ ортидаги пуштиранг йўллар.
Кўзим дарёсида яшаётгандек
Нурларга ғарқ бўлиб неча минг йиллар.

Айни шу лаҳза ҳам ёруғ сирларга
Кўмилган дунёга келганман бирров.
Қонимдан то ўтли нафасимгача
Кўксимни куйдирар ишқ деган олов!

Санобар тушлардек бариси аён,
Оққушлар руҳимни уйғотар огоҳ.
Қачондир елкамда қанот бўлганин
Менга эслатади осмон баногоҳ.

Ноумид эмасман агар айрилсак,
Соямиз қўшилар суман гулида.
Қайсидир ҳаётда яна учрашсак,
Балки, сўзлашармиз қушлар тилида!

© Адиба Умирова
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
КЕЧИР, ШЕЪРИМ

Кечир, шеърим, кечиргин мени,
Йиллар ўтиб чарчадим, толдим.
Шундай вақтлар бўлдики, сени
Муҳофаза қилолмай қолдим.

Қудуқ қаздим сув танқис дамлар,
Эришдим ҳам балки ютуққа.
Чўктирдилар лекин одамлар
Ўзим қазган ўша қудуққа.

©Абдулла Орипов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Аёл қанчалик гўзал бўлса, шунчалик ақлли бўлиши керак. Чунки у фақат ақли билан гўзаллигининг ўзига етказадиган зарарларидан сақлана олади.

© Лев Толстой
www.tg-me.com/Adabiyot_olami
ХАЛҚ  БЎЛГИН  ЭНДИ...

Қодирий ҳақ эди - билиб отдилар,
Чўлпонинг мард эди - арзон сотдилар.

Девона дединг - Машраб осилди,
Миллатим дегани бир-бир отилди.

Жам бўлмаган юртнинг қолмас мардлари,
Замон тўхтамайди - битмас дардлари.

Тарихинг айтади шеърнинг зўрини,
Рўбарў қилдириб қўйга бўрини.

Қатағон зиёлини олиб кетдими,
Фарзандинг Сибирда қолиб кетдими?

Ғамингни еганни ғамхўр демайсан,
Бир боланг сўзига қулоқ солмайсан.

Тиргак бўлсанг агар қуламас тоғлар,
Давлатнинг кучини оломон боғлар.

Ҳанузгача тарқоқ - жам бўлгин энди,
Халқ бўлгин энди сен - халқ бўлгин энди...

© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
СУДДАГИ  НУТҚ...

“Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдиган йигит эмасман…
Кўнглида шамси ғубороти, тес­каричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим танқисроқдир.
Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир”...

© Абдулла Қодирий
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
#Таваллуд

Бугун ажойиб адиб, таржимон, ёзғувчи Байрам Али Қўлдошев таваллуд топган кун!

Байрам Али Қўлдошев, таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин, узоқ умр, сиҳатлик тилайман, икки дунё азиз қилсин Ўзи, сиздек камтарин инсон, жамият учун, ижод олами учун жуда-жуда керак...

Яқинлар бахтига омон бўлинг, яна бир бор чин кўнгилдан қутлайман!

Ҳурмат билан
© Абдувоҳид Сувонов
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Оч қорин, бўш чўнтак ва яраланган қалб ҳаётнинг энг яхши сабоқларини беради…

© Уорен Бафет
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
* * *

Энди тиканлими бу эрка йўллар,
Ё йўл тугадими — энди қайтишми?
Гуллаган севгидан қолдими чўллар,
Энди бегонадай "хайр" айтишми?

Оҳ, қачон алдашга ўрганасан сен,
Юзингда кулгию лабингда титроқ.
Мен учун ўртанмай, ўртанасан сен...
Қўрқма! Тилларимда қолмади сўроқ.

Не қилай? Юракдан бўшади таним,
Нажот — кўнишдами, нажот — ўлишда?..
Азизим, азизим, азизим маним,
Айт, қачон улгурдинг жоним бўлишга?

© Усмон Азим
https://www.tg-me.com/Adabiyot_olami
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/29 11:34:03
Back to Top
HTML Embed Code: