#iqtibos
#muqaddima
"Shunday bo’lsa-da, o’tmish va hozirgi olimlarning ishlariga nazar tashlaganimda, o’z asarimdagi kamchiliklarni anglayman. Bunday murakkab mavzuga chuqur kirib borishdagi ojizligimni tan olaman. Ilmiy salohiyatga va keng bilimga ega kishilar kitobga befarq bo’lib, uchragan xatolarga ko’z yumib emas, balki tanqidiy nazar bilan qarashlarini xohlayman. Ahli ilm ichida sarmoya tikish kamdir. O’z kamchiliklarini tan olish tanqiddan asraydi. Tarixchi birodarlarimning yaxshilik qilishlariga umid qilaman. Amallarimizni faqatgina U Zotning roziligi uchun bo’lishini Allohdan so’rab qolaman. U eng yaxshi vakildir".
"Muqaddima"dan
P.s: Buyuklik mana shunday bo'ladi. Kamtarlikni, tavozeni qarang-a!

Ibn Xaldun
P.s: Buyuklik mana shunday bo'ladi. Kamtarlikni, tavozeni qarang-a!
"Muqaddima"ning mutolaasi davomida his qilayotgan tuyg'ularimni barcha vatandoshlarimiz his qilishini samimiy xohlayapman)
#muhim
"Muqaddima" haqida Facebookdan Saidkomil Muhammad Karim sahifasidan:
ИБН ХОЛДУННИНГ МУҚАДДИМА АСАРИ ҲАҚИДА
Аввалроқ, ўзбек сиёсатчилари орасида Форобийнинг сиёсий фалсафасини билмаслик уят ҳисобланиши ҳақида ёзган эдим. Бугун ўша фикрга Ибн Холдуннинг “Муқаддима”сини ҳам бемалол қўшиш мумкин.
Охирги асрда илм-фанда Евроцентризм ғояси доминант бўлди. Евроцентризм деб қисқача борлиқни Ғарбда шаклланган тарихий/табиий дунёқараш ёки контекстда ўрганиш ва хулоса чиқаришга айтилади. Ҳар қандай фикрни Ғарб фалсафаси билан баҳолаш, ғарб дунёқараши билан ўлчаш қоидага айланиб қолди. Мисол учун, Ғарбга кўра террор ҳисобланса, ўз-ўзидан терроризм деб тушуниладиган бўлган. Хатто у миллий озодлик ҳаракати бўлса ҳам.
Бу ҳолат миллий зиёлиларимиз ва сиёсатчиларимизда ҳам кузатилади. Айниқса, давлатчилик ва сиёсат фалсафаси ҳақида сўз борганда Юнон файласуфлари, Европадаги Ренессанс ва Маърифатчилик ҳаракати вакилларининг қаричлари билан ўлчанади. Евроцентризм ғоясининг шаклланишида муҳим ўрин тутган мутафаккирлар ва уларнинг асарларига Николо Макиавелли ва унинг “Ҳукмдор” асарини, Томас Мор ва “Утопия”, Данте ва “Монархия ҳақида”, Томас Гоббс ва “Левиафан”, Жон Локк ва “Фуқаролик ҳақида икки рисола”, Монтескье ва “Қонунлар руҳи ҳақида”, Жан-Жак Руссо ва “Жамият шартномаси”, Иммануил Кант ва “Мангу тинчлик”ни мисол келтириш мумкин. Ренессанс давридаги давлатчилик фалсафаси гуманизм, индивидуализм ва амалий сиёсатга асосланган бўлса, Маърифатчилик даврида инсон табиий ҳуқуқлари, ҳокимият тақсимоти ва шахсий эркинлик ғоялари ривожланган. Бу даврлардаги асарлар бугунги кун давлатчилик тамойилларининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган.
Бироқ, ушбу асарлар Европанинг тарихий ва интеллектуал ривожланиш йўлини ўзида акс эттиргани боис, дунёдаги жараёнларга христиан-секуляр нуқтаи назардан қараш ва жавоб излашга асосланган. Шу асосда давлатчилик ва сиёсат фалсафасига оид турли назарияларни илгари сурганлар. Бугун жаҳон сиёсатшунослари Евроцентризм назарияларининг тўлақонли эмаслигини, Ислом ва хитой цивилизацияси каби Европага муқобил равишда шаклланган дунёқараш ва ҳаёт тарзидаги жараёнлар ва қонуниятларни ўрганишга ожизлик қилишига тобора аҳамият қаратмоқдалар.
Хусусан, Евроцентризм ғоялари асосан инсон қадри, инсонннинг табиий ҳуқуқлари, виждон ва танлов эркинлиги, демократия каби мавзуларда илғор фикрларни илгари сурадилар. Жамиятдаги тартиб-интизом, ижтимоий муносабатлар, хулқ-атвор, қадриятлар, ҳуқуқ ва адолат тушунчалари, давлат ва фуқаролар муносабатларига инсоннинг шахсий ҳуқуқи ва манфаатларининг устуворлиги, яъни индивидуализм нуқтаи назаридан баҳо беради. Евроцентризм қарашлари инсонларнинг Ер юзида эмин-эркин, фаровон ва муносиб ҳаёт кечириш йўлларини қидиради ва шуни тарғиб қилади. Шу нуқтаи назардан, юқоридаги асарлардаги фикрлар жозибадор кўринади.
Бироқ, чимилдиққа кирмаганнинг лаззат тушунчаси батамом эмас, дейилганидек, Евроцентризм назарияларидан бошқа қарашлар билан таниш бўлмаган файласуфнинг фалсафаси ҳам мукаммал бўлмайди.
Мусулмон оламидаги файласуфлар ва уларнинг сиёсат фалсафаси индивидуализмга асосланган Евроцентризм ғояларидан тубдан фарқ қилади. Форобий, Ибн Сино ва Ибн Холдун каби мутафаккирлар, инсон, жамият ва давлат муносабатларига Европада тарихан шаклланган христиан-секуляр дунёқарашдан фарқли қарашларга эга бўлганлар. Шунинг учун ҳам, уларнинг инсон, фуқаро, миллат, жамият ва давлат ҳақидаги тушунчалари, уларнинг ҳар бирининг мақсади, вазифалари, ва ўзаро муносабатлари ҳақида Европалик олимлардан фарқли қарашларни илгари суради.
Мисол учун, Форобийнинг фалсафасида давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар “ас-саодат ал-қусво”, яъни олий саодат - ниҳоий бахтга эришиш ғояси атрофида шаклланади. Форобийга кўра, ҳар бир инсон олий саодатга эришиши, давлатнинг вазифаси эса, инсонларнинг ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликда, бир-бирларига ёрдам берган ҳолда ниҳоий бахтга эришишини таъминлашдир. Форобий, олий саодат - ниҳоий бахт деб охират ҳаётидаги муваффақиятни назарда тутади.
Ибн Сино ҳам ўзининг асарларида давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги қарашларини илгари сурган.

Унга кўра, инсонлар фақатгина ижтимоий ҳаёт орқали фаровонликка эришишлари мумкин бўлиб, давлатнинг вазифаси ҳар бир инсонни умумий фаровонликни таъминлашга қаратилган вазифа ва иш билан таъминлашдир. Ибн Сино бекорчилик ва боқимандаликка кескин қарши чиқиб, ҳар бир инсон жамият олдида умуммиллий фаровонликка ҳисса қўшувчи меҳнати билан ҳисобдор эканини таъкидлайди.
Умуман олганда, мусулмон мутафаккирларининг фалсафасида жамият манфаатлари инсоннинг шахсий манфаатларидан устун туради. Бироқ, Ғарб фалсафасида эса, инсоннинг шахсий манфаатлари ёки ҳаёт тарзи жамият манфаатларидан устун туради. Евроцентризмнинг инсон шахсий эркинликларига ҳаддан ортиқ эътибор қаратганиши оқибатида ҳаётда айш-ишратга берилиш - гедонизм, шахсий ўзликнинг бузилиши - ЛГБТҚ+, афкор омманинг хоҳиш истакларига қаратилган давлат бошқаруви - демократия каби назариялар ва тизимлар ривожланди. Мусулмон дунёқарашида эса, жамият манфаатлари устувор бўлиб, квадроберлар сингари ўз ҳаётини ҳайвонларга ўхшатиб, жамиятга фойда келтирмай ҳаёт кечириш, масалан, ислом фалсафасида инсон ҳуқуқлари сифатида баҳоланмайди.
Инсон ҳаётидан кўзланган мақсад мусулмон ва христиан-секуляр фалсафани бир-биридан ажратиб турувчи муҳим тушунча ҳисобланади. Гарчи, Евроцентризмда давлат бошқаруви тизими, ҳокимият, сайлов, адолат ва ҳуқуқ тушунчалари чуқур ўрганилсада, инсон ҳаётининг мазмуни, давлатчилик ва миллатдан кўзланган мақсад ўрганилмасдан қолган. Шунинг учун ҳам, нима учун шундай бўлиши керак, деган саволга Европа мутафаккирларидан етарлича жавоб топиб бўлмайди.
Ибн Холдуннинг “Муқаддима” асари, мана шу саволга етарлича жавоб берган муҳим сиёсий-фалсафий асарлардан ҳисобланади. У, шунингдек, ушбу асарида илм-фанда янги йўналиш - цивилизация тушунчасини киритган олим ҳам ҳисобланади. Ибн Холдун, Европа олимлари билдирган адолат, инсон ҳуқуқлари, одил ҳукмдор, фаровон ҳаёт ва бошқа барча ижобий фикрларга қўшимча қилиб, инсониятнинг ижтимоий ҳаёти, давлат ва жамият сифатида яшашининг ортида ҳам ҳикмат борлигини баён қилади. У ҳам бўлса, цивилизация, яъни “умрон” бунёд қилишдир.
Ибн Холдунга кўра, инсонларнинг ер юзидаги ҳаётидан мақсади, Европа олимлари таъкидлаганидек, шахсий эркинлик, нафсни қондириш, ижод ва бошқа дунёвий яхшиликлар эмас, балки, Ер юзини обод қилишдир. Имрон, яъни цивилизация тушунчаси ҳам айнан обод бўлишни англатади. Ибн Холдун инсонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, кўмаклашиши, фан ва касбларни ўрганиши, барча иқтисодий, маданий ва сиёсий жараёнлардан кўзланган ягона мақсад Ер юзини обод қилиш бўлиши кераклигини таъкидлайди. У ушбу фикрни муқаддас битиклардаги “Мен инсонни Ер юзига халифа қиламан” деган ҳикмат билан боғлайди. Инсон бу дунёда ўз нафсини ўйлаб яшаши эмас, балки Ер юзини обод қилиши унинг илоҳий ва муқаддас вазифаси ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам, мусулмон мутафаккирларининг сийсий-фалсафий қарашлари ва изланишлари Евроцентризм ғояларидан тубдан фарқ қилади. Ғарб мутафаккирларининг изланишлари инсон қадри ва унинг шахсиятини урғулаган бўлса, мусулмон оламининг сиёсий фалсафаси Ер юзининг ободлиги ва олий саодатга етишиш йўлларини ўрганишга қаратилган.
Ибн Холдуннинг “Муқаддима” асари шунинг учун ҳам замонавий ўзбек сиёсий фалсафасида чимилдиқ вазифасини ўтайди. Ўйлайманки, ушбу асарни ўқиган инсоннинг сиёсий дунёқараши тубдан ислоҳ бўлади.
Сўзимнинг бошида келтирган фикрларни яна эслатаман. Ўзбек сиёсатчилари орасида Форобий, Ибн Сино, Ибн Холдун каби мутафаккирларнинг сиёсий фалсафасини билмаслик бўйдоқлик ҳисобланади.

"Har bir millatning odati uning hukmdori odatiga bog‘liqligi institutlar va odatlarning o‘zgarishidagi eng keng tarqalgan sabab hisoblanadi. Hammaga ma’lum bo‘lgan hikmatli so’zda aytilganidek: “Insonlar hukmdorlari dinidadir”.

"Muqaddima"ning tahriri bitdi, musahhih ko'rishni boshlaydi ertadan. Tobora nashrga yaqinlashyapmiz, O'ziga shukr
Amirxon Valijonov | Blog
Aytgancha, bugun yana bir ajoyib kitob chiqdi. Mundarijasini ertaga yuboraman. Mavzuni har birimiz uchun muhim deb o'ylayman.
Kitob juda chiroyli chiqqan. Birovga sovg'a qilishli. Estetik rasmga oladigan, video tayyorlaydiganlar bo'lsa, shu kitob bilan qilishni maslahat beraman.
Sizlarga hali aytmadim-a, "Muqaddima" nashridan biroz o'tib, kitobning yurtimizda tanilishiga sababchi ahli ilm Abror Muxtor Aliy bilan podcast qilishga kelishdik. Yanvarda nasib qilsa domla bilan kitob haqida atroflicha suhbatlashamiz.
Odam bu kitobning chiroyiga qarab-qarab to'ymayapti-yey. Sovg'a uchun ideal variant bo'ladi, jonli ko'rganinglarda yana ham ko'proq his qilasizlar muqovaning go'zalligini.
Mundarijasini ko'rib oling, kitobda nimalar yoritilganini bilish mumkin.

"Ислом динида инсоннинг мавқейи ҳар қайси тузумдагидан кўра баланд туради. Ҳеч қайси дин ёки тузум инсонни Яратганнинг халифаси мақомигача кўтармаган. Ҳеч қайси мафкура инсон қадрини бу қадар баланд нуқтага олиб чиқмаган. Инсон ўзига бундай қадр-қиммат топишига Исломгина имкон берган. Зотан Ислом инсонийлик динидир. Ислом доимо инсонпарварлик тамойилларини жамият ҳаётида устувор бўлишини рағбатлантириб келади. Хусусан, ибн Халдун асарда бу ҳақида шундай фикрларни беради: “Бу ерда биз яна бир ҳақиқатни кашф қилишимиз мумкин. Аслида инсон табиатан раҳбардир. Чунки у Ер юзида Худонинг халифаси сифатида яратилган.” Иккинчи ҳикмат эса ибн Халдун келтирганидек, халифа (раҳбар) сифатида яратилган “инсон табиатан сиёсий мавжудотдир”, деган жумласида мужассам. Модомики, инсон сиёсий мавжудот экан, унинг сиёсати нимадан иборат бўлиши керак? Бу саволга жавоб бераркан ибн Халдун шундай дейди: “Сиёсат ахлоқий (диний) ва фалсафий талаблар асосида инсонлар яшайдиган энг кичик бўгин (уйлар) ёки шаҳар бошқаруви билан шуғулланади. Унинг мақсади эса инсониятни тур сифатида сақлаш ва унинг наслини давом эттириш бўлиб, бунинг учун инсонларни муайян дастур сари йўналтиради”.
"Muqaddima" kitobi so'zboshidan

#iqtibos "Ислом динида инсоннинг мавқейи ҳар қайси тузумдагидан кўра баланд туради. Ҳеч қайси дин ёки тузум инсонни Яратганнинг халифаси мақомигача кўтармаган. Ҳеч қайси мафкура инсон қадрини бу қадар баланд нуқтага олиб чиқмаган. Инсон ўзига бундай қадр…
"Muqaddima"dan iqtibos. Demak, Ibn Xaldunga ko'ra, insoniyat Yer yuzini "obodlik"da saqlashi kerak. Buni u "umron" deydi. Biz esa kitobda shartli ravishda "sivilizatsiya" deb berdik. Kitobdagi "sivilizatsiya" - varvarlikning aksi emas, aynan "umron" - obodlik, jipslikdir.
"Muqaddima" bosmaga tayyor. Bosishdan oldin oxirgi marta o'qib chiqyapmiz jamoa bilan.