Yangi kitob - "Sinostan: Xitoyning beixtiyor vujudga kelgan imperiyasi"
“Bir kamar – bir yo‘l” tashabbusining paydo bo'lishi bizning ishimiz davomida sodir bo‘ldi va bu Markaziy Osiyo bilan Xitoyning yanada kengroq tashqi siyosat yuritishi uchun yangi yoʻl ochdi. Si Szinpin boshchiligidagi Xitoy jahon sahnasida yanada tajovuzkor va bosqinchi kuchga aylangan. Dastlabki kitob Vashingtonga mintaqadagi Xitoyning o‘sishiga qanday munosabat bildirish kerakligi borasida siyosiy takliflar berish maqsadida ishlab chiqilgan edi. O‘shanda bu masalani yoritishda duch kelgan eng katta muammo Vashingtonda bu mintaqaga nisbatan umumiy qiziqishning yetishmasligi edi".
Kitob Xitoyning bizning mintaqa - Markaziy Osiyoga ta'siri haqida bir necha yillik izlanishlar va tajribalar natijasida yozilgan.

❤3👍3
#iqtibos
"Тахминан милоддан аввалги V асрда айрим юнон шаҳар-давлатлари, уларнинг энг машҳури Афина янги шаклдаги ҳокимиятни синаб кўра бошлади. “Бизнинг тузумимиз демократия дейилади”, деганди афиналик давлат арбоби Перикл дафн маросимидаги нутқида, “Чунки ҳокимият озчилик эмас, бутун халқ қўлида бўлади”. Ҳокимиятдаги бу янгилик бир вақтнинг ўзида таълимда ҳам янгиликни талаб қиларди. Яшаш учун зарурий қобилиятлар энди етарли бўлмасди – фуқаролар ўз жамиятларини бошқара олиш учун ҳам керакли тайёргарликдан ўтишлари лозим эди. Умумий таълим ва эркинлик ўртасидаги боғлиқлик юнонлар учун муҳим аҳамият касб эта бошлади. Асрлардан сўнг таълимга бундай ёндашувни таърифлашаркан, римликлар бу иборани ўйлаб топишди: эркин (либерал) сўзини асл лотин тилидаги маъносида, яъни “эркин инсонларга тегишли” маъносидан фойдаланган ҳолда “эркин” таълим иборасини қўллашди".
"Erkin ta'lim himoyasida" kitobidan Farid Zakariya

👍7
#iqtibos
"Нега Европадаги таълим монастирлар билан чекланиб қолмади? Таъсирлардан бири Ислом бўлиши мумкин, у ўша асрлардаги энг тараққий қилган тамаддун эди – ҳозир буни тасаввур қилиш қийин. Ислом оламида ўнлаб мадрасалар – тарих, сиёсат, табиий фанлар, мусиқа ва бошқа кўплаб фанлар ўрганилган ва изланишлар ўтказилган мактаблар бор эди (гарчи барча Исломий таълим институтлари мадраса деб номланмаган бўлса ҳам). Исломий таълим соҳага янгиликлар олиб келди, айниқса, математика фанида".

👍13
Garvard Universitetida 40 yil prezident (1869-1909) bo'lgan Eliot bu lavozimga qanday kelgani haqida "Erkin ta'lim himoyasida" kitobidan:
“Элиот “Atlantic Monthly” журналида икки қисмдан иборат “Янги Таълим” номли эссе ёзади. У ҳозирги кунда ҳар қандай ота-она боласининг жинсига мослаштириб айтиши мумкин бўлган сўзлар билан бошланганди:
Ўғлим билан нима қилишим мумкин? Унга энг яхши таълимни беришга қурбим етади ва бундан мамнунман. У диний воиз ёки билимли инсон бўлиб етишса, бундан фахрланардим; аммо ўғлимда бунга етарли қобилиятлар бор деб ўйламайман. Мен унга амалий таълим бермоқчиман; мен олган таълимдан яхшироқ, менинг ишимни ёки бошқа ҳар қандай фаол чақирувни қабул қилишга тайёрлайдиган таълимни бермоқчиман”. Элиотнинг жавоби америкаликлар Европа илмий-тадқиқот университетларининг энг илғор тажрибаларини ҳамда Америка коллежларининг энг яхши анъаналарини уйғунлаштириш зарурлигини таъкидлашдан иборат эди.
Элиот Американинг йирик университетларига тадқиқот қилиш вазифасини ҳам жорий қилишини, аммо буни магистратура даражасида қолдириб, бакалаврда талабалар қизиқишларини кашф қилишига кенгроқ имкон беришини таклиф қилди. У табиий ва гуманитар фанлар ҳамда техник тайёргарликнинг ўсиб бориши ўртасидаги фарқлар каби таълим соҳасида шаклланаётган тенденцияларни чуқур англаб етишини намоён қилди. Элиот коллежларнинг кўникмаларга асосланган таълим ва эркин таълим орасидаги фарқни яхшироқ тушунишларини истаб, эркин таълимнинг аҳамиятини юқори санарди. Эсселари нашр қилинганидан бир қанча ой ўтиб, ўттиз беш ёшида Чарлз Элиотга Гарвард президентлиги таклиф қилинди, у мазкур лавозимда қирқ йил ишлаб, айнан шу лавозимда университетни ва мамлакатни қайтадан шакллантирди".
P.s: Ta'lim - bu siyosat. Eliot misolida aynan ta'lim sohasi faollari butun boshli millatni shakllantirishi mumkinligini bilsak bo'ladi.

👍5❤🔥1🕊1
#iqtibos
"Бугунги ўйинлар, сериаллар ва видеолардаги хилма-хиллик, ранг-баранглик ва жозиба кўзни қамаштирадиган даражада. Уларнинг аксарияти ниҳоятда ижодкорона, баъзилари эса интеллектуал жиҳатдан мураккаб – кўплаб ақлли видео ўйинлар ҳам мавжуд. Аммо буларнинг барчаси болаларни мафтун қилиб, охир-оқибат уларни қарам қилиш учун мўлжалланган. Замонавий ўйин-кулгининг ҳаддан ташқари кучи ўқиш ва ёзиш каби фаол ва диққат талаб қиладиган машғулотларни зерикарли юмушларга айлантириб қўйиши мумкин. Шундай бўлса ҳам, ўқиш, айтардимки, китоб ўқиш ҳали ҳануз ҳақиқий билимга етакловчи энг муҳим йўллардан бири бўлиб қолмоқда. Бирор масалани чуқур англаш учун у ҳақида китоб ўқишнинг ўрнини босадиган муқобил йўллар жуда кам. Асрлар давомида шундай бўлиб келган ва бу ўзгармаган".
"Erkin taʼlim himoyasida" kitobidan Farid Zakariya

👍12
Youtubeda "Kitobdan kitobga" loyihasini boshlayapmiz. Ilk 4 daqiqali videoda "Kulayotgan odam" kitobi haqida gapirdik. Video 21:00 da Youtubedagi iBook kanaliga joylanadi. Ko'ring va fikrlaringizni albatta bildiring.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Siyosatshunos va tarjimon Hamid Sodiq tarjimasidagi "Falastin. Agar o'lishim lozim bo'lsa..." kitobi nasib qilsa ertaga 16:00 lar atrofida sotuvga chiqadi. Menimcha, ushbu kitob qisqa fursatda kitobxonlar tomonidan sevib o'qiladigan asarlardan biriga aylanadi.
👍7
Nega bizda odamlar senzurani o'zi so'rab oladi-a? Keyin ba'zida niyatlarimiz ham bir sovuq, eng yomonini o'ylab gapiramiz.
💔6👍2🌚2
Yozishning ahamiyati haqida
"Zamonaviy falsafada fikr yoki tilning qaysi biri birinchi kelishi haqida katta bahs mavjud. Biz avval mavhum tarzda fikrlab, keyin oʻsha gʻoyalarni soʻzlarga koʻchiramizmi yoki soʻzlarda oʻylab, keyin tafakkur qilamizmi? Men faqat oʻz tajribamdan gapirishim mumkin. Yozishni boshlaganimda, “fikrlarim” odatda chala shakllangan gʻoyalar va turli chalkashlikdan iborat ekanligini sezganman. Ularni tartiblashga meni majburlagan harakat yozish edi. Maqola yoki inshoning birinchi qoʻlyozmasini yozish – oʻz fikrlarimni, mavzu haqida shunchaki nima deb oʻylashimni, fikrlarimda mantiqiy ketma-ketlik borligini, xulosa haqiqiy faktlardan kelib chiqishini oʻrganish ifodasidir. Kim boʻlishingizdan qatʼi nazar – siyosatchi, tadbirkor, advokat, tarixchi yoki yozuvchi – yozish sizni tanlovlar qilishga majbur qiladi, gʻoyalaringizga aniqlik va tartib olib keladi".

👍9
Qirgʻiziston iqtisodining Xitoyga qaramligi haqida
"Ko‘pchilik kuzatuvchilar harbiy bosqinchilik haqidagi qo‘rquvlar asossiz deb hisoblashadi. Ammo balki bunga sabab Xitoy allaqachon mintaqani va ayniqsa Qirg‘iziston iqtisodiyotini o‘z nazoratiga olgani bo‘lishi mumkin. Albatta, Bishkekdagi Amerika elchixonasi yonida joylashgan, qasrga o‘xshash ulkan Xitoy elchixonasi uzoq muddatli rejalarga ishora qilayotgandek ko‘rinadi. Biz u yerga ilk bor 2011-yilda borganimizda, bizga aytishlaricha, elchixona ichida ko‘plab bo‘sh idoralar mavjud edi. Keyinchalik Bishkekda, sobiq Qirg‘iziston hukumati a’zolaridan biri bizga mamlakat iqtisodiyoti Xitoysiz qulab tushishini aytdi. Xalqaro mehmonxonaning hashamatli divanida yastanib o‘tirib, u janubdagi bozorlar Rossiya xohlaganidek Belorussiya va Ukraina orqali Markaziy Osiyo bilan bog‘langan bojxona ittifoqi tashkil topadigan bo‘lsa, butunlay “yo‘q bo‘lishi”ni aytdi".
"Sinostan" kitobidan

❤5
Forwarded from iBooK.uz
"Diplomatik zabt etish: Xitoyning yumshoq kuch siyosati" – kitobi sotuviga 1 kun qoldi
So‘nggi paytlarda yurtimizda Xitoy va xitoyliklar bilan bog‘liq turli xil gap-so‘zlar ko‘tarilmoqda.
Bizningcha, masalaga ilmiy asosda yondashish lozim. Shu sababli “Tirilish” nashriyoti ushbu mavzuni chuqurroq tushunish muhim deb bilib, “Diplomatik zabt etish: Xitoyning yumshoq kuch siyosati” kitobini tarjima qildi.
Bu asar Xitoyning XXI asrda qanday qilib yumshoq kuch siyosati orqali global qudratga aylangani haqida bo'lib, yaqin oylarda Xitoy bilan bog'liq yana boshqa kitoblar ham nashr etilishi rejalashtirilgan.
iBook.uz

👍6
#iqtibos
"Rossiyaning mintaqadagi ta’siri susaygan, AQSH va Yevropa esa Markaziy Osiyoni ikkinchi darajali masala sifatida ko‘rishda davom etayotgani haqidagi doimiy tushuncha fonida, Xitoy mintaqada o‘z ta’sirini mustahkamlash uchun katta imkoniyatga ega bo‘ldi. Natijada Xitoy o‘ziga xos “beixtiyor imperiya” yaratdi, bu esa tobora Markaziy Osiyoni Xitoyga eng yaqin bog‘langan mintaqalardan biriga aylantirmoqda. Ichki siyosatga yo‘naltirilgan, aniq strategiyaga ega bo‘lmagan va aksariyat hollarda dunyo miqyosida ko‘zga tashlanmaslikka harakat qilayotgan boʻlishiga qaramay Xitoy Markaziy Osiyodagi eng ta’sirli o‘yinchiga aylandi".

👍5💔1
Bizning 50-kitob.
Aytish mumkinki, "Buyuk shaxmat taxtasi", "1984", "Katta o'yin" kabi kitoblar o'zbek tiliga juda kech tarjima qilindi. Joshua Kurlanzikning ushbu Xitoyning global ta'sirini sodda tilda ochib bergan kitobi ham vaqtida tilimizga o'girilmagan. Lekin "Hechdan ko'ra kech".
Markaziy Osiyoga (har birimizga) tashqaridan ta'siri eng kuchli bo'lgan davlat - Xitoy haqida har qanday bilim biz uchun, kelajagimiz uchun muhim.
Kitob sotuvga qo'yildi. Narxi 59000 so'm. @ibook_uz dan xarid qilishingiz mumkin.

👏9👍7
#iqtibos
"Uzoq muddatda Xitoyning Markaziy Osiyodagi beixtiyor imperiyasi AQSH va G‘arb ta’siri uchun geosiyosiy oqibatlarga olib keladi. Makinder ta’kidlaganidek, bu hudud sayyoradagi eng muhim geostrategik mintaqa hisoblanadi. Agar Vashington o‘zining Xitoy siyosatini faqat Osiyo-Tinch okeani mintaqasiga qaratib, faqat shu hududga e’tibor qaratadigan bo‘lsa, u nafaqat Xitoyning global ta’sirining chuqurroq namoyon bo‘lishini o‘tkazib yuboradi, balki uzoq muddatda Markaziy Osiyo va kengroq Yevrosiyo yuragidagi mamlakatlar bilan aloqalarni o‘rnatishda yanada qiyinchiliklarga duch kelishi mumkin. Bu davlatlarning barchasi G‘arb yordamini istaydi, ammo ular G‘arbni beqaror va mintaqadan uzoqlashib ketayotgan hamkor sifatida ko‘rmoqda. Xitoy bu mintaqada imperiya qurishni istamayotgan bo‘lishi mumkin, ammo u yagona kuch bo‘lib, har tomonlama va uzoq muddatli strategiyani yuritmoqda. Agar boshqa tashqi kuchlar ham faoliyat yuritmasa, Xitoyning Markaziy Osiyo ustidan nazorat o‘rnatishi nafaqat beixtiyor, balki muqarrar bo‘ladi. Makinder ta’kidlaganidek, kim ushbu hududni nazorat qilsa, u Yevrosiyo “Dunyo oroli” ustidan nazorat o‘rnatadi".

Fariz Zakariya "Liberal ta'lim himoyasida" kitobida aytishicha, Amerika otalaridan biri Tomas Jefferson erkin ta'lim demokratiyaning omon qolishini kafolatlashiga ishongan va qonunchilikka "Bilimni yanada kengroq yoyish qonun loyihasi"ni taqdim qilib, har qanday hukumat mustabid tuzumga aylanib qolishi mumkin deydi. Buni oldini olishning eng yaxshi yo'li esa "imkoni boricha ko'proq odamlarning ongini uyg'otish" deb yozadi Jefferson.
👍7❤🔥2🕊2💯2
Tojikistonning Zarafshon oltin konidagi xitoyliklar bilan bogʻliq vaziyat haqida
"Biz konni ziyorat qilganimizda rahbariyat oddiy konchilar bilan suhbatlashishimizga ruxsat bermadi, biroq kon haydovchilari va mahalliy aholi bilan qisqa suhbatlar ham norozilik hamda xitoyliklarga qarshi hissiyotlar avj olayotganini tasdiqladi. Bu norozilik mehnat sharoitlaridan tortib, hududdagi barcha eshaklar, itlar va ilonlar xitoylik ishchilar kelganidan beri yo‘qolib ketgani haqidagi nazariyalargacha yetib borardi. Tojikistonda xitoylik erkaklarning tojik ayollariga, ayniqsa, Rossiyada mehnat qilayotgan migrantlarning xotinlariga uylanayotgani haqida deyarli universal shikoyat mavjud".
"Sinostan" kitobidan
P.s: Xitoyliklarning hayvonlarni yeyishi va migrantlarning xotiniga uylanishidan tashqari kon ishchilariga bor-yoʻgʻi 100$ dan biroz koʻp maosh berishini ham hisobga olsak, vaziyat ancha jiddiy ekanligini bilib olamiz.

👍12🤔3😢2👀2
Ilm insonni ozod va mustaqil qiladi
"Quldor egasi yosh Frederik yaxshi oʻqiyotganini eshitib qolganida gʻazablanib ketdi va quyidagi gaplarni aytdi: “Taʼlim dunyodagi eng yaxshi qorani (qora tanli qul insonni) ham buzadi. Agar u Injilni oʻqishni oʻrganib olsa, bu uni abadiy qul boʻlishiga toʻsqinlik qiladi”. Duglas: “Instinktiv ravishda bu fikrga qoʻshilganimni va oʻsha lahzadan boshlab, qullikdan ozodlikka olib boradigan yoʻlni anglab yetdim”, – deb eslaydi".
"Liberal taʼlim himoyasida" kitobidan
P.s: Qancha koʻp ilm olsak, shuncha mustaqil boʻlamiz. Bu butun boshli millatning tom maʼnoda erkin boʻlishiga ham birdek taalluqli.

👍12⚡1
Kichkina anons
Shanba kuni siyosatshunos Hamid Sodiq bilan podcast qilamiz. Mavzu yaqinda nashr qilingan va o'zlari tarjima qilgan "Falastin. Agar o'lishim lozim bo'lsa" kitobi. Lekin umuman olganda tarjima, mutolaa, keyingi rejalar bo'yicha ham suhbatlashamiz. O'ta muhim deb bilgan savolingiz bo'lsa, yozing. Ma'qul bo'lsa, Hamid akaga ham beramiz.

👏8👍5❤1